🔬 Журналист аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
Мамлакатимиз медиа соҳасида фаолият олиб бораётган журналистлар орасида хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Ҳамма журналист аёллар ҳам иш-ижод, кундалик ҳаёт ташвишларидан ортиб вақтида саломатлигига эътибор қаратади, дея олмаймиз.
Яширин кечувчи касалликлар мавжудлигини ҳисобга олсак, жамиятимиз гултожи ҳисобланмиш хотин-қизларимиз, жумладан, журналист аёллар тиббий кўрикдан ўтиб туриши жуда муҳим ҳисобланади.
Хабарингиз бор, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва замонавий маммографик тизим ишлаб чиқарувчиси бўлган маҳаллий “ТСМТ” компанияси ҳамкорлигида махсус акция эълон қилинди.
✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)
📲 /Telegram/ Facebook/

Ўзбекистоннинг Эрондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди
Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди
Бунгача у 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консуллигини бошқарган.
Фариддин Насриев 1981 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган.

IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
📲 /Telegram/ Facebook/
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Дилнозахон Собир қизи Каттаханова Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Феруз Каримович Аблаяров Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқотда уни Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.
📲 /Telegram/ Facebook/
📲 /Telegram/ Facebook/
Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси О.Мальгинов Ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилди
2023 йил 21 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Малгинов таклиф этилди. Учрашув давомида Россия вакилига «Россия сегодня» матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда «Справедливая Россия – за правду» партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи мамлакатимизда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани қатъий тарзда етказилди.
Россия Федерацияси каби дўст мамлакат партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари, афсуски, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди.
Россия оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган бу каби баёнотлар атайлаб провокацион руҳда бўлиб, халқларимиз ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўз навбатида, О.Малгинов тўлиқ масъулият билан З.Прилепиннинг баёнотлари Россия Федерацияси раҳбариятининг дўст ва мустақил Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги вакили сифатида Элчи «Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги унинг мамлакатида ҳеч қачон шубҳага олинмаган»лигини таъкидлади.
О.Мальгинов, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу ҳодиса бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини таъкидлади.
Ташқи ишлар вазирлиги

🔹Bugun kunduzi respublika hududi bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba'zi joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 8-13° iliq bo‘ladi.
🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ertalab tuman tushadi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 10-12° iliq bo‘ladi.
🔹Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 7-12° iliq bo‘ladi.

UzAuto Motors "Chevrolet Cobalt", "Damas" ва "Labo" автомобиллари учун контрактация очилишини маълум қилди
Компания хабарига кўра, бугун, соат 12:00 да 2024 йил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган "Chevrolet Cobalt", "Damas" ва "Labo" автомобилларининг бутун ҳажми учун онлайн контрактация очилади.
Автомобиль харид қилиш учун шартномани фақат онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин.
Айтилишича, шу кунларда барча Chevrolet дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилади ва автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказади. Маънавият, маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинади.
📲 /Telegram/ Facebook/
📲 /Telegram/ Facebook/
МАХСУС ИНСПЕКЦИЯ ТРАНСПОРТ УСТИДАН НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРАДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 668-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:
Инспекциянинг мақоми ва фаолиятини ташкил этиш асослари;
вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ҳамда унинг ходимларининг жавобгарлиги;
транспорт соҳасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Шунингдек, Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:
ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг талаблари ҳамда давлат хизматини кўрсатиш тартиби;
ҳаракатдаги темир йўл таркиби вa инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан қайта ўтказиш ҳамда уларга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби.
Транспорт вазирлигига қуйидагилар топширилди:
2024 йил 1 ноябрга қадар ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ишга тушириш;
2024 йил 1 декабрга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ахборот тизимининг ЯИДХП билан интеграция қилинишини ҳамда тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари жорий этилишини таъминлаш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2023 йилдан кучга кирди.

⚡️ 25 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:
🕙 15:00 да “Ўзархив” агентлиги.
✅ Мавзу: “Электрон ҳужжатларни сақлаш учун топширишга мўлжалланган “Идоравий электрон архив” ахборот тизимининг амалиётга жорий этилиши”.
📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Президент “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади.
Шу мақсадда миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.
Ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилиши, ғолиб ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда олийгоҳларга ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.