Telegram Web Link
Dunyo kezing. Tabiat bilan yaqin bo‘ling hamda naqadar go‘zalligini his eting. 29 aprel 2023 Urungach. Ko‘p manzillarga sayohat qilaman. Bugundan boshlab sizlar bilan she'riyatdan tashqari sayohat suratlarimni bo‘lishaman. Sayohat xaqida kommentlarda maslahat beraman.

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
*
Кеча Қорахтойга бориб келдим мен,
Қалбимни нурларга қориб келдим мен,
Киндик қоним оққан азим Қорахтой!
Булоғингга дардим ёриб келдим мен!

Қанча карвонларнинг манзил макони,
Шох-у гадоларнинг асралган жони,
Тарихлар гувоҳдир не улуғ зотлар
Илоқ давлатингда бўлган меҳмони.

Мирзо Бобур ёниб битгандир ғазал,
Бир кўриб лол бўлган сенга Искандар,
Йўл олмоқ бўлсам гар Каъбатуллоҳга
Қорахтойим сендан бошлангай сафар!

Сенга гувоҳдирлар кўҳна дунёлар,
Мозийда ёғилди қанча савдолар
Номингни эшитгач ҳуркиб балолар
Тилларини тишлаб кетган Қорахтой!

Вайрон бўлди бағринг додим етмади
Товонимдан ҳануз лойинг кетмади
Қалдирғоч ин қургай айвонларингда
Томиримда шоир қонинг Қорахтой!

Пинҳон сирим сенга келсам айтгайман
Қайларга кетсамда сенга қайтгайман
Тупроғинг кўзимга сурмадек суриб
Ватаним ичида, тенгсиз бир Ватан!

Тоғларинг бошлари қордир Қорахтой,
Кўнглимга дардларинг ёрдир Қорахтой
Шодликлар кўнглимга сиғмагай сенсиз,
Хуршида меҳрингга зордир Қорахтой!

Хуршида Намазбаева шеъри
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xurshida Namazbaeva she'ri
Qoraxtoy.
Ijro: Feride

Telegramdan ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Feride__Hanem
Instagram
Хуршида Намазбаева шеъри.
Қорахтой. Talablarga binoan.
Ижро: Фериде
Ijodiy kanalimga ulanib oling👇

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингни асрагил!

Ўзингни асрагил,  мени қайғурма,
Ёнингда бўлмасам,  ёдингда ёрман.
Хатто соғинсанг ҳам аҳтариб юрма,
Бахтинг кўрмасам-да, бил бахтиёрман!

Севиш керак дерлар, яшаш шарт эмас,
Кўнглимга татимас дунёнинг гули.
Энди ўзга дардлар зарра дард эмас,
Бўлсам бас, Аллоҳнинг мўмина қули!

Менга не бўлса ҳам сен ўзингни тут,
Ёқсанг хам розиман сурат, хатимни.
Сен ҳатто Хуршида исмимни унут,
Фақат унутмагин муҳаббатимни!

Ўзингни асрагин, мени қайғурма,
Ёнингда бўлмасам, ёдингда ёрман!

Хуршида Намазбаева Эргашевна шеъри

www.tg-me.com/Feride_kundaligi o‘qidi.

23.09.2021.  17:14

Kanalga a‘zo bo‘lish uchun ushbu linkni bosing 👉 www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Ko'nglimda Borsan-u, yo'qsan yonimda [monolog]
MajNun
Хуршида Намазбаева шеъри
Ижро: Мажнун
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Роббим

Мен ўзимни йўқотдим ишқсиз,
Мен ўзимни топмадим ҳамон.
Танимда дард отмоқда илдиз,
Асли Сени соғинганимдан.

Мен яшадим тушларда фақат,
Тушда Сенга саждалар қилдим.
Кўзларимни очганим заҳот,
Ожиз бандалигимни билдим.

Мен тушимда тирикман аҳир,
Тирикликда сезмам ҳушимни.
Майли олгин битта жонимни,
Қайтариб бер, фақат тушимни.

Хуршида Намазбаева шеъри

Ijodiy kanalimga ulanib oling

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Feride. Ishonmay qo'ydim
<unknown>
Хуршида Намазбаева шеъри
Ижро: Feride
Ijodiy kanalimga ulanib oling 👇
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Zumrad ko‘liga sayohatim. Bahor, tabiat, go‘zallik Allohim mo‘jizalaridan. Lokatsiya shu yerda.👇Faqat ahlat tashlamangiz iltimos.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Nefrit Koʻli moviy koʻl Urungʻoch
https://maps.app.goo.gl/6H7euh4bhnvX7UBZ6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***
Қўрқмагин! Дунё юз ўгирса хамки
Фақат қалбда ишқнинг қўрқ тугашидан.
Садоқат шундайин бир буюк ҳиски,
Чархланган нафс ва қалб курашидан.

Ўксима! Эътибор бермаса кимса,
Шундоқ ҳам муҳаббат тиланчи бозор.
Асли ўзлигингни топган кунингдан,
Дилинг бу истакларга бўлмас ҳаридор.

Дунё остин-устин деб қилма андиша,
Балки остидаги сирлар гўзалдир.
Таслим бўл, синовга ютқазган неча,
Енгилмоқ мардларча билсанг афзалдир!

Хуршида Намазбаева шеъри

Phuket.

Ijodiy kanalimga ulanib oling 👇

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***
Мен кимсани десам дўст,
Бандида япроқ бўлдим.
Тиконларин санчдилар,
Тўкилдим, титроқ бўлдим.

Мен кимсага тутсам қалб,
Пойида тупроқ бўлдим.
Сўнг ҳолимга кулишди,
Масхара, гумроҳ бўлдим.

Мен кимсага берсам бахт,
Дардига ҳамроҳ бўлдим,
Ғам бошимга келганда,
Телба-ю, аҳмоқ бўлдим.

Ичимдаги дардимга,
Мен ўзим қамоқ бўлдим.
Aсли кўнглим яримдир,
Бутунга ямоқ бўлдим.

Бугун дўст-у, ғанимга,
Нимадир демоқ бўлдим.
Бунча қадринг йўқ-ми, дея,
Барчага сўроқ бўлдим.

Хуршида Намазбаева шеъри
Истанбул. 20.05.2023.

Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиланчи

Мен бир тиланчи, умр йўлида,
Оташ қўлида, Сенсиз  музлаган.

Мен бир тиланчи, нокас диллардан,
Илон тиллардан, ростни излаган.

Мен бир тиланчи, ғамдан бахт излаб,
Бемадор бўзлаб, шавқ не билмаган.

Мен бир тиланчи, ғурурин топтаб,
Ўз кўнглин йўқлаб, ҳолин сўрмаган.

Мен бир тиланчи, меҳрингни истаб,
Нурингни излаб, умид узмаган.

Мен бир тиланчи, васлингни тилаб,
Бандалар ичра ҳар тун йиғлаган.

Мен бир тиланчи...

Хуршида Намазбаева шеъри

Ijodiy kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Assalomu alaykum! 3 yil avva yozgan qo‘shigim bor edi. Shu kungacha hech kimga eshittirmaganman. Ko‘nglim to‘lmagandi. Ha, mayli. Bir eshitib ko‘ring. Mualliflik qo‘shigim. Bugun premera.
Go‘ya muallifi: Xurshida Namazbaeva
She'r: Xurshida Namazbaeva
Ijro: Xurshida Namazbaeva
XURSHIDA NAMAZBAEVA_ ISHONMAY QOYDIM+
<unknown>
So‘z: Xurshida Namazbaeva
Ijro: Xurshida Namazbaeva
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чиқдим машаққатли йўлга,
Қўнмади бахт асло қўлга.
Боқиб сўнгра ўнг-у сўлга,
Айландим бир девонага!

Ҳасадлардан безди дилим,
Дарду ғамдан ўсди дилим,
Бўлди бағрим тилим-тилим
Айландим бир сарсонага!

Бу паст дунё бўлди бало,
Ёлғонлардан кўнглим яро,
Бу дардимга борми чора?
Айландим бир вайронага!

Фарёд этсам мамнун бисёр,
Бугун на ёв, на дўстим бор.
Бари сохта ва ҳийлагор,
Айландим бир ҳайронага!

Мендан нелар истар ҳаёт,
Ўзим дардман, ўзим баёт,
Йиллар ўтиб сўзим хайхот,
Айланса бир дурдонага!

Хуршида Намазбаева шеъри

11:56.  7 феврал. 2021 йил

Angren. Lashkerak. Aslo ahlat tashlamang. Lokatsiya shu 👇yerda.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
2024/11/14 16:08:17
Back to Top
HTML Embed Code: