Telegram Web Link
iPhone 13 ва 15 Про сотувдан олиб ташланибди.
iPhone 16 сотувга чиқиш куни — 20 сентябрь
Ёлғизлигимда доим ёнимда бўлдингиз, йиғласам кўз ёшимни артдингиз, мени бир лаҳза ҳам бир ўзимни қолдирмай ортимдан эргашиб юрдингиз, ухлаб ётсам томоша қилиб уйғонишимни соатлаб кутдингиз, менга шартсиз севги бердингиз, яхшиям сиз борсиз—мушукчаларим😻

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилада қизларнинг олий таълим олишига бўлган қаршиликни сиз енгган бўлсангиз, бувиларингиз, онангиз, хола-аммаларингиздан қолган кармани ечиб, кейинги авлодлар яна-да бахтли бўлишига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

#қизлартаълими
@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Худо хайрийлани бергурла, шу ҳам муаммоми, тв га олиб чиқишга бошқа мавзу қолмадими? 🙄

@imaginative_girl
Чатда бир инсон "Оталар сўзи-ақлнинг кўзи" кўрсатувини эслабди, болалик хотираларим эсимга тушиб кетди. Ўша кўрсатувни роса томоша қилардим, лекин кўрганимдан кейин юрагим қон бўлиб кетарди, ўзимни яхши ҳис қилмасдим. Чунки, яхши образлар — ўта жертва, қурбон, салбий образлар —ўта кетган аблах, виждонсиз қилиб тасвирланарди, камига фонда "Чўли ироқ" 😆

Катта бўлиб шуни тушуниб етдимки, яхшилик ва ёмонлик тушунчалари нисбий тушунчалар ва ҳаммаси баланс учун керакли. Мулойим бор жойда агрессив одам бўлади, қизғанчиқни ёнига саҳий келади, ақллига аҳмоқ учрайди, ота-она лақма бўлса боласи уддабурон, аксинча бўлса гўл бола ҳаётига киради. Кўпинча лидер аёллар кучсиз ўғил бола тарбиялаб қўяди, ўзи билмай (яхшиси бирор спорт тренири тарбиялагани афзал деб ўйлайман).

Шунинг учун ҳамма нарса меъёрий бўлиши шарт, "олтин ўрталик" қонунини бузмаслиги керак. Эркак ўз ўрнида, аёл ўз ўрнида қолиши, вазифалар, роллар бузилмаслиги, яъни баланс бузилмаслиги жудаям муҳим.

Масалан, аёл оилада ҳамма жавобгарликни бўйнига олиб, эркак эса жавобгарликдан қочса болалар кўзига она диктатор(ёмон), ота қурбон (яхши) образи чизилади. Чунки ўз ўрнида бўлмаган аёл ҳар куни бақир-чақир қилади, оилани моддий таъминоти бўйнида, асабий ва эмоционал бўлади. "Иши юришмаётган қурбон бечора"ни бўлса ҳамма бошини силайди, қурбон бўлиб олишдан осон иш йўқ. Асл ҳақиқат эса бошқа —жавобгарликдан қочиш.

Ёки масаланинг яна бошқа томони: бобо ва буви ўта камгап, ҳамма нарсани ичига ютувчи босиқ ўтган бўлса фарзандлари жаҳлдор, сергап бўлади, чунки ичкарига ютилган эмоционияни ташқарига чиқаришга мажбур улар. Набиралар эса "олтин ўрталик" бузилгани учун негатив эмоцияларни давом эттиради. Ҳар битта инсон ичидаги ҳисларини яширмай очиқ бўлишса, ўз табиати ва кўнглига ҳиёнат қилмаса, ўзини ўзи алдамаса "олтин ўрталик" қонуни бузилмайди деб ўйлайман, бу ердаги ҳақиқат шу.

P. S: Лекин кўрсатув сўнгидаги бобони ҳалиям яхши кўриб эслайман : "Мана азизлар" деб гап бошлардилар 🤗

@imaginative_girl
Кичкина пайтим боғча ёшидаги укамни ураётган ўзидан катта қўшни болани ойимга айтиб, укамни азобдан қутқармоқчи бўлдим. Умрида ҳеч ким билан жанжаллашмаган, доим кулиб турадиган ойим бефарқларча "қўявер, урушма" деганини кўриб, бирдан ичимдаги жангчи уйғонди, югуриб бориб болани тагимга босиб дўппослаб кетдим. Қонга беланган ўғлини кўрган қўшни аёл мени қарғаб кетди))

#баланс
#ролларбузилиши
@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима, фақат биздами муаммолар?! 👿

@imaginative_girl
Forwarded from Urikguli
Chellendj e’lon qilaman:

#ezgutilak

heshtegi ostida daraxt va gullar berayotgan urug’larni yig’ing, suratga oling va instagram storisiga qo’yib, meni belgilang💚

*Tilagimiz — har bir urug’ nish ursin, atrof daraxt va gullarga to’lsin!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сариқ мушук бойлик келтиради. Ким шу бешафқатликни қилган бўлса ҳам уйидан бойликни қувибди.

P. S: Бечора мушукни қўрқишини🥲... Айтишларича, шафёр тоға мушукни уйига олиб кетибди боқишга.

@imaginative_girl
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мақсадингизга кимнидир оёғидан чалиб, бир нима фитна режалар тузиб, бошқанинг "калласини олиб" эришишни ният қилманг, барибир охирида мағлуб бўласиз.

Бошлиқни тагига сув қуйиб, сотқинлик қилиб бошлиқ бўлиб олганларни биламан, охирида шармандаси чиқиб, ўзига ҳам насиб қилмаган ўша курси.

Кимлардир ўзича айёрона ҳаракат қиляпман деб ўйлаб, турли "ўйин"лар қилса ўша заҳоти сезадиган ва кулиб кетадиган даражада ақлли бўлинг.

Яхши ният қилишдан тўҳтаманг. Чунки яхши ният, албатта ғалабага олиб боради.

@imaginative_girl
"Қирқ қиз" афсонаси

"Қассоб амир" Бухоро амири Насруллохон 1856 йил Амир Китоб, Шахрисабз бекликларини босиб олиб, бекни қизи Кенагас ойимни кўз олдида отасини ўлдиргач, 18 ёшли ойимни 40 канизаги билан саройга малика қилиб олиб кетади. 60 ёшли қари туллак, камига отасини қотилидан қиз қасд олишни кўзлаб юради, бир кун амир ухлаганда қулоғига қўрғошин қуйиб уни ўлдиришга ҳаракат қилади. Амирнинг сўнгги васиятига кўра, Кенагас ойимни ҳар битта аскари тиғидан ўтказиб, саноқсиз яралаб, 40 канизаги билан ҳозирги Арк ҳудудидаги(у жой руслар томонидан бомбардимон қилинган) қудуққа ташлашади.

Бу афсонани тарихчилар яхши билишади, лекин нега
"Чил духтарон" зиёратгоҳлари республикамизни кўп жойларида бор? Шу ҳақида билсангиз ёзиб қолдиринг.

@imaginative_girl
Imaginative Girl 🦢
"Қирқ қиз" афсонаси "Қассоб амир" Бухоро амири Насруллохон 1856 йил Амир Китоб, Шахрисабз бекликларини босиб олиб, бекни қизи Кенагас ойимни кўз олдида отасини ўлдиргач, 18 ёшли ойимни 40 канизаги билан саройга малика қилиб олиб кетади. 60 ёшли қари туллак…
Постдан мақсад 40та ва умуман бегуноҳ ўлдирилган аёллар тақдири ҳақида маълумот йиғиш эди. Ботга "феминист", бало-баттар деб ёзаётганларга, амир Насруллога адвокатлик қилаётганларга қандай кўринган билмайман. Ҳар ким ўз ичидаги кўзи билан қарайди дунёга. Мақсад—ўрта осиёлик аёллар тақдирида қанчалик бахтсизликлар бўлганини аниқлаш. Чунки, аёл бахтли бўлса, бутун жамият бахтли бўлади.
Кейин менга кўп" феминист "деб туҳмат қилдиларинг, энди ростдан шу ғояни бир ўрганиб чиқишга аҳд қилдим))

P. S: Доимгидек, мавзу қолиб, шахсиятга аккиллаш бошланди😵‍💫
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Паранжи кийишни хоҳлайдиганлар ҳозир ҳам бор экан 🙄

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сиз айтган бахт шумиди ойи?!"

@imaginative_girl
Куч ва зўравонлик, совуққонлик, ақлнинг айёрлиги ва маккорлиги, ёлғон, бўхтон, нафсга берилиш, фитна, амалпарастлик ва бошқа иллатлар авжига чиқди ва энг юқори поғоналарни эгаллади жамиятда.

Аслида аёлни таҳқирлаб, уни хўрлаб эркаклар ўзларини хўрлаб таҳқирлашди.

Балки шунинг учундир, хозирги кунда даҳоларнинг туғилиши жуда кам кузатилмоқда.

Буюк аср , буюк давр бўсағасида биз аёлнинг қайта тикланиши, уни жонланишини гувоҳи бўлмоқдамиз. Аёл нафақат ўзининг буюк миссиясини, вазифасини англаб, эркакларимизнинг елкадошига айланиши, балки унданда буюкроқ вазифа, уларнинг илҳом парисига айланиб, уларни буюк ишларга руҳлантириши лозимдир.

У ҳақиқий Она бўлиб ўзининг буюклиги билан, ёруғ фикрлари билан боласини ҳайвонийлик даражасидан комил инсонгача кўтара билиши керак.

Ҳозирги кунда инсониятни жар ёқасидан олиб чиқиш, жамиятни инқироздан қутқариш бизнинг аёлларимизнинг елкаларига тушяпти.

Аёллари маърифатли бўлган халқнинг келажаги бор деб бежиз айтишмаган.

Шоира Орипова

@imaginative_girl
«Рақиблардан кўра тезроқ ўқиб-ўрганиш қобилиятингиз қўллаб-қувватланиши керак бўлган ягона рақобат афзаллиги”

Global Business Network асосчиси Арье де Геуз (Arie de Geus, Голландия)

@imaginative_girl
2024/09/28 22:20:38
Back to Top
HTML Embed Code: