Telegram Web Link
Ўзбекистоннинг 14 та туман ва шаҳарлари учун мастер режа ишлаб чиқилди

Уларда 759 та кўп қаватли уй, 22 та савдо мажмуаси, 800 дан зиёд хизмат кўрсатиш объекти қуриш имконияти аниқланди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Шу тарзда 112 та туман ва шаҳардаги драйвер йўналишлар асосида яна 136 та мастер режа тайёрланиши кўзда тутилган.

Бу лойиҳалар ҳисобига 40 мингта иш ўрни яратилиши, бюджетга йилига қўшимча 350 миллиард сўм даромад тушиши кутилмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
⚡️🌊Ўзгидромет: 8 вилоятда сел келиши мумкин

20-24 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли:

🔸Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

🔸Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;

🔸Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

🔸Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

🔸Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

🔸Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

🔸Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

🔸Андижон вилояти:
Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇻🇳Владимир Путин давлат ташрифи билан Вьетнамга борди

Ташриф Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби Нгуен Фу Чонг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
💡6,5 ойда газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат 552,5 млрд сўм зарар кўрган

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари Навоий, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларида кўпроқ аниқланган.

Унутманг! Газ ва электр энергиясидан ўғринча фойдаланиш учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🐕Ким Чен Ин Путинга миллий пхунсан зотли иккита овчи итни совға қилди

Бу зот Шимолий Корея бўриларидан олинган ва мамлакатдан ташқарида у ҳақда деярли билишмайди.

У ўз номини Пхунсан округининг шимолидаги тоғлардан олган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🥇БРИКС ўйинлари: еттинчи кунда Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар 5 тага кўпайди

Кеча 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари жамғарилди.

Натижада Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 4 та олтин, 13 та кумуш ва 21 та бронза медаллари билан Россия, Беларусь ва Хитойдан сўнг тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇪🇨🔌Бутун Эквадор “свет”сиз қолди

Электр узатиш тармоғидаги носозлик ва ишлаб чиқариш қувватларининг босқичма босқич ўчирилиши сабаб 18 млн одам таъминотдан узилиб қолган.

Жамоат ишлари вазири Роберто Лукенинг таъкидлашича, ҳукумат муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Путин КХДРнинг олий давлат мукофоти – Ким Ир Сен ордени билан тақдирланди

Бу ҳақда “Корея овози” хабар берди.

Россия президенти икки давлат ўртасидаги “дўстлик ва қардошлик” муносабатларини “стратегик шериклик ва бузилмас иттифоқчилик муносабатлари”га кўтариш ва ривожлантиришдаги улкан хизматлари учун тақдирланди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
“Айрим доираларда Россиянинг самолётларни яратиш ва лойиҳалаш борасидаги саъй-ҳаракатларини камситиш модага айланди

Москвадан Орегонга парвоз шуни кўрсатдики, бу мамлакатда қийин шароитларда самолётни бошқаришга қодир учувчилар ва йўл бошловчилар борлигини, шунингдек, у узоқ вақт ишлай оладиган двигателларни ишлаб чиқаришга қодирлигини кўрсатди”, Flight International хабари (24.06.1937).

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Давлат мулкини ижарага беришда қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Президент имзолаган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди.

Энди бундай қонунбузарлик мансабдор шахсларга 1,7 млн сўмдан 3,4 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлиши;

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрорланса, жарима миқдори 5,1 млн сўмгача етиши мумкин.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇻🇳Россия ва Вьетнамнинг халқаро ва минтақавий масалалар бўйича позициялари кўп жиҳатдан мос келади

Владимир Путин республика президенти То Лам билан музокаралардан сўнг шундай баёнот берди.

Икки давлат ҳамкорлик тўғрисида 10 дан ортиқ ҳужжат имзолади. Хусусан, таълим соҳасидаги стратегик шериклик ва ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишиб олинди.

Шунингдек, Вьетнамда ядро технологиялари марказини ташкил этиш жадвали бўйича меморандум имзоланди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏭Фарғонада иккита микро гидроэлектр станцияси ишга туширилди

🔸Шоҳимардон қишлоғидан ўтган “Кўксув” дарёси бўйида қурилган микро ГЭС – 2,2 МВт қувватга эга. У йилига 13 млн кВт соат электр ишлаб чиқаради.

🔸430 кВт қувватга эга “Водил” микро ГЭС йилига 2,17 млн кВт соат электр ишлаб чиқаради.

Иккита микро ГЭС 4,1 млн метр куб газни тежаш имконини беради ва 6300 та хонадонни электр билан таъминлайди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
2024/09/28 14:16:05
Back to Top
HTML Embed Code: