Telegram Web Link
Forwarded from markaz16
⚡️ 20 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Маданий мерос агентлиги.

Мавзу: Маданий мерос агентлиги томонидан 2023-йилда амалга оширилган ишлар таҳлили.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофотнинг айнан юртимизда ўтказилиши - Янги Ўзбекистон бу соҳада бор кучини сафарбар қилишга тайёрлигининг ёрқин ифодаси.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бугун, 2023 йил 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қирқ саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Унда Сенат, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Сенат раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлис виедоконференцалоқа тизими орқали ташкил этилган. Шу билан бирга, мажлисни Youtube ижтимоий тармоғи орқали онлайн кузатиш имконияти яратилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IT-парк фаолияти ва ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади ҳамда IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️СЕНАТ: 2024 йил 1 мартдан бошлаб лифт ва эскалатордан фойдаланиш билан боғлиқ камчиликлар аниқ чоралар асосида бартараф этилади

Бугун, 20 декабрь куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Мажлисда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхоновнинг маълум қилишича, 2023 йил 15 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 602-сон қарори қабул қилинган. Мазкур қарорга мувофиқ 2024 йил 1 мартдан бошлаб кўп квартирали уйларда лифт ва эскалатордан фойдаланиш билан боғлиқ камчиликлар аниқ чоралар асосида бартараф этилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Fanlar majmuasi 2023_2024.pdf
1.6 MB
⚡️2024/2025-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

2024/2025-ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги ташкил этилган таълим йўналишлари фан мажмуалари қўшимча тасдиқланади.

Шунингдек, таълим йўналишларини оптималлаштириш натижасига кўра йўналишлар номи ўзгарганда, шунингдек, янги йўналишлар ташкил этилганда мос равишда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

📲 /Telegram/ Facebook/
Сенат 2024 йилга мўлжалланган Ўзбекистоннинг Давлат бюджетини маъқуллади

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида   Маданий мерос агентлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:   Маданий мерос агентлиги томонидан 2023-йилда амалга оширилган ишлар таҳлили

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/zLeGhORvfUw?si=Tzcgf-l4S_oA3cYw

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёев Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюриб, IT ва рақамлаштириш соҳасидаги натижалар ва режалар билан танишди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21- декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Давлатимиз раҳбари 2024 йилдан бошлаб ҳудудларда IT хизматларини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратилишини эълон қилди. Бунда:

- IT компаниялари ҳудудлардаги бўш турган биноларга бир йил муддатга бепул жойлаштирилади;

- иқтидорли дастурчиларга бир йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан компьютер ва техникалар берилади;

- 50 дан ортиқ IT мутахассисини ишли қилган компанияларнинг бир йил давомидаги иш ҳақи харажатини 15 фоизгача қисми қоплаб берилади;

- экспортчи корхоналарга четдан эксперт жалб қилиш, халқаро конференцияларда қатнашиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.

Бу мақсадларга келгуси йилда 65 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги IT паркни халқаро миқёсга олиб чиқиш учун келгуси йилда Германия ва Саудия Арабистонида унинг шўъба корхоналарини очади.

📲 /Telegram/ Facebook/
IT cоҳаси ривожлангани сари киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарблиги ошмоқда.

Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлса, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатимизда 50 га яқин тўлов тизими бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.

Ноябрь ойида IT воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича Президент қарори имзоланди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга барча электрон тўлов тизимлари учун ягона киберхавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва ижросини қатъий назорат қилиш топширилди.

Умуман, IT хизматлари ҳажмини 20 триллион сўмга, экспортни 800 миллион долларга етказиш, тармоқларда 130 та ахборот тизимини жорий қилиш ва 750 та давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш борасидаги режаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилишда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳокимларнинг ҳисоботи тингланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi respublika hududi bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Harorat 5-10° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ertalab tuman tushishi mumkin. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 7-9° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 3-8° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ҳуқуқшунослар ва ҳисобчилар хизматига бўлган талаб сезиларли даражада ошган

🏢Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойлари натижаларига кўра, ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 1015,7 млрд сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,8 % га ошган.

Ҳудудлар кесимида ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми:

Қорақалпоғистон Р. – 10,5 млрд сўм

Андижон вилояти – 12,4 млрд сўм

Бухоро вилояти – 13,9 млрд сўм

Жиззах вилояти – 5,2 млрд сўм

Қашқадарё вилояти – 13,4 млрд сўм

Навоий вилояти – 8,9 млрд сўм

Наманган вилояти – 14,3 млрд сўм

Самарқанд вилояти – 27,4 млрд сўм

Сурхондарё вилояти – 4,5 млрд сўм

Сирдарё вилояти – 4,4 млрд сўм

Тошкент вилояти – 33,2 млрд сўм

Фарғона вилояти – 22,6 млрд сўм

Хоразм вилояти – 13,8 млрд сўм

Тошкент шаҳри – 831,2 млрд сўм


📲 /Telegram/ Facebook/
Самарқандда туризм масканларига олиб борувчи экспресс автобус йўналишлари ташкил этилади

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Самарқандда 4 йўналишда шаҳар экспресс автобус йўналишлари ташкил этилади.

Улар:

1 Е-сонли “Темир йўл вокзали – Конигил туризм қишлоғи”;

2 Е-сонли “Амир Темур мақбараси – Боқий шаҳар туризм маркази”;

3 Е-сонли “Амир Темур мақбараси – Аэропорт”;

4 Е-сонли “Амир Темур мақбараси – Хўжа Дониёр зиёратгоҳи”.

Шунингдек, 2 Е-сонли “Амир Темур мақбараси – Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи” шаҳар атрофи экспресс автобус йўналиши очилади.

2024 йилнинг 23 январь куни Самарқанд вилояти ҳудудидаги шаҳар ва шаҳар атрофи экспресс автобус йўналишларини бириктириш бўйича электрон тарзда очиқ тендер ўтказилади.

Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан e-tender.uztrans.uz ахборот тизими орқали тақдим этилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ АҚШга ноқонуний йўллар билан Мексика орқали кетган 119 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг октябридан 2023 йилнинг октябригача АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 13 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қўлга олинган.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/11/15 14:48:34
Back to Top
HTML Embed Code: