Telegram Web Link
Аҳволимиз!

🗣Бирлашган Араб Амирликлари Павел Дуров ҳибсга олинганидан сўнг Франциядан сотиб олиниши режалаштирилган 80 та Dassault Rafale номли қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича 10 миллиард евролик шартномани тўхтатиб қўйди.

Бундан ташқари бир неча кун олдин Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги Франция ҳукуматидан ҳибсга олинган Телеграм асосчисига барча зарур консуллик хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этишни талаб қилган эди.

⁉️"Мана нимадир қилса бўлар эканку? Фақат қуруқ гап эмас балки амалий ишлар қилса ҳам бўлар эканку? Нима учун шундай ишлар Фаластиндаги мусулмонлар учун қилинмайди" дейишингиз мумкин, бунга жавоб қуйидагича:

Бирлашган Араб Амирликлари бекорга Павел Дуровга ўз фуқоролигини бермаган. БАА Павел Дуровнинг энг катта сармоядорларидан хисобланади. Агар Дуровга зарар етса бу БААнинг иқтисодига жидий таъсир ўтказади.

Фаластиндаги мусулмонлардан эса ҳеч қандай фойда келмайди, аксинча уларга ёрдам бериш керак. Бошқа мусулмон давлатларининг бошқарувчилари каби охиратини дунёга алмашган Бирлашган Араб Амирликларининг хоин бошқарувчилари учун фаластиндаги мусулмонлар масаласи умуман ортиқча муаммо.

Аллоҳ тез кунларда сизларни ва ҳукуматларингизни ҳалок қилсин!

© Абу Зарр

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шошилинг

⚠️ Мезана халқаро илмлар академиясига қабул тугашига 1 кун қолди.

Истанбул шаҳрида жойлашган "Mezana" академияси беш йиллик олий ўқув даргоҳи бўлиб, шариат илмлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Дарслар араб тилида бўлиб, таълимни Шайх Айман ЖАМОЛ, Доктор Муҳаммад Акрам Абу Ғуш, шайх Муҳаммад Фоиз Аваз, Доктор Омир Муҳаммад Халифа, шайх Аҳмад ал-АҲМАД, шайх доктор Аҳмад Фозил, шайх доктор Муҳаммад Самир Ал-Ҳалабий каби араб тилли профессор-ўқитувчилар олиб борадилар.

Mezana академиясини битирган талабаларга махсус диплом берилади ва Академия қошидаги Фатво ва ҳадис илмлари магистратурасида ўқишни давом эттириш имконига эга бўладилар.

Академияда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)
Имтиҳонлар қай тарзда ўтиши, ҳужжат топшириш кетма-кетлиги муддатлари, ётоқхона ва 3 маҳал овқатланиш ҳақида 👉 ҳавола (линк)

Белгиланган ҳаволалар орқали маълумот олишингиз мумкин.

Дарслар 15-сентябрдан "Мезана"нинг янги биносида бошланади.

Мезана муассиси
- Мубашшир Аҳмад

📹 Рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма бу ерда 👉 🔗ҳавола (линк)

🧾 Рўйхатдан ўтиш: 👉 🔗 ҳавола (линк)

⚠️ Аёллар бўйича қабул кунлари ва шартлари ҳақида @Mezanauz_academy телеграм канали орқали кузатишингиз мумкин.

🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Манзилимиз: @mezanauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МИЛЛИЙ ҒОЯ ЙЎЛИДА

1-мақола: "Миллат ва унинг аҳамияти".

“Миллат тақдири”, “миллий манфаатлар”, “миллий анъаналар”, “миллий қадриятлар” ҳақида кўп эшитганмиз. Расмийлар эса “миллий мафкура” ҳақида жўшқин нутқлар қиладилар. Бироқ, биз бу мавзуларнинг ўзаги бўлган “миллийлик” ва “миллат” тушунчаси ҳақида биламизми?

Миллат ўзи нима?


👉 Батафсил ўқиш

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юқоридаги хабар худосиз Элтузга тегишли.
Аслида хабар қуйидагича:
Диний таълим тақиқлангани сабабли Бойсунда ёш болаларга ҳужра услубида, президент ибораси билан айтганда Нур - Қуръон ўргатаётган Устоз қўлга олинди. У болаларга одоб-ахлоқ ўргатиш билан бирга уларнинг қорнини тўйғазиш ва жойи учун 1 миллион сўм ойлик тўлов олган. (Шундай хизмат кўрсатадиган расмий мактаблар 3 миллиондан 15 миллионгача ойлик тўлов олади). Муҳтарам устоз бу фидойидиги учун 10 сутка қамоқ ва Аллоҳнинг розилигини олди. Қамоқдан чиқса бу инсон яхшилик улашишда яна давом этади, Аллоҳ рози бўлсин!

@MubashshirAhmad
Преследование мусульман и борьба с исламом

«Свидетель века», 16 серия

Смотреть 👉 https://youtu.be/x1AXXBXRMR0

©️Azon Global на русском
Ислом аёлни жисмонан заиф ва шу билан бирга қалбан кучли ҳисоблайди. Эркак акси. Аёл қалбини ҳисобга олганлари учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарзандларга бериладиган совғаларни қизлардан бошлашга буюрдилар. Уларни "нозик шишачалар" дея таърифладилар, ҳамда синдириб қўймасликка амр этдилар.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларни таппи қилишга мажбурлаганлар ким? Далаларда кетмон чопишга, мардикорликка чиқишга, оиласини ташлаб чет элларда хор-зор бўлиб юришга, инсон савдоси қурбонларига айланишига сабабчи бўлганларчи?

Оиланга қара, масъулиятни ҳис қил, аёлинга меҳрибон бўл, энг аввало оиланга инфоқ қил, яхшилигинга энг аввало ўз аҳли аёлинг ҳақли деб ўргатганлар айбдорга айландими?

© Faiziddin Mu'min

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний қонун — диний таълимни чеклаш конституцияга зид

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/s7we7AlYmD8

©️Azon Global
БИЛДИРИШ

Ҳар бир мусулмоннинг энг олий мақсади Аллоҳнинг ризосига эришиш ва жаннатига ноил бўлиш.

Мен ҳам эл қатори бир мусулмонман ва шу олий мақсад сари интиламан. Ўқийман, ўрганаман ва илмимга амал қилишга уринаман.

Ёшим олтмишдан ошди. Ҳали бирон амалимни холис Аллоҳ учун қила олдим, деб айтолмайман. Ҳар амалимга риё, ужб (ўзига бино қўйиш) каби иллатлар ёпишиб олаверади. Умрим шу иллатларга қарши курашиш билан ўтяпти. Ҳали яхшироқ бир натижага эришганим йўқ.

Ҳар бир мусулмон қатори энг катта ғамим эсон-омон иймон билан ўлиб олиш. Аммо иймонни сақлаб қолиш осон эмас экан. Пешволар ўртасида ўта шиддатли ихтилофлар юз бериб турган бир пайтда бу иш янада оғирлашар экан. Олимлар ўртасидагина бўладиган тортишувларнинг омма олдига олиб чиқилиши омманинг ахлоқсизлашувига, бошбошдоқликка олиб келар экан. Бундай пайтда саводсиз, оми одамларгина эмас, уч-тўртта китоб ўқиб, оқ-қорани бироз бўлса-да ажрата оладиган мен каби чаласаводлар ҳам йўл тополмай довдираб қолар экан.

Ҳаётда бир из қолдириб кетишни истаган ҳар бир одам яқин ва узоқ режа билан иш юритади. Аниқ бир режа учун эса мусулмон одам мазкур ихтилофлар борасида аниқ бир қарорга келиб олиши шарт. Мен келган қарорлар қуйидагича бўлди:

1. Илм олар эканман, асосий эътиборимни шу олаётган билимим иймонимни кучайтиришига, мени Аллоҳга янада яқинлаштиришига эътибор қаратаман. Кучайтирса, мени янада Аллоҳга яқинлаштирса, уни оламан. Аксинча, мени иккиланишлар ёки беҳуда талашиб-тортишишлар сари етакласа, ундан қочаман.

2. Илмни улуғлайман. Шундан келиб чиқиб, мотуридий бўладими, салафий бўладими, сўфий бўладими, бошқа бўладими, ҳамма олимларни бирдек ҳурмат қиламан, ҳаммасидан бирдек фойдаланаман. Жумладан, Замахшарийни ҳам маза қилиб ўқийман. Ундан кўп фойдалар оламан.

3. Олимларнинг бир-бирлари ҳақида ёки бир-бирлари танлаган йўллари ҳақида айтган ўта кескин гапларини қабул қилмайман. Масалан, Аллоҳ осмонда демасанг, кофир бўласан ёки шундай десанг, кофир бўласан, каби гапларга қулоқ солмайман.

4. Ҳамма масалада баҳоли қудрат холис бўлишга интиламан. Масалан, ғарбни ўта идеаллаштирадиганларга ҳам, уни мутлақо қоралайдиганларга ҳам қўшилмайман. Ундан ўрганиш мумкин бўлган жойларнинг ҳам, эҳтиётланиш лозим бўлган ўринларнинг ҳам гувоҳи бўлиб турибман.

5. Ислом ер юзига ёйилиб, турли хил фалсафалар билан тўқнаш келиб, ҳар хил саволлар пайдо бўлганидан кейин уларга жавоб бериш ёки жавоб бермаслик борасида мусулмонлар ўртасида турли хил қарашлар пайдо бўлди, ихтилофлар ана шундан келиб чиқди, дейилади. Бу гапга эътирозим йўқ. Мен эса

6. Ислом динини воқеий дин, деб биламан. Унда назария бошқа, практика бошқа эмас. Назарий Ислом, амалий Ислом бўлмайди. Иккиси бир бўлиб, бир бутунликни ташкил қилади. Бири бўлмаса, иккинчиси ҳам бўлмайди. Саҳобаларда мана шу бир бутунлик бўлган. Шунинг учун савол ҳам пайдо бўлмаган, унга жавоб бериш ҳам керак бўлмаган.

7. Ҳозир ҳам худди шундай. Мусулмонларга қарши тош отилади. Мусулмонлар унга қарши назарий Ислом билан жавоб қайтаради. Шунинг учун яхши натижага эришилмайди. Юқорида айтиб ўтганим бир бутунлик вужудга келса, талашиб-тортишишга ўрин қолмайди. Халқ аҳмоқ эмас. Оқ-қорани жуда тез ажратиб олади.

8. Мен бир ожиз бандаман. Тоғни талқон, боғни бўстон қиладиган қувватим йўқ. Бировга йўл кўрсатадиган ёки бирон фатво берадиган илмим ҳам йўқ. Шунинг учун ўз ҳолимга яраша аввало ўзимда, кейин эса оиламда, яқинларим орасида ўша бир бутунликни ҳосил қилишга ҳаракат қиламан. Менинг вазифам ҳаракат қилиш. Натижа эса Аллоҳдан.

9. Қилаётган ишларимга, айтаётган гапларимга далилларни тафсирлардан, ҳадислардан, уламоларнинг гапларидан оламан. Замондош устозларнинг гапларига, кўрсатмаларига ҳам алоҳида эътибор қаратаман.

10. Айтаётган гапим ёки қилаётган ишимга устозлар тарафидан эътирозлар бўлса, уларни исботлашга ва зарур бўлганда ўнглашга ҳаракат қиламан.

11. У ер бу ерда ўқиб ё эшитиб олган гапи билан менга эътироз билдирганларга жавоб қайтармайман. Бу ишда ҳеч қандай наф кўрмайман.
12. Ҳақорат ва мазахлар бироз дилимни оғритиши мумкин. Уларга инсоф тилаш билан чекланаман. Лекин охиратда биронта мўмин мен туфайли айбланишини, азобланишини истамайман. Қиёмат кунининг даҳшатини бироз бўлса ҳам ҳис қила олган ҳар бир мусулмон шундай фикрда бўлади, деб ўйлайман.

13. Хуллас, мен Исломни хаёлда эмас, воқеий ҳаётда ҳар икки дунё саодатига элтувчи йўл, деб биламан. Шу дунё бахтига мушарраф қилаётганини ҳар куним, ҳар онимда ҳис этиб турибман. Оилавий бахт борасида қандай ютуқларга эришган бўлсам, ҳаммаси Ислом шарофатидан бўлди.

Сўзим охирида ҳаммага ҳар икки дунё саодатини тилаб қоламан.

Муқим Маҳмуд
2024-08-29

@MubashshirAhmad
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Qibrayda yashovchi Maʼpura opani takror operatsiya qilish zarur.

Shu yil may oyida jarrohlik amailiyoti oʻtkazilib, toz suyagiga qoʻyilgan protez olib tashlanib, vaqtinchalik protez qoʻyilgan edi.

Ayni paytda qo‘yilgan protezni tezroq olib tashlab, doimiy protez qoʻyilishi kerak.

Jarrohlik operatsiyasi uchun 49 million soʻm pul zarur.

“Ehsonning mukofoti faqat ehsondir”.

Azizlar, ahlingizdan ortgani boʻlsa, shu oilaga ehson qiling. Chindan haqdor, yordamingizga muhtoj…

Plastik kartalar:
UzCard Garant bank: 5614680305803450 Ro‘zihojiyeva Maʼpura.
UzCard SQB: 5614681628662979 Ro‘zihojiyeva Feruza (qizi).

Telefon: +998955950605.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даҳрийлик фитнадир.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ кимни жаннат учун халқ қилган бўлса ундан кўнгилсизликлар кети узилмайди. Қатъиятли мўмин буюк ишларда собит бўлади. Унинг фикри ўзгармайди, тили шикоятла сўз демайди. Шундай экан, ўзингга етган кўнгилхираликни ажр ваъдаси ила ва енгил санаш билан осонлаштир. Шунда машаққатлар шикоятсиз арийди.

Шуни доим ёдингда тутгилки, берилиш учун маҳрум бўлгансан! Офиятли бўлиш учун синалгансан! Покланиш учун балолангансан!

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маънавий таҳдидларга қарши ҳошимжонча кураш қанча давом этади?

Инсон капитали ва моддий ресурслар чекланган, мамлакатнинг инфратузилмасини ривожлантириш учун четдан қарз олинаётган, натижада давлатнинг ташқи қарзи кундан кун ортиб бораётган даврда бор маблағни Абдухошим Исмоиловнинг Регистон майдонида рақс тушиши учун сарфлаб юборишимиз қанчалар тўғри?

Ёки Маданият вазири Озодбек Назарбеков айтганидек, маданиятга таҳдид бостириб келганда, биз асфальт учун ташқаридан қарз олиб, ўз пулимизни фестивал ва ўйин-кулгига сарфлаб юборишимиз тўғри бўладими?

👉 Батафсил ўқиш

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исми ўзбек, ўзи рус». Ўзбекистонда руслаштириш сиёсати.

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 31-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/0VoZFvN4BsI

©️Azon Global
Медресе для девушек в Киргизии. Нетерпимость только к исламу.

Смотреть 👉 https://youtu.be/Lp8DAkeigo8

©️Azon Global на русском
Муаммонинг илдизини топгим келаверади. Чунки ҳозирги натижалар ана шу илдиз-асосларга бориб тақалаверади.

Гап юздан чиққан тукни ёмон кўришда эмаслигини ҳамма тушуниб турибди. Бу ерда тук мисолида исломни ёмон кўриш, ўз аслидан нафратланиш ётибди. Лекин нега?

Зоти мусулмон авлод, аждодининг қадриятидан қачон ва қандай нафратланиб улгурди? Улар нега нафратини сурбетларча изҳор қила оладиган даражада юзсиз?

Назаримда бундай миллат таназзули, миллат фожиасининг юзага келишида қуйидаги омиллар асосий ролни ўйнаган:

1. Рус босқини. (1870-1920-йиллар).

2. Коммунистик мафкура.(1920-1990-йиллар).

3. Ясама ва ўта заиф миллий мафкура. (1995-йилдан ҳозиргача).

4. Исломофобия. (2000 йиллардан ҳозиргача).

Ана шу омиллар мажмуаси ҳозирги нохуш воқеалар сабабчиси бўлади. Нохуш деганим сабаби, у нафақат мусулмон қатлам учун муаммо, балки эрксевар ва оқил ҳар бир қатлам норозилигига сабаб бўляпти.

Бу энди жуда ёмон. Чунки қўлида озгина ҳокимияти бор тоифа билан халқнинг катта қисми қарама-қаршилиги хавфли кўриниш ҳисобланади.

Шу сабаб, бу ва шунга ўхшаш муаммолар тезликда ҳал қилиниши керак. Бунинг учун эса муаммоларнинг илдиз-асосини топиб, уларга ечим излаш вақти келди.

25.08.2019 й.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бугун биз озодмиз!" — Бангладешда инқилоб. Осиёнинг "темир хоним"и нега ҳокимиятдан ағдарилди?

Яқин пайтларгача кучли ривожланаётган Осиёнинг кучли давлатларидан бири – Бангладешдаги талатўплар бунга мисол бўла олади. Бангладеш Бош вазири, мамлакат асосчиси ва “миллат отаси” Мужибур Раҳмоннинг қизи Шайх Ҳасина Вазед талабалар бошчилигида бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари ҳалокатли ва умуммиллий тартибсизликларга айланиб кетганидан сўнг истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди. Хабарларга кўра 76 ёшли бу аёл сиёсатчи вертолётда Ҳиндистонга қочиб кетди ва Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради.

Батафсил: https://azon.global/1920

©️Azon Global
2024/10/03 17:21:45
Back to Top
HTML Embed Code: