Telegram Web Link
Долчин
Долчин Шри-Ланка ва Ҳиндистонда ўсадиган дарахт турининг пўстлоғидир. Долчиннинг таркибида А, С, Е, РР, К ва В гуруҳ витаминлари, калий, темир, фосфор, магний, кальций, рух, натрий, мис, селен, марганец каби моддалар бор. У иштаҳани очади кайфиятни яхшилайди, умумий қувватни, айниқса мия, юрак ва буйрак қувватини яхшилайди. Миядаги ортиқча намликни қуритади. Ошқозонни мустаҳкамлаб, овқат ҳазмини яхшилайди. Сийдик йўлларидаги инфекциялар билан курашиш хусусиятига эга. Жигар, қон ва ўт пуфагни тозалайди. Ортиқча суюқлик ва тузларни чиқаради. Кичик тозда қон айланишини яхшилайди, ортиқча вазн йиғилишига йўл қўймайди. Қондаги ортиқча қанд миқдорини камайтиради, қон босимини туширади. Уйқусизлик, тушкунлик, йўталга фойдали. Хомиладор аёлларга мумкин эмас.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Зарчава
Зарчава ватани Ҳиндистон бўлган ҳамда Хитойда ўсадиган ўсимлик илдизидан тайёрланадиган зиравордир. У кучли табиий антибиотик ҳисобланади. Таркиби Е, К, ва В гуруҳ витаминлари ҳамда калий, кальций,магний, фосфор, натрий, темир, марганец, мис, селен,рух, шунингдек бошқа фойдали моддалардан ташкил топган. У иммунитетни яхшилайди, қон босимини туширади, танадаги балғамларни кўчиради, қонни тозалайди, овқат ҳазмини, буйрак ишини яхшилайди. Ошқозон ва ичак яраларига фойда қилади, жигарни заҳарли нарсалардан тозалайди. Зарчавани зиравор сифатида турли овқатларга қўшиб ишлатиш мумкин.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Кардамон
Кардамоннинг ватани Шри-Ланка ва Ҳиндистон ҳисобланади. Унинг таркибига А, В1, В2 витаминлари ва кальций, магний, фосфор, натрий, темир, рух, калий, мис, марганец киради. Кардамон кўнгил айниши ва қусишни тўхтатади, кўриш қобилиятини кучайтиради,асаб тизимини мустаҳкамлайди, овқат ҳазмини яхшилайди, нафас йўлларини балғамдан тозалайди, тушкунлик холатидан чиқишга ёрдам беради, мияда қон айланишини яхшилайди, сийдик ҳайдайди, юрак ва жигарга фойдали. Уни чой ва қаҳвага солиш мумкин.
Истеъмол қилиш миқдори, 4 – 5 дона кардамоннинг ичидаги уруғларидир. Уни истеъмол қилганда нафақат оғиз хушбўй бўлади, балки таомларнинг таъми яхшиланади, қаҳванинг зарарли хусусиятлари камаяди. Кардамон ҳомиладор аёллар ва ошқозонида яраси борларга тавсия этилмайди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Қалампир
Қалампирнинг таркибида А, В1, В2, РР витаминлари ва темир, рух, калий, фосфор каби элементлар мавжуд.
У ўткир мазали бўлиб, миянинг асаб тўқималарини яхшилайди, қонда холестеринни камайтиради. Уни кўп истеъмол қилиш жигар, буйрак, ошқозонга зарар.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Мурч
Мурч кундалик ҳаётимизда энг кўп ишлатиладиган зираворлардан ҳисобланади. Унинг асл ватани Ҳиндистон. У нафақат иштаҳани очиб, овқат таъмини яхшилайди, балки саломатлик учун ҳам фойдалидир. Мизожи қуруқ-иссиқ. Мурчнинг таркиби С, К, Е, РР ва В гуруҳ витаминлари ҳамда кальций, рух, мис, темир, калий, селен, марганец, фтор каби макро- ва микроэле ментлардан иборат. Мурчнинг фойдали хусусиятлари кўп бўлиб, у танадаги бодни йўқотади, қонни тозалайди, оғриқни қолдиради, асаб толаларини қиздиради, қон томир деворларини, ва иммунитетни мустаҳкамлайди, жигар, меъда ва ичак фаолиятини яхшилайди, ич кетишини тўхтатишга ёрдам беради, тери ҳолатини яхшилайди, йўтал ва кўкрак оғриқларига фойда қилади. Мурчда тортиш, шимдириш, тозалаш, қиздириш қуввати бор.
Узун мурч қувватни оширади, қўл-оёқ шишини кетказади, меъдани балғамдан тозалайди, захни йўқотади.
Ёш болалар, ҳомиладор аёллар, меъда-ичак йўлида яраси бўлган кишилар, қўтир, эшакемига чалинган беморлар, ҳамда бавосир касаллигида мурчни истеъмол қилмаслик лозим.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Арпабодиён
Унинг мизожи қуруқ-иссиқдир. Арпабодиённинг фойдали хусусиятлари: ички аъзолардаги тиқилмаларни очади, оғриқ қолдиради, пешоб ва елни ҳайдайди,она сутини кўпайтиради, балғамни кўчиради, заҳарни кесади, юз ва оёқ шишларига, бош айланишига, жигар,қораталоқ ва буйрак касалликларига, хафақонга фойда. Арпабодиённи қиздириб, тутуни ҳидланса, бош оғриғи ва бош айланишини тўхтатади. Унинг қайнатмасини ичиш тана ҳарорати кўтарилганда, сийдик ва ўт ажралиши қийинлашганда, мизож сусайганда,асбийлашганда, қорин дам бўлганда тавсия қилинади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Зиғир (лён)
Зиғирнинг дони озуқа сифатида ишлатилади. Мизожи қуруқ-иссиқ. Унинг таркибига А, Е, К, С, F, В гуруҳ витаминлари, Омега-3 ва кальций, темир, магний, фосфор, калий, натрий, рух, мис, марганец, селен киради.
Зиғир иммунитетни ошириш, бактериялар, замбуруғлар, вирусларга қарши курашиш хусусиятига эга. У қон босимини нормаллаштиради, жигар, юрак, буйрак, қалқонсимон без фаолиятини яхшилайди, радиация даражасини камайтиради. Зиғирнинг таркибидаги клетчатка танани ортиқча чиқиндилардан тозалайди ва қабзиятда энг фойдали воситалардан бири ҳисобланади. Зиғир ҳомиладор аёлларга мумкин эмас, уни узоқ вақт истеъмол қилиб юриш заҳарланишга олиб келади. Зиғирнинг пояси қуруқ-совуқ бўлгани учун, ундан тайёрланадиган кийимлар ёзда иссиқдан сақлайди, терни ўзига шимиб, ортиқча терлатмайди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Зирк
Унинг мизожи қуруқ-совуқ. Зирк сафронинг кучини кесади, меъда, жигар ҳарорати юқори бўлса, иссиғини туширади ва бу аъзоларнинг қувватини кўпайтиради, жигардаги тиқилмаларни очади, ич кетишини тўхтатувчи, шамоллашга, бактерияларга қарши, ўт ҳайдаш,оғриқ қолдириш, иситма тушириш, чанқовни қолдириш хусусиятига эга. У юқори қон босимини пасайтиради, ошқозон ҳазми бузилганида, ўпка, қораталоқ,асаб касалликларида тавсия қилинади. Унинг совуқ мизожилиларга кўрсатадиган зиёнини қалампирмунчоқ ислоҳ қилади. Зирк қайнатма ҳолида истеъмол қилинади. Бунинг учун 1 ош қошиқ зиркни 1 стакан сувда 1 дақиқа қайнатиб, 30 дақиқа тиндирилади. Ҳар гал овқатдан 1 соат олдин 1 ош қошиқдан ичилади. Ҳомиладор аёллар ва 12 ёшгача бўлган болаларга ҳамда жигар касаллигининг оғир ҳолатларида мумкин
эмас.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Қист ал-ҳинди
Қист ал-ҳинди ватани Ҳимолой тоғлари бўлган ўсимликнинг илдизидир. Унинг мизожи иссиқ-қуруқ. Қист ал-ҳинди иммунитетни оширади, шамоллашларни кетказади, қонни, мия томирларини тозалайди, секин урадиган юракнинг уришини тезлаштиради, танадаги ҳўлликни ва ортиқча ёғларни кетказади, иситмани туширади, ўпкадаги ортиқча балғамларни қуритиб уни тозалайди, қон босимини туширади, темир ва гормонлар мувозанатини сақлайди, тери ҳолатини яхшилайди, томоқдаги вирус ва инфекцияларни йўқотади, қалқонсимон без ишини яхшилайди, паразит ва замбуруғларни, оёқ терлашини кетказади, энурезга, бепуштликка, юрак, ошқозон, ўпкага фойдали. Уни ичиш тартиби: бир чой қошиқ майдаланган кукунни бир стакан жуда иссиқ бўлмаган қайнаган сувда дамланади. Кунига беш маҳал оз-оздан, овқатдан кейин бир ой ичилади, сўнг ўн кун дам олиб, яна бир ой ичилади. Агар дамлама аччиқлик қилса, унга озроқ асал қўшиш мумкин.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Сариқ йўнғичқа ёки хелба
Хелба ранги сариқ, дон кўринишида бўлади. У юртимизнинг баъзи ерларида овқатга ҳам ишлатилади. Мисрда ундан чой қилиб ичилади. Бундай чой ёз кунларида танадаги иссиқликни олади ва чанқоқни босади. Хелбанинг таркибига А, С, РР, В1, В2, В9 витаминлари ва кальций, магний, фосфор, натрий, рух каби моддалар киради. У қувватни тиклайди, овқат ҳазмини ва юрак ишини яхшилайди. Хелба тўқималар, қон, илик, асаб ва жинсий ҳужайраларнинг яхши озуқаси ҳисобланади. У танадаги ортиқча балғам, шилимшиқ моддаларни йиғиб, чиқариб ташлайди. Ҳомиладор аёлларга мумкин эмас.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Ширинмия (солодка)
Ширинмия асосан дарёлар бўйларида, нам, қумли жойларда ўсади. Бизнинг юртимизда ширинмия Қорақалпоғистон ва Хоразмда етиштирилади. Мизожи қуруқ-иссиқ бўлади. Унинг илдизидан озиқ-овқат саноатида, дори-дармон тайёрлашда фойдаланилади. Мутахассисларнинг кузатишича, ширинмиянинг илдизи инсон буйрак усти безлари ишлаб чиқарадиган баъзи гормонларга ўхшаш таъсирга эга бўлиб, танада сув-тузлар мувозанатини меъёрлаштиради, ҳар хил шамоллашлардан, аллергик асоратлардан сақлайди. У шунингдек ошқозон, ичак фаолиятини яхшиловчи, нафас йўлларидаги балғамни кўчиривчи, ел, сийдик ҳайдовчи, ҳарсиллаш иллатини кетказувчи, кўз нурини яхшиловчи, жигар, ўпка, қовуқ ва сийдик куйиб чиқишига манфаатли восита сифатида ҳам ишлатилади. Меъда ярасига даво.Ширинмия қон босими баланд, юрак фаолияти бузилган ҳолатларда ва ҳомиладор аёлларга мумкин эмас.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Заъфарон
Заъфарон мизожи қуруқ-иссиқ бўлган хушбўй зиравор ҳисобланади. У Ўзбекистонда ҳам етиштирилади. Заъфарон ўт, сийдик ҳайдовчи, иштаҳа очувчи, овқат ҳазмини яхшиловчи, юракни бақувват ва хурсанд, кўзни равшан қилувчи, юз рангини очувчи хусусиятларга эга.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Ҳалила
Ҳалиланинг тўрт хили бўлади. Мизожи қуруқ-совуқ. Унда сафро ҳайдаш, хафақон, савдо, васваса иллатларини йўқотиш, меъдага куч бериш, юракка даволик хусусиятлари бор.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
МЕВАЛАР ҲАҚИДА
Меваларнинг мизожи асосан совуқ-ҳўл бўлади. Улар ёз-куз фаслларида пишадиган бўлгани учун, айнан ўша пайтда истеъмол қилиш совуқ пайтларда ейишдан кўра яхшироқ. Қуруқ мевалар қишда ейилса, совуқликни оширмайди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Олма
Олманинг таркибида А, С, Е, В1, В2, В6,Р витаминлари, кальций, фосфор, магний, натрий, олтингугурт, мис, темир, кремний, хлор, фтор каби элементлар бор. Унда мавжуд бўлган пектин моддаси қондаги холестерин миқдорини меъёрда сақлаб туради. Олма меъданинг қувватини кучайтиради, қонда кислотали муҳитни камайтиради, мия ишини яхшилайди, хафақон ва қийналиб нафас олишга, камқонликка, шамоллашга, қабзиятга, ичбуруққа фойдали. У иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Олма қон ҳаракатини маромига келтиришга, мия чарчоғини бартараф этишга, товуш бўғилишини тузатишга ёрдам беради. У кўриш қобилиятини, асаб тизимини, тери ҳолатини яхшилашга, соч ва тирноқларга фойдали. Олма бошқа маҳсулотлар таркибидаги темир
моддасининг организмга яхши сингишини таъминлайди ва қонни кучли тозалайди. Олма еб юриш танага ёғлар сингишини камайтириб, ортиқча холестеринни чиқаришга ёрдам беради. Олма баргининг дамламаси мевасига нисбатан ўн баравар кучли, юракка яхши даво.
Олмани мизожи совуқ бўлгани учун, уни меъёрдан ортиқ ейиш буйракка зах беради. Ширин бўлмаган олма қоринни дам қилади, аччиқ олма иситма пайдо қилади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Олма сиркаси ҳақида
Сиркаларнинг турлари кўп. Узум, олма, беҳидан тайёрланадиган сиркалар бор. Шулардан бири – олма сиркаси ҳақида қисқача айтиб ўтмоқчимиз. Олма сиркаси овқат ҳазмини яхшилайди, қондаги қизил қон таначаларини кўпайтиради, юқори қон босимини туширади, ич дам бўлишини йўқотади, балғам кўчиради.
Шунинг учун уни ҳазми қийин ва иссиқлик овқатларга қўшиб истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.

Сиркани оловда қайнатган замон,
Бари бир совуқни оширар ҳар он.
Иссиқдек кўринар ташдан одати,
Совуғу ўткирлик асл ҳолати.

Сиркалар жигарнинг ўткир яллиғланиш даврида, ички ва ташқи аъзолардан қон кетиш ҳолатларида истеъмол қилинмайди.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Нок
Нок овқат ҳазмини яхшилаб, кишининг руҳиятини кўтаради, хуш кайфият бағишлайди, юрак, меъда жигар ва бошқа ҳазм аъзолари фаолиятини оширади,юрак ўйнаши, ташналикни кетказади, ични юмшатади, мияни намлик билан таъминлаб, унга турли зарарли буғларнинг кўтарилишига йўл қўймайди, тумов ва шамоллашни бартараф қилади, қайт қилишни тўхтатади. У қон босими ва сафро баландлигини пасайтиради. Нок қанчалик хушбўй бўлса, юракка даволиги шунчалик кучли бўлади. Ичакда юз берадиган ачишишни йўқотишда, микробларга қирон келтиришда ва меъда мушакларини мустаҳкамлашда нокка тенг келадигини йўқ.Наҳорга нок ейиш ва нок кетидан сув ичиш мумкин эмас. Шунингдек, нокни гўшт билан ейиш меъдага зарар.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Узум
Узум кучли озуқа берувчи неъматдир. У организмда модда алмашинувини яхшилайди,балғам кўчишига ёрдам беради, нафас йўллари ва ўпканинг ҳолатини яхшилайди, семиришга мойиллик яратади, буйракда ёғ ҳосил бўлишига ёрдам беради, қонни яхшилайди ва унинг кўпайишига воситачилик қилади.
Майиз янада қувватбахш таъсир кўрсатади.Майизнинг мизожи қуруқ-совуқ, уруғи ҳам шундай. Унинг ислоҳи анор. Майиз бадандаги қаттиқ нарсаларни юмшатиб, меъда ва ичакларни бегона моддалардан тозалайди, жигарга қувват бағишлайди
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Анжир
Анжир тана қувватини кўпайтирадиган энг яхши мева ҳисобланади. У кучни тез тиклаб, ақлий ва жисмоний толиқишни йўқотади. Бошқа меваларга нисбатан анжирнинг таркибида клетчатка кўп. Ўсимлик клетчаткаси овқат ҳазм тизимининг яхши ишлашида муҳим рол ўйнайди. Клетчаткага бой маҳсулотлар қонда ортиқча холестеринни камайтиради. Қуритилган анжир кучли антиоксидант хусусиятига эга. У микробларга қарши самарали воситадир. Шунингдек,анжирнинг таркибида инсон организми ишлаб чиқармайдиган Омега-3 ва Омега-6 каби ёғли кислоталар мавжуд. Улар мия, юрак-томир ва асаб тизимининг нормал ишлашини таъминлайди.Анжир ични ва сийдикни юргизади, балғамни кўчиради, рангни тиниқлаштиради, юрак ўйноғи ва кўкрак оғриғига манфаати бор. Анжирнинг таркибида унинг озуқавий хусусиятини юқори қиладиган фруктоза моддаси бор. Анжир меваларнинг бошқа турлари билан солиштирганда ўзида витамин вa микроэлементларга бойлиги билан ҳам ажралиб туради. Меваларининг қайнатмаси қовуқ ва буйрак шамоллашига фойдали. Нафас йўллари шамоллашида сутда қайнатиб истеъмол қилинади. Агар экилмоқчи бўлган анжир қаламчасини тахминан бир соат тузли сувга солиб қўйиб, сўнгра ўтқазилса,ундан вояга етган дарахтнинг меваси ўта ширин бўлади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
2024/09/28 13:27:02
Back to Top
HTML Embed Code: