Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАЙЙИТНИНГ ТИЛЛА ТИШЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИМИ?
#маййит #тилла_тиш

1267-CАВОЛ: Вафот этган инсоннинг тишлари тилладан бўлса, дафндан олдин уларни чиқариб олиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар вафот топган инсоннинг тишлари тилла ва шунга ўхшаш қимматбаҳо нарсадан ясалган бўлиб, протез шаклида бўлса ва уларни олиб қўйишда маййитга озор етмайдиган бўлса, зоеъ ва исроф бўлмаслиги учун протез тишларни олиб қўйиш лозимдир. Чунки Аллоҳ таоло мол-дунёни исроф ва зое қилишдан қайтарган. Аммо маййитнинг тишлари мустаҳкам ўрнатилган тишлар бўлса, уларни олинмайди. Чунки бу ишда маййитга озор беришлик бор.
Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
عن عائشةَ رَضِيَ اللهُ عنها قالت: قال رسولُ اللهِ صلَّى الله عليه وسلَّم كَسْرُ عَظْمِ المَيِّت ككَسْرِه حيًّا
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Ўлган инсоннинг суягини синдириш худди ҳаёт (тирик) инсонни суягини синдириш кабидир”. Ушбу ҳадисга уламолар изоҳ бериб, гуноҳкорликда ҳар иккиси бир ҳукмдадир, деганлар.
Динимиз ҳукмларига кўра ўлган инсоннинг ҳурмати тирик инсоннинг ҳурмати билан бир хилдир. Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий мўътабар манбаларидан бири “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:
والآدمي مكرم شرعا وإن كان كافرا، فإيراد العقد عليه وابتذاله به وإلحاقه بالجمادات إذلال له أي وهو غير جائز وبعضه في حكمه،
“ Одамзот шаръан мукаррамдир. Гарчи у ғайридин бўлса ҳам. Унинг устида битим тузиш, уни ҳурматсиз қилиш, унга нисбатан жонсиз нарсаларнинг муомаласини қилиш уни таҳқирлаш ҳисобланади. Бу иш жоиз эмас. Унинг бир қисми ҳам ўзининг ҳукмидадир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖИДДАГА ЭҲРОМСИЗ КИРИШ
#Жидда #эҳром

1268-CАВОЛ: Эшитишимизча Жидда мийқот ичида жойлашган экан. Юртимиздан бораётган аксар зиёратчилар Жидда аэропортига қўниб, Мадинага кетишади. Шу ҳолатда жиддага эҳромсиз киргани учун жиноят қилган бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда Жидда шаҳри мийқот ичида жойлашган. Маккага бораётган киши нима мақсадда бораётган бўлса ҳам мийқотдан эҳром билан ўтиши вожиб саналади. Чунки Аллоҳ таоло бу жойни бошқа жойдан афзал қилиб яратган. Ҳозирда зиёратга бораётган инсонлар асосан икки хил услубда борадилар:
Биринчиси: Жиддага қўниб, тўғри Маккага бориш. Бу ҳолатда ҳали Жиддага етиб бормай, мийқотдан ўтаётганда эҳромга кириши вожиб бўлади. Агар эҳромсиз кирса, гуноҳкор бўлади ва зиммасига жонлиқ сўйиш лозим бўлади. Бундай киши мийқотга чиқиб, қайтадан эҳром боғлаб келса, жонлиқ зиммасидан соқит бўлади.

Иккинчиси: сиз айтган ҳолат. Яъни Жиддага қўниб, аввал Мадинаи мунавварага бориб зиёрат қилиш ва ундан кейин Маккага жўнаш. Бу ҳолатда Жиддага, яъни мийқот ичига эҳромсиз кириш жиноят ҳисобланмайди. Чунки бу каби инсонларнинг мийқотдан ўтаётгандаги дастлабки мақсади Маккага эмас, балки Мадинага боришдир. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган.
وحرم تأخير الإحرام عنها كلها لمن أي لآفاقي قصد دخول مكة يعني الحرم ولو لحاجة غير الحج أما لو قصد موضعا من الحل كخليص وجدة حل له مجاوزته بلا إحرام
“Маккага, яъни ҳарам ҳудудига ҳаж (ёки умра)ни ният қилмай, бирор иш туфайли киришни мақсад қилган кишининг мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетиш ҳаром ҳисобланади. Аммо агар Жидда ва Хуллайс каби ҳилл (мийқот билан ҳарамнинг орасидаги ерлар)даги бирор жойни қасд қилган бўлса, мийқотдан эҳромсиз ўтиши жоиздир” (“Раддул муҳтор” китоби).
Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ мийқотдан эҳромсиз ўтиш масалаларини баён қилар экан, бундай дейдилар:
هَذَا إذَا جَاوَزَ أَحَدٌ هَذِهِ الْمَوَاقِيتَ الْخَمْسَةَ يُرِيدُ الْحَجَّ أَوْ الْعُمْرَةَ أَوْ دُخُولَ مَكَّةَ أَوْ الْحَرَمِ بِغَيْرِ إحْرَامٍ ، فَأَمَّا إذَا لَمْ يُرِدْ ذَلِكَ وَإِنَّمَا أَرَادَ أَنْ يَأْتِيَ بُسْتَانَ بَنِي عَامِرٍ أَوْ غَيْرِهِ لِحَاجَةٍ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ
“Бу (яъни мийқотдан эҳромсиз ўтиш ҳақидаги) ҳукмлар ҳаж ёки умра қилишни ёки Маккага ё ҳарамга киришни мақсад қилган киши беш мийқотдан биридан ўтиши ҳақидадир. Лекин бирор киши мийқотдан ўтишда буларни қасд қилмаган, балки Бани Омир боғи ёки бошқа жойни(бу жойлар мийқот билан ҳарам ўртасидаги ерлар) мақсад қилиб мийқотдан эҳромсиз ўтган бўлса, унга ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭМИКДОШ ФАРЗАНД МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос

1269-CАВОЛ: Биламизки, аёл киши бировнинг гўдагини эмизса, шу бола унинг сут фарзандига айланади. Мазкур аёл вафот этса, шу бола ҳам мерос оладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, гўдак бирор аёлни эмса, шу аёл болага сут она бўлиб, маҳрамга айланади. Эри ота ҳукмида бўлади. Лекин эмизган она ёки унинг эри вафот этса, ушбу бола улардан мерос ололмайди. Чунки мерос олиш учта сабабдан бири билан бўлади. Бу уч сабаб қуйидагилар: насаб, саҳиҳ никоҳ ва қул озод қилишдир. Яъни қул озод қилувчи ва унинг асабалари (ота томондан қариндошлари) озод бўлган қулнинг меросини бошқа меросхўрлари бўлмаганда, олиш ҳаққига эга бўладилар. Ҳозирда қулдорлик йўқ бўлгани учун фақатгина икки сабаб қолган. Бу сабаблар ичида эмизиш зикр қилинмаган. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:
ویستحق الإرث …بأحد ثلاثة: برحم ونکاح صحیح… وولاء
Яъни: “Меросга уч нарсанинг бири билан ҳақли бўлади: насаб, саҳиҳ никоҳ ва вало (қул озод қилганлик ҳаққи)”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Демак, эмиш орқали маҳрам бўлган бола эмизган она ёки унинг эридан мерос ололмайди. Лекин агар мазкур она ёки эри шу болага бирор нарсани васият қилган бўлса, мероснинг учдан бир қисмидан васият адо этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚИҚАДА ҲАЙВОН СУЯГИНИ СИНДИРИШ
#ақиқа #қурбонлик

1270-CАВОЛ: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилган:
تقطع جدولا و لا يكسر لها عظم“ رواه الحاكم
“(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади.
Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз.
" وَلَا يُكْسَرُ عَظْمُهَا، وَإِنْ كُسِرَ لَمْ يُكْرَهْ". (كتاب الذبائح)
“Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Мободо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭМИЗИКЛИ БОЛАНИНГ СУТ ОТАСИ БОЛАНИНГ ТУҚҚАН ОНАСИГА МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?
#маҳрам

1271-CАВОЛ: Маълумки бир аёл бир болани эмизса ӯша аёлнинг эри у боланинг эмизикли отаси бӯлади. Ушбу ҳолатда ӯша боланинг эмизикли отаси унинг ҳақиқий онасига маҳрам ҳисобланадими ёки номаҳрамми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эмизикли бола бирор аёлни эмса, шу аёл бола учун сут она, унинг эри сут ота бўлади. Бундан ташқари мазкур ота-она ва уларнинг фарзандлари ҳам бола учун маҳрамга айланади. Лекин боланинг ҳақиқий ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари болани эмизган онага ёки унинг фарзандларига асло маҳрам бўлмайди. “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” номли китобда шу каби масала айтилган:
لَوْ أَرْضَعَتْ اِمْرَأَةٌ صَبِيًّا لَا تحرم هذه المرأة علي أبيه
“Агар аёл киши бир гўдакни эмизса, мазкур аёл гўдакнинг ҳақиқий отасига маҳрам бўлиб қолмайди”.
Демак, сиз айтган ҳолатда эмизган онанинг эри боланинг туққан онасига маҳрам бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/11/15 14:54:18
Back to Top
HTML Embed Code: