Telegram Web Link
🇰🇿Қозоғистонда электрон сигарет ва унинг суюқликларини олиб кириш, сотиш ва тарқатиш тақиқланди

Тақиқ бугундан кучга кирди. Бу учун кескин жазо белгиланди:

▪️вейпларни сотиш/тарқатиш – $1600 гача жарима ёки 200 соатгача жамоат ишлари ёки 50 кунгача ҳибсга олиш;

▪️вейплар ва унинг қисмларини олиб кириш – $16 000 гача жарима ёки 600 соатгача жамоат иши ёки мулкни мусодара қилган ҳолда 2 йилгача озодликни чеклаш/қамоқ;

▪️Агар худди шу жиноят гуруҳ бўлиб ёки такроран ёки жуда катта миқдорда содир этилса, $40 000 гача жарима ёки 1200 соатлик жамоат иши ёки 5 йилгача озодликни чеклаш/қамоқ жазоси тайинланади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
💍Икки киши 2 млрд сўмлик тиллани чегарадан ноқонуний олиб ўтишга уринди

Тошкент вилоятидаги “Бекобод-авто” чегара божхона постидан кириб келган икки фуқаро текширилганда улардан 1696 гр заргарлик буюмлари топилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади вилоят божхона бошқармаси хабарида.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🌪Москвада кучли ёмғир ва бўрон кузатилмоқда

Ҳатто қуюн юзага келиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Айрим автомагистралларни сув босган, дарахтлар илдизи билан ағдарилмоқда, автобус бекатлари бузилган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
💵Рубль, доллар ва евро курси тушди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 21 июнь куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Андижонда “учар куёв”нинг 68 та жаримасини қайнотаси тўлади

Фуқаро турмуш ўртоғининг номидаги машинада мунтазам тезликни ошириб, 68 марта қоида бузган.

Натижада унинг турмуш ўртоғининг номида 28 млн сўмлик жарима шаклланган. Қарздорлик тўланмагани учун Lacetti машинаси жарима майдонига қўйилган.

Машинани жарима майдонидан чиқариш учун қайнота қизининг номидаги жарималарни тўлаб берган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Хитой компанияси Оҳангарон туманида 2 ГВт қувватга эга йирик энергия иншооти қуради

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Хитойга сафари давомида шундай келишувга эришди, дея маълум қилди ҳокимли матбуот хизмати.

Лойиҳа қиймати дастлабки босқичда $200 млн, тўлиқ ишга тушгач эса қарийб $1,8 млрд.ни ташкил этади.

2,6 минг гектар майдонда барпо этиладиган энергия иншооти қуёш, шамол ва гидро энергетика ишлаб чиқариш имконини беради.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Россия ва Вьетнам раҳбарларининг очиқ форматдаги музокаралар чоғида қилган асосий баёнотлари

Россия президенти Владимир Путин:

◼️ Вьетнам билан кенг қамровли стратегик шерикликни мустаҳкамлаш Россиянинг устувор йўналишларидандир

◼️ Россия ва Вьетнам ўртасида мунтазам ва мазмунли сиёсий алоқалар мавжуд

◼️ 2023 йилда Россия ва Вьетнам ўртасидаги товар айирбошлаш 8 фоизга ошди

◼️ Россия ва Вьетнам халқаро майдонда ҳаракатларини мувофиқлаштирмоқда

◼️ Владимир Путин Вьетнам президентини Ғалабанинг 80 йиллигини Москвада нишонлашга таклиф қилди

◼️ Россия ва Вьетнам ўртасида кенг кўламли музокаралар кун тартиби мавжуд

Вьетнам президенти То Лам:

◼️ Ташриф Вьетнам ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг асосий тамойиллари тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида амалга оширилмоқда

◼️ Вьетнам В.В.Путин бошчилигида Россияни муҳим муваффақиятларга эришгани билан табриклайди

◼️ Россиянинг халқаро майдондаги мавқеи тобора мустаҳкамланиб бормоқда

◼️ Вьетнам Россиянинг қўллаб-қувватлашини қадрлайди

◼️ Вьетнам рус халқининг мамлакат мустақиллиги учун курашида кўрсатган фидокорона ёрдами ва қўллаб-қувватлашини доимо миннатдорчилик билан эслайди

◼️ Вьетнам Россия билан анъанавий дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантиришга катта аҳамият беради

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар диққатига: президентга савол йўллаш имкони пайдо бўлди

20 август куни Шавкат Мирзиёевнинг бизнес эгалари билан навбатдаги учрашуви кутилмоқда.

Шу муносабат билан тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Республика штаби иш бошлади.

Бизнес эгалари ўзлари дуч келаётган муаммолар ва таклифларни 24/7 режимида 📞1094 ва 1100 қисқа рақами орқали йўллаши мумкин.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Британиядаги Стоунхенж ёдгорлиги экофаоллар вандализмига учради

Бўёқ пуркагичлар билан қуролланган икки фаол Англиянинг энг қадимий ёдгорлигини бўяб ташлади.

Бу намойишдан мақсад жамоатчилик эътиборини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мавзусига жалб қилиш бўлган.

Уилтшир полицияси икки фаол қўлга олинганини билдирди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев Олмазор туманидаги “Инно” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркига ташриф буюрди

У ерда муҳандислик таълими бўйича таклифлар ҳамда илғор ишланмалар билан танишди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик мутахассислар Россияда қайси йўналишлар бўйича малака оширишади?

Ушбу саволга Ўзбекистон Санитария эпидемиологик осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков @Sputnikuzbek матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда жавоб берди.

Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
2024 йилнинг 5 ойида Ўзбекистоннинг 42 та компанияси ЕОИИ реестрига киритилди

Қайд этилишича, рўйхатга олинган корхоналар орасида 15 сут, 9 гўшт, 10 асаларичилик, 7 балиқни қайта ишлаш корхоналари мавжуд.

Бу ҳақда Қирғизистон сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
🇷🇺Россияда тил сертификатига эга мигрантларни текшириш бошланади

Бу иш билан Адлия вазирлиги буйруғига кўра, “Рособрнадзор” шуғулланади. Текширув ўтказиш учун мигрантлар устидан учта шикоят тушиши кифоя.

Агар мигрант ҳақиқатан ҳам рус тилини билмаслиги аниқланса, унга сертификат берган ташкилотда режадан ташқари текширув ўтказилади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия мобил лабораторияларига Ўзбекистонда талаб бор

Бу маълумотни Ўзбекистон Санитария эпидемиологик осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков @Sputnikuzbek матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда айтиб ўтди.

Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
2024/09/28 08:17:02
Back to Top
HTML Embed Code: