Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йиғилганлар янги парламент сайловлари тайинланишини талаб қилиб, Марказий сайлов комиссиясига индивидуал аризалар билан мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Митинг иштирокчилари сайлов комиссияси биноси ҳовлисига киришга уринган, бироқ полиция уларга тўсқинлик қилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Энтони Блинкеннинг сўзларига кўра, Трамп Оқ уйга келганидан кейин ҳам NATO давлатлари ва бошқа ҳамкорлар Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиради.
"Президент Байден сўнгги 4 йил давомида қилган ишларимиз келажакда ҳам давом этиши учун ҳар куни вақт ажратмоқчи. Бундан ташқари, бизда Украинани қўллаб-қувватлаётган 50 та давлат бор. Мен олиб борилаётган муҳокамалар натижаларига кўра, Киевга ёрдам бундан кейин ҳам давом этишига аминман. Умид қиламанки, ёрдам ҳажми кўпаяди ва бизнинг ҳамкорларимиз масъулиятни ўз зиммаларига олишда давом этадилар", — дея фикр билдирди АҚШ Давлат котиби.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Медиазона”нинг ёзишича, гап ХЖС судяси Рейн Алапини-Гансунинг сиртдан ҳибсга олиниши тўғрисидаги қарор ҳақида кетмоқда. Москва суди томонидан ХЖС раиси ўринбосарига нисбатан "ноқонуний ҳибсга олиш" бўйича иш очилган.
Рейн Алапини-Гансу Жанубий Осетиянинг Россия-Грузия урушига алоқадор уч амалдорини ҳибсга олишга ордер берган судялар коллегияси таркибида бўлган. Шу йилнинг март ойида у 2023 йилда Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган ХЖС раҳбари Томоко Аканенинг ўринбосари сиифатида тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябр куни Москва суди Сергей Шойгу ва Валерий Герасимовни ҳибсга олиш учун ордер берган ХЖС судяси Ҳайкел Бен Маҳфудни сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bitcoin курси 90 минг долларга етди ва тарихий максимумни янгилади
Ушбу криптовалюта нархи икки кун ичида 10 минг долларга ошди. Bitcoin курси 11 ноябр куни Америка бозорининг очилишида кескин ўсишни бошлади ва бир неча соат ичида деярли тўхтовларсиз 10 фоизга кўтарилди, доимий равишда унинг максимал қиймати янгиланиб борди.
12 ноябр куни эрталаб нарх 90 минг долларга яқинлашди, шундан сўнг у бироз пасайди, кейин ўсишни давом эттирди ва Binance биржасида рекорд даражада 90 600 долларга етди. Bitcoin капиталлашуви 1,78 триллион доллардан ошди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп сайловолди дастурида bitcoin'ни қўллаб-қувватлаш бўйича баёнотлар берганди.
🔥 @burchakostida
Ушбу криптовалюта нархи икки кун ичида 10 минг долларга ошди. Bitcoin курси 11 ноябр куни Америка бозорининг очилишида кескин ўсишни бошлади ва бир неча соат ичида деярли тўхтовларсиз 10 фоизга кўтарилди, доимий равишда унинг максимал қиймати янгиланиб борди.
12 ноябр куни эрталаб нарх 90 минг долларга яқинлашди, шундан сўнг у бироз пасайди, кейин ўсишни давом эттирди ва Binance биржасида рекорд даражада 90 600 долларга етди. Bitcoin капиталлашуви 1,78 триллион доллардан ошди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп сайловолди дастурида bitcoin'ни қўллаб-қувватлаш бўйича баёнотлар берганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон GB News учун интервьюсида маълум қилди.
Жонсон Украинани қўллаб-қувватлаш Россия томонидан Европанинг бошқа мамлакатларига таҳдидларнинг олдини олиш учун муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Украинанинг мағлубияти Европа қитъаси чегараларида янада каттароқ таҳдидни юзага келтиради.
Жонсоннинг фикрича, Украинани молиялаштиришни давом эттириш "ақлли инвестиция" ҳисобланади, бу стратегиядан воз кечиш эса келажакда Буюк Британия учун сезиларли даражада катта харажатларни келтириб чиқаради. Унинг сўзларига кўра, бундай сценарий Буюк Британияни Украинага ўз қўшинларини жойлаштиришга мажбур қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ишончим комилки, агар руслар ядро қуролига эга бўлмаганида, биз Украинага ўз ҳарбийларимизни юбориб, уларни ҳайдаб чиқарган бўлардик. Аммо улар ядровий қуролга эга", — дея фикр билдирди Бауэр Прага мудофаа саммитида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Махсус вакилнинг номи тез орада эълон қилинади, Бу катта обрўга эга шахс бўлади ва унга урушни тинч йўл билан ҳал қилишга олиб келадиган ечимларни топиш вазифаси юкланади", дея хабар бермоқда телеканал манбаларига таяниб.
Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида унинг маъмуриятида Украинада тинчлик музокаралари бўйича махсус элчиси бўлган. Ўшанда бу лавозимни Курт Уокер эгаллаган эди. АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг бундай махсус вакили йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
АҚШнинг амалдаги президенти, шунингдек, ўз вориси учун “қулай муҳит” яратишини қўшимча қилди.
"Сиёсат - бу ўта аёвсиз жараён ва кўп ҳолларда бу ёқимли ҳам эмас. Аммо бугун бу мен учун ажойиб ва буни жудаям қадрлайман", — дея фикр билдирди Трамп.
Доналд Трампнинг АҚШнинг янги президенти сифатидаги инаугурацияси 2025 йил 20 январда ўтказилиши белгиланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Bitcoin курси 90 минг долларга етди ва тарихий максимумни янгилади Ушбу криптовалюта нархи икки кун ичида 10 минг долларга ошди. Bitcoin курси 11 ноябр куни Америка бозорининг очилишида кескин ўсишни бошлади ва бир неча соат ичида деярли тўхтовларсиз 10 фоизга…
Bitcoin капиталлашув ҳажми бўйича Саудия Арабистонининг Saudi Aramco миллий нефт компаниясини ортда қолдирди, деб ёзади “РБК”
Bitcoin'нинг бозор капиталлашуви 1,82 триллион долларга етди. Ҳозирда Binance биржасида 1 bitcoin 93 минг АҚШ доллари нархида баҳоланмоқдa.
🔥 @burchakostida
Bitcoin'нинг бозор капиталлашуви 1,82 триллион долларга етди. Ҳозирда Binance биржасида 1 bitcoin 93 минг АҚШ доллари нархида баҳоланмоқдa.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Таъкидлаш жоизки, Қўшма Штатлар Конституцияси бир кишига бутун умри давомида икки муддатдан ортиқ президентлик қилишига рухсат бермайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тун яширин овоз беришда энг кўп овоз олди, жумладан, Доналд Трампнинг яқин доиралари томонидан қўллаб-қувватланган сиёсатчи, Флорида штатидан сенатор Рик Скоттдан ҳам ўзиб кетди. Сўнгги 17 йил давомид Сенатдаги Республикачиларга Митч МакКоннел етакчилик қилиб келган.
BBC мухбирларига кўра, Скоттнинг номзодини дунёдаги энг бой одам, Трамп билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган ва унинг маъмуриятидан ўрин эгаллаши кутилаётган Илон Маск қўллаб-қувватлаган. Скотт Республикачилар партиясининг Трамп қаноти вакили сифатида кўрилади.
Бироқ, сенаторлар кейинги тўрт йил давомида Республикачи сенаторлар учун етакчиликка Сенатда МакКоннеллдан кейин иккинчи энг қудратли республикачи бўлган, тажрибали сенатор Тунни афзал кўрдилар.
BBC'нинг АҚШдаги мухбирининг сўзларига кўра, Трамп Сенатдаги республикачилар етакчиси сайланишига расман аралашмаган, бироқ унинг атрофидагилар жараёнга таъсир ўтказишга уринган. Шу боис, Туннинг сайланишини сенаторларнинг Оқ уйнинг бўлажак эгасидан маълум даражада мустақиллигининг намойиши сифатида кўриш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Содир бўлган портлашлардан сўнг Олий суд ва яқин атрофдаги бошқа бинолардан одамлар эвакуация қилинди. Портлашлар натижасида бир киши ҳалок бўлди.
Биринчи портлаш пойтахт Бразилиа марказида жойлашган суд биносига туташ автотураргоҳдаги автомобиль юкхонасида содир бўлган. Тахминан 20 сониядан кейин иккинчи портлаш овози эшитилган.
Расмийларга кўра, портлаш оқибатида ҳалок бўлган одам Олий суд биносига киришга уринган. Дастлабки маълумотларга кўра, аввал у автотураргоҳда биринчи портлашни, кейин эса Олий суд биноси олдида иккинчи портлашни амалга оширган. Ҳозирда Бразилия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Маълумот учун, Олий суд биноси Бразилия президентининг қароргоҳи ҳисобланувчи Алворада саройи яқинида жойлашган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Оқ уйнинг Овал кабинетида амалдаги президент Жо Байден билан учрашувда Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилганини билдирди.
"Мен Байденнинг фикрини билмоқчи эдим ва у буни менга айтди. Бундан ташқари, биз Яқин Шарқ ҳақида кўп гаплашдик. Мен унинг ҳолатимиз ва бу борадаги фикрларини билмоқчи эдим. У буни баҳам кўрди", — деди Трамп Тhe New York Post га телефон орқали берган интервьюсида.
Трампнинг сўзларига кўра, у ва Байден бир-бирларини кўрганидан хурсанд бўлган ва инаугурациядан олдин яна учрашишни режалаштирган.
"Овал кабинет жуда ҳам чиройли ва мен у ерга қайтиб боришни интиқлик билан кутаман", — дея қўшимча қилди Трамп.
Шунингдек, Трамп янги маъмурият учун кадрларни саралаш жараёнига изоҳ берар экан, "барчаси муаммосиз" кетаётганини айтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM