Telegram Web Link
Чой руҳга қувватдир, иллатни ҳайдар,
Юрагу қўлларга қувватни ҳайдар.
Покиза ёшларни тўплар бир ерга,
Чолларга ёшлардек ғайратни ҳайдар.
www.tg-me.com/dardgadovo
Чойнинг саломатликка фойдали бўлган турлари кўп. Шулардан кўпроқ шифобахш хусусиятга эга бўлганларининг нималарга фойдали эканлигини қисқача тушунтириб ўтишни лозим топдик.
www.tg-me.com/dardgadovo
Лимонли чой
Лимонли чой қон босим юқори бўлганида, бош оғриганда, кўнгил айниганда, юрак тез урганда, тана ҳарорати кўтарилганда, иштаҳа йўқлигида тавсия этилади. У жигар, меъда, ўпка фаолиятини яхшилайди ва оғизни хушбўй қилади.
www.tg-me.com/dardgadovo
Бедана тухуми
Бедана тухуми товуқнинг тухумидан фарқли ўлароқ аллергия чақирмайди, балки аллергияни йўқотиш хусусиятига эга. У юрак, жигар,буйрак,ошқозон,қалқонсимон без, асаб тизими ва нафас йўллари ишини яхшилайди, қонни тозалайди, қондаги ортиқча қанд миқдорини камайтиради. Простата бези муаммоларини йўқотишда яхши натижа беради. Болаларга бедана тухуми айниқса фойдали. Уларда хотирани ва кўриш қобилиятини кучайтиради, иммунитетни оширади.
Бедана тухуми таркибида А, В1, В2 витаминлари ва кальций, мис, темир, марганец, фосфор, олтингугурт,фтор, рух каби элементлар бор. Бедана тухуми таркибидаги барча витаминлар инсон организмига тўлиқ сингади. Мутахассисларнинг фикрича бедана тухумининг хусусиятларидан яна бири нурланиш зарарларини йўқота олишидир.Бедана тухуми хомлигича ёки чала илитилган ҳолда бошқа нарсаларга аралаштирмасдан алоҳида истеъмол қилинади. Бир кунда 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга бир дона, 3 ёшдан 8 ёшгача – икки дона, 8 ёшдан 12 ёшгача – учта ва ундан катталарга – 4 дона ейиш тавсия этилади. Бедана тухуми тез бузилиб қолмайди, уни
узоқ вақт сақлаш мумкин.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Сут ва сут маҳсулотлари ҳақида
Сут инсонни ҳам тўқ тутади, ҳам иситмасини туширади.
Сигир сутининг мизожи совуқ ҳисобланади ва у иссиқ мизожли одамларга мос келади. Сутдан тайёрланадиган қатиқ, сузма, творог, пишлоқ, бринза каби маҳсулотлар инсон саломатлиги учун жуда фойдалидир.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Туя сути ўзининг фойдали хусусиятлари билан
бошқа сутлардан фарқ қилади. Унинг мизожи иссиқ,мазаси ширин-шўрроқ, бошқа сутларга нисбатан туянинг сутини узоқроқ сақлаш мумкин. У бактерияларни йўқотиш хусусиятига эга, қонни тозалайди, ўпка касалликларига, хусусан силга, жигар, буйрак касалликларига даво. Туя сути ғам, тушкунлик, васвасани кетказади.Уни тушликни ўрнига хеч нарсага аралаштирмай ичиш керак.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Айрон. Табиати совуқ-ҳўл. У сафрони тинчлантиради ва иссиқ мизож одамга яхши. Айрон ёзнинг иссиқ кунларида яхши кўриб истеъмол қилинадиган ичимликдир. У қон босимини туширади, иштаҳани очади, баданни семиртиради, ҳароратни пасайтиради, чанқовни босади. Айронни кўп ичиш меъдага зиён.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Пишлоқ. Янги тайёрланган пишлоқнинг табиати иккинчи даражада совуқ-ҳўл. У меъда, ичаклар ва буйракларни бақувват қилади, буйракда тош пайдо бўлишининг олдини олади ва ични юмшатади, баданда ёқимли моддалар ҳосил қилади, ҳазм бўлиши билан танадаги аъзоларга тезда сингади. Агар пишлоқни ёнғоқ мағзи билан истеъмол қилинса, баданга роҳат бағишлаб, киши этига эт қўшади ва терини юмшоқ қилади. Пишлоқнинг ҳазми қийин бўлгани учун, уни эрталаб еган яхши. Пишлоқ совуқ мизожли кишиларга зарар қилади, уларнинг иштаҳаларини бўғади, ундан кейин ейилган овқатларнинг ҳазми қийинлашади, йўғон ичакда қуланж, ингичка ичакда оғриқ ва шишлар пайдо бўлиши ва кўз олди қоронғилашиш иллатларини келтириб чиқаради.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Бринза. У иштаҳани очади, тери ҳолатини яхшилайди, суяк, тиш, тирноқ, сочни мустаҳкам қилади ва ичаклардаги зарарли бактерияларни йўқотади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Творог. Творог оқсиллар, ёғли кислоталар, А, С, D,В гуруҳ витаминлари, кальций, магний, калий, фосфор, рух, селен каби моддалар манбаидир. У овқат ҳазмини яхшилайди, камқувватликни кетказади, суяк ва тишларни мустаҳкам қилади, танадан ортиқча суюқликни чиқаради, жигар, буйрак, ошқозон, юрак-томир, ўпка касалликларини даволашда тавсия қилинади. Айниқса у ёш, ўспирин болаларга, ҳомиладор аёлларга фойдали. Творогни эрталаб еса узоқ вақт тўқ тутади. Унинг ёғсизини сметана қўшмай истеъмол қилган яхши. Творогни бир кунда 200 граммдан ортиқ еса жигарда тиқилмалар пайдо қилади.Творог тез айнийдиган маҳсулот бўлгани учун уни 2-3 кундан ортиқ сақлаб бўлмайди. Айниганининг ранги сариқ, мазаси нордон бўлади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Қатиқ. Қатиқнинг таркибида кальций ва оқсиллар кўп. Унда шунингдек, микрофлорани яхшиловчи лакто-бифидобактериялар бор. Болалар рахити, ошқозон касалликларида, ич қотиш, сурункали ҳолсизлик, шамоллаш, депрессия ҳолатларида қатиқ истеъмол қилиш яхши натижалар беради. Қатиқни овқатдан кейин истеъмол қилган маъқул. Эчкининг сутидан тайёрланган қатиқ мазалироқ бўлади. Киши узоқ масофага борганида биринчи галда қатиқ ичса, борган жойининг иқлимига тез ва яхши мослашади.Сут маҳсулотлари ичида энг шифобахши қатиқ зардоби ҳисобланади. У овқатдан олдин ичилади. Зардоб ошқозонда овқат ҳазм қилувчи ширалар чиқишини яхшилайди, шунингдек ичаклар микрофлорасини соғломлаштиради, организмдаги ортиқча суюқликларни чиқаришга ёрдам беради, танани кучли тозалаш хусусиятига эга. Қатиқнинг зардоби буйрак, жигар, юрак, мия, нафас йўлларининг фаолиятини яхшилайди, тери касалликларида фойдалидир. Зардобни тайёрлаш учун бир литр қатиқни оқ сурпхалтага солиб, осиб тагига идиш қўйиб қўйилади, бир неча соат ичида идишга кўкимтир рангдаги бироз нордон мазали бир литрга яқин сув оқиб тушади. Бу сув қатиқнинг зардоби дейилади. Агар қатиқ қуюқ бўлса, унга бир пиёла қайнаган совуқ сувни аралаштириб суюлтириш мумкин. Зардобни салқин жойда бир неча кун сақлаш мумкин. Творог зардобининг қатиқ зардобига нисбатан фойдаси кам.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Туз ҳақида
Туз кундалик хаётимизда муҳим роль ўйнайди, у организмда сув мувозанатини бошқариб, уни меъёрида ушлаб туради. Тузни меъёридан кам ёки умуман истеъмол қилмаслик танадаги сувнинг ва у билан бирга организм учун керакли бўлган моддаларнинг тез чиқиб кетишига олиб келади. Табиати – қуруқ-иссиқ. Ош тузининг бир кунлик истеъмол миқдори 10 граммгача. Ундан кўпи чанқатади. Сувни кўп ичиш эса юрак, қон томир, буйрак ишини бузади, шишлар пайдо қилади. Тузнинг энг фойдалиси денгиз ош тузи ҳисобланади. Унинг таркибида темир, мис, калий, кальций, селен, хлор, рух, бром, магний, марганец, йод, фосфор, кремний бор. Денгиз тузи капиллярларда қон айланишини яхшилайди, организмдаги ҳужайраларнинг янгиланиб туришига яхши ёрдам беради. У нафас йўли ва ўпкада йиғилган балғамларни кўчиришга ёрдам беради. Денгиз тузи организмга тўлиқ сингиб, тўқималарда йиғилиб қолмайди. У модда алмашинуви ва эндокрин тизимининг ишини яхшилайди, қонда гемоглобинни кўпайтиради. Туз заиф меъда елини йўқотади, танада йиғилган хилтларни эритади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Асал ҳақида
Ибн Сино айтади: “Асалнинг энг яхшиси ширин мазали, ёқимли ҳидли, бир оз ўткирлиги бор, қизғиш рангли ва суюқ бўлмай, узилмайдиган, ёпишқоқ бўлганидир. Энг яхшиси баҳорги, ундан кейин ёзгиси бўлиб,қишкиси эса энг пастидир. Унда тозаловчи, шимдирувчи қувват бор. У ҳўлликни баданнинг чуқур ерларидан тортади, гўштни сасиш ва бузилишдан сақлайди.”Асалнинг мизожи қуруқ-иссиқ. У томирларни кенгайтириш ва уларни тозалаш хусусиятига эга. Асал ички аъзолардаги фасодни ҳайдаб чиқаради, тиқилмаларни очади, меъда-ичак деворларидаги хилтларни йўқотади, мияни ортиқча ва зарарли нарсалардан тозалайди, яралар битишига ёрдам беради, юракка қувват бағишлайди, кўз нурини оширади, қорин оғриғини қолдиради, шамоллашларга, тери касалликларига қарши фойдали бўлган тўйимли озуқа ҳисобланади. Асал шунингдек ошқозон, жигар, ўпка, буйрак каби аъзоларнинг фаолиятини яхшилайди, йўтални даволайди, жиғилдон қайнаши, кўнгил айнишини йўқотади, гемоглобинни кўпайтиради, балғамни кўчиради, қовуқ бўшашганига даво. Асал умрни узайтиради. Асал узоқ йиллар мобайнида ҳам ўзининг фойдали хусуиятларини йўқотмайди. У янгилигида суюқ бўлади ва вақт ўтган сари қуюқлашиб боради. Асалнинг бир кунлик истеъмол миқдори икки ош қошиққача. Уни эрталаб ёки кечқурун ётишдан олдин илиқ қайнаган сувда эритиб ичган маъқул. Кечқурун ичилса яхши ухлатади. Прополис, она асаларининг «сути» ва бошқа асал маҳсулотлари ҳам шифобахш ҳисобланади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
ЗИРАВОРЛАР ҲАҚИДА
Зираворлар озиқ-овқатларнинг нафақат таъмини яхшилайди, балки инсон саломатлиги учун муҳим хусусиятларга эга. Шарқ халқлари, жумладан бизнинг юртимизда зира, қалампир, мурч, зарчава, қалампирмунчоқ, занжабил, долчин, кардамон, арпабодиён (анис), заъфарон каби зираворлар қадимдан ишлатилиб келинган. Қуйида уларнинг хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Зира
Зиранинг мизожи қуруқ-иссиқ бўлади. Шарқ халқлари азалдан зирани сутли овқатлардан ташқари барча таомларга солиб, ишлатиб келишади. У иштаҳани очиб, меъдага куч беради, жигар,буйрак, ичакни қувватли қилади, ҳиқичоқни, қорин дам бўлишини йўқотади, балғамни кўчиради, қусишни тўхтатади, талоқ шишганда фойда қилади. Зира юрак безовталанишини меъёрлаштиради, терлатувчи, гижжа ҳайдовчи, секреция безларининг фаолиятини уйғунлаштирувчи омил сифатида тавсия қилинади. Сиркага қўшиб ичилганда қийин нафас олиш ёки ҳарсиллашга фойда қилади. Зиранинг қоврилгани томчилаб чиқадиган сийдикни равон қилади. Ички аъзоларда совуқдан пайдо бўладиган оғриқларга ва кексаларда балғамдан пайдо бўладиган касалликларга фойдаси кўп. Зирани кўп еса ўпкага зарар, рангни сарғайтиради. Зира ҳафтада икки марта тановул қилинса кифоя.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Седана
Ҳадисларда келтирилишича, седана барча дардларга шифодир. Седананинг табиати иссиқ-қуруқ ҳисобланади. Седана билан нон бодларни суради. Бошнинг ярми оғришини ва ич кетишини тўхтатади. Юзнинг қийшайиши, қийналиб ва босинқираб ухлаш,хотира фаромушлиги, бош айланиши, кўз тиниши ва кўз олдининг қоронғилашуви каби хасталикларда седана жуда фойдалидир. У меъдадаги қуртларни ўлдиради, кўзда пайдо бўлган сувни даф қилади, балғамли шишларни қайтаради, она сутини кўпайтиради, танадаги заҳарларни тортиб олади. Седана осилиб турувчи сўгалларни, ҳолларни, тери доғларини кетказади.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Қалампирмунчоқ
Қалампирмунчоқнинг ватани Шри-Ланка ва Ҳиндистон ҳисобланади. Бу зиравор бактериялар, вируслар, ва танадаги ортиқча қуртларга қарши самарали восита ҳисобланади. У қон босимини меъёрлаштиради.
Юрак озиқланишини яхшилайди ва унинг фаолиятини кучайтиради. Қалампирмунчоқ нафақат одамнинг кайфиятини яхшилайди, балки инсонни ташқи муҳитнинг салбий таъсиридан ҳам ҳимоя қилади. Унинг таркибида А, С, К, РР ва В гуруҳ витаминлари ҳамда магний, кальций, натрий, калий, фосфор, олтингугурт, темир,марганец, мис, селен, рух моддалари бор. Қалампирмунчоқнинг 2 – 3 донасининг кукунини таомларга ёки чойга солиб истеъмол қилиш мумкин. Унинг мизожи қуруқ-иссиқ бўлгани учун совуқ мизожли одамларга совуқлик овқатларга қўшиб истеъмол қилиш айни муддаодир. Организмдаги ортиқча савдони йўқотишда фойдалидир. Қалампирмунчоқ мияга куч бериб, зеҳн ва фикрни ўткирлаштиради, мия тиқилмасини очади. Меъдани бақувват қилади.
Совуқдан бўладиган бош оғриғи, бурундан сув оқиши, ҳиқичоқ, кекириш, йўтал ва қоринда пайдо бўлган елларни йўқотади. Оғиз бадбўй бўлса, хушбўй қилади, милкларни мустаҳкамлайди, сийдик томчилаб чиқишига, нафас сиқишига, васвасага даво. Қалампирмунчоқнинг буйракка зарарини долчин йўқотади. Унинг бир кунлик истеъмол миқдори 4 грамм.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
Занжабил
Занжабил қамишсимон ўсимликнинг илдизи бўлиб, у асосан Ҳиндистон ва Хитойда етиштирилади. Зироворлар ичида занжабил энг фойдалиларидан ҳисобланади. Унинг таркибида С, А, В гуруҳ витаминлари,магний, фосфор, кальций, темир, натрий, калий, рух, германий, хром, алюминий, кремний каби макро- ва микроэлементлар мавжуд. Занжабил қонни тозалайди, иситади ва суюлтиради, қувватни оширади, овқат ҳазмини яхшилайди, ошқозонда қолган ҳазм бўлмаган овқатларни чиқаради, бош ва унга яқин аъзолардаги намликни кетказади, жигардаги тиқилмаларни очади, ҳужайраларга кислород етиб боришини таъминлайди, оғриқларни қолдиради. Занжабил иссиқлик бўлгани учун совуқ мизожлиларга мос келади, у шамоллаш ва вирусларга қарши кучли хусусиятга эга. Занжабил қуруқ ёки ҳўл ҳолида истеъмол қилинади. Қуруғининг кукуни овқатларга зиравор сифатида ишлатилади. Занжабил ва зарчаванинг кукунларидан бир чой қошиқдан олиб, 200 мл/г қайнаган сувда дамлаб, унга бир паррак лимон қўшиб, эрталаблари ичиб юриш ниҳоятда фойдали.
https://www.tg-me.com/dardgadovo
🌻 ТАБИИЙ ОЗУҚАВИЙ МАҲСУЛОТЛАР ҲАҚИДА

Сўнги вақтлар табиий даво, табиий маҳсулотлар ҳақида кўп гапирадиган бўлдик, халқимиз ҳам табиийликда гап кўп эканлигини анча билиб қолди. Баъзилар "химикат дорилар"дан кўра табиий биологик фаол қўшимчаларни истеъмол қилганим яхши дейди, бошқалари эса ундан кўра бақувват-бақувват овқатлансам, гўшт, асал ва табиатдаги барча фойдали маҳсулотларни ўзим ва оила аъзоларим билан кўп-кўп истеъмол қилсам, шунинг ўзи даво, дейди. Қайси бир даражада ҳар икки фикр ҳам тўғри (шахсий фикрим). Агар инсон бошиданоқ (доимий, оилавий, аввалидан) табиий озуқавий маҳсулотларни етарлича истеъмол қилиб келган бўлса унинг иммун тизимини кўтаришга қўшимча биологик фаол моддалар (БФМ) керак ҳам бўлмас. Бироқ киши озуқавий фойдали моддаларни (витамин, микроэлемент, оқсил, ёғлар ва ҳ.к.) етарлича истеъмол қилиб юришга имкон қилолмаган бўлса ёки бошқа бирор касаллик туфайли организми озуқани танага сингдиролмаган бўлса, унда қўшимча тарзда БФМ ва турли хил нанотехнология ёки бошқа усулларда ишлов берилган табиий маҳсулотларни қабул қилиш фойдали бўлади, дейман.
Табиий маҳсулотларнинг кимёвий ва физикавий структураси (тузилиши) бизнинг организмимиздаги жараёнларга киришиб кетиши учун ва рецепторлар (боғланувчилар) билан боғланиши осон ва қулай, буни мантиқ жиҳатидан ҳам англаш қийин эмас.
Мисол тарзида дон маҳсулотларини олайлик. Табиатан (аниқроғи, Аллоҳдан, шундай десак тўғри бўлар, чунки ўша табиатни ҳам яратувчиси Аллоҳ, фақат биз табиат сўзини ишлатишга ўрганиб қолганмиз) яшаш маконимиздаги ҳар бир маҳсулот, хусусан дон маҳсулотлари, буғдой, маккажўхори, кунгабоқар ва ошқовоқ уруғи ва бошқалар ўз таркибида бизнинг танамиз учун керакли бўлган кўплаб витамин, микроэлемент, оқсил, ёғ ва углеводларни мужассам қилган. Ҳозирги вақтда шаҳар шароитида яшовчи аҳоли ёки тайёр маҳсулотларга ўрганган киши учун юқоридаги табиий озуқавий маҳсулотларни майдаланган ва қадоқланган ҳолда харид қилиб истеъмол қилиш жуда қулай бўлиб қолди. Шахсан ўзим ҳам эрталаблари нонуштада 1-2 қошиқ тайёр озуқавий маҳсулотлардан бирини ("Дармон") истеъмол қилиб тураман. Биз кўпинча касаллик етиб келганда қимматбаҳо дориларни олишга мажбур бўламиз, ваҳоланки касалликни олдини олишнинг анча арзонроқ йўллари мавжуд. Биз ўзимизни касаллик келмай туриб уни олдини олиш йўлларини тутишга, соғлом ҳаёт тарзига риоя қилишга, превентив (профилактик) тиббиёт тамойилларига амал қилишга ўргатишимиз керак.
Аллоҳнинг неъматлари бисёр, уларни санаб адоғига етолмаймиз. Ҳар ким ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўз саломатлигини асраши лозим. Ўзини асраганни Аллоҳ асрайди ("бережённого Бог бережёт", - рус мақоли, ваҳоланки ўзимизда мақоллар кўп, бироқ эътибор бермай қўйдик)!
Аллоҳнинг неъматлари устида тафаккур қилайлик!
Аллоҳ барчамизни офиятда қилсин!

Dr. Shuhrat Ibrohimogli

👨‍⚕️ @tibbiyot_konsultanti
2024/09/28 15:27:53
Back to Top
HTML Embed Code: