Бу ҳақда The Daily Telegraph манбалари хабар берди.
Ушбу харажатларга Украинага ҳарбий ёрдам ҳисобга олинмайди, дейилади хабарда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Индонезиянинг Сулавеси минтақасида содир бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, мингдан ортиқ уй зарар кўрган, 42таси эса бутунлай вайрон бўлган.
Бразилия жанубидаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 39 кишига етди, 74 киши жароҳатланган, яна 68 киши бедарак йўқолган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Биз қуролларимизни Россияда, Украина ҳудудидан ташқарида қўллашга рухсат бермаймиз ва оқламаймиз. Бизнинг позициямиз бошидан шундай бўлган", — дея таъкидлади Бринк Киевдаги USAID давра суҳбатида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сбербанкнинг собиқ турк “шўбаси” дея ҳисобланувчи DenizBank, россияликлар учун руйҳатдан ўтиш ва яшаш рухсатномаси бўлса ҳам ҳисоб очишни рад этишни бошлади. Илгари банк Россия фуқароларини фақат чет эл паспорти билан хизмат кўрсатган.
Истиснолар фақат катта депозитга (100 минг доллар) эга бўлган мижозлар учун бўлиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАМАС делегацияси Ғазода сулҳ бўйича музокаралар олиб бориш учун Қоҳирага йўл олди
Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроилнинг Рафаҳ шаҳрига ҳужуми “қон тўкилишига” олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эса жума куни Вашингтоннинг Рафаҳ ҳужумига қарши эътирозларини яна бир бор такрорлади.
🔥 @burchakostida
Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроилнинг Рафаҳ шаҳрига ҳужуми “қон тўкилишига” олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эса жума куни Вашингтоннинг Рафаҳ ҳужумига қарши эътирозларини яна бир бор такрорлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Унга нисбатан Жиноят кодексининг қайси моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилгани кўрсатилмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туркия энергетика вазири Алпарслан Байрактарнинг газетага маълум қилишича, Анқара Американинг ExxonMobil энергетика компанияси билан суюлтирилган газ сотиб олиш бўйича кўп миллиард долларлик шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда.
"Туркия энергетика соҳасида Россияга боғлиқликни камайтирадиган янги таъминот портфели яратмоқчи. Ҳозирда мамлакат газ истеъмолининг деярли барчасини Россия Федерациясидан импорт қилади. Россия ва Эрон билан Туркияга газ етказиб бериш бўйича баъзи шартномаларнинг муддатлари яқин келажакда тугайди", — дея изоҳ берди Байрактар.
ExxonMobil Туркияга йилига 2,5 миллион тоннагача суюлтирилган газ етказиб бериши мумкин, ушбу лойиҳанинг қиймати 1,1 миллиард долларга тенг бўлади. Бу ҳажм мамлакатдаги табиий газ йиллик истеъмолнинг қарийб 7 фоизини қоплайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хабарда айтилишича, дастлабки натижаларга кўра, Бош вазир Риши Сунак партияси 107 сайланган органдаги 989 ўриндан деярли 500 тасини бой берган. Консерваторлар нафақат лейбористларга, балки либерал-демократларга ҳам ютқазишган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Володимир Зеленский сингари, Порошенкога ҳам Жиноят кодексининг қайси моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилгани кўрсатилмаган
Россия Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Павлюкни ҳам қидирувга берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хакерлар гуруҳи 3 май куни Грузия Адлия вазирлиги сайтига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Аввалроқ хакерлар ҳукмрон "Грузия орзуси" партияси, ҳукуматга яқин PosTV телеканали ва Грузия Ички ишлар вазирлиги веб-сайтларини ўчириб қўйишга муваффақ бўлган эди.
"Аnonymous Грузия ҳукуматининг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши ўз фуқароларига нисбатан ғайриинсоний хатти-ҳаракатлари туфайли бундай ҳужумларни давом эттиришга ваъда беради", дейилади гуруҳ томонидан эълон қилинган хабарда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шанба куни кучли ёмғирлар ва тропик циклон сабабли қирғоқбўйи ҳудудларида тошқинлар юзага келган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
WSJ: Исроил ҲАМАСга ультиматум қўйди Исроил ҲАМАСдан бир ҳафта ичида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиб, гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди, деб ёзади Тhe Wall Street Journal Қоҳирада давом этаётган музокаралар билан таниш…
Мисрнинг Al-Qahera News телеканали Исроил ва ҲАМАС ҳаракати вакиллари кўплаб баҳсли масалаларда муросага келгани ҳақида хабар бермоқса, бироқ бошқа тафсилотларни келтирмади. Америкалик воситачилар ҳам сўнгги кунларда сўнгги кунларда Қоҳирадаги музокараларда олдинга силжиш аломатлари ҳақида билдиришган.
Исмини ошкор этмаган исроиллик юқори мартабали амалдорнинг АP агентлигига айтишича, Исроил ҳали ҳам Рафаҳда ҳарбий операция ўтказиш ниятида, шунингдек, гаровга олинганларнинг озод этилишига жавобан Ғазода урушни тўлиқ тўхтатиш ва қўшинларни ҳудуддан олиб чиқишга рози бўлмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Украина президенти ўзининг кечки мурожаатида мамлакат Қуролли кучлари бугун Донецк вилоятида Россиянинг Су-25 самолётини уриб туширганини маълум қилди.
"Бугун, шунингдек, қўшинларимиз 13 та Shahed дронларини уриб туширишди. Кун давомида Россия чегарадаги бўлинмаларимиз ва фронтдаги позицияларимизга қарши ҳар хил турдаги саккизта ракета ва 70 га яқин бошқариладиган авиабомбалардан фойдаланди", — дея қўшимча қилди Зеленский.
Россия ҳарбийлари уриб туширилган Су-25 самолёти ҳақида изоҳ бермади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Бу Россия давлат аппаратининг умидсизлигидан далолат беради. Улар эътиборни жалб қилиш учун қандай янгилик билан чиқиш кераклигини билмайдилар.
Вазирлик, шунингдек, Путинни ҳибсга олиш учун Халқаро жиноий суднинг ордери мавжудлигини эслатди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аввалроқ Португалия президенти Марсело Ребело де Соуза мамлакатнинг Африкадаги собиқ колоннияларига товон тўлаш таклифини билдириб, буни мустамлакачилик давридаги жиноятлар учун жавобгарлик билан изоҳлаган эди. Президент собиқ мустамлакаларнинг қарзларини ҳисобдан чиқариш ва уларни молиялаштиришни таклиф қилди.
Бироқ Португалия ҳукумати бу жараённи бошлашдан бош тортди, деб ёзади Reuters .
Шу билан бирга, ҳукумат собиқ мустамлакалар билан муносабатларини "аъло даражада" деб атади ва таълим, тил, маданият, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларида ҳамкорликка эътибор қаратилаётганини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Яқин икки ой ичида Россия армияси Украина шарқида ҳужум амалиётларини кучайтириши кутилмоқда. Россия ҳарбий қўмондонлиги қўшинларнинг сифатига эмас, балки сонига таянган ҳолда уруш олиб боришда давом этади, бу муқаррар равишда катта йўқотишларга олиб келади", деб ёзади Буюк Британия Мудофаа вазирлиги янги ҳисоботида.
Британия маълумотларига кўра, апрель ойида Россия ҳар куни ўртача 899 аскарини йўқотган. Уруш бошланганидан бери рус армиясининг йўқотишлари сони 465 мингга яқинлашган. Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ҳам шунга яқин рақамамларни келтирмоқда.
Шу билан бирга, Лондоннинг фикрича, Россия ҳали ҳам ҳар ойда 30 минг аскарни сафарбар қилиш орқали ўз ҳарбий йўқотишларини қоплашга қодир. Россия Қуролли Кучлари Украина Қуролли Кучларидан аскарлар, техника ва ўқ-дорилар сони бўйича устунлигини сақлаб қолмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM