Telegram Web Link
#SPORT_TAYM
ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ: ЎЗБЕКИСТОН КУЧЛИ ГУРУҲДАН ЖОЙ ОЛДИ

⚽️🏆 Самарқанд шаҳрида футзал бўйича жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташланди.

"А" гуруҳи:
🇺🇿 Ўзбекистон

🇳🇱 Нидерландия
🇵🇾 Парагвай
🇨🇷 Коста Рика

"B" гуруҳи:
🇧🇷 Бразилия
🇨🇺 Куба
🇭🇷 Хорватия
🇹🇭 Таиланд

"C" гуруҳи:
🇦🇷 Аргентина
🇺🇦 Украина
🇦🇫 Афғонистон
🇦🇴 Ангола

"D" гуруҳи:
🇪🇸 Испания
🇰🇿 Қозоғистон
🇳🇿 Янги Зеландия
🇱🇾 Ливия

"E" гуруҳи:
🇵🇹 Португалия
🇹🇯 Тожикистон
🇲🇦 Марокаш
🇵🇦 Панама

"F" гуруҳи:
🇮🇷 Эрон
🇻🇪 Венесуэла
🇬🇹 Гватемала
🇫🇷 Франция

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мезбонлигидаги мусобақа 2024 йил 14 сентябрдан 6 октябрга қадар бўлиб ўтади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ESLATMA

🏫 Мактабларда якуний имтиҳонлар қуйидаги саналарда ўтказилади:

🔽 9-синфлар учун:
▫️Она тили ва адабиёт - 27 май
▫️Математика - 30 май
▫️Ўзбекистон тарихи - 6 июнь

🔽 11-синфлар учун:
▫️Она тили ва адабиёт - 29 май
▫️Математика - 1 июнь
▫️Ўзбекистон тарихи - 7 июнь
▫️Чет тили - 10 июнь
▫️ Танлов фан (кимё, физика, география, ҳуқуқ) - 4 июнь

👌 Эслатиб ўтамиз, мактаб раҳбариятининг қарорига кўра имтиҳонлар 1-2 кунга фарқ қилиши мумкин.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan

📹🌺🎼 Ўзбекистон давлат драма театри жамоаси Наманганда концерт беради!

63-Халқаро Гуллар фестивали доирасидаги байрам дастури Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида шу йилнинг 27-28 май кунлари соат 19:00да бошланади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KRIMINAL

📹🕋 Наманганда Ҳажга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Наманган вилоятида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Янгиқўрғон, Чуст, Косонсой туманлари ва Наманган шаҳрида фуқароларни алдов йўли билан Ҳаж зиёратига олиб боришни ваъда қилиб фуқаролардан пул маблағларини олган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK

🍒 Гилоснинг фойдали хусусиятлари ҳақида нималарни биласиз?

Гилос қабзият муаммосини ҳал қилади. Чунки бу мева истеъмол қилингач, танада ичаклар фаолиятини тезлаштириб юргизади ва натижада модда алмашинуви меъёрда бўлиши таъминланади.

"Псориаз" ва "экзема" каби тери касалликларини гилос ёрдамида даволаш мумкин.

Эрта токсикозни бошдан кечирувчи ҳомиладор аёллар гилос истеъмол қилиб бу нохуш ҳолатдан қутилишлари мумкин.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#RASMIY_XABAR

📹🇺🇿🇷🇺 Тошкент шаҳридаги "Кўксарой" қароргоҳида юртимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмон Владимир Путинни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг тор доирадаги музокаралари бошланди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#RASMIY_XABAR

📹🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин тор доирада учрашув ўтказдилар

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ўсиб бораётган суръати мамнуният билан таъкидланди. Ўзаро товар айирбошлаш ва Россиядан инвестициялар ҳажми кўпаймоқда, саноат кооперацияси ривожланмоқда. Қўшма лойиҳалар портфели 45 миллиард долларни ташкил этди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ENERGETIKA

⛽️🔥 1 июндан 1 августгача бир куб метр "метан" газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланмоқда

2024 йил 25 май куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "метан" газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш кўзда тутилган қарори қабул қилинди.

Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сон қарорининг 7-бандига асосан киритилган унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 августгача бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланмоқда.

Яъни, 1 июндан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида айрим ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 2024 йил 1 апрелгача 3250 сўм, 2024 йил 1 июнгача эса 3350 сўм эди).

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#TEXNOLOGIYA

🫙 Наманганлик институт тадқиқотчиси тозалов воситаси яратди

Наманган тўқимачилик саноати институти тадқиқотчиси Адҳам Ҳамроев таркиби кристалл сода, поливинил, ацетат, органик кислоталардан ташкил топган тозалов воситасини яратди.

Ёш тадқиқотчи буни аёллар учун қулай ва самарали эканини таъкидлаб, уйдаги барча жиҳозларни тозалашда фойдаланиш мумкинлигини айтади.

Аҳамиятли жиҳати, мазкур тозалов воситасини сотиш орқали ўн кун ичида 1 минг 200 АҚШ доллари миқдорида даромад топишга эришди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#EHTIROM

📹🕌 Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров Ўзбекистонга ташрифи чоғида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрини зиёрат қилди ва Қуръон тиловат ўқиди

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#YOSHLAR_OVOZI
ШИРИН АБДУЛЛАЕВА - ХИТОЙЛИКЛАРНИ ЎЗБЕК МАДАНИЯТИГА ҚИЗИҚТИРГАН ҚИЗ

👏 Бугунги кунда кўплаб иқтидорли ёшларимиз хориждаги нуфузли олийгоҳларда ўқиб, илм-фан билан шуғулланмоқда, йирик ва етакчи компанияларда иш олиб бормоқда. Ана шундай юксак билим ва малакага эга ёшларимиздан бири - Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилиб ўсган истеъдод соҳибаси Ширин Абдуллаевадир.

Ширин ҳозирда Хитойнинг Пекин шаҳрида жойлашган Цинхуа университетининг Ижтимоий фанлар факультети талабаси. Ёшлик пайтидан санъат билан ҳамоҳанг ўсиб-улғайган Ширин “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. У “Тантана” ашула ва рақс ансамблида шуғулланди ва давлат тадбирларида фаол иштирок этди. Турли халқаро танловларда юқори ўринларга сазовор бўлди.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#RASMIY_XABAR

🇺🇿💼 Эндиликда талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармони имзоланди.

Мазкур ҳужжатга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади. Бунда:

▫️таълим гранти биринчи курсда олий таълим ташкилотларига ажратилган давлат буюртмаси квотасига мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади.

▫️таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида олий таълим ташкилотлари томонидан табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#FlowerFestNamangan

📹🌺 "Гул байрамга борадиганлар камерага тушиб уялиб қолманглар..." - одамларимизнинг экологик маданиятини ошириш керак!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#NAMANGAN_VA_DUNYO
НАМАНГАН-РОССИЯ: ҲАМКОРЛИК ЯХШИ САМАРАЛАР БЕРМОҚДА

🇺🇿🇷🇺 Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида ҳокимлик мутасаддилари, корхоналар раҳбарлари ва ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Россияга амалга оширган тўрт кунлик ташрифи икки томонлама дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилди.

Таъкидлаш жоизки, 2024 йилнинг 1 май ҳолатига Наманган вилоятида Россия Федерацияси капитали иштирокида 51 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Шундан, 30 таси қўшма, 21 таси эса хорижий корхона ҳисобланади. Ушбу корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари асосан саноат ва савдо тармоқларига тўғри келади.

Вилоятимизнинг Россия компаниялари билан ташқи савдо айланмаси 2024 йилнинг биринчи чорагида 134 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 миллион долларга кўпайишига эришилган. Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 110,1 миллион доллар, импорт эса 23,9 миллион долларни ташкил этган.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ADLIYA_MINBARI

💰 Наманганда 78 нафар ўқитувчига йўл ҳақлари ундириб берилди

Фуқароларнинг қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, мурожаатларини ижобий ҳал этиш борасида адлия идоралари томонидан олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовор.

Масалан, Янги Наманган тумани адлия бўлими томонидан 60-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ш.Т.нинг якка тартибда таълим олаётган ўқувчи болаларни уйида ўқитганлик учун ойлик йўл компенсацияси тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб йўллаган шикояти ўрганиб чиқилди.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#INSON_QADRI_UCHUN
ОМБУДСМАН ОДАМЛАР ИШОНЧИНИ ОҚЛАЙ ОЛЯПТИМИ?

🇺🇿💼 Бугунги кунда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) шунчаки тузилма эмас, балки амалий ишларни рўёбга чиқараётган, аҳоли, айниқса, маҳкумлар дардини айтадиган шаффоф тизимга айланмоқда.

Омбудсман илгари фақат марказда фаолият юритган бўлса, ҳозирги кунда барча ҳудудларда ташкилотнинг минтақавий вакиллари фаолият юритмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва ташкилотнинг минтақавий вакиллари жазони ижро этиш муассасаларида бўлиб, маҳкумларни сақлаш шароитларини ўрганиш асносида улар билан бевосита мулоқотлар ҳам ўтказмоқда.

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон-Россия саммити: самарали музокаралар ва ўзаро манфаатли келишувлар

📹🇺🇿🇷🇺 Узбекско-российский саммит: плодотворные переговоры и взаимовыгодные договоренности


🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
2024/09/27 21:29:29
Back to Top
HTML Embed Code: