Telegram Web Link
Сендан ўргандим

Муҳаббат нелигин сендан ўргандим,
Аввал ҳўп шодландим, сўнгра ўртандим.
Айрилиқ сабрини ўргатмай нечун
Соғинч гирдобига отдинг, қийналдим.

Мен ҳам бир инсоннинг авлодидурман,
Нечун бахтдан маҳрум, савдолидирман?
Оламга ишқ истаб келсамда гарчи,
Вафоли бўлсамда, жафолидурман.

Кўксимдаги юрак қуш эмас ахир,
Кўзимдаги ғамлар, хуш эмас ахир,
Ботдим юрагингни бедард қаърига,
Сенга туш кабилар, туш эмас ахир!

Муҳаббат нелигин сендан ўргандим,
Жим кетдинг.
қайтганингда ғамдан ўлгандим.

Хуршида Намазбаева шеъри

Məhəbbət nəliyin öyrətdin, andım,
Əvvəlcə şad oldum, sonrasa yandım.
Ayrılıq səbrini öyrənim niyə,
Həsrət girdabına atdın qınandım.

Mən də bir insana övlad əzəldən,
Niyə bəxtə mərhum sevdalıya tən?
Aləmə eşq üçün gəlsəm də, ancaq,
Vəfalı olsam da, cəfalıyam mən.

Sinəmdəki ürək quş deyil axı,
Gözümdəki qəmlər xoş deyi axı.
Girdim ürəyinə, oyaq görəndə,
Yuxu saydıqların boş deyil axı!

Tarjimon Şahməmməd Dağlaroğlu

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
*
Сен бугун кимга ёр бўлдинг, азизим,
Кўнглимда борсан-у йўқсан ёнимда.
Не қилай ўзгани сева олмадим,
Ишқинг оқаётир қайноқ қонимда.

Оташ хотиралар ёқар жонимни,
Кўзимни юмсам ҳам сени кўраман.
Ишқ деган савдонинг сирин билмадим,
Ҳижрон саҳросида ёлғиз юраман.

Айт, бугун кимга ёр бўлдинг, азизим,
Рашк ўтдай ловуллар жисму жонимда.
Ширин хотиралар тонг-у шомимда.

Унутмоқ дегани ошиққа эмас,
Аммо ўзгага ҳам айта билмасман.
Ҳижрон азобидан ўртанар дилим,
Лекин севгингдан ҳам кета олмасман.

Бедиллар англамас менинг кўнглимни,
Билмаслар ишқ тўла юраклигимни.
Билмаслар ҳижронда жон беришимни
Ва сенинг севгинг-ла тириклигимни.

Сен бугун кимга ёр бўлдинг, азизим,
Кўнглимда борсан-у йўқсан ёнимда.

Хуршида Намазбаева шеъри
Мактуб

Сенга мактуб ёзавердим,
Юрагимнинг қони билан.
Сўнгра элтмай ёқавердим,
Ғуруримнинг шони билан.

Сенга мактуб ёзавердим,
Қаламларим сўнг қарғадим.
Оқ қоғозда қора харфлар,
Бир бор ёзиб, минг сарғайдим.

Сенга мактуб ёзавердим,
Кул бўлди ҳар саҳифаси.
Сендан хатлар кутган кунлар,
Асрдан мўл дақиқаси.

Сенга мактуб ёзавердим,
Дардли ёшим томиб кўздан.
Шу мактублар хотирадир,
Бизнинг бахтсиз севгимиздан.

Сенга мактуб ёзавердим,
Бу хатлардан бордек умид.
Ақлимдан ҳам озавердим,
Мен телбани энди унут!

Хуршида Намазбаева шеъри

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tushlarimga kir...

Хуршида Намазбаева шеъри
Ижро Бахтиёр Насриддинов

***
Муҳаббатда бўлмагай ёлғон,
Муҳаббатда бўлмас ахир сир.
Қалбдан севсанг мени бир кеча
Тушимга кир, тушларимга кир.

Ахир, Сенсиз яшамоқ оғир,
Ахир, Сенсиз ҳаётим охир,
Учрашамиз бизлар барибир,
Тушимга кир, тушларимга кир.

Хуш хаёллар дилга безакдир,
Гул, лолалар қалбга тиргакдир,
Хаёл – ҳаёт, ҳаёт эртакдир,
Тушимга кир, тушларимга кир.

Бизлар – тасвир, умр – мусаввир,
Бир тақдирда минг ранг сузадир,
Сувратингни қалбга чизадир,
Тушимга кир, тушларимга кир.

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
***

Бу дунё арзимас бир боқишингга,
Сен ёлғиз топганим олмосим», – дединг.
Сўнг мени қиёслаб Қуёшга, Ойга,
Кўнглимнинг риштаси, ҳамрозим дединг.

Лек фироқда ўтди, кўп армон йиллар,
Сени-да, мени-да овутди турмуш.
Сен йилларни алдаб эзасан диллар,
Мен ўзга боғларга учиб кетган қуш!

Хуршида Намазбаева шеъри

Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Muallif:Xurshida Namazbaeva
Ijro: Feride
Xurshida Namazbaeva she'ri
Ijro: Feride
Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Xurshida Namazbayeva-Seni deya
<unknown>
Ijro: Xurshida Namazbaeva
So‘z: Xurshida Namazbaeva
Music: Roya Ayhan

Telegramdan ijodiy kanalim ulanib uchun ushbu linkni bosing
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***

Дунё тушдир, уйқудадур одамлар,
Сарсон борар, манзиллари бўшлиқдир.
Борар ери мақсадли ул қадамлар,
Қалби уйғоқ ошиқлардир, ошиқдир!

Davomi bor...

Хуршида Намазбаева шеъри

Telegramdan ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna

Shovazsoy. OHANGARON
Баҳор

Тонгда шабнамларни кафтингда тутиб,
Гулларга тақасан марварид қатор.
Салқин бўйларингни тўймайман ютиб,
Сен гуллар бағрида яшайсан, баҳор.

Қушлар сайроғидан яйрайди диллар,
Тоғларнинг кўксида эрийди оқ қор.
Мени чорлайверар анвойи гуллар,
Сен ошиқ кўнглимга ўхшайсан, баҳор.

Алвон кўйлакларин кийиб, ясаниб,
Лолалар тортқилар этагим такрор.
Қирларда майсалар яшнар ястаниб,
Сен яшил гиламлар тўшайсан, баҳор.

Мовий осмонингда камалак рангин,
Муҳаббатим каби тиниқ, беғубор
Мусаффо кечалар, мунаввар тонгинг,
Сен бахтнинг қўшиғин бошлайсан, баҳор.

Тонгда шабнамларни кафтингда тутиб,
Гулларга тақасан марварид қатор.
Юрагим орзиқар ташрифинг кутиб,
Сен гуллар бағрида яшайсан, баҳор.

2005 йил ёзилди. Тавоксой канён

Хуршида Намазбаева шеъри

Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
25 aprel 2023 yilgi navbatdagi Zumrad ko‘li va Urungachga sayohatim. Bu go‘zal manzaraga 4 marta tashrif buyurishim. Sayohat qiling. Dunyoqarahsingiz, tasavvuringiz oshadi. Allohning mo‘jizasi.

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
2024/11/14 03:01:59
Back to Top
HTML Embed Code: