Telegram Web Link
Чита шаҳрида ёқиб юборилган терак момиқлари (пух) туфайли олтита автомобиль ёниб кетди

Полиция уларга ўт қўйган 12 ёшли мактаб ўқувчисини ота-онаси иштирокида сўроқ қилмоқда.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🕋 Бу йилги Ҳаж мавсумида иссиқдан 577 нафар зиёратчи вафот этди

Қурбонларнинг аксарияти Мисрдан — 323 киши. Ушбу мамлакатдан квотадан ортиқ жуда кўп киши келгани туфайли зиёратчилар лагерида бироз тиқилинч бўлган.

Шунингдек, Иорданиядан 60 нафар зиёратчи, Тунисдан 35 нафар, Россиядан 4 нафар зиёратчи қурбон бўлгани маълум.

Саудия Арабистонида бу йилги Ҳаж мавсумида ҳаво ҳарорати 52 даражагача кўтарилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат 11:00 дан 16:00гача кўчада юрмасликни маслаҳат берган. 2764 нафар зиёратчиларда қуёш уриши ҳолатлари кузатилган.

Ўтган йилги Ҳаж мавсумида иссиқдан 240 киши қурбон бўлган эди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
2025 йилдан ўқитувчиларнинг ойлиги ошиши мумкин

Бу ҳақда президентга мактабларда таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар юзасидан қилинган тақдимотда айтилди.

Унга кўра 2025 йил сентябрь ойидан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди.

Ҳудудлардаги 11 та педагогика коллежини Малака ошириш марказлари тасарруфига ўтказиб, хориждан тренерларни жалб этиш вазифаси қўйилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇰🇵Путин Aurus’да Ким Чен Инни айлантирди

Сўнг давлат раҳбарлари биргаликда пиёда сайр қилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
💵Рубль, доллар ва евро курси кўтарилди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 20 июнь куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
✈️Тошкентдан Остонага учган самолёт ортга қайтиб келди

HY721 рейси юк бўлими эшигининг нотўғри сигнализацияси ишга тушгани сабабли Тошкентга қайтган.

Мутахассислар самолётни текширувдан ўтказган. Ҳаво кемаси тез орада ўз йўналишида парвозни амалга оширади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Соат 17:09 да 4.2 магнитудали зилзила Тошкентдан 170 км шимолий-шарқда рўй берди.

Ўзбекистонда сезилиш кучи:
🔸Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 43 км.
🔸Косонсой туманида 2 балл, 53 км.
🔸Чуст туманида 2 балл, 59 км.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💧Марказий Осиёда сув ресурслари сабаб бошқа “шоу” бўлмайди

Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаров “MINEX Марказий Осиё” форумида шундай фикр билдирди ва шов-шувга ўч журналистлар “башорат”лари хатолигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, барча халқлар манфаати учун фақат тинч ҳамкорлик бўлади.

Жапаровнинг фикрича, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилиши тўғрисидаги келишув минтақа давлатлари умумий мақсадларга эришиш йўлида бирлаша олишига мисолдир.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
ЕОИИда юк автомобилларига қўйиладиган талаблар умумлаштирилмоқда

ЕОИИ мамлакатлари йўлларида ҳаракатланаётган юк автомобилларининг рухсат этилган оғирлиги, ўлчамлари ва ўқ юкламалари тўғрисидаги битим лойиҳасини тасдиқланди.

Ушбу битим қабул қилинганидан сўнг барча ЕОИИ давлатларида юк автомобилларига нисбатан ягона талаблар қўйилади. Шунингдек халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобил йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичлар ушбу талабларга мувофиқлаштирилади.

ЕОИИ давлатларида умумий юк ташиш ҳажмининг ярмидан кўп юк автомобиллар ҳиссасига тўғри келади.

Шартнома Иттифоқ мамлакатлари бош вазирлари ўринбосарлари томонидан имзоланганидан сўнг кучга киради. Бу жорий йилнинг учинчи чорагига мўлжалланган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Путиннинг КХДРга ташрифининг якунлари

Россия ва КХДР  ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик битими имзоланди.

Путин Ким Чен Инга "Аурус" автомобилини совға қилди ва шахсан ўзи рулга ўтириб Корея етакчиси билан сайр қилди.

Пхенянда тантанали концерт бўлиб ўтди, унда анъанавий рус қўшиқлари ҳам ижро этилди.

Путин баёнотлари:

Стратегик шериклик битими иштирокчилардан бирига нисбатан тажовуз содир этилган ҳолларда ёрдам кўрсатишни назарда тутади.

Москва КХДР билан ҳарбий-техник ҳамкорлик қилиш имкониятини истисно этмайди.

Москва ва Пхеняннинг ҳарбий-сиёсий зиддиятлар кучайишининг асл сабаблари ҳақидаги баҳолари бир-бирига мос келади;

Россия ҳам, КХДР ҳам мустақил ташқи сиёсат юритади ва шантаж ва диктатура тилини қабул қилмайди.

Москва ва Пхенян Ғарб ўз гегемонлигини сақлаб қолиш учун фойдаланадиган санкцияларга қарши чиқишда давом этади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ томонидан Шимолий Кореяга қарши киритилган санкциялар режимини қайта кўриб чиқиши керак.

Ким Чен Ин баёнотлари:

Москва ва Пхенян ўртасида тузилган келишув тинч ва мудофаа характерига ega бўлиб, янги кўп қутбли дунё яратилишини тезлаштиради.

Россия КХДРнинг учун энг ҳалол дўсти ва иттифоқчиси, Путин эса корейс халқининг энг азиз дўстидир.

Россия ва Корея орасида қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро алоқалар ривожланмоқда. Томонлар туризм соҳасида ҳам ишлашни йўлга қўйди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Тошкентда Matiz бетон устунга бориб урилди

Автомашина бошқарувида 2005 йилда туғилган фуқаро бўлган ва руль бошқарувини йўқотиб тўқнашув содир этган.

Ҳолат натижасида матиз ҳайдовчиси тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида Туркия давлати орқали айланма йўллар билан АҚШга юбориши эвазига 334 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ерда ухлаш бел оғриғини енгиллаштиради

Қаттиқ ва текис юзада ухлаш белингизга фойдали бўлиб, йиллар давомида қийналаётган оғриқдан халос бўлиши мумкин.

Юмшоқ тўшакда ухлаш қулайроқ эканлигига шубҳа йўқ, бироқ каравот матраси вақт ўтиши билан чўкиб кетиши мумкин, бунинг натижасида умуртқа поғонаси эгилиб, бел оғриғидан азият чекасиз.

Мутахассислар, агар жуда юмшоқ бўлса, унинг остига тўшак қўйишни тавсия қилади.

Ерда ухлаб ётган ҳолда, умуртқа поғонаси текисланади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/28 12:11:26
Back to Top
HTML Embed Code: