Telegram Web Link
❗️ Охирги вақтда фақат ёмғир ёғсагина ўпкамиз “яйраб“ нафас оладиган бўлиб қолдик. Экологиянинг бу даражада ифлосланишига машиналар кўплиги ва тинимсиз қатновнинг ҳиссаси сабаб бўлмоқда.

🔸 Тўғри бугун ҳаётимизни автоуловсиз тасаввур этиш қийин. Мутахассислар жамоат транспортидан фойдаланиш самарали ечим эканлигини айтиб келишмоқда. Пойтахтимизда ҳам тирбандликларни олдини олиш ва аҳолига жамоат транспорти хизматини сифатли йўлга қўйиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонованинг ёзишича, 2022 йилда Тошкент шаҳри учун 200 дона ўрта сиғимли SAZ LE 60 русумли ва 190 дона катта сиғимли MAN русумли автобуслар ва илк бор 20 дона замонавий электробуслар харид қилинибди.

Шу йилнинг ўзида эса яна 1000 дона автобуслар харид қилиниб, пойтахт аҳлига хизмат қиляпти экан.

☝️ Сизу-биз ишга кеч қолмаслигимиз, фарзандларимиз ўқишга вақтида бориши учун жамоат транспортининг хизмати жуда катта.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🏛 Парламент барча мамалакатларнинг қонун чиқарувчи ҳокимияти сифатида бир неча юз йиллардан буён ишлаб келади. 🇺🇿 Ўзбекистон парламенти 1991 йилдан буён энг муҳим институт сифатида шаклланиб келаяпти.

🤝 2004 йилдан эса Олий Мажлис икки палатали тизимга ўтди. Қуйи палата ва юқори палата. Бизнинг каналимиз Қуйи палата ҳақида сизга маълумотлар улашиб келмоқда.

Қонунчилик палатаси фаолияти қуйидаги қонунларга асосан тартибга солинади:

• "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий Қонун
• Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида

Қуйи
палатада бир мандатли, ҳудудлардан сайланган 150 нафар депутатлар профессионал ва доимий тарзда фаолият юритади.

Кейинги постларда Қонунчилик палатаси ҳақида айнан Сизга қизиқ бўлган инфоларни тақдим этамиз.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🔸 Аёл она, аёл опа-сингил, аёл суюкли ёр яна аёл жамият учун жон куйдирувчи энг фаол инсон. Бугун юртимизда давлат бошқарувида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар сони кундан-кунга ошиб бормоқда.

🇺🇿 Кеча Қонунчилик палатаси мажлисида парламентда аёл депутатлар сони 40 % гача ошиши бўйича қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди. Хўш халқаро тажриба бу ҳақида нима дейди?

Қонунчилик палатаси депутати Нодир Абдувалиевнинг ёзишича, 🇫🇷Францияда 2000 йилда сиёсий партиялар учун гендер квотаси қонуни жорий қилинган. Бу ҳужжат парламент ва Европа сайловлари учун партиялар рўйхатида эркак ва аёл номзодларнинг муқобил шакли бўлишини талаб қилади. Яъни, ҳар бир эркак номзод учун аёл номзод кўрсатилиши керак ва аксинча.

☝️ Бугунги кунда Қонунчилик палатаси депутатларининг 32 фоизини ҳамда Сенат аъзолари ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг 25 фоизини аёллар ташкил этади.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Хабарингиз бор, 24 октябрда жамоатчилик муҳокамаси якунланган Конституциявий қонун лойиҳасида Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини мажоритар ва пропорционал асосида ўтказиш таклиф этилмоқда.

☝️ Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Исмоиловнинг ёзишича, жамоатчилик муҳокамалари давомида қонун лойиҳаси юзасидан 400 га яқин таклиф-мулоҳазалар келиб тушибди.

❗️ Муҳокамаларда олимлар, давлат органлари ходимлари, ёшлар, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва кўплаб бошқа соҳа вакиллари ўз таклиф ва фикрларини билдирибди.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Аёлларимизни сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш орқали, биз бутун халқимизнинг сиёсий маданиятини оширишга хизмат қилган бўламиз.

Гулбаҳор Саидғаниева
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

👉
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
❗️ Деярли ҳар куни йўл транспорт ҳодисалари натижасида вафот этган инсонлар ҳақида эшитамиз. Бу дегани кимдир қизидан, ўғлидан, ота-онасидан ва бошқа яқинларидан айрилмоқда. Юртимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

🌐 Кўплаб давлатлар амалиёти шуни кўрсатадики, жарима қоидабузарлар учун психологик ва молиявий тўсиқ бўлиши мумкин.

Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳмоновнинг фикрича, ўрнатилган қоидаларга риоя қилмаган йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан жазо чоралари қўлланилиши керак. Жазодан мақсад, биринчи навбатда, тарбия ва турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишдир деб ёзади депутат.

☝️ Шуни ёдда тутишимиз керакки, жарималардан кўзланган асосий мақсад - инсонлар хаёти ва соғлигини сақлаб қолиш ҳисобланади.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Халқаро ташкилотлар парламентда аёллар улуши 50% гача бўлишлигини тавсия қилишмоқда!

• Дилбар Усмонова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

👉
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Муҳокамалар жараёнида O'zLiDeP фракцияси аъзолари фаоллик кўрсатиб, уларнинг асосли таклифлари инобатга олинди.

👉
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🎒 Ота-оналар ёш болаларини мактабга жўнатаётган вақтда юрагини ҳовучлаб ўтириши табиий. Машиналар тезлиги, йўл белгилари етишмаслиги ўқувчиларга ҳам, ҳайдовчиларга ҳам ноқулайлик туғдиради. Ўқувчиларни мактабга соғ-саломат бориб келиши учун йўл белгилари жуда муҳим.

Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаевнинг ёзишича, мактаблар олдида 2 278 дона тезликни чекловчи йўл белгилари, 458 та йўналишларда дастлабки, йўналтирувчи ва масофа кўрсатувчи йўл кўрсаткичлари ўрнатилибди.

☝️ Шунингдек, 172 та янги светофор объектлари қурилиб, 160 таси реконструкция қилинган бўлса, 95 та янги пиёдалар светофори объектлари қурилди, 35 таси реконструкция қилинган ҳолда, 301 км аҳоли пунктларида пиёдалар учун тротуар ва велосипед йўлаклари барпо этилди.

❗️ Сизу-бизнинг йўлларда беҳавотир юришимиз учун тизимли ишлар амалга ошириляпти. Қарс икки қўлдан чиқади деганидек, ушбу қоидаларга йўловчи ҳам, ҳайдовчи ҳам риоя қилиши керак.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️ Халқ вакилларининг сайловчилар билан мулоқоти қандай ўтмоқда? Сайловчилар ўз ҳудудларидан сайланган депутатни танийдими?

❗️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Бухоро вилояти Когон туманидан сайланган депутат Умида Раҳмонованинг округдаги бир куни қандай ўтади?

📌 Депутатнинг бир куни билан танишинг.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🇺🇿 Янгиланган Конституциямизда ижтимоий давлат деб еътироф этилдик. Ижтимоий давлат ўз фуқароларини тизимли тарзда қўллаб-қувватлаши керак. Хўш бугун ижтимоий жиҳатдан аҳолини қўллаб-қувватлашда қандай ишлар амалга ошириляпти?

Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Косимовнинг ёзишича, ижтимоий давлатга мос бўлган таълим ва тиббиёт соҳаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда экан. Яъни мактабгача таълим қамрови 27,7 фоиздан 67 фоизга, ёшларни олий таълим билан қамров даражаси эса 9 фоиздан 38 фоизга етказилибди.

☝️ Энг муҳими соғлиқни сақлашга буджетдан ажратилган маблағ 7,3 трлн. сўмдан 24,7 трлн. сўмга оширилди.

❗️ Бундай статистик рақамларни яна кўплаб келтириш мумкин. Муҳими ҳар бир сўм ўз ижтимоий эгаларига етиб борса, ана шу катта ютуқ.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Экологлар айтишяпти, иложи борича жамоат транспортидан фойдаланинг. Бу ҳам экологияга қўшган ҳиссангиз, ҳам тирбандликларни олдини олишга берган ёрдамингиз бўлади деб. Биламизки, пойтахтда эрта тонг ва кечки оқшомда турнақатор тирбандликлар вужудга келган. Биз учун қулай жамоат транспортининг аҳволи ҳозир қандай?

Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Каримовнинг ёзишича, пойтахтимиздаги умумий узунлиги 44 км бўлган кўча-йўл участкаларида алоҳида автобуслар йўлаги ташкил этилиб, ҳозирда улардан кунига 16 мингта автобус қатнамоқда экан.

❗️ Бу орқали 600 минг йўловчининг кунлик умумий 100 минг соат (ўртача 10 минутдан) вақти тежалишига эришилибди.

☝️ Шундай бўлсада, тирбанд кўчаларда автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш ва аҳоли учун қулай хизматларни яратишда кўп ишлар қилишимиз керак.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
☝️ 2-3 та экофаоллардан ташқари интернетдаги фаол қатлам сув камайиб кетаётганини долзарб масала деб билмайди. Сувни тежашда жамоатчилик назорати деярли сезилмайди. Ёз фасли ичи газонларни тошқин сувлар билан суғорилишини кўрдик, кран қопқоғини ёпиб ҳам чиқдик.

❗️ Аммо нега ҳаётимиз бир қисми бўлган сувни тежаш ҳақида ўйлаб кўрмаймиз. Тўғри сув муаммоси бугун пайдо бўлмаган.

Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Хўжаеванинг ёзишича, сўнгги 6 йил ичида сув таъминоти учун қарийб 1 миллиард доллар сармоя киритилибди.

Натижада 6 мингга яқин сув объектларида қурилиш ишлари олиб борилиб, 32 минг километрдан ортиқ ичимлик ва оқова сув тармоқлари қурилди ҳамда реконструкция қилинди. Тўғри, давлат ҳар йили аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида катта-катта маблағ ажратяпти.

⚡️ Ё эътиборсизлик, ё "меникимиди" деган лоқайдлик мен учун доим оғриқли мавзу. Йўлимизда оқиб турган ҳар бир томчи сувни асраш эса барчамизнинг бурчимиз.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
📃 Депутат сўрови - бу нима?

Халқ вакилини сайлаганингиздан сўнг сиз ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларингизни таъминлаш мақсадида мурожаат этишингиз мумкин. Депутат бундай вақтда сайловчиларнинг мурожаатини ўрганиб чиқиш учун тегишли мансабдор шахсларга сўров юборади.

☝️ Депутат сўровига 10 кундан кечиктирилмай ташкилот раҳбари ёзма жавоб юбориши шарт.

Сиз ҳам қонуний манфаатларингиз бузилган тақдирда ҳудудингиздан сайланган депутатга мурожаат этишингиз ва қонун доирасида ҳуқуқингизни тиклашингиз мумкин!

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Биз бир гуруҳ депутатлар қонун лойиҳасини тайёрлашдан мақсадимиз, нафақат парламентда балки жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда аёллар ролини кучайтиришга эришиш!

• Гулбаҳор Саидғаниева
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
❗️ Ахборот сайтлари кунига оқибати ўлим билан тугаган авариялар ҳақида тинмай ёзади. Бу хабарларни ўқиб юрагим орқага тортиб кетади. Нега бунчалик авариялар кўп?

☝️ Фикримча, бу йўл ҳаракати қатнашчиларининг кўпчилиги қоидаларга риоя қилмаётгани билан боғлиқ.

Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Самадовнинг ёзишича, 9 ойида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларида қарийб 9,2 минг ётиқ чизиқлар чизилибди. 417 светофор объектлари ва пиёдалар учун 210 светофор қурилибди.

Машинага чиққанингизда қаерида ўтиришингизни фарқи йўқ, илтимос хавфсизлик камарини тақинг ва йўл қоидаларига риоя қилинг.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
❗️ Ўзбекистонда соат 9:00 ҳамма жойда иш вақти, бир зумда соат 18:00 ҳамма уйига шошяпти. Айнан шу вақтларда сиз бир жамоат транспортига чиқмангда. Одамлар бир неча қатор қилиб терилган ва максимум бўш жойи йўқ жамоат транспортларига кўзингиз тушади.

☝️ Ростан тирбандликлар муаммосини тан олдик, машина қанча кўп бўлса йўлларда ЙТҲлар содир бўлиши ва бизнинг олтинга тенг вақтимиз турнақатор навбатларда челаклаб тўкилиб кетишини ҳаммамиз яхши биламиз.

Айнан жамоат транспортларидан энг муҳими ва пойтахтликлар учун қулай бўлган метрополитен тизимида нима янгилик бўлди?

Қонунчилик палатаси депутати Фарҳод Ашматовнинг ёзишича, йўналишлар масофаси 38 км.dan 70 км га етказилиб, 15 та янги метро поездлари харид қилинибди, эскилари эса қайта таъмирланибди.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
☝️ Жамоатчилик айниқса депутатлар сўнгги кунларда йўл ҳаракати ва тирбандликлар масаласини кенг муҳокама қилмоқда. Йўллар ҳақидаги ўйларни эртаю-кеч гапириб, адо қилиб бўлмайди. Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов бу мавзу ҳақида нима дейди?

“...йўл инфратузилмасини яхшилашда республикамиздаги барча шаҳарларнинг бош режаларини тасдиқлашга эътибор қаратиш лозим. Чунки, аниқ режаларсиз янгиланган йўлларни бир фурсатдан кейин қайта бузиш ва қуриш натижасида чекланган ресурсларда нооқилона фойдаланишга олиб келади“, деб ёзяпти депутат.

❗️ Қарсаклар ҳар тарафдан бир бўлиб учрашиши керак. Йўл инфратузилмаси лойиҳаларига ажратилаётган ҳар 100 сўмнинг 1 сўми жамоатчилик назоратчиларига берилиши зарур.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президентимиз - дунё эътирофида!

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
❗️ Битта дарсга ҳам бормай қўлидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олганлару, яна ГАИлар билан ҳақ талашадиганлар алоҳида мавзу. Ичиб машина ҳайдайдиганлар, ўпкасини қўлтиқлаганча шумахерлик қилганлар, обгонсеварлар эса яна алоҳида мавзу.

☝️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сўнгги етти йилда автомобил транспорти ва автомобил йўллари билан боғлиқ қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар бўйича инфографика эълон қилибди.

Қонунчиликда қандай янгиликлар бўлди, нималар ўзгартирилди, қанақа енгилликлар ва оғирлаштирувчи нормалар киритилди?

☝️ Батафсил инфографикада

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
2024/10/01 19:16:46
Back to Top
HTML Embed Code: