Telegram Web Link
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚЎШИМЧА ҲОВЛИСИ БОР КИШИНИНГ ҚУРБОНЛИГИ

27-МАСАЛА:
Бир кишини ўзи яшаб турган уйидан ташқари қўшимча ҳовлиси бўлса ва у ерда яшамайдиган бўлса, ушбу ҳовлининг қиймати закот нисобига етса, унга қурбонлик вожиб бўлади (“Қуня” китоби).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИМОМ САЛОМ БЕРИШНИ БОШЛАГАН ВАҚТДА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#намоз

1292-CАВОЛ: Муқтадий жамоатга келиб, такбир айтиб қулоқ қоқаётганда имом салом берса, жамоатга қўшилган бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар муқтадий такбир айтиб намозга киришганда имом ҳали салом бермаган бўлса, иқтидоси дуруст бўлади. Лекин такбир айтаётганда имом саломни бошлаган бўлса, ҳатто “ассалому”, деган бўлса ҳам, иқтидоси дуруст бўлмайди.
Бундай вазиятда муқтадий қулоқ қоқиб, иқтидо қилган ҳолатида намозини давом эттириб кетмайди, балки қайтадан ният қилиб, такбир айтиб намозни бошлайди. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидаги иборалар келган:
قال في التجنيس: الامام إذا فرغ من صلاته، فلما قال السلام جاء رجل واقتدى به قبل أن يقول عليكم لا يصير داخلا في صلاته، لان هذا سلام
“Тажнис”да шундай дейилган: “Имом намозини тугатаётиб “Ассалом”, деб, “алайкум”ни айтишидан олдин бир киши келиб, иқтидо қилса, бу намозга қўшилган ҳисобланмайди. Чунки шу сўзнинг ўзи ҳам салом ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби).
متي فسد الاقتداء لا یصح شروعه في صلاة نفسه علی المذهب؛ لأنه قصد المشارکة وهي غیر صلاة الانفراد
“Мазҳабдаги гапга кўра иқтидо бузилган вақтда шу намозга киришиш дуруст бўлмайди. Чунки бу намозга киришган муқтадий намозда имом билан шерик бўлишни қасд қилган эди ва бу намоз ёлғиз ўқиладиган намоз эмас эди”. (“Ад-дуррул мунтақо” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (6-қисм)

Намоз ўқимайдиган киши қурбонлик қилиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ёш болани нисобга етадиган моли бўлса, унга қурбонлик қилиш вожиб бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳар йили қурбонлик қиладиган одам ҳаж сафарига кетса
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик нисобини нима орқали ҳисоблаш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

Пул эҳсон қилсам қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳомиладор ҳайвонни сўйиш
💬 Жавоб: Бу ерда

Закот беришга қодир аёл қурбонлик сўядими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳаж сафарига борганлар қурбонлик қиладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Камбағал одам қурбонлик қилса, гўштини ўзи еса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликка сўйиладиган қорамолни ёши нечада бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қорамолни тишига қараб ёшини аниқлаш
💬 Жавоб: Бу ерда

Қорамолни оила номидан қурбонлик қилиш тартиби
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚЎЛИДА ПУЛИ ЙЎҚ ҲАҚДОРНИНГ ҚУРБОНЛИГИ

28-МАСАЛА:
Бир киши қўлида пули йўқ бўлиб, бошқасида закот нисобича ҳаққи бўлса, лекин қарздор камбағал бўлиб, ушбу пулни тўлай олмаётган бўлса, бироқ қарздорлигига иқрор бўлса, ҳақдор закот ололмайди. Ушбу ҳақдор то ҳаққини олмагунича, унга қурбонлик вожиб бўлмай туради (“Татархонийя” китоби). Бир кишини қўлида пули йўқ бўлиб, бошқасида ҳаққи бўлса ва мазкур қарздор бой бўлса, ҳақдор қурбонликка етарли миқдордаги пулни қарздордан сўраб олиши ва ушбу пулга қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Агар қарздор унга пул бермаса, бировдан қарз олиб қурбонлик қилмайди. Шунингдек, ҳайит кунларидан кейин ҳаққини олса ҳам, унга қурбонликни қийматини садақа қилиш вожиб бўлмайди (“Оламгирийя”).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИСАЛОМНИНГ ҚАБРЛАРИНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ЗИЁРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра

1293-CАВОЛ: Яқинда бир танишим умрага борган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш учун кирмоқчи бўлганда бир одам қайта-қайта салом беришга кирилмайди. Бир марта кириб, салом бериб чиқсангиз бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қабримни қайта-қайта зиёрат қилманглар”, деганлар дебди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу мутлақо хато тушунча. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қабрларини зиёрат қилиш афзал амаллардан ҳисобланади. Чунки бу оддий қабр эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари турган қабрдир. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари тегиб турган ер барча муборак заминлардан ҳам афзал эканида уламоларнинг ижмоси борлигини айтган.
Саволда зикр қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم لا تجعلوا بيوتَكُم قبورًا، ولا تجعلوا قَبري عيدًا، وصلُّوا عليَّ فإنَّ صلاتَكُم تبلغُني حَيثُ كنتُمْ رواه أبو داود
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйларингизни қабр қилиб қўйманг. Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманг. Менга саловот айтинг. Чунки сизнинг саловотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Мана шу ҳадисдаги ийдгоҳ деб таржима қилинган сўз ҳадисда “-عيدийд” лафзида келган. Мана шу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини қайта-қайта зиёрат қилиб бўлмайди, деяётганлар такроран, қайта-қайта деб таржима қилишган ва катта хатога йўл қўйишган.
Чунки уламолар бу сўзни турли маънода келишини айтиб, ийдгоҳ, яъни байрам қиладиган жой қилиб олманглар, чунки инсон байрамда шоду хуррам бўлиб, ибодатдан ғафлатда бўлади, деб тушунтирганлар. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлари зиёратида ғофиллик эмас, ўта тавозу ва хушу ила турилади.
Юқоридаги шарҳни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айта туриб, “Ийд” сўзи такрор қилишдан қайтариш учун эмас, аксинча кўпроқ зиёрат қилишга тарғиб учун айтилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ийд сўзи ҳайит маъносида бўлиб, бир йилда икки марта бўладиган ҳайитга ўхшаб икки мартагина зиёрат қилманглар, деган маънони ҳам эҳтимоли бор деганлар. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Қолаверса, кўплаб ҳадиси шарифларда Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қилиш фазилатлари айтилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар”.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким савоб умидида мени Мадинада зиёрат қилса, у менинг ёнимда бўлади ва қиёмат куни мен унга шафоатчи бўлурман”, дедилар”.
Бошқа ривоятда: “Ўлимимдан кейин ким мени зиёрат қилса, худди тириклигимда зиёрат қилгандек бўлади”, дейилган. Учовини Қози Иёз “Шифо”да ривоят қилган.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан ташқари уч мазҳаб имомлари Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини кўп-кўп зиёрат қилишни тавсия қилганлар.
Шуни ҳам айтиш мумкинки, саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида доимо ёнларида бўлганларига қиёсан У зотни беш вақт намоздан кейин ҳам зиёрат қилиш мумкин. (“Иршодус-сорий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК СЎЙИШ ПАЙТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

29-МАСАЛА:
Қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқилади:
إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ
Ўқилиши: “Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн”.
Маъноси: “Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман”.

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (7-қисм)

Қурбонлик ҳақида батафсил (1-қисм)
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик ҳақида батафсил (2-қисм)
💬 Жавоб: Бу ерда

Қўй олти ойда, қорамол тўққиз ойда бир ёш бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик сўйилгандан кейин вазнига қараб пулини бериш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик ҳайвонини бошқа ҳайвон эвазига насияга сотиб олиш
💬 Жавоб: Бу ерда

Закот берадиган одам қурбонлик қилиши шартми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Маст ҳолда ҳайвон сўйишнинг ҳукми
💬 Жавоб: Бу ерда

Қўй сўйишни бошлаганда "Бисмиллоҳи Аллоҳу акбар" деб сўйишдан олдин қайси сурани ўқилади?
💬 Жавоб: Бу ерда

"Аллоҳнинг йўлида" деб сўйилган жонлиқ ҳалолми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Намоз ўқимайдиган киши сўйган жонлиқ гўшти ҳаром бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишда шериклар сони
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишга қўй танлашни ўрганамиз...
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СУНЪИЙ ИПАКЛИ КИЙИМ КИЙИШ
#ҳалол_ҳаром

1294-CАВОЛ: Биламизки, динимизда эркаклар ипак матодан кийим кийиши ман қилинган. Бир шим сотиб олгандим. Шу шимнинг 70 % матоси сунъий ипак деб ёзибди, яъни сунъий ипак экан. Шу шимни кийиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сунъий ипак ҳақиқий ипакка муқобил равишда ишлаб чиқарилган мато тури холос. Унга ҳақиқий ипакнинг ҳукми берилмайди. Ундан тикилган кийимларни кийиш эркаклар учун жоиздир. Ҳадисларда таъқиқланган ипак ҳақиқий, табиий ипакдир.
عَنْ أَبِي مُوسَى الْأَشْعَرِيِّ: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ حُرِّمَ لِبَاسُ الْحَرِيرِ وَالذَّهَبِ عَلَى ذُكُورِ أُمَّتِي وَأُحِلَّ لِإِنَاثِهِمْ
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ипак кийим ва тилла умматимнинг эркакларига ҳаром қилинди, аёлларига ҳалол қилинди», дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Ипакнинг эркакларга ҳаром қилиниши ҳикмати, бу мато жуда нафис ва мулойим бўлиб, аёллик табиати ҳамда латофатига мос келади. Аксинча эркакларнинг табиатига эса мувофиқ келмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (8-қисм)

Отни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қассоб тасмияни айтмаса
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ва қурбонликка олинадиган жонлиқни бозорда савдолашиб бўлмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйиш
💬 Жавоб: Бу ерда

Шахсий уйи бўлмаган одамнинг закоти ва қурбонлиги қабул бўлмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилиш мучал йилига боғлиқми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Жума куни жонлиқ сўйиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қуръонни ўқиб тугатгандан сўнг жонлиқ сўйиш керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилиш ўрнига қўй ёки сигирнинг пулини садақа қилиб юборса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ТАШАҲҲУДНИ ОХИРИГАЧА ЎҚИМАСЛИК
#намоз

1295-CАВОЛ: Ташаҳҳудни охиригача ўқилмай қолса, бу хато эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда ташаҳҳуд ўқиш вожиб амал саналади. Ташаҳҳудни бошидан охиригача, абдуҳу ва росулуҳгача ўқиш ҳам вожиб саналади. Бирор қисмини унутиб тарк қилиб қўйиш орқали саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
السابع التشهد فإنه يجب سجود السهو بتركه ولو قليلا في ظاهر الرواية لانه ذكر واحد منظوم فترك بعضه كترك كله ولا فرق بين القعدة الاولى أو الثانية،
“Намознинг еттинчи вожиби ташаҳҳуд ўқиш. Унинг гарчи озини тарк қилса ҳам “Зоҳирур ривоя”га кўра саждаи саҳв вожиб бўлади. Чунки ташаҳҳуднинг барчаси битта, яхлит зикр ҳисобланади. Унинг баъзини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилиш ҳукмида бўлади. Биринчи ёки иккинчи қаъдада бу ҳолат содир бўлишининг фарқи йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЗРЛИ АЁЛ ВИДОЛАШУВ ТАВОФИНИ ҚАНДАЙ ҚИЛАДИ?
#Ҳаж_умра

1296-CАВОЛ: Аёл киши Видолашув тавофини қилмай туриб, ҳайз кўриб қолса, нима йўл тутади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши Видолашув тавофи қилмасдан туриб ҳайз кўриб қолса, бунинг тафсилоти бор. Ундай аёл Макка бинолари жойлашган ҳудуддан чиқиб кетгандан кейин пок бўлса, Видолашув тавофи соқит бўлади. Қилмагани учун ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Лекин Макка бинолари жойлашган ҳудуддан чиқмай туриб покланса, ортга қайтиб Видолашув тавофини қилиши вожиб бўлади. Бажармаса, жонлиқ сўйиши лозим. Агар қачондир яна умра ёки ҳаж учун бориб, мазкур тавофни бажариб қўйса, уни тўлиқ адо қилган бўлади. Бу ҳолатда ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилади:
وإذا طهرت الحائض قبل أن تفارق بنيان مكّة يلزمها طواف الصّدر ، وإن جاوزت جدران مكّة ثمّ طهرت لم يلزمها الطواف أو العود لأنّها حين خرجت من العمران صارت مسافرة ، فلا يلزمها العود ولا الدّم
“Ҳайзли аёл Макка биноларидан ажрашдан аввал пок бўлиб қолса, садар(видолашув) тавофини бажариш лозим бўлади. Агар Маккадан чиқиб кетгандан кейин пок бўлса, ортга қайтиб тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Чунки бу аёл Макканинг уйларидан чиқиб кетган вақтда мусофир бўлади ва шунга биноан унинг зиммасига қайтиш ҳам, жонлиқ сўйиш ҳам вожиб бўлмайди” (“Иршодус сорий” китоби).
Бу маънодаги гаплар “Фатовои Оламгирия”, “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия”, “Ғунятун носик” каби китобларда ҳам айтилган.
Видолашув тавофи мийқотдан ташқаридан келувчилар учун вожиб ҳисобланади. Унинг вақти Тавофи зиёратдан кейин бошланади. Агар Тавофи зиёратдан кейин нафл тавоф қилиб, гарчи Видолашув тавофи деб ният қилмаган бўлса ҳам, Видолашув тавофининг ўрнига ўтади. Агар ҳайз кўрган аёл Тавофи зиёратдан кейин ва уйига кетишидан аввал мана шундай нафл тавоф қилган бўлса, видолашув тавофи ўрнига ўтади.
Умрада Видолашув тавофи бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Улашинг: @diniysavollar
​​ДЕҲҚОН БЎЛМАГАН КИШИНИНГ САЛАМ САВДОСИНИ ҚИЛИШИ
#савдо

1297-CАВОЛ: Мен шоли, буғдой экиш каби деҳқончилик ишлари билан шуғулланмайман. Тижорат соҳасида иш юритаман. Шу ҳолатда одамлардан кейинчалик уларга буғдой, шоли етказиб бериш шарти билан шу каби маҳсулотларга пул олсам бўладими? Пул керак бўлган вақтда бир танишим шундай қилишни маслаҳат берди.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Деҳқончилик маҳсулотларини кейинчалик етказиб бериш шарти билан савдо қилувчи шахс деҳқон бўлиши шарт эмас.
Маҳсулотни маълум муддатдан кейин етказиб бериш шарти билан савдо қилишни салам савдоси дейилади. Салам савдонинг бир қанча шартлари бор(https://www.tg-me.com/diniysavollar/398). Мана шуларга риоя қилган ҳолатда пул олсангиз бўлади. Бу шартларнинг ичида пул олаётган кишининг ўзида мазкур маҳсулот бўлиши керак деган шарт йўқ, балки маҳсулот икки томон келишган вақтдан бошлаб, топшириладиган кунгача одамларда ёки бозорларда мавжуд бўлиши лозим. Чунки тўлаш муддати келганда сотувчи уни топиб бера олиши керак. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
وَلَا يَجُوزُ السَّلَمُ حَتَّى يَكُون الْمُسْلَمُ فِيهِ مَوْجُودًا مِنْ حِينِ الْعَقْدِ إلَى حِينِ الْمَحِلِّ
“Салам савдоси, сотиб олинаётган маҳсулот келишув вақтидан бошлаб, топшириш вақтигача бўлган муддат давомида мавжуд бўлсагина жоиз бўлади” (“Жавҳаратун наййира” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ИМОМГА РУКУДА ИҚТИДО ҚИЛСА-Ю, РУКУ ҚИЛМАСА
#намоз

1298-CАВОЛ: Бир киши имом рукуда турган вақтда келиб иқтидо қилди. Руку қилмасдан сано ўқиди. Сано ўқигунича имом рукудан турди. Иқтидо қилган киши кейин ўзи руку қилди. Унинг намози бузилмаганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга кечикиб келган ва ўша ракатда имом билан бирга руку қилмаган бўлса, у ракатни топмаган ҳисобланади. Агар имомдан кейин туриб, шу ракатни ўқиб қўйган бўлса, намози тўғри бўлган. Агар бу ракатни топдим деб ўқимаган бўлса, бир ракат кам ўқиб, намози бузилган бўлади ва шу намознинг қазосини ўқиб қўяди.
Бу борада “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
وَإِنْ أَدْرَكَ إمَامَهُ رَاكِعًا فَكَبَّرَ وَوَقَفَ حَتَّى رَفَعَ رَأْسَهُ لَمْ يُدْرِكْ الرَّكْعَةَ وَلَنَا أَنَّ الشَّرْطَ هُوَ الْمُشَارَكَةُ فِي أَفْعَالِ الصَّلَاةِ وَلَمْ يُوجَدْ لَا فِي الْقِيَامِ وَلَا فِي الرُّكُوعِ
“Муқтадий жамоатга имом руку қилиб турганида етиб келиб, такбир айтиб намозга киришса ва имом рукудан бош кўтаргунича руку қилмасдан туриб қолса, ўша ракатни топмаган бўлади. Бунга далил шуки, иқтидонинг шарти намознинг арконларида имомга шерик бўлишдир. Бу кишида бундай шерикчилик қиёмда ҳам, рукуда ҳам топилмади”.
Бундай ҳолатларда иқтидо қилган киши қулоқ қоқиши билан имомга эргашиб, имом қайси амални бажараётган бўлса, дарҳол шуни қилиши лозим. Чунки сано ўқиш суннат, имомга эргашиш вожиб саналади. Ундан ташқари иқтидонинг шартларидан бири муқтадий ҳар бир рукнни бир қисмини бўлса ҳам имом билан бирга бажаришидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#СОТУВДА

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ


📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб сотувда мавжуд.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ПАРРАНДАЛАР ОЗУҚАСИ УЧУН ҚОН СОТИШ
#парранда #озуқа

1299-CАВОЛ: Ҳайвонларнинг қонини паррандаларга озуқа сифатида сотса ёки сотиб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қон каби нажосат ҳисоблаган нарсалар шариат қоидаларига кўра мол ҳисобланмайди ва уларни сотиш ёки сотиб олиш жоиз эмас. Чунки савдонинг шартларидан бири сотилаётган нарса мол (товар) бўлиши шарт. Қон, ўлимтик каби нарсалар Қуръони каримда ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 3-оятида бундай деган:
حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ
“Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган ... ҳайвонлар ҳаром қилинди”.
Шариатда истеъмоли тақиқланган нарсанинг савдоси ҳам тақиқланади.
Бу ҳақда “Ал-Важийз” китобида бундай дейилган:
كل شيء كره أكله والإنتفاع به على وجه من الوجوه فشراؤه وبيعه مكروه، وكل شيء لا بأس بالانتفاع به فلا بأس ببيعه
“Қайсидир жиҳатдан ейиш ва фойдаланиш мумкин бўлмаган нарсанинг сотиш ҳам, сотиб олиш ҳам мумкин эмас. Фойдаланиш мумкин бўлган нарсанинг савдоси жоиздир”.
Қолаверса, ҳайвонларга нажосатни озуқа сифатидан бериш дуруст эмас.
Юқоридаги масалада қон деганда ҳайвонни сўйганда бўғзидан отилиб чиққан қон тушунилади. Лекин ҳайвон қонни ўзи топиб еса, бу билан унинг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ВИДОЛАШУВ ТАВОФИДАН КЕЙИН БИР НЕЧА КУН МАККАДА ҚОЛСА
#Ҳаж_умра

1300-CАВОЛ: Биз ҳаж амалларини тугатиб, Видолашув тавофини ҳам қилдик. Лекин Маккада яна бир неча кун турар эканмиз. Бу ҳолатда Видолашув тавофини қайта қилиш шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Видолашув тавофи ҳажнинг барча амалларини тугатиб, ватанга қайтишдан аввал бажариладиган тавоф бўлиб, ватанга қайтишга чоғлангандан олдин қилиш мустаҳаб саналади. Агар саволда айтилгандек Видолашув тавофини қилгандан кейин яна бир неча кун Маккада қолиб кетса, қайтадан тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Лекин афзали кетишдан аввал яна Видолашув тавофини қилишдир. Аммо қилмаса, жарима, гуноҳ ёки хато ҳисобланмайди. Чунки ҳожи биринчи қилган Видолашув тавофи билан зиммасидаги вожибни адо қилган бўлади.
“Бадоиъус саноиъ” китобида бундай дейилган:
لَوْ طَافَ لِلصَّدْرِ ثُمَّ تَشَاغَلَ بِمَكَّةَ بَعْدَهُ لَا يَجِبُ عَلَيْهِ طَوَافٌ آخَرُ... وَرُوِيَ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ أَنَّهُ قَالَ إذَا طَافَ لِلصَّدْرِ ثُمَّ أَقَامَ إلَى الْعِشَاءِ فَأَحَبُّ إلَيَّ أَنْ يَطُوفَ طَوَافًا آخَرَ لِئَلَّا يَحُولَ بَيْنَ طَوَافِهِ وَبَيْنَ نَفْرِهِ حَائِلٌ .

“Агар садар (видолашув) тавофини қилиб кейин Маккада бошқа ишлар билан машғул бўлса, зиммасига қайта тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шундай деганлари ривоят қилинган: “Ҳожи Видолашув тавофини қилиб кейин Хуфтонгача Маккада қолиб кетса, менинг наздимда қайта тавоф қилиши яхшироқ. Шунда тавофи ва ватанга қайтиши орасига бошқа иш тушиб қолмаган бўлади”.
Шунинг учун ҳожи истаса, ватанга қайтишидан аввал тавоф қилса, яхши, қилмаса, ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
2024/06/25 05:18:37
Back to Top
HTML Embed Code: