Telegram Web Link
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий таъминотни тезлаштириш, жумладан, Қримга таҳдид яратиш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда, шунингдек, украиналиклар “шарқда” фронт чизиғини ушлаб туришга қодирлигига ишончимиз комил — АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Рафаҳга қуруқликдан ҳужумини бошлади

Исроил ҳарбийлари ҲАМАС ҳаракатига қарши Ғазо шимолидаги Жабалия ҳудудига қуруқликдаги амалиётларини бошлади. ЦАХАЛ аввалроқ бу ҳудудда ҲАМАС аъзолари борлиги ва гуруҳнинг террорчилик инфратузилмаси тиклангани ҳақида разведка маълумотлари олганини иддао қилганди.

Қуруқликдаги операция бошланишидан олдин ҲАМАС нишонлари деб ҳисоблаган ўнлаб объектларга ҳаво зарбалари берилган. Бир неча ҲАМАС аъзолари ўлдирилгани хабар қилинган.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, барча гаровга олинганларни озод қилиш ва Фаластин анклавига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга чақирди. Шу билан бирга, Гутерриш ўт очишни тўхтатиш ҳали бошланиши эканлигини таъкидлади.

"Уруш натижасида юзага келган вайронагарчилик ва жароҳатларни қайта тиклаш учун узоқ йўл босиш керак бўлади. Ғазо халқи оёққа туриш ва ҳаётларини қайта қуриш учун турли давлатлар билан узоқ муддатли ҳамкорликка муҳтож бўлади", – дейди БМТ Бош котиби.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина президенти рус қўшинларининг Харков йўналишида олдинга силжишини тан олди

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Харков вилоятида Россия чегарасига яқин, аввалроқ “кулранг зона” да жойлашган айрим қишлоқлар жанговар ҳудудга тушиб қолган, деб ёзади РБК.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Грузия Ички ишлар вазири бугун тунда ва кейинги икки кун ичида Тбилисида вазият кескинлашиши ҳақида гапирди

Ички ишлар вазири Гомелаури бош вазирнинг мухолифат провокациялар режалаштираётгани ҳақидаги сўзларини такрорлади.

"Биздаги маълумотларга кўра, келаси икки кун ичида митинг зўравонлик ва ноқонуний характерга эга бўлади, жумладан, митинг иштирокчилари Грузия парламентини тўсиб қўйишга ҳаракат қилишади", — дея таъкидлади вазир.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Путин Россия Федерацияси мудофаа вазири лавозимига Андрей Белоусовни тайинлашни таклиф қилди — Федерация Кенгаши

У Сергей Шойгунинг ўрнига келиши кутилмоқда.

Аввалги ҳукуматда Белоусов бош вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарган ва иқтисодий блок учун масъул бўлган.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Путин Николай Патрушевни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод қилди

Путиннинг фармони билан Сергей Шойгу Россия Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Патрушевнинг янги лавозими бир неча кундан кейин маълум бўлади — Песков

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
⚡️ Путин Россия Федерацияси мудофаа вазири лавозимига Андрей Белоусовни тайинлашни таклиф қилди — Федерация Кенгаши У Сергей Шойгунинг ўрнига келиши кутилмоқда. Аввалги ҳукуматда Белоусов бош вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарган ва иқтисодий…
🇷🇺 Белоусовнинг Мудофаа вазири лавозимига тайинланиши "вазирликнинг ҳарбий қисмидаги координаталар тизимини" ўзгартирмайди, бунинг учун Бош штаб бошлиғи жавобгар, у ўз фаолиятини давом эттиради — Россия президенти матбуот котиби Песков.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Айни дамда Тбилисидаги Грузия парламенти биноси олдида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши навбатдаги норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
⚡️ Путин Россия Федерацияси мудофаа вазири лавозимига Андрей Белоусовни тайинлашни таклиф қилди — Федерация Кенгаши У Сергей Шойгунинг ўрнига келиши кутилмоқда. Аввалги ҳукуматда Белоусов бош вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарган ва иқтисодий…
🇷🇺 Песков журналистларга Путиннинг Мудофаа вазири лавозимига Андрей Белоусовни тайинлаш қарорини тушунтириб, "хавфсизлик блоки иқтисодиётини мамлакат иқтисодиётига мослаштириш жуда муҳим" эканлигини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱 Қўшма Штатлар Исроилга аниқ зарба берувчи ўқ-дорилар етказиб беришни ҳозирча тўхтатгани йўқ, бироқ бу имкониятни ўрганмоқда.

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен CBS телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Байкал кўли яқинида 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди — Россия ФВВ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Грузия президенти Саломе Зурабишвили ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясига норозиликларга сабаб бўлаётган “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонуннинг кучга кириш муддатини 1 ноябрга кўчиришни таклиф қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇵🇷🇺 Россия Шимолий Кореядан снарядлар юкланган 6700 га яқин контейнер олиши мумкин — Yonhap

Ушбу контейнерларга тахминан уч миллион дона 152 мм калибрли снарядларни ёки 500 минг дона 122 мм калибрли снарядларни жойлаштириш мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇰 Шимолий Македониянинг янги президенти ўз лавозимига киришди

8 май куни бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонган Гордана Силяновска Давкова Шимолий Македониянинг илк аёл президенти бўлди.

Давкованинг инаугурация маросими 12 май куни бўлиб ўтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Грузия парламенти “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунни бир дақиқада маъқуллади

Грузия парламентининг ҳуқуқий қўмитаси 67 сония ичида “хорижий агентлар” тўғрисидаги шов-шувли қонунни кўриб чиқди ва қўллаб-қувватлади.

"Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси депутатлари хавфсизлик кучлари намойишчиларга нисбатан куч ишлатиб, уларни парламент биносидан узоқлаштирганидан кейин йиғилишда иштирок этди", — деб ёзади маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

14 май куни “Грузия орзуси” партияси депутатлари қонун лойиҳасини учинчи – якуний ўқишда маъқуллашни режалаштиришган.

Намойишчиларни қўллаб-қувватлаётган Грузия президенти Саломе Зурабишвили “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламент томонидан маъқулланган тақдирда, унга вето қўйишга ваъда берган

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Белгороддаги ўн қаватли бинода портлаш юз берди Бу шаҳарда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа операциялари ҳақида хабар берилгандан сўнг содир бўлган. "Украина қуролли кучлари ҳужуми натижасида 19 киши жароҳатланган, уларнинг иккитаси…
🇷🇺 Белгородда турар-жой биносининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, қидирув-қутқарув ишлари ва вайроналарни олиб ташлаш ишлари якунланди. Қутқарувчилар вайроналар остидан 17 кишини қутқаришга муваффақ бўлган.

Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, турар-жой биносининг вайрон бўлишига Украина томонидан учирилган “Точка-У” ракетаси парчаларининг келиб урилиши сабаб бўлган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакдаиқтибос

"Сиёсат — қонсиз уруш. Уруш эса қон тўкиладиган сиёсатдир".

© Мао Цзэдун

👉@burchakostida
🇷🇺🇺🇦 Россия Қуролли Кучларининг Харковга ҳужуми Украина раҳбариятини сулҳ тузишга рози бўлишга мажбур қилиши мумкин — The New York Times

Нашрга кўра, рус қўшинларининг Харковга ҳужуми украиналиклар ва уларнинг иттифоқчиларини бутунлай тушкунликка солиши мумкин. Хусусан, икки йилдан бери, юз минглаб қурбонлар ва миллиардлаб доллар сарфланган бўлсада, уларда жанговар зоналардаги вазиятда "кўп нарса ўзгармаган" деган таассурот пайдо бўлиши мумкин. Бу, ўз навбатида, Украина раҳбариятига Россия билан сулҳ бўйича келишиб олиш учун босим кучайишига олиб келади, деб ҳисоблайди нашр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 18:42:24
Back to Top
HTML Embed Code: