Telegram Web Link
🇺🇦 Ғарб давлатлари Украинага ваъда қилган Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари июнь ойи охирида етказиб берилиши мумкин, деб ёзади New York Times.

Нашрнинг қайд этишича, Patriot тизимларининг етказиб берилиши Киев узоқ вақтдан бери сўраб келаётган бошқа техника – F-16 қирувчи самолётлари билан бир вақтга тўғри келиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇩🇯 Ўзбекистон Жибути билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Жибути Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат бўлди. Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Жибути давлатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди, дея хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибутининг БМТдаги доимий вакили Моҳаммед Сиад Доуалеҳ имзолади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇨🇴🇮🇱 Колумбия Исроил билан дипломатик муносабатларни узди Колумбия президенти Густаво Петро Исроил ҳукуматини Ғазо секторидаги геноцидда айблади. Шу муносабат билан у Колумбия 2 майдан бошлаб Исроил билан дипломатик муносабатларни узишини маълум қилди. Колумбия…
🇨🇴🇮🇱 Колумбия ҳукумати Исроил элчисини дипломатик муносабатларнинг узилиши ҳақида расман хабардор қилди

Шу билан бирга, икки давлатнинг Тель-Авив ва Боготада консуллик хизматлари фаолиятини давом эттиради, дейилади Колумбия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇺🇦 Буюк Британия ўз фуқароларига Украинанинг аксарият ҳудудларига саёҳат қилмасликни тавсия қилди

Тегишли тавсияга кўра Закарпате, Ивано-Франковск, Тернопол ва Черновци вилоятларида, шунингдек, Львов, Волин, Ровнен ва Житомирда, лекин Беларус чегарасидан 50 км дан яқин бўлмаган ҳудудларга эҳтиёткорлик билан сафар қилиш мумкин.

Бошқа барча ҳудудларга, шу жумладан, Киевга саёҳат қилиш умуман тавсия этилмайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон кетма-кет иккинчи марта қитъада иккинчи ўринни эгаллади

Осиё кубоги U23 финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни Осиё вице-чемпиони сифатида якунлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Грузияда “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтмоқда

Намойишчиларнинг асосий қисми Тбилиси марказида тўпланишган. Шунингдек, Кутаиси шаҳрида ҳам норозилик акцияси бўлиб ўтмоқда.

Тбилиси Патрул полицияси департаменти бош бошқармаси бошлиғи Важа Сирадзенинг маълум қилишича, полициячиларни ҳақорат қилган ва ўзини агрессив тутган намойишчилар ҳибсга олинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Президент Жо Байден тез орада бутун дунё бўйлаб оммавий ахборот воситалари эркинлигини чеклашга уринишлар учун жавобгарларга қарши чоралар кўради, бу санкциялар кўринишида бўлиши мумкин — Оқ уй.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇪 Грузия Ички ишлар вазирлиги провокацияга тайёргарлик кўрилгани ҳақида маълумот тарқатмоқда

"Айрим сиёсий кучлар ва намойиш ташкилотчилари полициянинг зўравонлик ҳаракатларини саҳналаштириш учун “спектакль” уюштирмоқчи бўлган ёки полиция формасини кийган одамлар, полиция намойишчилар томонига ўтаётгандек таассурот уйғотиши керак эди", деяилади Грузия Ички ишлар вазирлиги хабарида .

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина урушнинг янги босқичини кутмоқда — Володимир Зеленский

Украина президенти бу ҳақда Хмелницкий шаҳрига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

"Россия ҳужум ҳаракатларини кенгайтиришга уринишга тайёрланмоқда. Биз ўзимизнинг Ғарб давлатларидаги шерикларимиз билан биргаликда бу режаларни барбод қилиш учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилишимиз керак. Биз босқинчилар ўз мақсадларига эриша олмаслигини, барибир Украина ғалаба қозонишини исботлашимиз керак", — дея таъкидлади Украина раҳбари.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇷 Бразилияда сув тошқинлари юз берди

Қайд этилишича, тошқинга кучли ёғингарчиликлар сабаб бўлган. Мамлакатнинг 213 та муниципалитети тошқиндан зарар кўрган: кўприклар вайрон бўлган, бинолар, йўллар ва инфратузилма объектларига жиддий зарар етган. 10 мингга яқин одам уй-жойидан айрилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 39 нафарга етди, 74 киши яраланган, яна 68 киши бедарак йўқолган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
WSJ: Исроил ҲАМАСга ультиматум қўйди

Исроил ҲАМАСдан бир ҳафта ичида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиб, гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди, деб ёзади Тhe Wall Street Journal Қоҳирада давом этаётган музокаралар билан таниш бўлган исми ошкор этилмаган Миср расмийларига таяниб.

Агар ҲАМАС бу талабларни рад этса, Исроил Ғазо сектори жанубидаги бир миллиондан ортиқ тинч аҳоли истиқомат қиладиган ва ҲАМАСнинг сўнгги таянч нуқталаридан бири ҳисобланган Рафаҳ шаҳрига ҳужум бошлаши билан таҳдид қилган.

Қоҳирада Исроилнинг Ғазо секторида 40 кунлик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифи бўйича музокаралар давом этмоқда.

Нашрнинг ёзишича, ҲАМАС раҳбарияти умуман олганда “ижобий” жавобга тайёр, аммо гуруҳнинг ҳарбий қаноти раҳбари Яҳё Синвардан якуний қарорни кутишмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойда интернет цензураси кучайтирилди. Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар энди фойдаланувчилар ҳақида ҳисобот беришлари шарт

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

1 майдан бошлаб Хитойнинг интернет-компаниялари (масалан, Тencent, ByteDance ва Weibo ижтимоий тармоқлари гигантлари) “махфий маълумотларни” жойлаштирган фойдаланувчиларнинг контентини кузатиши, улар ўз ичига олган постларни ўчириб ташлаши ва ҳодиса ҳақида расмийларга хабар бериши керак.

Расмийлар янги тартибнинг жорий этилишини "янги даврда давлат сирларини ҳимоя қилиш масаласи янги муаммоларга дуч келмоқда", деб тушунтирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вашингтон G7 давлатларини Украинага яна 50 миллиард долларлик ёрдам пакетини тақдим этишга кўндирмоқчи — Bloomberg

Агентлик манбалари Қўшма Штатлар июнь ойида Италияда бўлиб ўтадиган G7 саммитида Киевга ёрдам кўрсатиш бўйича келишув имзолашга уринаётганини маълум қилди. Бироқ, ушбу масала бўйича музокаралар қийинчилик билан давом этмоқда.

"Биз Украинага қўшимча ёрдам ажратишни муҳокама қиляпмиз. Мен G7нинг барча давлатлари бунда иштирок этишини истардим", — дея маълум қилди АҚШ молия вазири Жанет Йеллен.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇵🇸🇮🇱 Қўшма Штатлар, агар яҳудий давлати учун хавфсизлик кафолатлари берилса, Фаластин ва Исроилнинг мавжудлиги сақланиб қолади, деб ҳисоблайди — АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Қримга ATACMS ракеталари ёрдамида ҳужум уюштирилди

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тўртта снарядни йўқ қилган. Қурбонлар ва йўқотишлар ҳақида хабар берилмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/16 11:57:27
Back to Top
HTML Embed Code: