#СОТУВДА
ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр қилинган “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоби сотувда мавжуд.
🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!
📖 Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 25 000 сўм
Мурожаат учун:
📨 @fatvo_reception
📍 Манзилимиз
🔗 Улашинг: @diniysavollar

СУВГА ҚЎЛ ТИҚИБ КЎРИШ СУВНИ НОПОК ҚИЛИБ ҚЎЙМАЙДИМИ?
#ғусл #поклик
#таҳорат
❓1272-CАВОЛ: Ғусл учун тайёрланган сувга қўлни тиқиб кўриш билан сув нопок бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сувга қўл тиқилган ҳолатда агар қўлда нажосат бўлмаса, бундай сув пок ҳисобланади. У билан таҳорат, ғусл қилиш ҳам, бундай сувни истеъмол қилиш ҳам мумкин бўлади. Имом Фахруддин Қозихон раҳимаҳуллоҳ “Фатовои Қозихон” китобида бундай деган:
المحدث أو الجنب إذا أدخل يده في الإناء للاغتراف وليس عليها نجاسة لا يفسد الماء
“Бетаҳорат ёки жунуб киши сув олиш учун қўлини идишга тиқса ва қўлида нажосат бўлмаса, сув нопок бўлмайди”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИҚОМАТ ТАКБИРИ АЙТИЛГАНИДАН СЎНГ ФАРЗДАН БОШҚА НАМОЗ ЙЎҚМИ?
#намоз
❓1273-CАВОЛ: Китобларда: “Жамоатга келган киши гарчи бомдодга иқомат айтилган бўлса ҳам, суннатни ўқиб, кейин имомга иқтидо қилади”, дейилган. Бу гап: “Иқомат айтилганидан сўнг фарздан бошқа намоз йўқ”, мазмунидаги ҳадисга зид эмасми? Аслида ушбу ҳадисга кўра киши гарчи бомдоднинг суннатини ўқимаган бўлса ҳам имомга эргашиши керак эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган ҳадисни имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Саҳиҳи Муслим” китобида ривоят қилган. Лекин масалага битта ҳадис билан хулоса чиқариш ёки мазҳаббошилар, мужтаҳид уламоларни ҳадисга зид равишда фатво айтишда айблаш катта хато ҳисобланади. Чунки мужтаҳид уламоларимиз бу борадаги барча ҳадисларни ўрганиб, бир-бирига мувофиқлаштириб кейин масалани баён қилишган. Сиз ҳадисга зид, деб ҳисоблаётган масала ҳам ана шундай масала саналади.
Бир нарсани билиш лозимки, ҳадислар бир-бирини тўлдириб ёки биридаги умумий маънони бошқаси хослаб ҳам келади. Сиз келтирган ҳадисдаги умумий маънодан бошқа ҳадислар бомдоднинг суннатини истисно қилади. Жумладан:
عن أبي هريرة، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا تدعوهما، وإن طردتكم الخيل رواه أبو داود
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизни отлиқлар қувиб турса ҳам иккисини қўйманглар”, деганлар.
روى الطحاوي عن أبي الدَّرْدَاءِ: أنه كان يدخل المسجد والناس صفوف في صلاة الفجر فيصلي الركعتين في ناحية المسجد، ثم يدخل مع القوم في الصلاة
Имом Таҳовий Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “У киши яъни Абу Дардо масжидга кирганларида, инсонлар бомдод намозига саф тортиб, ўқиётган бўлсалар, у киши масжиднинг бир четида бомдоднинг икки ракат суннатини ўқиб, сўнг жамоатга қўшилар эдилар”.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
لَمْ يَكُنِ النبيُّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ علَى شيءٍ مِنَ النَّوافِلِ أشَدَّ منه تَعَاهُدًا علَى رَكْعَتَيِ الفَجْرِ متفق عليه
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нафллардан ҳеч бирига Бомдоднинг икки ракъатига одатланганлари каби қаттиқ одатланмаган эдилар”. Муттафақун алайҳ.
عن عبد الله بن أبي موسى قال: «جاءنا ابن مسعود والإمام يصلي الفجر، فصلى ركعتين إلى سارية، ولم يكن صلى ركعتي الفجر»۔ عبد الرزاق
Абдуллоҳ ибн Абу Мусодан ривоят қилинади: “Имом Бомдод намозини ўқиётган вақтда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу келди. Бомдоднинг икки ракат суннатини ўқимаган экан, бир устуннинг орқасида суннатни ўқиди” (Имом Абдурраззоқ ривояти).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудек саҳоба шундай йўл тутганидан бомдод намозининг суннати истисно қилинганини тушуниш мумкин. Чунки улуғ саҳобий бундай ҳадисни билмаган ёки амал қилмаган дейиш мутлақо мумкин эмас.
Бу каби ҳадислар кўп. Хусусан, Аллома Зафар Аҳмад Усмоний роҳимаҳуллоҳ “Эълоус-сунан” китобларида бу каби ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Ибн Аббос, Ибн Умар каби саҳобийлардан розияллоҳу анҳум нақл қилиб келтирганлар. (“Эълоус-сунан” китоби).
Шундай экан, бу ҳолатда нима қилиш керак. Ўқийди, десак, сиз келтирган ҳадисга зид иш тутган бўлади. Ўқимайди, десак, кейинги ҳадисларга зид иш қилган бўлади.
Бомдоддан кейин ўқиб олади дейилса, уламолар бундай қилишни макруҳи таҳримий дейишган. Чунки саҳиҳ ҳадисларда бомдод вақти киргач, бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намоз ўқишдан қайтарилган. Мана шундай пайтда мужтаҳид имомларимизнинг машаққатли меҳнати намоён бўлади. Улар мазкур мазмундаги барча ҳадисларни батафсил ўрганиб чиққандан кейин масалаларни баён қилишган. Кейинги уламолар бу масалаларни китобларида келтиришган. Жумладан аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Раддул муҳтор” китобида бундай деган:
''وكذا يكره تطوع عند إقامة صلاة مكتوبة إلا سنة فجر إن لم يخف فوت جماعتها ولو بإدراك تشهدها، فإن خاف تركها أصلاً۔ قوله: إلا سنة فجر؛ لما روى الطحاوي وغيره عن ابن مسعود: أنه دخل المسجد وأقيمت الصلاة فصلى ركعتي الفجر في المسجد إلى أسطوانة، وذلك بمحضر حذيفة وأبي موسى، ومثله عن عمر وأبي الدرداء وابن عباس وابن عمر، ومثله عن الحسن ومسروق والشعبي

“Фарз намозга иқомат айтилганда нафл ўқиш макруҳдир. Бундан бомдоднинг суннати мустаснодир. Гарчи ташаҳҳуд бўлса ҳам жамоатга улгуришга умид бўлса, суннатни ўқийди. Агар улгура олмаслик хавфи бўлса, суннатни бутунлай тарк қилади. Бундан бомдоднинг суннати мустаснодир дейилди. Чунки бу ҳақида имом Таҳовий ва бошқалар “Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бомдод намозига иқомат айтилганда масжидга кирдилар ва бир устуннинг орқасида бомдоднинг суннатини ўқиб олдилар”, деган ҳадисни ривоят қилишган. Бу воқеа Ҳузайфа ва Абу Мусо розияллоҳу анҳумоларнинг кўз ўнгида содир бўлган. Бундай ишни Умар, Абу Дардо, Ибн Аббос ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумлар ҳам қилгани ривоятларда айтилган. Тобеинлардан Ҳасан Басрий, Масруқ ва Шаъбийлар ҳам шундай йўл тутишган”.
Хулоса қилиб айтганда: иқомат айтилганидан кейин бомдоднинг икки ракат суннатини агар фарзига улгуриш имкони бўлса, дарҳол масжиднинг чети ёки бирор устуннинг орқасида ўқиб, сўнг фарзга қўшилади. Агар суннатларни ўқиса, фарзга улгура олмаса, у ҳолда уларни тарк қилиб, фарзни ўқиш учун жамоатга қўшилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Хулоса қилиб айтганда: иқомат айтилганидан кейин бомдоднинг икки ракат суннатини агар фарзига улгуриш имкони бўлса, дарҳол масжиднинг чети ёки бирор устуннинг орқасида ўқиб, сўнг фарзга қўшилади. Агар суннатларни ўқиса, фарзга улгура олмаса, у ҳолда уларни тарк қилиб, фарзни ўқиш учун жамоатга қўшилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАФЛ НАМОЗ БОШЛАГАНДА ФАРЗГА ТАКБИР АЙТИЛСА
#намоз
❓1274-CАВОЛ: Бир киши масжидда нафл намозни бошлаганда иқомат такбири айтиб юборилса, нима қилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки ракат ўқиб, намозини тугатади ва жамоатга қўшилади. Дарҳол намоздан чиқиш намозни бузиш ҳисобланади. Бундай қилмайди, балки имомга биринчи ракатда иқтидо қилиш учун қисқа зам сура ўқиб, саловат ва дуони ҳам қисқароқ қилиб, намозини тезроқ ўқиб тугатади. Агар тўрт ракат нафл ўқишни ният қилиб бошлаган бўлса ҳам икки ракатда тугатади. Тўрт ракатга чўзмайди. Чунки намозларнинг энг ками икки ракатдир. Бир ракатли намоз йўқ. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” бундай ибора келган:
ولو شرع في التطوع ثم أقيمت المكتوبة أتم الشفع الذي فيه ولا يزيد عليه، كذا في محيط السرخسي.
“Агар намозхон нафл намозга киришгандан кейин фарз намозга такбир айтилиб қолса, бошлаган намозини икки ракат қилиб тамомлайди. Ундан кўп ўқимайди (масалан, тўрт ракат нафлга ният қилиб қўйган бўлса ҳам икки ракат билан тугатади). “Муҳити Сарахсий”да шундай келган”.
Иқомат такбири айтилгандан кейин ҳеч қандай нафл намозга киришилмайди. Такбирдан кейин суннат ва нафлларга киришиш макруҳдирБундан фақат, фарзга улгуриш шарти билан, бомдоднинг суннати истисно қилинган ("Бадоиъус саноиъ" китоби).
Валлоҳу аълам.

#Қурбонликка_оид_масалалар
1-МАСАЛА: “Қурбонлик кунларида бой, муқим, мусулмон, ҳур-озод бўлган ҳар бир кишига қурбонлик қилиш вожибдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Қурбонликни вожиб қиладиган бойлик – кундалик ҳаёт учун зарур нарсаларидан ташқари 85 грамм тилла ёки унинг қийматидаги мол-мулкка эга бўлишдир.
🗣 Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING ✅

2-МАСАЛА: Қурбонликнинг ҳукми – бу дунёда вожибни адо этиш ва охиратда Аллоҳ таолонинг фазли билан улкан ажру-савобларга эга бўлишдир (“Ғиёсийя”). Қурбонлик, агар барча шартлари топилса, эркакка ҳам, аёлга ҳам вожибдир (“Бадоеъ”).
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅