Telegram Web Link
🇵🇱🇺🇦 Полша Украина билан 14 майга режалаштирилган қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича музокараларни бекор қилди, чунки украиналик музокарачиларнинг айримлари коррупцияда айбланган

Бу ҳақда Полша қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Михал Колодзейчак Dziennik Gazeta Prawna газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Биз музокараларнинг навбатдаги босқичини 14 майга режалаштирган эдик, аммо у Музокаралар украиналикларнинг баъзи вакиллари коррупцияда айблангани учун бекор қилинди. Биз коррупцияда айбланган шахслар билан музокаралар олиб бормаймиз", — дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Колодзейчак коррупцияда айбланаётган Украина вакилларининг исмларини очиқламади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇬🇪 Европа Иттифоқи "Хорижий агентлар тўғрисида"ги қонунга қарши норозилик намойишлари туфайли Грузияга қарши санкциялар киритиш масаласини ҳали кўриб чиқмаяпти — Еврокомиссия.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇲🇦🇿 Ереванда Хавфсизлик кучлари Пашиняннинг истеъфоси ва Арманистон ҳудудларининг Озарбойжонга берилишига қарши норозилик намойишларида 150 дан ортиқ одамни ҳибсга олди

Ҳибсга олиш вақтида хавфсизлик кучлари намойишчилар ва журналистларга қўпол жисмоний куч ишлатган. Шундай воқеалардан бири натижасида бир мухбир ҳушини йўқотган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Грузияда "Хорижий агентлар тўғрисида"ги қонунга қарши намойишлар чоғида хавфсизлик кучлари 20 кишини ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида бир Россия фуқароси ва икки АҚШ фуқароси бор, деб хабар қилди мамлакат Ички ишлар вазирлиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇹 Литвада референдум ва президентлик сайлови бўлиб ўтди

12 май куни бўлиб ўтган референдумда иштирок этган литваликларнинг 70 фоиздан ортиғи икки фуқароликни қўллаб-қувватлаб овоз берди, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 59 фоизи қатнашди.

Конституцияни ўзгартириш учун бу етарли эмас: янги тузатишни сайлов ҳуқуқига эга бўлган барча Литва фуқароларининг камида 50 фоизи қўллаб-қувватлаши керак. Бундан 5 йил аввал ўтказилган ҳудди шундай референдум ҳам муваффақиятсизликка учраган эди.

Шу билан бирга, Литва фуқаролари президентлик сайловида ҳам овоз беришди. Аксарият сайловчиларнинг овозлари санаб чиқилгач, сайловнинг иккинчи тури бўлиб ўтиши маълум бўлди - мамлакатнинг амалдаги президенти Гитанас Науседа ва бош вазир Ингрида Шимоните сайловнинг иккинчи турига ўтишди. Биринчи турда сайловчиларнинг 44 фоизи Науседага, 19 фоизи эса Шимонитега овоз берди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇬🇮🇱 Миср ҳукумати Исроилнинг ХАМАС билан музокараларида воситачилик ҳаракатларини тўхтатиш билан таҳдид қилди — Wall Street Journal

Қоҳира Исроил ўтган ҳафта Миср билан чегарадаги Рафаҳ чегара пункти устидан назоратни қўлга олиши ҳақида олдиндан огоҳлантирмаганидан норози.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Қримда Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа базасига ҳужум қилинди, қўмондонлардан бири ҳалок бўлди — АSTRA

Қрим фавқулодда хизматларидаги манбаларга таяниб хабар берилишича, маҳаллий вақт билан тахминан соат 6:00да Ай-Петри тоғидаги 85683-сонли ҳарбий қисм бир нечта ракеталар томонидан ҳужумга учраган. Ҳужум натижасида бўлинма командири Александр Кулаков ва яна бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Ярадорлар сонига аниқлик киритилмоқда. Storm Shadow ракеталари ёрдамида уюштирилган ҳужум натижасида базага зарар етган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдиришда айбдор деб топилди, у 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

2023 йил 9 ноябрга ўтар кечаси 31 ёшли Салтанат Остонадаги ресторанлардан бирида ўлик ҳолда топилган эди. Тергов маълумотларига кўра, Бишимбаев уни 8 соатдан кўпроқ вақт давомида калтаклаган ва бўғиб ўлдирган.

Суд давомида Бишимбаев ўша куни кечқурун Салтанат спиртли ичимлик ичиб, уни ғазаблантирганини айтди. Судланувчининг телефонида Нукенованинг ҳақоратлангани акс этган видео топилган.

Ресторанида қотиллик содир этилган собиқ вазирнинг амакиваччаси Бахитжон Байжанов жиноятни яширгани ва тегишли органларга хабар бермагани учун 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 ISW: Путин Украина билан узоқ давом этадиган урушга тайёрланмоқда

Америка урушни ўрганиш институти бундай хулосага Андрей Белоусовнинг Мудофаа вазири лавозимига тайинланишини таҳлил қилгандан сўнг келди. Бунгача Белоусов Путиннинг иқтисод бўйича ёрдамчиси бўлган.

Белоусовнинг ҳарбий тажрибаси йўқ, лекин Россия Мудофаа вазирлигининг аввалги раҳбари Сергей Шойгу ҳам бунга эга эмас эди, у ҳатто армияда ҳам хизмат қилмаган. Бундан ташқари, аввалроқ Шойгунинг ўринбосари Тимур Иванов йирик коррупцион схемаларда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

Мутахассисларнинг фикрича, Мудофаа вазирлигининг янги раҳбари аввал ҳам инновацион лойиҳалар, хусусан, дронларни яратиш билан шуғулланган ва ўз тажрибасида урушнинг ҳарбий ва иқтисодий жиҳатларини бирлаштира олиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина Қуролли Кучларининг заҳира бўлинмалари Харков йўналишига ўтказилди

Бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг стратегик алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

"Қўшинларни кучайтириш учун олдиндан яратилган захиралар Харков йўналишига кўчирилди. Вазиятнинг ўзгаришига қараб, гуруҳни шакллантириш давом этади", — дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари самарадорлиги пасайган — Wall Street Journal

Нашрнинг Украина Қуролли кучлари маълумотларига таяниб ёзишича, сўнгги 6 ой ичида Россия ракеталарининг 46 фоизи тутиб қолинган, ўтган йили бу кўрсаткич 73 фоизни ташкил этган эди. 2024 йил апрел ойида ракеталарнинг фақатгина 30 фоизи тутиб олинди. Шу билан бирга, Россия самарали тарзда йўқ қилинмоқда: сўнгги олти ой ичида бу кўрсаткич 1% дан 82% гача ошди. 

Газетага кўра, Украинанинг ҳаво мудофаасининг ҳолати Патриот тизими ўқ-дорилари етишмаслиги ва Россиянинг кўп сонли баллистик ракеталардан фойдаланган ҳолда ҳужумларини кучайтириши туфайли ёмонлашмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
⚡️Путин Николай Патрушевни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод қилди Путиннинг фармони билан Сергей Шойгу Россия Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди. 🔥@burchakostida
🇷🇺 Сергей Шойгу Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби сифатида Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал идораси фаолиятини назорат қилади — Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪🇺🇸 Грузиядаги ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси асосчиси ва унинг фахрий раиси Бидзина Иванишвили 14 май куни Тбилисига ташриф буюрадиган АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Жеймс О'Брайен билан учрашувдан бош тортди.

Бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе матбуот анжуманида маълум қилди.

Иванишвили О'Брайен томонидан берилган учрашув ҳақидаги сўровни рад этди", — дея изоҳ берди Кобахидзе.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Агар Украина мағлуб бўлса, уни қайта тиклашдан фойда бўлмайди — НАТО Бош котиби

"Урушдан кейин Украинани қайта тиклашга келсак, биз биринчи навбатда у ғалаба қозонишини таъминлашимиз керак. Агар Украина ушбу урушда ғалаба қозонмаса, унда эркин ва мустақил Украина ҳамда қайта тикланадиган ҳеч нарса бўлмайди", — дея фикр билдирди Йенс Столтенберг НАТОнинг ёшлар саммитида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/27 11:23:39
Back to Top
HTML Embed Code: