Telegram Web Link
Э Худойим, нимага шунақа "дуо" сўзини ҳам тўғри ёзолмайдиган гарангроқ қилиб яратмадинг, машинани барибир, миям билан ололмаслигимни билиб "ержоним" подарка қилиб юрарди🙄😪

@imaginative_girl
Эркаклар сиёсатни аёллар ҳокимиятидан сал чалғиб, уруш-уруш ўйнаб туриш учун ўйлаб топган ўзи. Аслида дунёни аёлларнинг махфий оккупацион ҳукумати бошқаради, масон-пасонлар эмас.
Эрига ресторанда беременный тестини 2та чизиқ чиққанини сюрприз қилаётган ҳурматли аёллар! Эрингизга ушбу сюрпризни ушлагандан кейин қўлини совунлаб ювиши кераклигини, кейин овқат, сувга тегиниши кераклигини ҳам айтиб қўйинг. Зеро, эркак бу чизиқни нимадан ҳосил бўлганини билмайдур🙄

@imaginative_girl
Imaginative Girl 🦢
Эрига ресторанда беременный тестини 2та чизиқ чиққанини сюрприз қилаётган ҳурматли аёллар! Эрингизга ушбу сюрпризни ушлагандан кейин қўлини совунлаб ювиши кераклигини, кейин овқат, сувга тегиниши кераклигини ҳам айтиб қўйинг. Зеро, эркак бу чизиқни нимадан…
Ўзи ҳожатхонадаги бир марталик ўша нарсани ресторанга кўтариб олиб бормай, расм, сурат, совға шаклида ҳам ҳомиладорлигини ифода этиш мумкин-ку.
Қадимдаги хонни кирларидан қилинган унвон эсимга тушиб кетди 😵‍💫🤮
Бахт "сочи пахмоқ, к#ти тўқмоқники"

Қадим замонда фаришталар бахтни ер юзига самодан олиб тушиб, уни беришга муносиб қизни ахтаришибди.

Бир ҳовлига мўралашса, ҳуснда тенгсиз қиз юрган экан, "бу бахтини ҳусни билан топади" дейишибди.

Бошқа ҳовлида ҳаммаёқни саранжом-саришта қилиб юрган, ақлда тенгсиз қиз бор экан, "бу бахтини ақли билан топaди" деб у ердан ҳам кетишибди.

Бир жойга етишса, кийимлари тўзғиган, алвастидек сочини тарамаган, деворга тескари миниб олган тентакномо қизни учратишибди. "Мана шу бечорага берамиз бахтни" деб, бахтни унга топшириб кетишибди.

Айтишларича, ўшандан бери бахт сочи пахмоқларики эмиш😑

@imaginative_girl
Бизнинг борлиғимиз ота-онамизнинг болалигидан бошланганига ишонаман. Дастлаб ота-онамизнинг болалик орзулари ва улар ўйнаган ўйинларда яшаганмиз. Ўша ёшда ота-онамизнинг онгида биз ҳақимиздаги илк тасаввурлар пайдо бўлган. Бизнинг болалик тасаввурларимиз ва тажрибаларимиз ҳам болаларимизга етарлича таъсир ўтказади. Тадқиқотлар, ота-она болалигидаги салбий воқеалар болаларида ҳам такрорланишини кўрсатган.

Ҳар бир боланинг, аслида, учта бола рамзи мавжуд.

1-юқорида айтилган шууримизда пайдо бўлган ва бугун биз учун яширин ва онгимиздан ташқаридаги бола.

2-турмуш ўртоғимиз билан суҳбатлашган пайтда ўзимиз орзу қилган, ҳаттоки, исми ҳам тайёр бўлган фарзанд.

3-ҳақиқий фарзандимиз.

Ҳар бир ота-онада мана шу "уч" нафар бола бор ва юқоридаги икковлон ҳақиқий фарзанд атрофида айланиб юрувчи хаёлот маҳсулидир.

Шу ўринда ҳар бир инсоннинг ўзига хос ривожланиш йўли борлигини ва ҳар хил салоҳият соҳиби эканини унутмаслик керак.

Вейси Чери

@imaginative_girl
Forwarded from Happy Girl🦄
Hayotingizdagi hammaga va har qanday holatda baxt tilang!💜

Hayotimizda uchrayotgan har bir odam biz undan nimanidir o‘rganishimiz uchun yuborilgan deb qabul qiling(yaxshimi yoki yomon).

@dirijyorqiz
Яқин инсонлар аста-секин вафот этиб, катта авлод кетиб, ўрнига янги туғилганлар қолаверса, менга ҳудди меҳр-муҳаббат ер юзида камайиб кетаётгандек туюлаверади...

@imaginative_girl
Мен жудаям омадли ва бахтли инсонман. Онам томондан бобо-бувимга 1-набира, дадам томондан биринчи бўлмасам ҳам холаларим, амакиларим, тоғаларим, аммаларимни меҳрига роса тўйганман, доим севимли бўлганман. Улар мен билан укамни жудаям яхши кўришган, доим меҳрибончилик кўрсатишган, энг яхши нарсалар билан сийлашган. Мен уларнинг шартсиз севгилари руҳида ўсганман, буни бугун тушуниб етдим....

Улар улғайишди, энг катта авлод аста-секин вафот этди. Ҳар бирларини йўқотган пайтимда болалар учун— амма меҳри ҳам, хола, тоға, амаки меҳри ҳам кераклигини, ўрни борлигини, фақатгина ота-она ва бобо-бувилар меҳри билан чекланиб қолмаслик кераклигини англаганман.

Кеча — болаликда укам шўхлик қилиб уйларини ёқиб юборганида ҳам ҳеч нарса деб дакки бермаган, ҳалол, саҳий, ҳар Ҳайитда бизга кўп-кўп пул берадиган Тўра амаким, "катта дадам" вафот этдилар...

Уларни яқиндаги Ҳайит байрами куни кўргани бораман деб бора олмаганим армоним бўлиб қолди. Яна бир— менга шартсиз муҳаббат берган, қонлари менда ҳам оқаётган яқин инсонимдан айрилдим...

@imaginative_girl
Агар одам боласи билан шимпанзенинг боласи солиштирилса, шимпанзенинг IQ даражаси туғилишдан 3 ёшгача бўлган даврда юқорироқ чиқади. Уч ёшдан кейин одам боласининг IQ даражаси тез ўсади ва ривожланишда шимпанзедан ўтиб кетади.

Масaру Ибука

@imaginative_girl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСИЛА МИРЗАЁРОВА 🔥

Паралимпия ўйинларида ҳам ғалабалар бошланди

@imaginative_girl
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 https://www.tg-me.com/addlist/sIH05yS8v6g5ZjIy
Нега бир инсон ҳалол, тўғрисўз, адолатли, бировни ҳаққига ҳиёнат қилмайдиган, тартибли ва бир сўз билан айтганда, нормал инсон бўлса— одамлар уни "коммунист" дейди?🫣

@imaginative_girl
1981-йилда малика Диананинг тўйига атайлаб оқ кўйлак кийиб келган Камилла охири унинг турмуш ўртоғини тортиб олган. Камилланинг тўйида эса қайононаси оқ кўйлак кийиб, у ҳеч қачон қиролича ўрнини эгаллай олмаслигига белги берган.

Эҳ... аёллар, ҳатто кийимини ҳам исён маъносида кийиши мумкин.

@imaginative_girl
Forwarded from Imaginative Girl 🦢
​​Инсон қалбининг қироличаси

Ўзининг норасмийлиги ва содда гаплари билан ўз синфида бегонадек туюлган малика Диана Англиянинг энг машҳур шахсларидан бири сифатида тарихда қолди. У шаҳзода Чарльз билан турмуш қуришдан олдин уй фарроши бўлиб ҳам ишлаган.

Мен тепадагиларга қараганда пастдаги одамларга яқинроқман”

У қоидаларга амал қилишни истамасди, ўз юрагига бўйсунар эди. Диананинг расмий эмаслиги унинг жозибадорлигини янада оширарди. У тез-тез ўз ақл-заковатини камситиб, ҳазил қилар, муайян интеллектуал қизиқиш ва интизомга эга бўлмаса-да, у амалий ақлга суянарди, малика сифатида одамлар билан яхши тил топиша оларди.

Малика Диана жамоатда ҳам, ёлғизликда ҳам намоён бўладиган кўплаб яхши фазилатларга эга эди: меҳрибонлик, табиийлик, нафислик, сезгирлик, эҳтиёткорлик, камтарлик, зукколик, инстинктив ҳамдардлик, ўйчанлик, сахийлик, меҳрибонлик, хушмуомалалик, чидамлилик, жўшқинлик,  энергия, ўз-ўзини тарбиялаш, жасорат. 

Аммо Диананинг дунёдан яширилган қоронғу томонлари ҳам бор эди: у ўзининг кучли ҳис-туйғуларини кўра олмаслиги ва оқибатларини тушуна олмаслиги кўпинча унинг табиатининг энг яхши қисмини енгиб қўярди.

Кўзни қамаштирувчи ташқи кўриниш ҳаммасини яширган

Диананинг беқарор темпераменти яширин психологик касалликлардан бирининг барча белгиларини ўзида мужассам этганди —кайфиятнинг кескин ўзгариши, рад этиш ва ташлаб кетилиш қўрқуви, муносабатларни давом эттира олмаслик, доимий ёлғизлик, зерикиш ва бўшлик ҳисси, депрессия ва ортиқча овқатланиш ва ўз-ўзини бузиш каби импулсив хатти-ҳаракатлар. 

Вояга етган Диана бу аломатларни оғир ва сурункали тарзда бошдан кечирди. У ўзининг баъзи муаммолари - овқатланиш бузилиши ва депрессия учун даврий даволанаётган бўлса-да, на Диана, на унинг яқинлари унинг касаллигининг тўлиқ даражаси билан шуғуллана олмадилар.

Чунки, Диананинг кўзни қамаштирувчи жамоат олдидаги ўзини тутиш қиёфаси бўлиб, бу нарса ҳатто унинг дўстлари ва оила аъзоларини ҳам малика билан жиддий касаллик бўлиши мумкинлигига ишонмасликка мажбур қилди.

Ўлимидан бир неча ой олдин Диананинг нотўғри хатти-ҳаракати унга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёрдам кераклигини кўрсатди, аммо у ёрдамни топа олмади.

Диана ўлимидан 1 йил аввал шаҳзода билан ажрашаётган пайтда "Хоним Диана, Уэльс маликаси" номи билан қолишни истаган, аммо шаҳзода Чарльз уни олиб ташлашни талаб қилган.(Ўша пайтда Чарльз ҳозирги рафиқаси Камилла билан топишган ва бундан Диана хабардор эди).

14 ёшли Шаҳзода Уильям: “Онажон, ташвишланманг, мен уни қирол бўлган куним сизга қайтариб бераман” деб ваъда беради...

Малика Диана 1997 йилда, 36 ёшида aвтоҳалокат туфайли бевақт вафот этди.

@imaginative_girl
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма нарса мукаммал бажарилиши ёки умуман бажарилмаслиги керак, деб ўйлашнинг жазоси— келажакда психолог маслаҳатига тез-тез муҳтож бўлиш😶‍🌫️

Ўзингизга ва бошқаларга нисбатан талабчан бўлманг, дунёни борича қабул қилинг 🧘‍♀️

@imaginative_girl
Агар жилмайишни билмасанг, сотувчилик қилма (яҳудий мақоли).

Ҳазил-мутойибани ва одамлар кўнглини олишни билмайдиган, гапга чечан ва очиқ чеҳра бўлмаган хизмат кўрсатувчилар ўзини ҳам, тадбиркорни ҳам бой қила олмайди.

#бозордагихаёллар
@imaginative_girl
2024/09/28 22:24:40
Back to Top
HTML Embed Code: