Telegram Web Link
Қалампирмунчоқ ёғи
Қалампирмунчоқ ёғи тизза, бўғинлар ва бутун бадандаги бодга, бел ва оёқ оғриқларига, простатитга фойдали. Совуқдан бўлган иллатларни йўқотишга ёрдам беради. Тиш милкларини мустаҳкам, оғизни хушбўй қилади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
ОҚСИЛЛАР, ЁҒЛАР, УГЛЕВОДЛАР ҲАҚИДА


Оқсиллар, ёғлар ва углеводлар инсон оганизмида муҳим вазифани бажаради. Одам организми 19,6%– оқсиллардан, 14,7% – ёғлардан, 1% – углеводлардан ва 4,9% - минераллардан ташкил топган.


Оқсиллар
Оқсиллар аминокислоталардан ташкил топган бўлиб, организмда асосий қурилиш материали вазифасини бажарувчи мураккаб моддалардир. Бундан ташқари оқсиллар гормонлар, ферментлар асосини ташкил қилади. Уларнинг иштирокисиз ўсиш, кўпайиш, овқат ҳазми ва иммунитетни муҳофаза қилиш жараёнларини амалга ошириб бўлмайди. Оқсиллар икки хил бўлади, ҳайвон оқсиллари ва ўсимлик оқсиллари. Ҳайвон оқсиллари асосан гўшт, парранда, балиқ, тухум ва сут маҳсулотларида бўлади. Организмда аминокислоталар мувозанатини сақлаш учун ейиладиган овқатлар ҳайвонот ва ўсимлик оқсилларидан ташкил топган бўлиши керак. Оқсиллар етишмовчилигида озиш, терининг қуруқлиги, ошқозон-ичак фаолиятидаги носозликлар, буйрак усти, қалқонсимон, жинсий безлар фаолиятининг, иммунитетнинг ҳамда хотиранинг пасайиши, ёш болаларда эса бўй ўсишининг ортда қолиши кузатилади. Агар организмда оқсиллар меъёридан кўпайиб кетса, меъда овқат ҳазми учун ширани кўп ишлаб чиқаради ва натижада унинг фаолияти сусаяди. Бу эса ўз навбатида тўқималарда сийдик тузининг кўпайишига, сийдик йўлларида тошлар пайдо бўлишига, бўғинлар касалланишига олиб келади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Ёғлар
Мутахассисларниг таъкидлашича инсон истеъмол қиладиган ёғлар ҳайвон ва ўсимлик ёғларидан иборат бўлиши керак. Ёш кексайган сари ўсимлик ёғлари ҳайвон ёғларига нисбатан кўпроқ истеъмол қилинади. Организмда ёғларнинг етишмовчилиги жигар,буйрак ишининг бузилишига, сув йиғилишига, тери касалликларига олиб келади. Ёғларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш эса холестериннинг кўпайишига, ёғлар алмашинувининг бузилишига, ортиқча вазн пайдо бўлишига сабаб бўлади.
https://www.tg-me.com/dardgadovoс
Углеводлар
Углеводлар инсон танасидаги қувватнинг асосий манбаи ҳисобланади. Организмнинг уларга бўлган эҳтиёжи ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилиш орқали тўлдирилади. Углеводлар етишмаганда, қувват заҳирадаги ёғлар, ҳатто оқсиллардан ҳосил бўлади. Агар углеводлар организмда кўпайиб кетса, улар ёғларга айланиб, холестериннинг ортиқча ишлаб чиқарилишига, семиришга олиб келади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
ВИТАМИНЛАР ҲАҚИДА
Инсонда физиологик жараёнлар нормал кечишини таъминлаш учун витаминлар лозим бўлади. Витаминларнинг камайиб ёки кўпайиб кетиши танада носозликлар келтириб чиқаради. Унга нотўғри овқатланиш ҳам сабаб бўлади. Инсон организми кўпгина витаминларни ўзи ишлаб чиқармайди. Шунинг учун уларни тайёр ҳолида ташқаридан, асосан ўсимлик озуқаларидан – мева, сабзавотлар ва кўкатлардан олади. Организмнинг витаминларга бўлган эҳтиёжи модда алмашинувига, одамнинг бажарадиган ишига, жинси ва ёшига боғлиқ.Қуйида инсон учун муҳим бўлган баъзи витаминларҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
А витамин
А витамин оқсил ва углеводлар алмашинувида иштирок этади, қалқонсимон без ва буйрак усти безларига таъсир кўрсатади, иммунитетни яхшилайди. Бу витамин ўпка, жигар, ошқозон сийдик йўли касалликларида тавсия этилади. А витамин сут ва баъзи сут маҳсулотлари, тухум сариғи, балиқ ёғи, сабзи, помидор, ошқовоқ, ўрик, шафтоли, наъматак таркибида бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
D витамин
D витамин қонда кальций ва фосфор даражасини мувозанатлаштиради ҳамда уларнинг ичакка сўрилишини яхшилайди. D витамин етишмаслиги танада рахит касаллигига олиб келади. Жигар, ошқозон ости бези касал бўлса, D витамин танқислиги пайдо бўлади. D витаминга бўлган эҳтиёж оғир меҳнат қилганда, ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида кўпаяди. У сут ёғларида, балиқ ёғида, тухум сариғида ва қуёш нурида бор. https://www.tg-me.com/dardgadovo
Е витамин
Е витамин оқсил ва углеводлар алмашинувига таъсир қилади, мушаклар ишини яхшилайди. Бу витамин қон босими, юрак, жигар касалликларида, ҳомиладорлик, эмизиклик даврида, оғир меҳнат билан шуғулланадиганларга тавсия қилинади. Е витамин ўсимлик ёғларида, сабзавотларда, гўшт ва тухумда бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
С витамин
С витамин оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинуви мувозанатини яхшилайди. Бу витамин сурункали инфекция касалликларида, қон айланиши бузилганида, ошқозон касалликларида тавсия қилинади. С витамин мева, сабзавот, кўк пиёз, петрушка, гулкарам, ширин қалампир, наъматак мевасида бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
В1 витамин
В1 витамин юрак-томир, асаб тизимлари, овқат ҳазм аъзолари, безлар ишини яхшилайди, ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида керакли. В1 витамин танқислиги организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини пасайтиради. Бу витаминнинг асосий манбалари донли маҳсулотлар ҳисобланади. https://www.tg-me.com/dardgadovo
В2 витамин
В2 витамин оқсиллар, ёғлар ва углеводлар алмашинувида иштирок этади. У марказий асаб тизими, жигар фаолиятини бошқаради. Бу витамин, сут, пишлоқ, творог, жигар, буйрак, ўпкада бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
В3 витамин
В3 витамин оқсил ва ёғлар алмашинувида, гемоглабин ишлаб чиқаришда иштирок этади. Бу витаминнинг организмда етишмовчилиги кам ҳолда учрайди. В3 витамин етишмаганда ҳолсизлик, депрессия, тананинг қуйи қисмида қизиш каби ҳолатлар кузатилади. В3 витамин жигар, буйрак, тухум, помидор, буғдой кепаги, дуккаклилар ва гулкарам таркибида бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
В5 витамин
Бу витамин моддалар алмашинуви жараёнида иштирок этади, организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини яхшилайди. Уни донлар, сабзавотлар, ёнғоқлар, тухум ва сут маҳсулотларидан олиш мумкин.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
В6 витамин
В6 витамин ҳам оқсил ва ёғлар алмашинувида иштирок этади. У ошқозон, жигар, ўпка, буйрак касалликларида, ўн икки бармоқли ичакда яраси борларга лозимдир. У кучли антидепрессант ҳисобланади. Бу витамин энг кўп микдорда мол гўшти, тухум, сут ва карам таркибида мавжуд.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
В9 витамин
У гемоглобин синтези, эритроцитлар ишлаб чиқаришда, ёғ алмашинуви, эркин радикалларни нейтраллашда иштирок этади. Бу витамин жигар, қўзиқоринлар, тухум сариғи, гулкарам, сабзи, петрушка таркибида бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
В12 витамин
Бу витамин ёғлар, оқсил ва углеводларни қайта ишлашда, асаб ва иммун тизимини нормал ҳолда ушлаб туришда муҳим ўрин эгаллайди. У пишлоқ, гўшт, денгиз маҳсулотлари, тухум ва соя таркибида бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Р витамин
Р витамин, С витамин билан биргаликда энг майда томирларда қон айланишини яхшилайди. У ширин гаримдори, наъматак ва цитрус мевалар таркибида мавжуд.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
РР витамин
РР витамин углеводлар алмашинуви жараёнида иштирок этади, меъда, жигар, ошқозон ости бези ишини яхшилайди, қон босимини туширади. Бу витамин гўшт, балиқ, арпа, гречиха таркибида бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
К витамин
У қон ивишини яхшилайди, тўқималарнинг қайта тикланишига ёрдам беради. К витамин етишмовчилиги жигар ва ингичка ичак касалликларида пайдо бўлади. Бу витамин карам, помидор, исмалоқ, жигар, гўшт, тухум таркибида бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
МИНЕРАЛ МОДДАЛАР ҲАҚИДА
Витаминларнинг организмдаги ролини ҳамма билади, лекин минерал моддалар бўлган макро ва микроэлементларнинг инсон ҳаётида қанчалик муҳимлигини ҳамма ҳам билавермайди. Минерал моддаларнинг организмда камайиб ёки кўпайиб кетиши турли аъзоларнинг фаолиятида жиддий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Организм минерал моддалар билан овқат ёрдамида таъминланади. Баъзи минераллар организмга кўп миқдорда керак бўлади. Булар макроэлементлар дейилади ва уларга калий, кальций, фосфор, натрий, хлор, олтингугурт кремний киради. Организмнинг макроэлементларга бўлган бир суткалик эҳтиёжи граммларда ўлчанади. Миллиграммаларда ўлчанадиган минерал моддалар микроэлементлар деб аталади. Уларга алюминий, селен, темир, рух, марганец, мис, қалайи кумуш, олтин, маргимуш, кобальт,молибден, фтор, хром, йод ва бошқалар киради. Микроэлементлар гормон ва витаминларнинг таркибий қисми бўлиб, организм уларни асосан ўсимлик маҳсулотларидан олади. Ҳар бир макро- ва микроэлементнинг ўзининг вазифаси бор. Баъзи минерал моддалар вазифаларини фақат бошқа минераллар ёрдамидагина бажара олади. Масалан кальций суяк тўқималарини фосфор ёрдамидагина қура олади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
2024/09/28 15:26:32
Back to Top
HTML Embed Code: