Telegram Web Link
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚡️ Депутат Дониёр Ганиев автобусларни бепул қилиш таклифини билдирди

❗️ 1 ноябрдан жамоат транспортларида йўл ҳаққининг ошиши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

🌐 Twitter фойдаланувчиси “bakiroo“ йўл ҳаққини нақд пулда тўлаш 300 сўм эмас, каррасига қиммат бўлишини ёзди.

☝️ Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ганиев ушбу твитни улашиб, автобусларни текин таклиф қилиш билан чиқди.

Менга қолса бундан ҳам радикал таклиф бор. Автобусни ҳаммага бепул қилиш. Бу шаҳар ҳокимиятига йилига қўшимча 300 млрд сўмга тушаркан“ - деб ёзади депутат twitter'даги саҳифасида.

Шунингдек, ушбу маблағларни шаҳар марказига кирадиган автомобилларга кунлик солиқ солиш эвазига қоплашни таклиф этган Д.Ғаниев.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🔸 Ҳарид қилган маҳсулотларимиз учун чек берилса, баъзан ўқиб ўтирмай ташлаб юборамиз. Лекин охирги пайтларда одамлар ҳарид чекини сотувчидан керак бўлса ўзлари сўраб олишяпти. Солиқ иловаси орқали кешбеклар йиғилиб, ҳар ойда қўшимча даромад бўлаяпти. Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилаларга зарурий озиқ овқат маҳсулотларини харид қилишлари учун айрим солиқ имтиёзлари жорий қилинди.

Қонунчилик палатаси депутати Шербек Бўроновнинг ёзишича, ҳозирги кунга қадар 84 714 нафар истеъмолчига 3 млрд 652 млн сўмдан ортиқ ижтимоий тўлов тўлаб берилибди.

Албатта бу каби имтиёзлар аҳолининг турмуш тарзи яхшиланишига хизмат қилади.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚡️ Қонунчилик палатаси депутати Фарҳод Зайниев пойтахтда жамоат транспортлари бепул қилиш ўрнига бир қатор таклифлар билан чиқди

❗️Депутат таклиф қилаётган ишлар:

йирик юк ташувчи транспортлар ҳаракатига, ҳаракат серқатнов вақтларда чеклов киритилиш;

трамвайлар ҳаракатини тиклаш ва замонавий тезюрар автобуслар ҳаракатини ташкил этиш;

шаҳар марказларида йўл четидаги тўхташ жойлари ва автотураргохлар масаласи ҳал этилиши тирбандликларни сезиларли даражада камайтиришини ёзган депутат ўзининг телеграм каналида.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Twitter’да нима гап?

⚡️ Пойтахтда жамоат транспортларига йўл ҳаққи ошиши ортидан депутат ва блогерлар турли фикрлар билдирмоқда. Жамоатчилик қандай фикрда?

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Депутатлар пробкаларни олдини олишга қаттиқ киришди…ми?

🎓 Талабалар билан ўтказиладиган ижтимоий сўровларда, респодентларнинг энг кўпи жамоат транспортидан норози ва тирбандликлр туфайли дарсга кеч қолаётганини айтишади. Хўш тирбандликлар олдини олиш борасида қандай ишлар амалга ошириляпти?

🔰 Қонунчилик палатаси депутати Козимжон Тожиевнинг ёзишича, 2022 — 2023 йилларда пойтахтимиз учун 200 дона ўрта, 190 дона катта сиғимли автобуслар ва 20 та замонавий электробуслар харид қилинибди.

❗️ Ҳозирги вақтда йўллардаги тирбандликлар борган сари кундалик ҳолга айланиб боряпти. Бунинг оқибатида эса одамлар икки-уч йил аввалгига қараганда икки баробар кўп вақтини йўлда ўтказмоқда. Баъзида тирбандликларда транспорт оқимининг ўртача тезлиги соатига 7 км.га тушади.

☝️ Автобуслар сони кўпайгани яхши, лекин улар ҳаракатланиши учун қулай шароит ҳам яратиш керак. Токи одамлар жамоат транспортидан фойдаланишни шахсий автоуловида ёки таксида юришдан афзал деб билишсин!

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Парламентда аёл депутатлар сони 40% гача ошиши мумкин

❗️ Айни пайтда бўлиб ўтаётган Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Сайлов кодексига ўзгартириш киритувчи қонун лойиҳаси депутатлар томонидан муҳокама қилиняпти.

☝️ Қонун лойиҳаси билан Сайлов кодексининг 70 ва 91-моддаларига сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг ўттиз фоизидан қирқ фоизига оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аёлларнинг жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришдаги ролини кучайтиришга, шунингдек уларнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилади.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Хоразмдаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчини калтаклади

❗️ Боғот туманидаги 2-ИДУМ ўқитувчиси ўқувчи болани калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарзда тарқалмоқда. ММТВ ҳолат масъуллар томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова ҳолат юзасидан ижродагиларни қаттиқ огоҳлантирди.

"Бундай сигналлар кўп бўляпти, асаби чатоқ, қўли югурдак, педагогик маҳорати бўлмаганларнинг жойи эмас мактаб. Бировга қўл кўтаргани учун қонунчиликда белгиланган жазо бор. Ҳурматли ижродагилар қонунни ҳурмат қилинг ва ишлатинг!", деб ёзади У.Раҳмонова.

☝️ Шунингдек, депутат вазирликка мактаб ички тартиб қоидаларини бузган ўқувчига жазо бўлиши кераклиги аммо у калтак ёки бошқа ҳолатлар эмас балки дарслардан ва мактабдан четлаштирилиш кераклигини таклиф қилган.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📄 Конституциявий қонун лойиҳасида қайси ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда?

🔸 Таклиф этилётган қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорционал) сайлов тизими асосида ўтказиш нима дегани? Бу сайловда иштирок этадиганларга, фуқароларга нима беради?

📌 Халқаро пресс клубнинг бу галги сессияси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган ушбу Конституциявий қонун лойиҳаси, назарда тутилаётган қонун ва кодексларга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш жараёнларига бағишланади.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Бугун мамлакатимизнинг 50% қисмини аёллар ташкил қилса, уларнинг ўрни парламентимизда ҳам кўп бўлиши зарур

• Фирдавс Шарипов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
2024/10/01 22:44:27
Back to Top
HTML Embed Code: