Telegram Web Link
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 - декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊Ўзбекистон 63 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида қиймати 2,8 млрд АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 12,1 % ини ташкил этган.

Экспорт қилинган тўқимачилик
маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (41,3 %), ип калава (40,7 %) асосий улушни эгаллаган.

Йил бошидан 626 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 63 та давлатига экспорт қилинган.

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президент фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

🔹барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

▫️22 март – жума;
▫️11 апрель – пайшанба;
▫️18 июнь – сешанба;
▫️3 сентябрь – сешанба;
▫️31 декабрь – сешанба.

🔹6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

▫️2 январь – сешанба;
▫️23 март – шанба;
▫️12 апрель – жума;
▫️31 август – шанба;
▫️30 декабрь – душанба.

🔘 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

▫️6 январь – шанба кунидан 2 январьсешанба кунига;
▫️13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
▫️14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрьдушанба кунига.
🔹Bugun kunduzi respublika hududi bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Qoraqalpog‘iston Respublikasi va Xorazm viloyatida yomg‘ir yog‘adi. Buxoro, Navoiy viloyatlarida kechga tomon ba'zi joylarda biroz yomg‘ir yog‘adi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 18-23° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 21-23° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 9-14° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 25 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да “Ўзархив” агентлиги.

Мавзу: “Электрон ҳужжатларни сақлаш учун топширишга мўлжалланган “Идоравий электрон архив” ахборот тизимининг амалиётга жорий этилиши”.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди

“Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ–208-сон, 21.12.2023 й.) қабул қилинди

🏢 Фармонга кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.

🔰 Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

▫️Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.

➡️ Шунингдек, Қўмита раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган:

▫️Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;

▫️вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозими;

▫️туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари – туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозими киритилди.

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Янги йил муносабати билан пойтахтнинг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди.

• Бектемир тумани — “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ,
• “Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ
Миробод тумани — “Миробод деҳқон бозори” АЖ
Мирзо Улуғбек тумани — “Наврўз деҳқон бозори” АЖ
Сергели тумани — “Сергели деҳқон бозори” АЖ
• Олмазор тумани — “Қора Қамиш деҳқон бозори” АЖ
• Учтепа тумани — “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ
Шайхонтоҳур тумани — “Эски Жува деҳқон бозори” АЖ
• Яшнобод тумани — “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ
• Юнусобод тумани — “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ ва “Олой деҳқон бозори” АЖ
• Яккасарой тумани — “Аския деҳқон бозори” АЖ
• Чилонзор тумани — “Чилонзор деҳқон бозори”АЖ

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида   “Ўзархив” агентлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:   Электрон ҳужжатларни сақлаш учун топширишга мўлжалланган “Идоравий электрон архив” ахборот тизими (arxiv.gov.uz)  амалиётга жорий этилганлиги

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/DFKAgoVQD-g?si=X2n_8kcmaG-jcPYe

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 - декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi ba'zi joylarda yomg‘ir yog‘adi, shimolda ba'zi joylarda qorga aylanishi mumkin. Buxoro, Navoiy viloyatlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 8-13° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda kunning birinchi yarmida yomg‘ir yog‘adi. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi, 12-15 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 10-12° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda yomg‘ir yog‘adi, baland tog‘larda yog‘ingarchilik, ba’zi joylarda kuchli bo‘ladi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 0-5° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊Қовун-тарвуз экспорти 7,9 % га ошган. Мева-сабзавотлар экспорти статистикаси

🏢  Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми:

— Олхўри (қуритилган) – 34 минг тонна

— Узум – 121 минг тонна

— Узум (қуритилган) – 52,2 минг тонна


— Шафтоли – 87,2 минг тонна

— Қовун ва тарвуз – 147,6 минг тонна


— Хурмо – 50,3 минг тонна

— Гилос – 45 минг тонна

— Ўрик – 63 минг тонна


— Помидор – 54,2 минг тонна

— Мош – 148,5 минг тонна


— Пиёз – 263,8 минг тонна


— Тариқ – 15,3 минг тонна

📲 /Telegram/ Facebook/
Миллион доллар учун кураш. Шахмат юлдузлари Самарқандда жаҳон чемпионлиги учун беллашади

Бугун, 26 декабрдан бошлаб Самарқандда шахматнинг блиц ва рапид йўналиши бўйича ФИДЕ жаҳон чемпионати старт олади.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 27 декабрь  КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  10:00 да  "Ўзсувтаъминот" АЖ.

Мавзу: Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги вазифалар, истиқболдаги режалар.

👉 Ушбу тадбирга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️2024 йилнинг Давлат бюджети тасдиқланди

“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–886, 25.12.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонун билан 2024 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.

Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий ва давлат дастурларига ажратиладиган грант маблағларининг белгиланган миқдорлари Қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.

☑️ Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:

🔹 республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;

🔹 3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.

🧾 Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 25 трлн сўм миқдорида белгиланди.

➡️ 2024 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизи миқдорида белгиланди.

🔰 Қонунга кўра, жумладан солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

▫️жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
▫️жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
▫️мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
▫️сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
▫️норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.

Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

📲 /Telegram/ Facebook/
“Президент совғаси” карвони йўлга тушди

Янги йил байрами муносабати билан юртимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бериладиган “Президент совғаси” карвонлари ҳудудларга жўнаб кетмоқда.

Кеча пойтахтимизда “Президент совғаси”ни қадоқлаш, ҳудудларга жўнатиш жараёнлари доир тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ташкил этилиб, жараёнлар билан яқиндан таништирилди.

Умумий ҳисобда 11 000 дона тайёрланган “Президент совғаси” таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 номдаги канцелярия маҳсулотлари, смарт соат, дартс магнит тахтаси ва бошқа совғалар киритилган.

Шунингдек, 12 ёшдан катта 1600 нафар тарбияланувчилар совғалари таркибига планшетлар ҳам киритилган.

“Президент совғаси” ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари тантанали тарзда топширилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 - декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/11/15 15:00:39
Back to Top
HTML Embed Code: