Telegram Web Link
Кальций
Кальций организмга кўп миқдорда керак бўладиган муҳим элементдир. Калций тузлари – суяк, тиш, тирноқ учун асосий қурилиш материали ҳисобланади. Калций мушаклар учун лозим, у модда алмашинувида иштирок этади, микробларнинг қонга ўтишига тўсқинлик қилади, организмнинг инфекция ва токсинларга қарши курашиш қобилиятини оширади. Кальций асаб тизимига яхши таъсир кўрсатади. Кальций доим фосфор билан биргаликда ишлайди. Улар бир-бирисиз организмга сўрилмайди. Бу иккаласининг қондаги мувозанати D витаминга боғлиқ. Асабийлашиш, тушкунликка тушиш, уйқунинг бузилиши, хотиранинг пасайиши, қон босмининг кўтарилиши, юракнинг маромида ишлашининг бузилиши, оёқ томирларининг тортишиши қонда кальций етишмовчилигининг белгиларидир. Унинг етишмовчилиги суяк ва тишлар ҳисобига тўлдирилади. Кальций етишмовчилиги, асосан унинг организмга сўрилишига боғлиқ. Шакарқамиш, какао, шоколад кальцийнинг сингишига тўсқинлик қилади. Кальций етишмовчилиги айниқса ёш болалар учун ҳавфли. Бундай ҳолатларда болаларда асбийлашиш, ривожланишнинг орқада қолиши, характернинг оғирлиги кузатилади. Кальций етишмаса, катталар ва болалар тирноқларини тишлари билан кемирадилар, қўл ва оёқларни бекорга қимирлатадилар, бармоқлари билан бирор нарсани чертадилар, бошни қашийдилар. Кальций ва фосфор олма, кўк нохот, буғдой, сули, гуруч, маккажўхори, бедана тухуми, қалампирмунчоқ, занжабил, долчин, кардамон, хелба, зиғир, бодринг, карамнинг ҳамма турлари, айниқса гулкарам, селдерей, салатўт, сут маҳсулотларида бор. Кальций кунжут, бодом, нўхат, қатиқ зардоби таркибида ҳам кўп. Кам ҳаракатлик, кофеин ва натрий кальций алмашинувини бузади. Кальций етишмовчилиги магнийнинг камлигига ҳам боғлиқ. Кальцийнинг меъёридан кўпайиб кетиши буйракда туз пайдо қилади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Фосфор
Фосфор ҳужайраларни тиклаш, асаб импульсларини тарқатиш ролини бажаради. У кальций ва магний билан биргаликда тана суякларининг асосларини таш кил қилади. Фосфор кальций билан бириккан ҳолда таъсир кўрсатади. У мия, юрак, скелет мушаклари фаолиятида муҳим роль ўйнайди. Ҳолсизлик, мушаклар оғриши, жигар вазифаларининг бузилиши организмда фосфор етишмаслигининг белгиларидир. Нон, макарон, картошка, газли ичимликлар фосфорнинг сўрилишини қийинлаштиради. Бу элементнинг ошқозон-ичак йўлларидан қонга сўрилишини бодринг, пиёз, саримсоқ, ловия, петрушка, укроп, райҳон яхшилайди. Фосфор сули, гуруч, маккажўхори, балиқ, бедана тухуми, қалампирмунчоқ, занжабил, зарчава, долчин, кардамон, хелба, зиғир таркибида бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Магний
Магний организмдаги кўпгина жараёнларда – ферментлар ишини фаоллаштириш, қувват ҳосил қилиш, глюкоза сўрилиши, асаб сигналини узатиш, оқсил синтези, суяк тўқимаси қурилиши, мушаклар ва томирлар таранглашуви ва бўшашишида иштирок этади. У тинчлантирувчи, организмни инфекциялардан ҳимоя қилиш, аллергияга қарши, ичаклар, сийдик қопи, простата бези ишини бошқариш каби хусусиятларга эга. Қалқонсимон без касалланган юрак-қон томир касалликларида, ўт қопида тош бўлганда, тажовузкорлик, иммунитетнинг пасайиши ва депрессия ҳолатларида магнийга бўлган талаб 2 – 3 баробар ортади. У организмда шамоллаш, аллергия, заҳарланишга қарши курашувчи омил ҳисобланади. В6 витамин магний бўлгандагина таъсир кўрсата олади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Магний етишмовчилиги одамда қўрқув, асабийлашиш, бесабрлик, уйқусизлик, бош оғриғи, доимий чарчаш, соч тўкилиши, тиш кариеси, тирноқ синувчанлиги, бош айланиши, кечаси терлаш, мушакларда, юракда оғриқ, қон босмининг кўтарилиши ёки тушиши, тана ҳароратининг пасайиши, қўл кафтларининг ёки оёқнинг совиши, аллергияга мойиллик, юракнинг тез уриши, ошқозон, қизилўнгач, бронхларда пайдо бўладиган спазмлар каби иллатларни пайдо қилади. Магний қон ивиши, аёллар гормони бўлган эстрогеннинг яралишида, ичаклар, ўт пуфаги ва простата безининг иш жараёнида аҳамияти бор. У мия тўқималарида қон айланишини яхшилайди, хотирани кучайтиради. Магнийнинг ҳатто кам миқдорда етишмовчилиги ҳам юрак касаллигига сабаб бўлади. Магний қон томир мушакларини бўшаштириш ёрдамида қон босимининг меъёрида бўлишини таъминлайди. Магнийни йўқотиш кўп ҳолларда стресслар, буйрак касалликлари, қандли диабет, кофе, алкогол ичимликларини меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш билан боғлиқ. Унинг кўпайиб кетиши кальций ва фосфорнинг камайиб кетишига олиб келади. Агар организмда магний етишмаса, суяклар ҳисобига тўлдирилади. Ёнғоқлар, кўкатлар, қуруқ мевалар айниқса баргак, майиз, олхўри, хурмо, сули, гречиха, арпа, маккажўхори, нўхат, қалампирмунчоқ, занжабил, зарчава, долчин, кардамон, хелба, зиғир, ловия, кепак, какао, қатиқ зардоби магнийнинг манбалари ҳисобланади. https://www.tg-me.com/dardgadovo
Калий
Калий тузлари қон томирлари,мушаклар, айниқса юрак,мия ҳужайралари, жигар,буйрак, безлар фаолияти учун лозимдир. Организмдаги ҳамма тузларнинг 50% ни калий тузлари ташкил қилади. Калий танадан ортиқча сувлар, сийдик чиқишини, шишларни йўқотишни таъминлайди. Арпа, сули, гуруч, маккажўхори, нўхат, ловия, қалампирмунчоқ, занжабил, зарчава, долчин, кардамон, мурч, зиғир, бодринг, сабзи, пиёз, саримсоқ, исмалоқ, петрушка, олма, банан, карам, редиска, помидор, баргак, майиз калийнинг асосийманбаларидир.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Рух
Рух организмнинг ўсиши ва ривожланишида иштирок этади. У тана ва скелетнинг катталашувини таъминлайди ҳамда кучли антиоксидант ҳисобланади. Рух қонда қанд миқдорини мувозанатлаштиради, ошқозон ости безига инсулин ишлаб чиқаришда ёрдам беради, жигар ва буйракни кимёвий заҳарлардан ҳимоя қилади, яраларни битказади, қаришни секинлаштиради, ширинликка ўчликни йўқотади, мия фаолиятини кучайтиради, гормонлар ҳосил бўлишида катта роль ўйнайди, тестостерон гормонининг асосий хомашёси ҳисобланади. А витамин рух ёрдамида сўрилади. Организмда рух етишмовчилиги иштаҳа, таъм ва ҳид билиш йўқолиши, кўриш қобилиятининг бузилиши, тери касалликлари, соч тўкилиши, простата бези касалликлари, аёлларда мастопатия, токсикоз, ҳомиланинг тушиб қолишига сабаб бўлади. Кофе, алкоголь, шўр ширинликлар ва стресс рухни камайтиради. Рух ошқовоқ уруғи, кунгабоқар мағизи, арпа, сули, гуруч, маккажўхори, нўхат, асал, бедана тухуми, лимон, анжир, юмшоқ мевалар, кўк чой, сельдерей, пиёз, саримсоқ, зарчава, қалампирмунчоқ, занжабил, долчин, кардамон, мурч, хелба, зиғир, қатиқ зардоби таркибида бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Селен
Селенни микроэлементлар ичида энг муҳими деса ҳам бўлади. Унда организмни ҳимоя қилиш хусусияти кучли. Селен инсонни радиация ва бошқа заҳарли нарсалар таъсиридан, юрак касалликларидан муҳофаза қилади. Унинг организмда етишмовчилигини ҳолсизлик, кучли чарчаш, бош айланиши каби ҳолатлар билдиради. Селен йод билан биргаликда қалқонсимон безнинг меъёрда ишлашини таъминлайди. Иммунитет баланд бўлиши, кўриш қобилияти яхши бўлиши учун зарур. У жигар фаолияти бузилишининг олдини олади. Селен эркаклик гормони бўлган тестостероннинг хомашёларидан биридир. Ўсимлик таркибидаги селен инсон учун энг фойдали ва безарар ҳисобланади. Селен сули,нўхат, жигарранг гуруч, саримсоқ, зайтун ёғи, буғдой кепаги, тухум, жигар, мол ва курка гўштида, оқ қўзиқорин, сут ва денгиз маҳсулотларида, зарчава, долчин, қалампирмунчоқ, мурч, зиғирда бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Темир
Темир микроэлементи қон ҳосил қилиш жараёнида, гемоглобин ишлаб чиқаришда иштирок этади. Эркакларга нисбатан аёлларда темир танқислиги кўпроқ кузатилади, айниқса ҳомиладорлик, эмизуклик пайтида. Организмда темир моддаси етишмаса, камқонлик ривожланади, терининг ранги оқаради, ўзини ёмон хис қилиш, соч ва тирноқларнинг синувчанлиги, тез-тез бош оғриши, асабийлашиш, тез-тез нафас олиш, қабзият, оғиз бурчаклари ёрилиши каби ҳолатлар кузатилади. Тез чарчаш темир етишмаслигининг биринчи белгисидир. Темир арпа, сули, гуруч, маккажўхори, нўхат, бедана тухуми, қалампирмунчоқ, занжабил, зарчава, долчин, кардамон, мурч, зиғир, олма, кўкатлар, карам таркибида бор. Пиёз темирнинг танага сўрилишини кучайтиради. https://www.tg-me.com/dardgadovo
Мис
Мис модда алмашинувида муҳим роль ўйнайди. У гемоглобин синтезида иштирок этади, инсулинни ва баъзи гормонлар таъсирини кучайтиради, микробларга қарши курашиш хусусиятига эга. У мия, юрак ва жигарда кўп учрайди. Мисга бўлган талаб ёш болалар, ҳомиладор аёлллар, қарияларда, ҳамда стресс, жисмоний ва ақлий толиқишлар ҳолатида кўпаяди. Мис етишмовчилиги темир моддасининг организмга сўрилиши ёмонлашувига, қалқонсимон без фаолиятининг сусайишига, тери ҳолатининг ёмонлашувига, юрак, нафас йўллари касалликларига, ақлий ва жисмоний фаолиятнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Мис сули, маккажўхори, нўхат, ошқовоқ, ловия, ёнғоқлар, бедана тухуми, қалампирмунчоқ, зарчава, долчин, кардамон, мурч, зиғир, картошка таркибида мавжуд. Мис идишларга сув солиб ичиб бўлмайди. Бундай идишларда ёғ, гўшт, нордон ва ширин озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш уларнинг заҳарланишига олиб келади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Марганец
Марганец инсоннинг ҳамма ъзолари ва тўқималарида мавжуд. Организм бу унсурни ўсимлик ва ҳайвонот маҳсулотларини истеъмол қилиш ёрдамида олади. Марганец мия, асаб тизими фаолиятини яхшилайди, қалқонсимон ва ошқозон ости безларининг ишида қатнашади, қонда ортиқча қанд миқдорини камайтиради, тоғай ва суяклар ўсишига ёрдам беради, жигар ёғ босишининг олдини олади. Организмда кальций ва фосфор кўпайиб кетса, марганецнинг сўрилиши қийинлашади. Агар углеводлар кўпайиб кетса, марганец меъёридан ортиқ сарф бўлади. Марганец етишмовчилиги камқонлик, суяклар мўртлашувига олиб келади. Марганец ёнғоқлар, бодом, писта, буғдой, сули, гуруч, маккажўхори, нўхат, ловия, лавлаги, саримсоқ, укроп, исмалоқ, ўрик, малина, қалампирмунчоқ, долчин, кардамон, мурч, зиғир таркибида бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Кремний
Кремний инсон ҳаётий жараёнларида энг фаол роль ўйнайдиган муҳим элементлардан бири ҳисобла нади. У организмдаги ҳамма тизимларнинг ишлаш қобилиятини узайтиради. Агар организм овқатлар ва сув ёрдамида кремний билан таъминланиб турмаса, инсон соғлиғига жиддий зарар етади. Кремний фаол ҳаёт тарзига эга бўлгандагина организмга яхши сўрилади. Ҳаракатсизлик бу элементнинг сўрилишини қийинлаштиради. Кремний ҳаракатни яхши кўришини доим ёдда тутиш лозим. У кальций, темир, марганец ва бошқа моддаларнинг қонга сўрилишини таъминлайди ва суяклар мўртлашишининг олдини олади, асаб тизими ҳамда мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Кремний зарарли микроблар ва вирусларни йўқотиш хусусиятига эга. Кремний қон томирлар деворлари эластиклилигини таъминлайди ва уларни мўрт бўлиб, ёрилиб кетишидан сақлайди. Танада паразитларнинг кўпайиши, ёмон экология, стресслар, нотўғри овқатланиш ва шунга ўхшашлар кремнийнинг камайишига олиб келади. Организмда кремний камайса, кальций кўпайиб кетади, моддалар алмашинуви бузилади. Мутахассисларнинг фикрича кремний одам танасида 7 – 8 маротаба қайта-қайта ишлатилгандан сўнг чиқиндига айланади. Кремний мувозанати бузилишининг биринчи галдаги белгиси, юрганда тананинг ўнг томонга, баъзида чап томонга тортиб кетиши бўлади. Кремний етишмаганда соч тўкилиши, синган суякларнинг ва яраларнинг яхши битмаслиги, томирлар, бўғинлар, бронхлар, ўпка, тери шамоллашлари, тирноқлар синиши кузатилади. Кремний етарли бўлса, ўт қопида ўт йиғилиши ва тошлар пайдо бўлишининг олди олинади. Кремний тоғайларнинг асосий озуқаси ҳисобланади. Тоғайларнинг емирилишига ҳам кремний етишмовчилиги сабаб бўлади. Шакар, газли ичимликлар кремнийнинг ҳам селен каби сўрилишига тўсқинлик қилади. Гижжа ва замбруғлар кремнийнинг энг ашаддий кушандалари ҳисобланади. Уларнинг организмда кўпайиб кетиши ўз-ўзидан кремнийнинг камайишига олиб келади. Энг кўп кремний гилвата (голубая глина) таркибидадир. Кремний, шунингдек, топинамбур, қовун, сув, тухум, арпа, сули, ундирилган буғдой, маккажўхори, нўхат, лавлаги, шолғом, картошка, пиёз, редиска, карам, булғор қалампири, помидор, ошқовоқ, сабзи, ўрик, банан, анжир, олча, олхўри, майиз, ёнғоқлар, писта, занжабил, сельдерей ва бошқакўкатларда бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Натрий
Натрий организмда сув ва туз лмашинувини бошқаради, сўлак ва ошқозон ости безларининг фаолиятини яхшилайди, кислота ва ишқорийлик мувозанатини таъминлайди. У шунингдек қон томирларини кенгайтириш хусусиятига эга. D витамин натрийнинг сўрилишига ёрдам беради. Натрий етишмовчилигида кучли чанқоқлик, айрим оғир ҳолларда хушдан кетиш ва тана ҳароратининг кескин кўтарилиши кузатилади. Натрийнинг организмда кўпайиб кетиши ҳам чанқашга сабаб бўлади. Аммо натрий яхши эриш хусусиятига эга бўлгани учун у танадан сийдик орқали осон чиқиб кетади. Натрийнинг кўпайиб кетиши танада суюқликлар йиғилишига, шишлар пайдо бўлишига ва қон босимининг кўтарилишига олиб келади. Уни, яъни тузни кўп истеъмол қилиш, организмда калий, кальций ва магний заҳираларининг камайиб кетишига сабаб бўлади. Натрий умуман ҳамма маҳсулотлар таркибида бор, аммо унинг энг кўп миқдори ош тузига тўғри келади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Олтингугурт
Олтингугурт инсон организмининг ҳар бир ҳужайрасида бор. Унинг энг кўп миқдори бўғинлар, соч, тери ва тирноқларда жамланган. Ёш ўтиши билан унинг танадаги миқдори камайиб боради. У жигарнинг ўт ишлаб чиқаришига таъсир кўрсатади. Олтингугурт етишмовчилигининг белгилари: яраларнинг секин битиши, соч ва тирноқлар синувчанлиги, тез-тез шамоллаш, иммунитетнинг пасайиши, аллергик тошмалар, депрессия, хотирани йўқотиш, ошқозон-ичак, ўпка фаолиятининг бузилиши кабилар. Олтингугурт сули, нўхат, мева, сабзавот, дуккаклилар, гўшт, балиқ, сут, пишлоқ, тухум оқи, чой, қаҳва, қалампирмунчоқ таркибида бўлади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Йод
Йодни организм озиқ овқат, сув истеъмол қилиш йўли билан олади. Унинг асосий қисми қалқонсимон безда йиғилади. Йод микробларга қарши курашиш хусусиятига эга. У танадаги ортиқча ёғларни йўқотади, қувватни кўпайтиради, ақлий фаолиятни яхшилайди, тери, соч, тирноқ ва тишларни соғломлаштиради. Кучли толиқиш, умумий ҳолсизлик, бошнинг тез-тез оғриши, ортиқча вазн, хотира, кўриш ва эшитиш қобилиятлари сусайиши организмда йод моддаси етишмовчилигининг белгиларидир. Бўқоқнинг йоди кўп тури организмда унинг кўпайиб кетишидан пайдо бўлади. Бундай ҳолатларда кучли терлаш, сўлак кўп ажралиши, юракнинг тез уриши, аллергик тошмалар кузатилади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Германий
Германий инсон саломатлигини таъминловчи муҳим микроэлементлардан бири ҳисобланади. У ҳамма тўқималар ва аъзоларда мавжуд, айниқса, қон таркибида, ошқозон, қора талоқ, ингичка ичак, иликда кўп. Германий иммунитетни кучайтиради, жисмоний ишлардан сўнг қувватни тиклайди, чарчашни кетказади, тўқималарга кислород етказиб беради, оғриқларни қолдиради, асаб тизимига яхши таъсир қилади, танани заҳарли нарсалардан тозалайди, организмнинг вирус ва бактерияларга қарши чидамлилигини кучайтиради. Германий занжабил, саримсоқ, балиқ, кепак, алоэ, арпа таркибида бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
ОРГАНИЗМНИ ТОЗАЛАШ
Инсон танасида нотўғри овқатланиш, ифлосланган ҳаводан нафас олиш, тозаланмаган сувларни ичиш ва шунга ўхшашлар оқибатида шлаклар деб аталадиган турли хил зарарли нарсалар йиғилади. Агар организм улардан тозаланмаган бўлса, қанча кўп овқат ейилса, унинг зарари ҳам шунча кўп бўлади. Киши танасини шлаклардан тозалаб турмаса, касал бўлган пайтда ичиладиган дорилар яхши таъсир қилмайди. Ва ниҳоят, касалликларнинг аксарияти – бу тана аъзоларини шлаклар, заҳарлар билан ифлосланганлигининг натижасидир. Танада шлаклар кўпайса, бош оғриғи, ҳолсизлик, қувватнинг пасайиши, тери ҳолатининг ўзгариши кабилар кузатилади. Организмни тозалаш борасида турли тавсиялар берилади. Биз бу ерда энг қулай, безарар ва самарали усулларни баён этдик.(...)
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Ҳар доим тозалашни ошқозон ва ичаклардан бошлаш керак. Энг кўп шлаклар ичакларда йиғилади, айниқса ичи қотадиганларда. Нормал ҳолда ҳар гал овқатдан сўнг ҳазм бўлгандан қолган ахлат ташқарига чиқиб кетиши керак. Агар вақтида чиқмай йиғилиб ётса, у ерда қуртлар кўпайиб, организмни заҳарлайди. Бундай ҳолатларда юз терисининг ранги ёмонлашади,қорамтир доғлар пайдо бўлади, ёш болалар терисида оқ доғлар кўпаяди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Сули танани шлаклардан худди супургандай тозалайди. Организмни тозалашда энг яхши натижа берадиган яна бир нарса қатиқ, айниқса унинг зардоб деб аталадиган суви ҳисобланади. Ҳафтада бир кун эрталабдан кечгача оч юриб, чанқаганда қайнаган сув ичиб, кечга бориб овқатдан олдин бир литр қатиқ зардобини бир ўтиришда бўлиб бўлиб ичилади ва ични сурмагунча овқат ейилмайди. Бу муолажа баъзиларда биринчи маротаба қилинганда ични сурмаслиги мумкин. Организмдаги ортиқча қуртларни чиқаришда ҳам зардоб энг самарали воситадир. Бунинг учун кечаси ётишдан олдин бир сиқим майизни еб, эрталаб турганда нонуштадан олдин бир литр зардобга бир ош қошиқ саримсоқнинг эзиб олинган сувини аралаштириб, оз-оздан ичиб тугатилади. Бироздан кейин ични суриб, ортиқча қуртлардан тозалайди. Шундан сўнг нонушта қилинади. Қалампир мунчоқ қуртларнинг энг кучли кушандаси ҳисобланади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Аллергия, тери касалликлари қоннинг ифлосланиши оқибатида келиб чиқади. Шунинг учун қонни ҳам тозалаб туриш керак бўлади. Занжабил, тут, заъфарон, саримсоқ, сельдерей, баргизуб, зирк, анор ва апелсин сувлари қонни яхши тозалайди. Қариқиз ўсимлигининг илдизи қонни кучли тозалайди. Бунинг учун бир чой қошиқ қариқиз илдизининг кукунини бир стакан қайнаган сувда дамлаб, кечаси ётишдан олдин ичилади. Тери ва сочлар – ички аъзолар, айниқса ўпка ва йўғон ичак ҳолатини акс эттиради. Терининг ўзи ва тери остидаги ҳужайраларда шлаклар йиғилиб, у ерда моддалар алмашинуви бузилади. Натижада терининг буришиши ва қариши, ёрилишлар ва бошқа тери касалликлари кузатилади. Организм тозаланганда юз терисининг ранги яхшиланади, ажинлар кетади, қуруқ ёки ёғли тери яна ўз ҳолатига қайтади, товон ёрилишлари йўқолади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Организмни тозалаш борасида фильтр вазифасини бажарувчи икки муҳим аъзо – жигар ва буйракни эсдан чиқармаслик керак. Жигарни зайтун ёғи, қизил лавлаги яхши тозалайди. Лазер гуручини тўрт марта қайнатиб, ҳар гал сувини тўкиб, зайтун ёки писта ёғига аралаштириб овқат ўрнида ейилса, жигар, ўт пуфак ва бошқа аъзолар яхши тозаланиб, ортиқча вазн ҳам кетади. Буйракни бодринг, тарвуз, сули яхшироқ тозалайди. Ҳафтада бир марта ҳаммомда терлаш тери тешикларини очиб, танада йиғилган шлакларнинг чиқиб кетишини осонлаштиради.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
2024/09/28 13:19:25
Back to Top
HTML Embed Code: