Абхазиянинг Сухуми шаҳрида Россия билан инвестицион келишув ратификация қилинишига қарши бўлган мухолифатчилар қўлга олиниши ортидан норозилик намойишлари бошланди
11 ноябр куни кечқурун Абхазия Давлат хавфсизлик хизмати биноси ёнида йиғилган намойишчилар ҳибсга олинганларни озод этишни талаб қилишди. Бундан ташқари, намойишчиларнинг бошқа гуруҳи Сухумидан ўтувчи йўллардаги учта кўприкни ҳам тўсиб қўйган. RusNews Telegram-канали Абхазиядаги ҳукумат бинолари ҳарбийлар томонидан ўраб олингани ҳақида хабар берди.
Намойиш Россия-Абхазия инвестиция келишувига қарши чиққан беш нафар мухолифатчининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ. Маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳибсга олинганлар "парламент аъзосига қарши ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганини" билдирди. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, гап Россия ва Абхазия ўртасидаги келишувни қўллаб-қувватловчи депутатга қарши ҳаракат ҳақида кетмоқда.
Хабар берилишича, расмийлар келишувни 15 ноябрда маъқулламоқчи, мухолифат эса унинг ратификация қилинишига қарши ҳужжат кўриб чиқиладиган куни норозилик намойиши ўтказишни режалаштирган.
Абхазиянинг собиқ иқтисодиёт вазири Адгур Ардзинбанинг сўзларига кўра, келишув олигархларга катта фойда ва Абхазияни "сотиш" учун яшил чироқ беради. Унинг қўшимча қилишича, мухолифатчилар миллий манфаатларни ҳимоя қилгани учун ҳибсга олинган.
🔥 @burchakostida
11 ноябр куни кечқурун Абхазия Давлат хавфсизлик хизмати биноси ёнида йиғилган намойишчилар ҳибсга олинганларни озод этишни талаб қилишди. Бундан ташқари, намойишчиларнинг бошқа гуруҳи Сухумидан ўтувчи йўллардаги учта кўприкни ҳам тўсиб қўйган. RusNews Telegram-канали Абхазиядаги ҳукумат бинолари ҳарбийлар томонидан ўраб олингани ҳақида хабар берди.
Намойиш Россия-Абхазия инвестиция келишувига қарши чиққан беш нафар мухолифатчининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ. Маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳибсга олинганлар "парламент аъзосига қарши ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганини" билдирди. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, гап Россия ва Абхазия ўртасидаги келишувни қўллаб-қувватловчи депутатга қарши ҳаракат ҳақида кетмоқда.
Хабар берилишича, расмийлар келишувни 15 ноябрда маъқулламоқчи, мухолифат эса унинг ратификация қилинишига қарши ҳужжат кўриб чиқиладиган куни норозилик намойиши ўтказишни режалаштирган.
Абхазиянинг собиқ иқтисодиёт вазири Адгур Ардзинбанинг сўзларига кўра, келишув олигархларга катта фойда ва Абхазияни "сотиш" учун яшил чироқ беради. Унинг қўшимча қилишича, мухолифатчилар миллий манфаатларни ҳимоя қилгани учун ҳибсга олинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Абхазиянинг Сухуми шаҳрида Россия билан инвестицион келишув ратификация қилинишига қарши бўлган мухолифатчилар қўлга олиниши ортидан норозилик намойишлари бошланди 11 ноябр куни кечқурун Абхазия Давлат хавфсизлик хизмати биноси ёнида йиғилган намойишчилар…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абхазияда Россия билан инвестиция шартномасини ратификация қилишга қарши чиққан фаоллар ҳибсдан озод этилди
Бу ҳақда мухолифат вакиллари хабар бермоқда.
"Ҳибсга олинган абхаз мухолифат фаолларига нисбатан маъмурий ишлар ёпилди", — журналистларга уларнинг адвокатларидан бири.
Мухолифат вакиллари фаоллар озод этилганидан кейин Сухумида намойишчилар томонидан тўсиб қўйилган барча йўллар очилди.
🔥 @burchakostida
Бу ҳақда мухолифат вакиллари хабар бермоқда.
"Ҳибсга олинган абхаз мухолифат фаолларига нисбатан маъмурий ишлар ёпилди", — журналистларга уларнинг адвокатларидан бири.
Мухолифат вакиллари фаоллар озод этилганидан кейин Сухумида намойишчилар томонидан тўсиб қўйилган барча йўллар очилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Қайд этилишича, дрон пойтахт Кишинёвдан 20 километр узоқликда жойлашган Кошерница қишлоғи атрофида топилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пентагоннинг собиқ расмийси Тони Хунинг сўзларига кўра, Тайван ўзидаги мавжуд HAWK зенит-ракета тизимларининг ортиқча батареяларини Украина ҳарбий-ҳаво кучларига жамоатчиликка эълон қилмасдан топширган.
Киев 15 тагача шундай батареяларни қабул қилиши мумкин. Уларнинг ҳар бири камида олтита учиргичлар билан жиҳозланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Маскка тегишли Аmerica PAC ташкилоти Трампни қўллаб-қувватлаш учун 200 миллион доллар сарфлаган ва бу миллиардерларнинг АҚШдаги сайловга таъсир қилиш имкониятлари бўйича йирик кўрсаткич сифатида қайд этилган.
Маск томонидан ажратилган маблағларининг катта қисми асосан кам овоз берадиган ёки сайловда биринчи марта қатнашаётган фуқароларни жалб қилиш учун сарфланган. Ўз ўрнида, Трамп президентлик пойгасида Маскнинг ёрдамига юқори баҳо берган.
"Aмерикалик миллардер йиллар давомида сиёсий фаолликни ошириб, ўзининг Х ижтимоий тармоғида мунтазам равишда АҚШ сиёсий масалаларига муносабат билдириб келган. Хусусан, у демократлар ва республикачиларни омма олдида танқид қилиб, ҳеч бир партияни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган. Бироқ вақт ўтиши билан унинг сиёсий қарашлари тобора ўзгариб борган ва жорий йилги сайловда Илон Маск очиқчасига республикачилар партиясини ёқлаб, Доналд Трампни президентлик пойгасида қўллаб-қувватлаш учун Аmerica PAC ташкилотига асос солган", деб ёзади Associated Press.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марк Рютте бундай фикрни Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашувда билдирди.
"Россия Шимолий Корея, Эрон ва Хитой билан ишламоқда. Бу нафақат Европада, балки Ҳинд-Тинч океани минтақаси ва Шимолий Америкада ҳам тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солади", — дея таъкидлади НАТО бош котиби.
9 ноябр куни Россия президенти Владимир Путин Россия Федерацияси ва КХДР ўртасидаги Ҳар томонлама стратегик шериклик” тўғрисидаги шартномани ратификация қилувчи қонун лойиҳасини имзолади. Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея маълумотларига кўра, Россияда камида ўн минг нафар Шимолий Корея аскарлари бор.
Теҳрон Москвани дрон ва ракеталар билан таъминлаб келмоқда. Хитой ҳам бир неча бор Россия Федерациясига Украина билан урушда ёрдам берганликда айбланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Гуруҳ вакилининг сўзларига кўра, ракета ва дронлар Араб денгизида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига ва Қизил денгизда иккита эсминецига зарба берган. Таъкидланишича, авиаташувчи кема Яманга зарба беришга тайёрланаётган вақтда ҳужумга учраган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бу Руминия армияси тарихидаги энг йирик харид бўлиб, қиймати 6 миллиард доллардан ошади. Зарур маблағ Руминия Мудофаа вазирлиги буджетидан ёки АҚШ ҳукумати томонидан тақдим этилган кредитлар ёки кредит кафолатлари ҳисобидан таъминланади", дейилади хабарда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бишкек шаҳри яқинида спорт ўйинлари, шунингдек, турли мусобақаларни ўтказиш режалаштирилган эди. Шу баҳонада қўлга олинган шахслар зўравонликка чақириш, конституцияга зид талабларни илгари суриш ва сайлов куни ҳокимиятни эгаллаб олиш учун вазиятни беқарорлаштиришни мақсад қилган", — дейилади ИИВ баёнотида.
Вазирликнинг хабар беришича, қўлга олинган шахслар орасида Қирғизистон фуқаролари билан бирга, чет элликлар ҳам бор.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг янги мудофаа вазири Қўшма Штатлар армияси фахрийси ва Fox News телеканали бошловчиси Пит Ҳегсет, Марказий разведка бошқармасига эса Миллий разведканинг собиқ директори Жон Ратклифф раҳбарлик қилади.
Ҳегсетнинг тайинланиши янги маъмуриятда асосий ва энг кутилганларидан бири ҳисобланади.
"Пит қаттиққўл, ақлли ва ҳақиқатан ҳам Америка биринчи ўринда бўлиши кераклигига ишонади. Пит бошчилигида Американинг душманлари огоҳлантирилади. Бизнинг армиямиз яна буюк бўлади ва Америка ҳеч қачон чекинмайди", — деди Трамп ўз баёнотида.
Техаслик собиқ конгрессмен Ратклифф ҳақида Трамп "у ҳар доим Америка халқи учун ҳақиқат ва ҳалоллик тарафдори бўлган", деди.
Трамп бизнесмен Илон Маск ва Республикачилар партиясидан президентликка собиқ номзод Вивек Рамасвамига янги ташкил этиладиган АҚШ Ҳукумат Самарадорлик Департаментини (DOGE) биргаликда бошқаришни таклиф қилди.
"Бу икки буюк америкалик биргаликда менинг маъмуриятимга ҳукумат бюрократиясига барҳам бериш, беҳуда сарф-харажатларни қисқартириш ва Американи қутқариш ҳаракати учун муҳим бўлган федерал агентликларни қайта қуриш йўлини очиб беради", — дея таъкидлади Трамп ўз баёнотида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Стармер келаси ҳафта Бразилияга ташрифи чоғида Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти билан ушбу масалалар хусусида юзма-юз гаплашишини истайди", деб ёзади газета.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, зилзила маҳаллий вақт билан 10:13 да содир бўлган. Зилзила магнитудси М=5,8 ни ташкил этиб, эпицентри Тошкентдан 568 км жанубий-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 2 балл, 362 км.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский маълум қилди.
"Келгуси ҳафтада Европа Иттифоқи Ташқи алоқалар кенгашининг йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда. Ушбу йиғилишда Украинани қўллаб-қувватлаш учун реал маблағларни, масалан, Россиянинг музлатилган активларини сарфлашга тайёрмизми ёки йўқми, Украинага музокаралардаги позициясини мустаҳкамлаши учун бир йил вақт беришга тайёрмизми ёки йўқми каби муҳим масалаларда қарорлар қабул қилиниши керак", — дея аниқлик киритди Сикорский.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳусийлар ҳужум учун камида 8 та дрон, 5 та баллистик ва 3 та қанотли ракеталардан фойдаланган.
"Ҳужум муваффақиятли қайтарилди, кемалар зарар кўрмади, экипаж ҳам жароҳат олмади", дейилади Пентагон баёнотида.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Араб денгизида Аbraham Lincoln авиаташувчи кемасига берилган зарбага изоҳ бермади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Россияга жўнатилган 10 мингдан ортиқ Шимолий Корея қўшинининг аксарияти Курск вилоятида бўлиб, Россия қуролли кучлари билан бир қаторда жанговар ҳаракатларда қатнаша бошлади", дея хабар беради АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати.
Украина президенти Володимир Зеленский бир ҳафта олдин Шимолий Корея аскарлари Курск вилоятида Украина армиясига қарши жанговар ҳаракатларда қатнашаётганни айтган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ереван Бокуни Тоғли Қорабоғда “Ирқий камситишларга қарши халқаро конвенция”ни бузганликда айблади. Боку ҳам Ереванга қарши худди шундай даъволарни тақдим этди. Озарбойжоннинг Арманистонга қарши даъвосида суд арман томонининг учта эътирозидан иккитасини маъқуллади. Озарбойжон томонининг барча дастлабки эътирозлари рад этилди.
Айни пайтда Жанубий Кавказнинг икки давлати расмий тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. 10 ноябр куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Германия канцлери Олаф Шолцга Боку ва Ереван тинчлик шартномаси матни бўйича деярли келишиб олганини айтди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян унинг мамлакати шу мақсадда Конституцияга ўзгартиришлар киритишга тайёрлигини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM