Telegram Web Link
Мабодо бирор бир жойга раҳбар бўлсам, энг биринчи ўринда ходимларимни personality test'дан ўтказиб, қўрқоқларни ишга олмаган бўлардим. Улар лаганбардор ва ёлғончи бўлиш эҳтимоли катта. Улар "буюк ўйинчилар" ва ўйин эмас, ҳаққонийлик натижа беради. Ҳозирги ёшимдаги хулосам шу. Балки йилдан йилга билим ва тажрибам кенгайганда бошқача фикрларман.

@imaginative_girl
"Влад А4" ким/нималигини билмайману, лекин жиянимни оғзидан тушмас персонажлигини, унинг кунлик вақтини 12 соатини олаётганини биламан🙄

@imaginative_girl
​​Жавобгарлик ҳиссим шу даражада кучли-ки, бу ҳис кун келиб мени еб тамом қилади, деб ўйлайман.

-------------------------------------------

Одамлар табиатини чуқур ўрганишни бошлаганимдан бери ҳеч кимдан нафратланмай қўйдим.

-------------------------------------------

Бир марта "ўлмай" туриб, ҳеч нарсани асослай олмайсиз.

----------------------------------------------

Баланс қонуни шу даражада хатосиз ишлайдики, сизда кам бўлган жиҳатни, албатта кимдир келиб тўлдиради. Баланс қонуни ишламаганда Ер ўз ўқидан чиқиб кетарди, балки...

#кунликхаёллар
@imaginative_girl
Ҳақиқий хонимлар чап ва ўнгни фарқлолмайди. Шахсан мен ҳам шунақаман ва бундан асло уялмайман. Агар ўнг ва чапни тўғри кўрсатиб беролганимда мен эркак бўлган бўлардим🫣

#ayollik
#energiya
@imaginative_girl
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт — бу бир-бирини беш қўлдек билиш ва тушуниш)

@imaginative_girl
Бугундан бошлаб каналимдан энг кўп пост улашган канал постларидан мен ҳам улашаман (статистикада кузатиб). Канали борлар—сизларга яхши имконият 💕
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Кейинчалик унга гул совға қилган биринчи эркакни дарҳол севиб қолмасин деб, қизимга ора-сира гул совға қиламан".

Фатиҳ Думан

@imaginative_girl
Болаликдан бизнинг миямиз, онг ости ақлимиз ўраб турган оламни муайян тарзда кўриш ва ясашга программалаштирилади. Кейин эса биз ўзимизга бир талай муаммо ва оғриқ туғдириб, шу программалар бўйича яшаб юрамиз. Биз буни ўзгартиришни хоҳлаймиз, лекин қандай қилишни билмаймиз.

"Дардингни сев" китобидан

#kitob_tavsiya
@imaginative_girl
Юсуф отбоқар ҳикояси

Бойларни "қулоқ" қилиш даври. Сулаймон бой уйга шошиб кирди ва доим ёнида юрган, ишончига кирган Юсуф отбоқарга қараб, "Ёнимда шунча вақт юрдинг, сен ҳам ўз фарзандимдексан, ўғлим армиядан қайтгунича мол-мулким ва уй-жойим, қизим, аёлимга ғамхўрлик қилгин, ўғлим келиши билан унга барини топшир" деб йиғлади, сўнгра мусодарадан асраб қолган олтинларини Юсуф отбоқар билан бирга ўчоқбошига кўмди. Юсуф отбоқар омонатни етказишга ваъда берди.
Сулаймон бойни қамоққа олиб кетишди, 6 ойлик қамоқ қийноқларидан сўнг вафот этди. Юсуф отбоқар бойнинг қизи ва аёлини уйдан ҳайдади, бойликларни ўзлаштирди, ўғил номаълум сабабларга кўра армиядан қайтмади.
Юсуф отбоқар "Юсуф бой"га айланди, унинг бугунгача бўлган авлодлари бадавлат элита сафига қўшилди. Улар отбоқар авлоди эканини ҳеч ким эсламади.

Бу реал ҳикоя ва Сулаймон бойнинг кўчага ҳайдалган қизи менинг бувим бўлади...

#ajdodlar_ruhi
@imaginative_girl
​​Кафеда

Сотиб олган котлет ва тухум устига кўкат сўрайман, ошпаз рус аёл ёнида турган кўкатдан бермай, "Бизда кўкат йўқ", деб ўшқиради. Олдин менга шундай муомаласи учун юзига тарелка отган бўлсам ҳозир ўзимга-ўзим "Ичингда қандай ёмон фикринг борки, бу инсон билан тўқнаш келдинг?" дейман.

Таксида

Тезликни ошириб, камига телефонда гаплашиб кетаётган шoфёрга қараб, олдинлари ҳаққимни талаб қилган бўлсам, ҳозир "Яратган бу билан менга нима демоқчи?" дейман.

Уй ҳайвонларим касал бўлса

"Нима ёмон эмоция ёки бадният фикр қилдимки, бу касал бўлди, ўрнида болам бўлганда, болаларим касал бўларди, улар туғилгунича ўзимни қайси жоҳил характерим устида ишлашим керак", деб ўйлайман.

Буларнинг ҳаммаси эгойимни синдиришим йўлидаги ҳаракатларимдир. Эгонинг синонимлари эса кибр ва ўзига бино қўйиш, динда эса" шайтон" дейилади.

#koinot_qonunlari
#yer_qonunlari
@imaginative_girl
Ўсмир ва сиз

Биламиз, ёш болалар билан ишлаш жуда қийин. Шовқин-тўпалонли. “Каттароқ синф олсам” деймиз. Чунки улар гапга тушинади. Жим ўтиришади.

Аслида юқори синф ўқувчилари, болачалардан ҳам қийинроқ эканини биласизми?

Бу даврда, ўзбекча ибора “битта гап кам, иккитаси кўп” жуда тўғри келади.

Хитойга эндигина келганимда “ўзбекча” бўлмаган, “ғалати” қарашларни хазм қила олмаган пайтларимда бир нечта конфликтлар бўлган.  Мавзу бу ҳақида эмас.

Хуллас, юқори синфлар билан ишлаётганингизда, математик ёки физиклигиздан ташқари яхшигина психолог бўлиш талаб этилади.
Ҳар бир болангизни ўрганишга мажбурсиз. Оиласи, шароити ҳақида билинг.

Бу даврдаги кўпгина ўсмирлар ҳаммадан хафа, гўёки бун дунё унга қаршидек юради. Айни унга тасалли керак пайтда, сизни бир оғиз ноўрин танқидингиз ёки мақтовингиз унинг ҳаётида ўзгариш қилиши мумкин. “Танқид ҳам қилиб бўламайдими?” дерсиз. Бўлади. Фақат кўпчилик олдида, изза қилиб эмас, балки алоҳида тарзда, дипломатик тарзда. Болани айбини тушинтириб, оқибатлари ҳақида гапирилса сизни жуда яхши тушинади.

Ўсмир ўқувчиларнининг, ўзларича “романтик” деб билгувчи хатлари, қилиқларини ҳамманинг олдида эълон қилиб уларни шарманда қилиш билан боғлиқ, якуни оғир бўлган ҳолатлар ҳақида кейинроқ ёзаман.

Қуйидаги 5 маслаҳат, сизни ўсмирлар билан ишлашингизда қўл келса, бундан албатта, жуда хурсанд бўламан:

Меҳрибон ришталар

Бу, нафақат ўсмир, балки ҳар қандай бола  ишлайдиган педагог учун “билиш-шарт” ва “қилиш-шарт” бўлган мактаб қоидаси. Ёзилмаган қоида: ўқитувчи – боланинг иккинчи ота-онаси. Ҳамма ота-она ҳам бир хил эмас. Кимдадир бошқача характер, кимдир бола учун жуда банд. Сиз ўша кемтик жойни тўлдира оладиган ягона инсонсиз! Бошқа томондан, бу болага фанингизни яхши ўзлаштишига ҳам сабаб бўлади. Рита Пиерсон айтганидек: “Бола- ётирмаган одамидан ҳеч нима ўргана олмайди”.  Севимли устоз бўлинг!

Rol-Model

Oлимларнигн аниқлашича, бола катта бўлиб, мустақил ҳаётга эга бўлгинча, ундаги характер унинг атрофидагиларга қараб ўзгариб тураркан. Ўйлаб кўринг, куни билан макатбада бўлган бола (ундан кейин қўшимча дарслар), уйда фақат кечки таом пайтида ота-онаси кўради. Кейин уй вазифалари ва “уйқу-тиме”. Боланинг 16 ёшгача вақти асосан ўқитувчилар билан ўтади.

"Нима учун" ни излаб...

Сиз ҳам ўсмир бўлгансиз, буни унутманг. Др. Дан Сиегал ва Др. Тина Пайне-Брйсон китобида бу ҳолат жуда чиройли тасвирлаб берилган. Боланинг ёмон хулқи, гапи, ҳаракатига тезда, жахл билан “жавоб” беришдан олдин, унинг сабабини аниқлашга ҳаракат қилинг, ахир ҳеч нима бир сабабсиз бўлмайди-ку? Кейин эса бу, сизга, ўзигизга яхши. Асабингизни бузиб, кимгадир ёмон кўриниб қолишдан кўра, унга ечим топган яхшироқ.

Гаплашиб олиш

Болани айби бўлса, алоҳида, юзма-юз гаплашганингиз маъқул. Қизлар билан эркак ўқитувчи эмас (ҳатто синф раҳбари бўлсангиз ҳам!) балки мактаб психологи ёки бошқа фанлардан кирадиган аёллар гаплашгани маъқул. Ўгил болалар билан эса, аёлми, эркакми фарқи йўқ: муҳими боланинг юрагига етиб бориш.

Етказилган зарарни тузатиш

"Болада айб бўлса” деган қисми ҳақида гаплашдик… Лекин айб сизда, яъни ўқитувчида бўлсачи? Оддий ва профессионал. Хато қилсангиз, узр сўранг. Асоссиз сўкиш, шубҳаланиш, айблаш, изза қилиш ҳолатларида, болада сизга бўлган нафрат уйғонади ва бу унинг бутун ҳаёти давомида давом этиши мумкин. Сиз эса бир ўқ билан икки қуённи, яъни, ўша нафратни сўндириш (ёки енгиллаштириш) ва болага айбини тан олишни ўрганишни ўргатасиз.

Doston Siddikkov

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайси жамият ва миллатда, қиз фарзандлар қадрланиб, кичкина маликалардек муносабат қилинса, ўша ерда аёллар ўзига ишончи баланд, ўзини борича қабул қиладиган ва эркин намоён қиладиган бўлади.

Ўз ҳаётимдан мисол: Измирда яшаган вақтларимиз 6 ёшли қизим 1 йил ичида шунақа ўзгарган эди…ҳеч нимадан тортинмайдиган, қўрқмайдиган, уверенная бўп қолганди. Чунки қайси магазинга кирмайлик, қаерга бормайлик атрофдагилар: “Кuçuк prеnsеs” (Кичкина малика) каби сўзлар билан мурожаат қилишарди, ширинликлар совға қилишарди, оддий кафеларда ҳам олдига келиб нима хоҳлашини сўрашарди…

Шаҳноза Таджиева

@imaginative_girl
Forwarded from Happiness is ❣️
Дружите с теми, кем вы вдохновляетесь и кем хотите стать сами Ведь существует понятие лояльности к своему окружению. Часто мы боимся быть "не такими", боимся выделяться, чтобы не быть изгнанными. Но подумайте, как важно окружать себя теми, кто поднимает вас выше, кто мотивирует на развитие и рост 💫

Выбор окружения — это выбор своего будущего 🌱
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта савол қийнаяпти-да шунақа видеоларни кўрсам: одамлар роса бойиб кетганми ёки мен камбағалманми? 🫣

@imaginative_girl
Бугун бир немис турист аёл йўлни кесиб ўтиш учун зебра чизиқни тополмаётганини айтиб йўл сўради. Қарасам светафор жудаям узоқда, унга кўрсатсам "Яқинроқ жойда йўқми?" деди. Узоқда светафор қизил ёниб, машиналар тўҳтаган пайти белгиланмаган жойдан югуриб ўтиб олишини (биздака🫣🤣) таклиф қилдим. У рад этди ва қоидани бузишни хоҳламаслигини айтди. Сал бўлса ҳам яқинроқ бошқа йўлакча топиб бердим охири.

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу видео мени жуда ҳам таъсирлантирди. Бир китобда бизнинг 70 фоиз қарорларимиз, танловларимиз, ўй-хаёлларимиз ва ҳиссиётларимиз аслида ўзимизники эмас, аждодларимизники эканини ўқигандим.

Туғма тадқиқотчи сифатида буни мустақил ўқиб, кузатиб кўрганман ва ҳақиқат деган хулосага келганман.

Кимгадир фикрим тушунарсиз бўлса туркларнинг "Zeytin ağacı"(зайтун дарахти) сериалини кўришни тавсия қиламан.

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Албатта, қурбон рольига кириб олган ҳар бир аёл, ҳар бир онадан бахтли фарзанд дунёга келмайди. Шарқда бахтсиз аёллар статистикаси юқорилиги сабаби ҳам айнан — қурбонлик. Аёллар бу рольга ўзи киради ва қизини ҳам шундай роль ўйнаш учун ўзи билмаган ҳолда тайёрлайди: "Эркаланма!" "Оғзингни ёп!","Йиғлама!", "Ким, нима деса хўп де!","Фалончини қара!"....

Аввал ота-онаси, ака-укаси учун, кейин турмуш ўртоғи, унинг оиласи учун, кейин фарзандлари, кейин набиралари учун ўзидан кечиш, бошқаларни бахтли қилиш учунгина кун кечириш, умр йўлини танлаш.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини танлаган аёл бахтли бўлади, унинг атрофидагилар ҳам бахтли бўлади. Бахтли бўлишнинг бошқа йўли йўқ.

Кейин, шунақа ғамгин шеърлар ва ғамгин мусиқа билан кўз ёш қилиб, баттар жертвани ёқволмасдан, билимимизни ўстириб, моддий мустақил бўлишимиз шарт, деб ҳам ўйлайман. Шартсиз севги берганлар марҳамат қолсин ҳаётимизда, шарт қўйса катта кўча😏

Жертва рольидан зудлик билан чиқиш керак.

@imaginative_girl
Forwarded from Imaginative Girl 🦢
​​“Малика каби ўйланг. Малика муваффақиятсизликдан қўрқмайди. Муваффақиятсизлик буюклик сари яна бир қадамдир”.

Опра Уинфри

@imaginative_girl
Агар қадимги буюк шахслар, қироллар ёки саркардалар ҳозирги ижтимоий тармоқлардан фойдаланганларида улар ўзаро қандай суҳбат(чат)лашар эдилар?

Бу ердаги ўқув топшириқда Наполеон Бонапард ва Александр I суҳбати акс этган.

Тарих фанида фойдаланишингиз мумкин.

@imaginative_girl
2024/09/28 20:16:55
Back to Top
HTML Embed Code: