Telegram Web Link
🇯🇵 Cигеру Иcиба Япония бош вазирлигига қайта сайланди

Либерал-демократик партия (ЛДП) етакчиси парламент қуйи палатасида ўтказилган овоз беришнинг иккинчи босқичда энг кўп овоз тўплади. 67 ёшли сиёсатчи номзодини 221 депутат қўллаб-қувватлади.

Япониянинг ўша пайтдаги бош вазири Фумио Кисида 2024 йил августидаги баёнотида ЛДП етакчилиги учун сентябрдаги сайловда иккинчи муддатга номзодини қўймаслигини эълон қилди. Бунгача ЛДПнинг айрим аъзолари партия пулларини ўзлаштириши билан боғлиқ можаро келиб чиққанди. Партия етакчилиги учун 2024 йил 27 сентябрда ўтган сайловда Исиба ғалаба қозонган ва 1 октябрда Япония парламенти уни мамлакат бош вазирлигига сайлаган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳 БМТ Бош Ассамблеяси Россия томонидан таклиф қилинган “Нацизмни улуғлашга қарши кураш” резолюциясини қабул қилди

Резолюция лойиҳасининг ҳаммуаллифлари: Жазоир, Озарбойжон, Арманистон, Боливия, Буркина-Фасо, Венесуэла, Қозоғистон, Хитой, Шимолий Корея, Куба, Қирғизистон, Покистон, Корея Республикаси, Сербия, Тожикистон, Ўзбекистон, Жанубий Африка ва бошқа давлатлар.

74 банддан иборат ҳужжатда, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши натижаларини қайта кўриб чиқишга йўл қўймаслик чораларини кўриш зарурлиги ҳақида сўз боради.  Резолюция муаллифлари, шунингдек, нацистлар режими ва унинг иттифоқчиларининг ҳар қандай тантанали байрамларини тақиқлашга чақирмоқда.

Резолюцияни 116 давлат қўллаб-қувватлади, 54 давлат унга қарши чиқди, 11 давлат эса бетараф қолди.

Озарбойжон, Жазоир, Арманистон, Беларус, Боливия, Бразилия, Хитой, Куба, Сербия, Сурия ва бошқа давлатлар резолюцияни ёқлаб чиқишди.

Қарши овоз берганлар орасида Канада, АҚШ, Украина, Япония, Болгария, Венгрия, Грузия, Молдова, Австралия, Австрия, Болгария, Германия, Греция, Италия, АҚШ, Полша, Франция ва бошқа мамлакатлар бор.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 ABC: Илон Маск Трампнинг бўлажак жамоасини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди

Америкалик бизнесмен деярли ҳар куни Трампнинг Мар-а-Лагодаги (Флорида) қароргоҳида бўлиб, унинг янги жамоасини шакллантиришдаги қарорлари ва иккинчи президентлик муддатидаги стратегиясига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Телеканал манбаларининг қайд этишича, миллиардер аллақачон Трамп ва хориж етакчилари, жумладан, Украина президенти ўртасидаги иккита телефон суҳбатида иштирок этган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦🇺🇸 The Telegraph: Путин Курск вилоятини Трампнинг инаугурациясидан олдин назоратга қайтаришни буюрди

Россия президенти 2025 йил 20 январда Доналд Трампнинг АҚШнинг 47-президенти сифатида инаугурацияси олдидан бир қисми Украина Қуролли кучлари томонидан босиб олинган Курск вилоятини Россия назоратига қайтармоқчи

"Яқин кунларда Россия чегара яқинидаги янги дрон учириш майдончаларидан фойдаланган ҳолда дронлар ёрдамида Украина ҳудудига ҳужумларни кучайтириши мумкин", деб ёзади газета.

Украиналик таҳлилчиларнинг фикрича, Россия Украина билан чегарадош ҳудуд – Суми вилоятига ёриб кириш учун Курск вилоятидаги қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилиши мумкин.

Аввалроқ The New York Times газетаси 50 минг кишилик Россия ва Шимолий Корея қўшинлари Курск вилоятида қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ёзган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Доналд Трамп конгрессман Майкл Уолцга миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимини таклиф қилди

Бу ҳақда The Washington Post ва Reuters манбаларга таяниб ёзмоқда.

50 ёшли республикачи Майкл Уолц Трампнинг миграция сиёсатини ва Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги позициясини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, Уолц Хитой ташқи сиёсатининг танқидчиси сифатида танилган", деб ёзади WP.

Reuters агентлигининг қайд этишича, Майкл Уолц АҚШ президентини миллий хавфсизликнинг муҳим масалалари бўйича хабардор қилиш учун жавобгар бўлади ва унинг номзоди бу лавозимга Сенат томонидан тасдиқланиши шарт эмас.

Бундан ташқари, Тhe New York Times газетасининг ёзишича, Доналд Трамп Флорида штатидан сенатор Марко Рубиони АҚШ Давлат котиби этиб тайинлаши мумкин. Газета уни "Хитойга нисбатан агрессив сиёсат тарафдори" дея қайд этади.

"Рубио ўтмишда Россиянинг Украинага бостириб киришини қаттиқ қоралаганига қарамай, энди у можарони ҳал қилиш ғоясини қўллаб-қувватлаши мумкин", деб ёзади NYT.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵🇺🇦🇷🇺 Украинадаги инқироз давом этар экан, Япония Россия Федерациясига қарши санкцияларни сақлаб қолиш ниятида — Япония Ташқи ишлар вазирлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украина Россия билан музокараларни бошлашга тайёрланмоқда — Reuters

Агентликнинг ёзишича, Доналд Трампнинг Оқ уйга қайтиши фонида Украина раҳбарияти Россия билан потенциал музокараларда ўзининг бошланғич позициясини мустаҳкамлаш учун ҳарбий ёрдам ва фронт чизиғидаги позицияларни кучайтиришга интилмоқда.

"Келгуси 4-5 ой урушда ҳал қилувчи бўлади. Келаётган қиш жуда ҳам синовли давр бўлади. Умид қиламанки, уруш ниҳоясига етяпти, энди биз музокараларда ҳар икки томоннинг позициясини аниқлаймиз", — дея агентлик исмини ошкор этмаган украиналик юқори мартабали амалдордан иқтибос келтиради.

Расмийнинг сўзларига кўра, Киев Трампнинг янги маъмурияти Украинага нисбатан қандай сиёсат олиб бориш ниятида эканлигини тушуниш учун асосий лавозимларга кимлар тайинланишини кутмоқда. Reuters суҳбатдошининг тан олишича, АҚШнинг янги президенти лавозимга киришганидан кейин Киевга ёрдамни қисқартириши хавфи бор.

"Умид қиламанки, Байден маъмурияти ёрдам кўрсатишни тезлаштириш орқали бу хавфдан қочишга ҳаракат қилади", — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Доналд Трамп ҳокимиятга келса, Россиянинг Украинага қарши урушини "24 соат ичида" тугатишга ваъда берган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇵🇷🇺 КХДР Россия билан “Ҳар томонлама стратегик шериклик” шартномасини ратификация қилди

Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди. Шартнома ратификация ёрлиқлари алмашилган пайтдан бошлаб кучга киради.

9 ноябр куни шартномани ратификация қилувчи қонун Россия президенти Владимир Путин томонидан имзоланган эди.

Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битим 19 июн куни Владимир Путиннинг Пхенянга ташрифи чоғида имзоланган эди. Ушбу шартнома икки давлат ўртасида бир қатор соҳалардаги ҳамкорлик масалалари қаторида, ҳарбий иттифоқ тузишни назарда тутади. Ҳужжатга кўра, давлатлар улардан бирига қуролли ҳужум уюштирилган тақдирда зудлик билан ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇸🇩🇪 Кремл: Путин ва Трамп АҚШдаги президентлик сайловидан кейин гаплашмаган Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Тhe Washington Post нашрининг 7 ноябр куни Путин ва Трампнинг телефон орқали мулоқот қилгани ҳақидаги хабарига шундай изоҳ берди.…
🇺🇸🇷🇺 Трамп Тruth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўзининг дунё етакчилари билан сайловдан кейинги суҳбатлари ҳақидаги видеони эълон қилди

Унда Россия президенти Владимир Путин билан суҳбат ҳақида ҳеч қандай маълумот қайд этилмаган.

Аввалроқ Тhe Washington Post ва Reuters Трамп ҳамда Путиннинг телефон орқали гаплашгани ҳақида ёзганди. Кремл эса Ғарб оммавий ахборот воситаларининг Россия раҳбари ва Американинг бўлажак президенти ўртасидаги телефон суҳбати ҳақидаги хабарларини инкор қилди.

Трампнинг матбуот хизмати Путин билан телефон мулоқоти ҳақидаги хабарни на тасдиқлади, на инкор қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакдаиқтибос

Амалий сиёсат фактларни инкор этишдан иборатдир”.

© Ҳенри Адамс, америкалик журналист.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸 Украина “ғалаба режаси”нинг иккита бандини Трамп учун махсус тайёрлаган — Financial Times

Нашр манбаларига кўра, Украина расмийлари Киевга ёрдамни тўхтатиш ва урушни тугатиш тарафдори бўлган Доналд Трампни ўз томонига оғдириш мақсадида режа ишлаб чиққан. Европа ва Қўшма Штатлардаги иттифоқчилар Трампнинг Украина билан ҳамкорликни тўхтатишига йўл қўймаслик учун Киевга қандай қилиб энг яхши таклифларни шакллантиришни маслаҳат беришган.

“Ғалаба режаси”даги иккита таклиф Трамп учун махсус тайёрланган. Биринчиси, уруш тугаганидан кейин Европадаги АҚШ қўшинларининг бир қисми украиналиклар билан алмаштирилиши. Иккинчиси, Украина ўзининг табиий ресурсларини Ғарбдаги ҳамкорлари билан баҳам кўриши.

Шунингдек, Трампга Хитой маблағлари кириб келмаслиги учун Украина учун инвесторларни текшириш ҳуқуқи ҳам таклиф қилинган. Пекинга қарам бўлган соҳалар АҚШ компаниялари назоратига ўтиши мумкин.

FT, шунингдек, Украина АҚШдаги элчиси Маркаровани алмаштиришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Нашр манбасининг таъкидлашича, Доналд Трамп бу таклифлардан манфаатдор ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇸🇾🇮🇷 АҚШ Суриядаги эронпараст гуруҳлар нишонларига зарба берди

"Бу сўнгги 24 соат ичида Сурияда фаолият юритаётган америкалик ходимларга қилинган ҳужумларга жавоб бўлди", дея ҳужумга изоҳ берди АҚШ Марказий қўмондонлиги.

Маълум қилинишичa, ҳаммаси бўлиб тўққизта нишонга зарба берилган. Ҳарбийлар қайси объектлар нишонга олингани ва уларни қайси гуруҳлар назорат қилаётганига аниқлик киритмади. Бироқ уларнинг ҳаракатлари Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланганлиги, зарбалар эса бу қуролли гуруҳларнинг АҚШ ва халқаро коалиция кучларига ҳужум қилиш имкониятларини камайтириши қайд этилди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Суриядаги Америка ҳарбий контингенти 900 га яқин кишидан иборат бўлиб, халқаро коалиция таркибида ИШИД террорчиларига қарши курашмоқда. Октябр ойида АҚШ ҳарбийлари ҳаво ҳужумлари натижасида ИШИДнинг 35 нафар жангариси йўқ қилинганини маълум қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Германияда 23 феврал куни муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтиши мумкин

"Бундестагдаги ХДИ/ХСИ ва СДП фракциялари етакчилари бу борада келишиб олдилар", дея хабар бермоқда DPA агентлиги партиялардаги манбаларга таяниб.

Шу билан бирга, Германия канцлери Олаф Шолц 16 декабрда ҳукуматга ишонч вотуми масаласини Бундестагда овозга қўйиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 NBC: АҚШда ҳокимият Доналд Трамп маъмуриятига ўтганидан сўнг Федерал қидирув бюроси директори Кристофер Рей лавозимидан бўшатилиши мумкин

Телеканал манбаларига кўра, ФҚБ директорлиги учун яққол номзодлардан бири Трампнинг маслаҳатчиси Кеш Пател ҳисобланади.

Шунингдек, Кеш Пател АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари лавозимини эгаллайди деган тахминлар ҳам йўқ эмас.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇮🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп Россия ва Украина ўртасида имкон қадар тезроқ тинчлик келишувига эришиш тарафдори — Финляндия президенти

Александр Стубб бу ҳақда АҚШнинг сайланган президенти билан телефон суҳбатидан сўнг Bloomberg агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

"Европа ва бутун дунё Доналд Трамп имкон қадар тезроқ тинчлик келишувига эришишга жиддий ёндашишини тушунишлари керак. Сайлов ва Инаугурация куни ўртасида бундай музокаралар учун имконият мавжуд", — дея фикр билдирди Финляндия президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺 Донецк вилоятида Курахово сув омборининг тўғони вайрон қилинди Украина Фавқулодда хизматларидаги манбаларнинг “Новости Донбасса”га маълум қилишича, Курахово сув омборининг Терновская тўғони бугун эрталаб Кураховонинг ўққа тутилиши натижасида вайрон бўлган.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Курахово сув омбори тўғонининг портлаши акс этган видео эълон қилинди

Портлаш содир бўлган пайт акс этган видео Украина Телевизион янгиликлар хизмати томонидан эълон қилинган.

Тўғон портилгани ҳақида 11 ноябр куни хабар берилган эди.  Бугун Курахово шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Роман Падун яқин атрофдаги қишлоқлар томон сув оқими давом этаётганини, аммо "ҳеч қандай жиддий хавф" йўқлигини билдирди.

Видеода тўғонда кучли ўқ-дориларнинг портлашини кўриш мумкин. Тўғон жойлашган Старие Терни қишлоғи Украина Қуролли кучлари томонидан назорат қилинади. Айни дамда рус қўшинлари шимолдан беш километр узоқликдаги қишлоққа бостириб кирмоқда. Сув Волчя дарёсига қуйилади, дарёнинг қуйи қисмида фақат Украина армияси назоратидаги қишлоқлар жойлашган.

Эҳтимолий сув тошқини зонасида Курахово гарнизони учун таъминот ўтадиган йўллардан бири мавжуд. Россиянинг жануб ва шимолдаги қуролли кучлари ҳали ҳам бу йўлдан узоқда. Украина Қуролли Кучлари тўғонни портлатишдан қандай фойда олиши аниқ эмас, аммо Россия Қуролли Кучлари томонидан уни бузиш техник жиҳатдан даргумон.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Европа Иттифоқи ва АҚШ можаро траeкториясини ўзгартириш учун Киевга ёрдамни биргаликда ошириши керак — NATO бош котиби Марк Рютте.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷🇮🇱🇳🇱🇭🇺 Исроилнинг “Маккаби” ва Туркиянинг “Бешиктош” клублари ўртасидаги футбол учрашуви Венгриядаги "нейтрал майдон"га кўчирилди

Бу ҳақда Associated Press UEFA'га таяниб ёзмоқда.

Дастлаб Европа лигаси доирасидаги ўйин “Бешиктош”нинг Истанбулдаги уй стадионида ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ 7 ноябр куни Амстердамда “Аякс” ва “Маккаби” ўртасидаги ўйиндан кейин ўнлаб исроиллик мухлислар ҳужумга учрагач, Туркия ҳукумати ўйинни мамлакатда ўтказмасликка қарор қилди.

“Бешиктош” ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 28 ноябрью куни Дебрецендаги стадионда бўлиб ўтадиган ўйинга Венгрия мезбонлик қилишга рози бўлган ягона давлат экани ҳақида хабар берди. Венгрия ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйинни томошабинларсиз ўтказишни сўраган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇷🇺 Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 15-пакети устида иш бошлади ва бу борада 19 ноябргача келишиб олишни режалаштирмоқда — EUobserver.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 18:46:06
Back to Top
HTML Embed Code: