Telegram Web Link
Абдулҳаким Мурод айтмоқда:

— Дин ҳамма нарсага маъно беради, масалан никоҳ, туғилиш, ҳаёт, меҳнат, ўлим. Атеизм ва динсизлик эса ҳамма нарсадан маънони йўқотади, улар учун яралишдан борлиқдан ҳеч қандай маъно йўқ. Ҳаёт босқичларидан эса мутлақо маъно йўқ, шунинг учун никоҳга бир парча қоғоз деб қарайди, жинсий алоқа ҳеч қандай маъно англатмайди.

Шунинг учун руҳий касалликлар кўп чунки инсон маъно тополмайди, маъносизликдан руҳий азоб чекиб яшайди. Мўъмин учун ҳар ишда ҳикмат бор, мусибатдан ҳам хайр кутади аммо динсиз учун ундай эмас.

Дунёвий илм -фан ҳам фақат қандай деган саволга жавоб излайди, нима учун деган саволга жавоб беролмайди. Дин эса ана шу нима учун деган саволга жавоб беради.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Улар ҳаётида Аллоҳнинг Каломи

Шайх Аҳмад Ёсин (ҲАМАСнинг муассиси, ногирон бўлганлар) Қуръони каримни ҳар 4 тунда бир бор хатм қилар эдилар. Яъни, ҳар тун 7,5 пора Қуръон тиловат қилар эдилар. Китоб саҳифаларини (ногирон бўлганлари учун) ўғиллари варақлаб берар эдилар. Тунларнинг бирида ўғил ухлаб қолди. Уйғониб қарасалар, шайх саҳифаларни тиллари билан ўтказаётган эканлар...

***
Карз ибн Вабранинг олдиларига киришса, у зот йиғлаб ўтирган эканлар. "Аҳлингиздан бирортаси вафот этдими?" дея сўрашди. У зот: "Бундан ҳам ёмонроқ иш бўлди", дедилар. "Бирор жойингиз оғрияптими?", дейишди. У зот: "Бундан ҳам ёмонроқ иш бўлди. Мен Қуръондан тонгдаги ҳиссамни ўқий олмадим. Бунинг сабаби бирор гуноҳ қилганимда бўлса керак", дедилар.

Ё Аллоҳ!!

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўй-хаёлни қувгин! Агар қувмасанг у тушунчага айланади. Тушунчани йўқ қил! Бўлмаса у шаҳватга айланади. Энди шаҳватга қарши кураш! Бундай қилмас экансан, у қасд ва ҳимматга айланади. Бундан ҳимоялан! Акс ҳолда у иш ва амалга айланади. Энди агар бунга қарши чора топмасанг, у одатга айланади. Шундан кейин қутилишинг қийинлашади.

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳридаги "Атоуллохон тўра" масжидлари ўзининг вазифасини адо қилиши кераклиги ҳақида олдин ёзганман.

Чунки масжидлар Аллоҳнинг йўлига вақф қилинган маконлар ҳисобланади. Вақфнинг шаръий маъносини фақиҳлар қуйидагича таърифлашади:

Вақф - молни Аллоҳнинг мулки ҳукмига кўра доимий равишда ушлаб туриш ва унинг манфаатларини яхшилик йўлларида садақа қилишдир.

Қадимда (юз йил олдин ҳам) масжид, қабристон, ҳовли-хонадон ва экин ерлари вақф қилинган. Уларнинг ўзи ёки фойдаси хайрия йўлларида сарф этилган.

Талабалар, мударрислар ва бошқа ижтимоий фойда келтирадиган жиҳатлар харажати вақфлар ҳисобидан қилинган. Улардан нафақат бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган.

Балки маълум бир қисмини ҳам вақф қилинган жиҳатдан ўзга нарсага айлантириш мумкин бўлмаган.

Чунки шариатга кўра, вақф сотилмайди, ҳадя қилинмайди ва мерос бўлмайди. Балки у вақф қилинган жиҳатга абадий мулк бўлади.

Тўғри, руслар Ватанимизни босиб олгандан кейин вақфларни бекор қилиб, уларни ўз мақсадлари йўлида фойдаланган (отхона, ароқхона, меҳмонхона ва шу кабилар сифатида ишлатиб). Лекин юқоридаги таърифга кўра, вақф доимийлик касб этади.

Бинобарин олдин босиб-эгаллаб олинган вақфлар, яна Эгасига қайтарилиши лозим ва вақфларнинг бир қисми бўлган масжидлар ҳам ўз фаолиятини тиклаши керак. Бундай вақф-масжидлар Республикамизда талайгина.

Уларни аниқлаб, вақф қилинган мақсадлар йўлида ишлатиш биз авлодларнинг зиммасидаги улкан вазифа. Чунки зое қилинган ҳақларни эгаларига қайтариш айни адолат.

Бу вазифани адо этиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа тегишли ташкилотлар комиссия тузишлари ва тарихий адолат тикланиб, мулклар эгаларига қайтарилишини йўлга қўйишларини таклиф қиламан.

Эслатма: мавзуимиздаги вақф билан мусулмонлар идораси қошидаги Вақф хайрия жамғармаси бошқа-бошқа тушунчалар ҳисобланади.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Байроқни ким кўтариши муҳим эмас. Муҳими байроқ кўтарилиши.
“Ҳаётга қарашингни ўзгартир”: Одамлар нима учун деист бўлади? (+видео)

Бугун – билим, маълумот кўпайди, илм олиш имкониятлари чек-чегара билмай қолди. Бироқ илм-фан тараққий этгани сари руҳий таназзул, инсонийликдан, яратилиш мазмун-моҳиятидан узоқлашиш, ҳиссий ва қалбий ҳақиқатларни ақл ва мантиқ билан инкор этиш ҳам кучайди. Ана шундай инкорчилар орасида деистлар минг йиллар давомида ҳақлигини миллионлаб бор исботлаган ҳақиқатларни рад этишни бошлади. Ушбу изланишимизда уларни фош қилиш, ўзларининг усуллари, ақл ва мантиқ йўли билан инкор этишни мақсад қилдик. Иккинчи қисм – одамлар нима учун деист бўлишлари ҳақида.

Батафсил: https://azon.global/1885

©️Azon Global
"Ислом уммати учун қайта туғилиш керак. Туғилиш учун тўлғоқ керак. Тўлғоқ учун эса алам ва оғриқлар лозим".

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қуйидаги сурат Намангандаги менинг боболарим қурдирган "Атоуллохон тўра" масжидининг ҳозиридан ҳикоя қиляпти. Иттифоқ пайтида у винзавод омборхонаси бўлган. Мустақилликнинг илк йилларида ўз вазифаси - намозхонлар хизматида бўлган. Ҳозир яна бошқа вазифа - маданият масканига айлантирилган.

Мен Наманган вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллигидан Аллоҳнинг уйи бўлган мазкур масжидни, яна аслига қайтаришларини, Аллоҳнинг амрини бажариб, юрт ва халққа барака ёғилишига сабабчи бўлишларини сўрайман. Шу сўровимизни бу сафар ҳам эътиборсиз қолдирмасларини умид қиламан.

"Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топгувчи зотлар бўлсалар, ажабмас" ("Тавба" сураси, 18-оят).

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Агар уйингда узлат қилсанг ва эшигингни ичкаридан тамбалаб олсанг ҳам сени тинч қўйишмайди. Модомики ҳақиқат нури деразанг туйнукларидан ўтиб турган экан, улар учун сен йўқ қилиниши керак бўлган таҳдидсан".

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллаҳ...

Ёзувчи ўз асарларида рус жамиятидаги оилавий муаммоларни ёритар экан, хиёнат ва талоқ масаласига катта эътибор қаратади. Бу муаммоларга адолатли ечим ахтаради. Лекин черков таълимоти билан дунёқараши шаклланган ёзувчи, бу масалаларга тўғри ечим беришга қийналади.

👉 Батафсил ўқиш

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Мезана шариат илмлари халқаро академияси аёллар бўлими" 2024-2025 ўқув йили учун қабул давом этмоқда!

📄 Устоз Мубашшир Аҳмад муассислигида Истанбулда ташкил этилган "Мезана халқаро илмлар академияси аёллар бўлими"га қабул жараёнлари 1-августдан, сентябр ойининг 15-кунига қадар этиб белгиланди.

📌 "Мезана халқаро илмлар академия"си аёллар бўлими биносида душанба, чоршанба ва жума соат 10:00 дан 14:30гача ҳужжатлар қабул қилинади.

📚 Сиз Академияда Араб тили (Сарф, наҳв муҳовара), Қуръони Карим (ўқитиш ва ёдлаш), фиқҳ, ақида, сийрат, тафсир фанларидан илм олишингиз мумкин бўлади.

Академиямизда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ва тўловлари ҳамда қўшимча маълумотлар ҳақида ҳавола устига босинг 👉 🔗 ҳавола (линк)

📍 Манзил: (ушбу кўк ёзув устига босинг)

📞 Телефон рақам: +905394818534
✈️ Телеграм: @mezanamurojaat

@mezanauz_academy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исломда қиёматгача ўзгармас қонунлардан бири аёлларнинг ҳақларидир.

Бутун дунё феминистлари бирлашиб овоз берсалар ҳам эркакларнинг аёллар ва фарзандлар олдидаги нафақадаги мажбуриятларини бекор қилолмайди.

Бутун дунё феминистлари бирлашиб талаб қилса ҳам, аёл кишидан алимент ундирилмайди.

Инсу жиннинг барчаси йиғилиб келишиб олса ҳам, эрнинг аёл кишини уй-жой билан таъминлаш мажбурияти бекор бўлмайди.

Эрларнинг фожирлиги ёки золимлиги туфайли ҳақларини ололмаган аёллар, Қиёматда албатта эрларининг савоблари эвазига ундириб оладилар. Шу туфайли, эҳтимол ҳаётда қилган кўп хатолари ювилиб кетади.

Ожизларга нисбатан инсонийлик нуқтаи назаридан Ислом бошқа тузумлардан қатъийлиги билан устун туради.

© Саид Комил Муҳаммад Карим

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазонинг Хон Юнус шаҳарчаси аҳолси исроил бомбалашидан қочяпти.
Бу манзара ҳар кун ва Ғазонинг ҳар ерида такрорланяпти.

Майдони Тошкент шаҳри ҳудудига қарийб тенг - 360 км2 бўлган Ғазодаги мусулмонлар худди қўрага қамалган қўйдай ўзини уёққа-буёққа уриб ҳаёт кечирмоқда. Қўйлар-ку одамдан ҳуркиб қочса, ғазоликлар бир йилдан бери ўлимдан шундай тирқираб қочиб кун ўтказишмоқда (яшашмоқда дея олмадим). Бутун ҳур олам эса бу хунрезликларни мамнуният-ла томоша қилиб келмоқда.

Инсон бўлганимдан пушаймонман...

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Осиё томон юзлансак, ўша-ўша хасталик ва айни натижани кўрамиз.

Мусулмонларнинг аксарини ташкил қиладиган ажамлар (араб бўлмаганлар) ҳанафий ё шофиъий мазҳабига эргашадилар. Ўзларини аҳли ҳадис деб номлаб олган анавилар бўлса, бу буюк икки имомга тил теккизишдан ҳузур қиладилар. Шу сабабли бўлиниш ва фитналар қўзғалади. Бундай илмий ва хулқий бошбошдоқликдан динимизнинг келажагини йўққа чиқарамиз.

Мен Суннат байроғини кўтарган кишиларга насиҳат қиламан: Ўзингиз ва умматингиз тўғрисида Аллоҳдан қўрқинг! Жамлаш керак, бўлиш эмас! Исломнинг йўлига тўсиқлар қўйиш ўрнига, унинг қайтиши учун йўл очиш лозим.

Мусулмонлар жамоаси асрлардан бери яшаб, фиқҳий ихтилофлар нима эканини билиб олган. Уни шишириш ва бўрттириш шарт эмас!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Аёллар муаммоси: қотиб қолган ва четдан кирган урф-одатлар ўртасида" китобидан

=====
P.S. Аҳли илмга шайх Ғаззолийнинг мазкур китобларини ўқишни тавсия қиламан. Унда дин (шарқ) ва илм (ғарб) номидан аёлларга қилинаётган зулм ва муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари ҳақида гўзал мулоҳаза ва ҳақиқатларни топасиз.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Францияда дунёвийлик сиёсати ёхуд қош қўяман деб кўз чиқарилдими?

“Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини тугал этгувчидир.”

("Соф" сураси, 8-оят).

Франциядаги секуляризм сиёсатининг мамлакатдаги мусулмон жамиятининг ҳаётига ҳамда унинг радикаллашувига таъсири алоҳида тадқиқ қилиш керак бўлган муҳим мавзу ҳисобланади. Чунки бу масала, нафақат Францияда, балки мамлакатимизда содир бўлаётган жараёнларнинг қаерга қараб оқаётганини аниқлаш учун ҳам долзарбдир.

👉 Батафсил ўқиш

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МИЛЛИЙ МАФКУРА КЕРАК!

Бисмиллаҳ...

Бизнинг жамият худди ҳасталигини била туриб, даволанишни хоҳламаётган беморга ўхшайди. Яъни бир бемор ўзини қайси дард қийнаётганини яхши билади, дардига даво бўладиган сабабларни ҳам, аммо у сабабларни қилмайди.

Мисол учун, уни бош оғриғи қийнайди, лекин у на бош оғриғига қарши дори ичади, на табибга мурожаат қилади. Негадир у табибларни худди душманидек ёмон кўради. Тўғри, баъзида қандайдир дорилар ичади, лекин ўзини ҳасталикка қарши курашаётгандек кўрсатиш учунгина ичаётганга ўхшайди, чунки ичаётган дорилари бош оғриғига қарши дорилар эмас. Аслини олганда эса унинг тузалиш нияти йўқ. Негаки, у шундай яшашни хоҳлайди. Хастаҳоллик унинг табиатига сингиб кетган. Ҳеч ҳам тузалишни истамайди.

Шу сабабли касаллик тобора кучайса кучаядики, асло тузалмайди. Бу ташбиҳим билан нима демоқчи эканлигимни тушундингиз деган умидда шарҳига ўтмайман. Хуллас, жамиятимизда муаммолар жуда ҳам кўп, лекин биз муаммо деб билган нарсалар бошқалар наздида ҳам муаммоми, ҳамма гап шунда. Бизга жиддий муаммо бўлиб кўринган нарсалар, ҳолатлар бошқалар учун манфаат манбаидир эҳтимол.

Хўш, энди бизни қийнаётган муаммоларга тўхталсам. Бизнинг жамиятимиздаги энг катта ва энг жиддий муаммолардан бири бу— ҳукумат ва ҳалқ ўртасидаги муносабатларда ўзаро ишончнинг йўқлигидир. Уларнинг ўзаро муносабатларига дарз кетган. Иккала томон ҳам бир—бирига ишонмайди. Ва бир-биридан қўрқади. Улар ўртасида катта жарлик бор. Ҳукумат вакиллари кўп ишларда халқ билан ҳисоблашмайди. Кўп ҳолларда халқнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинади.

Бу ҳолдан эса ҳалқ қаттиқ аламзада. Шу сабабли жамиятда бошбошдоқлик авж олган. Мен бу вазиятда бир тoмонни қоралаб, иккинчи томонни оқламоқчи эмасман. Жамият бундай ҳолга келишига иккала тарафнинг ҳам айби бор.

Чунки қарс икки қўлдан чиқади. Биламизки, ишончсизлик асосига қурилган ҳар қандай муносабат узоққа бормайди.
Яна шунингдек, ватандошлар орасидаги муносабатларда ҳам ўзаро ишонч йўқ. Одамлар бир-бирини қийратиш билан овора. Жамиятимизда фикрий тарқоқлик жуда ҳам кучли. Ўзаро ҳамжиҳатлик йўқ. Руҳий ҳолат издан чиққан.

Инсонлар орасида самимият, меҳр-шафқат, мурувват, шижоат каби чин инсоний фазилатлар йўқолиб кетмоқда. Кўпгина ёмон иллатлар эса тобора "фазилат"га айланиб боряпти. Ботқоқлик нечун инсонлар кўзига чаманзор бўлиб кўриняпти?! Жамиятимиз нечун бу қадар тубан аҳволга тушди?

Негаки, бу жамият илмдан, ўз қадриятларидан юз ўгирди. Бу миллатни азиз қилган, юксакларга кўтарган асосдан воз кечди. Миллати, тили ва дини бир инсонлар нечун бир тану бир жон бўла олмаяпти? Чунки ҳозирги кунда инсонларни биродарлик руҳида бирлаштириб, уларнинг қалбларини бир-бирига боғлаб турадиган асос—мафкура амалда йўқ.

Бир жамият ўлароқ олдимизга қўйган аниқ бир мақсадимиз йўқ. Бундан буёғига йўлимизни аниқ белгилаб олмасак бўлмайди. Руҳан уйғоқ миллат сифатида қад кўтаришни истасак дунёқарашимизни, тутумимизни буткул ўзгартирайлик! Бизни бир жамият ўлароқ бир мақсад йўлида бирлаштириб турадиган мафкурамиз бўлиши керак.

Ва бу мафкура қадриятларимизга мутаносиб бўлсин. Ғарб даъват қилаётган демократия билан қадриятларимизга мос жамият қуриб бўлмайди! Бизнинг муаммоларимизга ечим фақат Исломдир! Бизни бирлаштирувчи мафкура биргина Исломдир!

@havaskor_adabiyotchi

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шундай фойдали қонун бизда ҳам қабул қилиниши керак. Порахўр ва ўғриларга ўхшаб фолбин ва сеҳргарлар ҳам кўпайиб кетган жамиятимизда. Уларга бориб, хизматидан фойдаланадиган ҳатто амалдорлар ҳам мавжуд.

***
🇹🇯 Тожикистонда фолбин ва жодугарларга борганлар жазоланади


“Фолбин ва жодугарларга мурожаат қилаётган фуқаролар уларнинг хизматларига пул тўлаб, бу фаолиятни ривожлантираётгани аниқланди”, дейилади Тожикистон ИИВ хабарида.

Мамлакатда фолбинлик ва жодугарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган, у жарима ёки 15 суткагача қамоқни ўз ичига олади. Қайта содир этганлар эса жиноий жавобгарликка тортилади.

© Gorizont

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Abdulvohid Zabihulloh
Бир марта уйдаги таътилим кўпайиб кетганида, "(ўқишга) ҳали ҳам кетмадингми" деганлардан ҳазиллашгандай шикоят қилгандим. Шунда бир яқинимиз "сен шунга ҳам шукр қил. Опоқдаданг раҳматли отанг-амакиларинг уйга келишганида "нега келдинг" деб, остонадан қайтарар эдилар. Фарзандлари "ҳужрада ўтган куним, отамни ёнида ўтган кунимдан яхшироқ" деган ўй билан бўлишини таъминлар эдилар", деб қолдилар.

Мана шу қариб, пенсия ғамида юриши кутиладиган одам, шу ёшда фақатгина иймон орқали алоқа ўрната олган, яъни ўзлари кўрмаган охират учун ўзларини ва фарзандларини илм машаққатига дучор қилиш ҳаракатида бўлганлар.

Лекин энг қизиғи, дунёдаги жозибадор тараққиёт у кишини иймон ундаган нарсага ундай олмаган. Фарзандлари учун қадриятсиз фаровонликдан кўра йиқилмасдан аранг турган том остида қадрият сингдиришни кўпроқ раво кўрганлар.

Чунки бобокалонимиз:

Фарзандлари келажакда, тараққиёт учун ўз қадриятидан кўмир сифатида фойдаланишини истамаганлар;

Ўз наслларидан, ўзи бомдодда момосининг Қуръон тиловат қилаётган овози билан уйғониб, умри мобайнида таҳқирланишларга гувоҳ бўла-бўла вояга етгач, маош ва мансаб учун ҳар қандай буйруқни бажараверадиганлар чиқишини исмаганлар;

Наслларидан бузуқлик тарғиботи юритилаётган олимпиядада олтин медал қўлга киритишни ютуқ деб ҳисоблайдиганлар чиқишини истамаганлар;

Наслларидан фаоллиги сабабли Нобел олиб, Фаластин ҳақида мирқ этмайдиганлар чиқишини истамаганлар.

Ва яна улар бугунги, тараққиётни норасидаларни узоқ масофадан тириклайин ёқиш учун восита қилиб олганларнинг дунёсида мусулмонларнинг "азиз" ва "нуфузли" бўлишларини истамаганлар.

Ўзимизни албатта тафтиш қиламиз. Лекин шу ҳам борки, бугуннинг дунёсининг "қолоқлари" бўлиш нақадар мақтанишга арзирли нарса экани ҳақида ҳам бир фикр юритиб кўришимиз керак.
Телеграм сарҳадларида қуйидаги канални кўриб қолдим ва аъзо бўлдим. Канал жуда фойдали экан. Унда юртимиз ва дунёда донғи чиққан моҳир ҳофизул-Қуръонларнинг сифатли ёзиб олинган тиловатлари жамланган экан.

Сиз ҳам бу каналга аъзо бўлинг, Аллоҳнинг каломини эшитиб роҳатланинг ва жаннатдаги даражотларда кўтарилинг!

Аллоҳ ҳаммамизга манфаатли қилсин!

@MubashshirAhmad

https://www.tg-me.com/QURANMP330
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръонни севадиганлар - Аллоҳ севадиган бандалардир.

© Ҳусайн қори Бухорий

@MubashshirAhmad
2024/10/03 15:27:00
Back to Top
HTML Embed Code: