Telegram Web Link
🔸 Насиб қилса ҳаммамизнинг ҳам сочимизга оқ, кўзимизга кўзойнак тушади ва пенсия ёшига етамиз.

📌 Қариб қолганда аччиқ кўк чой ичиб ўтириш ўрнига бир папка ҳужжат кўтариб, югур-югур у ташкилотма-бу ташкилот кимга ҳам ёқади дейсиз?

Қонунчилик палатаси депутати Мухторжон Хожиматовнинг ёзишича, 2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсия ёшига етганлар шу куннинг ўзида “автоматик” тарзда, ҳеч қандай ҳужжатларсиз тайинланади экан.

❗️ Энди Сиз пенсия ҳужжатларини ўйлашингиз шарт эмас, буни давлатнинг ўзи ҳал қилиб беради.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Биз ҳар йили насослар учун 7 триллион маблағ ажратамиз. Нега биз субсидия беришимиз, электр токини қоплаб беришимиз керак? Яна шунча маблағ ажратиляпти? Насослар яна эскирган, нега вазирлик томонидан ҳеч қандай иш амалга оширилмаган?

❗️ Депутат Анвархон Темиров 2024 йил учун давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги самарасиз ишларга алоҳида тўхталди.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️ Мактабгача ва мактаб таълими учун ажратилаётган маблағнинг 80% қисми педагогларнинг фақат ойлик-маошига ажратилмоқда.

Нима учун ўтган йили абитуриентларнинг ҳатто 50% қисми 2 баҳога лойиқ бўлган натижани кўрсата олмади?

❗️ Инвестициялар ўзини оқламаяпти. Берилаётган маблағ ўз натижасини бермаяпти.

•Aлишер Қодиров
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Депутат Aнвархон Темиров Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга субсидия муаммоси бўйича савол берди

- Ногиронлиги бор ва оғир ижтимоий аҳволдаги одамларга субсидиялар бериляпти аммо банкка борса ойлик иш ҳаққи пастлиги туфайли субсидия маблағини ололмаяпти.

2024 йилда бу масала ўз ечимини топадими? Aҳоли эртага субсидия олаётганда яна шу муаммога дуч келмайдими?

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
❗️ Экспортдаги тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмини 3,3 баробарга ошириш умумий экспорт кўрсаткичларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Бу экспорт қилинадиган товарлар миқдорининг сезиларли ўсиши деганидир. Бу эса даромад ва бозор улушини оширишга олиб келиши мумкин.

Қонунчилик палатаси депутати Қахрамон Эргашевнинг ёзишича, Еввропа Иттифоқи билан товар айирбошлаш ҳажми “GSP+” тартиби туфайли ўтган йилга нисбатан қарийб 70 фоизга ўсди.

☝️ Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида узоқ муддатли шериклик ишлаб чиқариш жараёнида самарадорлик ва рақобатбардошликни оширишга хизмат қилади.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Ўтган йили абитуриентларнинг олий таълимга кириш имтихонларидаги натижалари бугунги таълим аҳволини кўрсатиб қўйди.

Қачон таълим тизимида ўқитувчиларнинг дарсини инсон омилисиз баҳолайдиган тизим яратамиз?

Aҳмаджон Ғаниев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

👉
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
☝️ Ҳа, экспорт иқтисодий тараққиётни тезлаштиришда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бу мамлакатларга ўз бозорларини кенгайтириш, даромад олиш, иш ўринлари яратиш ва технологик тараққиётни қўллаб-қувватлаш имконини беради.

Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Абдурасуловнинг ёзишича, 2017-2022 йилларда республикамизнинг жами экспорти 95 миллиард доллардан ортиқни ташкил этиб, шундан 2022 йилда 19 миллиард доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилинди, бу 2016 йилга нисбатан 60 фоизга кўпайибди.

🌐 Товар ва хизматларни экспорт қилиш орқали мамлакатлар глобал талабдан фойдаланишлари ва халқаро бозорда рақобатбардош устунликка эга бўлишлари мумкин. Бу, ўз навбатида, иқтисодий ўсишни ва умумий ривожланишни рағбатлантиради.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Юк ташувчи автотранспорт воситаларига йиғим миқдорини уларнинг тоифаларига қараб турли миқдорда жорий этиш керак эмасми?

• Мухтор Ҳожиматов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🔰 Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

Унда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).

Имтиҳон қуйидаги 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:

1️⃣ мактаб, академик лисей ва техникум ўқувчилари учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;

2️⃣ ҳуқуқшунослар ва ОТМда ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;

3️⃣ бошқа барча фуқаролар учун – 29 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача.

Имтиҳон икки босқичдан иборат. 1 босқичда тест синовлари, 2 босқичда эса суҳбат ўтказилади.

Имтиҳонга доир тўлиқ маълумот бу ерда келтирилган.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🔹 Экспортни ривожлантириш - бу иқтисодий сиёсат, бозор шароити, инфратузилма ва халқаро муносабатлар каби турли омилларга боғлиқ бўлган доимий жараён.

❗️ Бу тез бўладиган жараён эмас, ўзининг босқичлари, структуралари бор.

Қонунчилик палатаси депутати Баҳромжон Раҳмоналиев бу борада қатор таклифлар беряпти.
Халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналарни кўпайтириш билан бир қаторда экспортёрларнинг билими, салоҳияти ва малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратиш керак”, деб ёзяпти депутат.

☝️ Доимий саъй-ҳаракатлар билан юртимиз экспортининг ўсиши савдо ва иқтисодий томонлама ривожланишимизга олиб келади.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🇺🇿 Ўзбекистон ИҲТ аъзоси сифатида аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларда фаол иштирок этмоқда.

☝️ Куни кеча Тошкент шаҳрида “Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари” шиори остида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16 саммити бўлиб ўтди.

Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Қосимовнинг ёзишича, форумда Қўшма ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилибди.

❗️ Бу ҳужжатда кимё, энергетика, геология, тўқимачилик, чарм-поябзал, озиқ-овқат, фармацевтика ва қурилиш соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсад қилиб қўйилган.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
❗️ Тадбиркорларнинг экспортини қўллаб-қувватлаш уларнинг ўсиши ва умумий иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Эргашевнинг ёзишича, келгуси йилларда экспортчи корхоналар сонини ҳозирги 6 500 тадан 15 000 тага, товарларнинг экспорт географиясини 115 тадан 150 тага етказиш мақсад қилинган экан.

☝️ Бу маҳаллий корхоналарнинг ўсиши, одамлар бандлиги таъминланиши учун хизмат қилади.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
❗️ Ҳозирда юртимизда рақамлаштириш ишлари амалга ошириляпти. Хусусан божхона тизимини янада соддалаштириш, инсон омилини камайтириш бўйича ҳам бир қатор янгиликлар бор.

Қонунчилик палатаси депутати Фарҳод Зайниевнинг ёзишича, божхона расмийлаштируви жараёнларини янада соддалаштириши натижасида божхона расмийлаштируви вақтини қарийб 2 баробарга қисқартиришга эришилибди.

☝️ Бу орқали товарларни омборларга жойлаштириш, рўйхатга олиш, ҳужжатлардан нусхалар олиб қолишда қоғозбозликдан воз кечилиб, рақамлаштириш тизимига ўтказилибди.

✔️ Бу одамларнинг вақтини ва харажатини тежайди. Ташқи савдони кўпайтириб, рақобатдошлигини таъминлайди.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар яна бир вазирни сўроққа тутади

Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги ўрганишлари давомида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, тиббиёт муассасаларининг ресурслар салоҳияти бўйича айрим камчиликлар борлиги кўзга ташланмоқда.

Шундан келиб чиқиб, соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Мамлакатимизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолати ва истиқболи тўғрисида”ги масала юзасидан депутатларга ахборот беради.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Forwarded from POLEMICO
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси адлия вазири А. Тошқуловга “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш таклифи билан чиқди.

👉 @polemicouz
✔️ Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар талабни бажармаганда қонун лойиҳаси ташаббускор субъектга қайтарилиши бўйича қонун лойиҳаси тайёрланди.

☝️ Масъул қўмита айрим субъектлар томонидан ваколати ичига киритилмаган масалалар бўйича қонун лойиҳаси киритилганда уларни ташаббускор субъектга қайтаришни таклиф этмоқда.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Дронлардан фойдаланишга чек қўйиб, туризмга ҳам “нуқта” қўйиб қўймаяпмизми?

Мақсуда Ворисова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

👉
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Дронлардан ноқонуний фойдаланиш такроран содир этилса, БҲМнинг 25 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш нормаси белгиланяпти экан. Қайси вазиятларда ё униси ё буниси ишлайди?

• Жаҳонгир Ширинов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

👉
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
☝️ Мунтазам жисмоний фаоллик юрак-қон томир тизимини яхшилайди, мушаклар ва суякларни мустаҳкамлайди ва умумий фитнес даражасини оширади. Оммавий спорт аҳоли орасида сурункали касалликлар хавфини камайтиради.

Қонунчилик палатаси депутати Шахноза Холмахматованинг ёзишича, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 36 мингдан ортиқ спорт тадбирлари ҳамда оммавий югуриш марафонлари ўтказилиб келиняпти экан.

❗️ Жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш орқали биз нафақат жисмонан соғлом, балки руҳий жиҳатдан мустаҳкам, ижтимоий алоқадор ва ахлоқий жиҳатдан баркамол жамиятни яратишимиз мумкин.

👉 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
2024/10/01 22:38:05
Back to Top
HTML Embed Code: