Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from markaz16
⚡️ 27 декабрь  КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  10:00 да  "Ўзсувтаъминот" АЖ.

Мавзу: Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги вазифалар, истиқболдаги режалар.

👉 Ушбу тадбирга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

📲
/Telegram/ Facebook/
Жойларда қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси  ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Мирзаобод туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамият юристи логистика хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбаридан 14 минг АҚШ доллари ва 12 млн. сўм олган вақтида қўлга олинди.
Аниқланишича, у вилоят прокуратураси томонидан мазкур масъулияти чекланган жамият раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида МЧЖнинг бекор қилинган гувоҳномасини тиклаш ва солиқ идоралари томонидан 1 млрд. 950 млн. сўм қўшилган қиймат солиғини олишга қўйилган таъқиқ масаласини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги бош мутахассиси Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатмаслик масаласини  юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспектори фуқародан ноқонуний тарзда 4 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари томонидан ушланди.
Аниқланишича, у Жиноят Кодексининг 251 прим 1-моддаси 3-қисми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумни Навоий шаҳридаги 11-сонли жазони ижро этиш муассасасидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли жазони ижро этиш муассасасига кўчирилишида ёрдам беришини ваъда қилган.

ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Фарғона шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. собиқ ҳарбий хизматчи ўзининг мансабдор танишлари ёрдамида маҳаллий фуқарони ички ишлар органлари тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган  вақтида  ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📲
/Telegram/ Facebook/
Тошкент метроси Янги йил байрами куни тунги соат биргача ишлайди

Қўшимча дам олиш кунларида метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.

📲
/Telegram/ Facebook/
⚡️ 28 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да “Ўзметкомбинат" АЖ.

Мавзу: “Ўзметкомбинат" АЖ Ёшлар етакчилари кенгаши, Корпоратив волонтёрлар ҳаракати томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар, шунигдек, комбинатда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш ва давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш бўйича амлга оширилган ишлар"

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 - декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида жами 2,4 гигаваттлик қуёш ва шамол электр станцияларини фойдаланишга топшириш ва тармоққа улаш ишларига старт берди

📲
/Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 28 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да “Ўзметкомбинат" АЖ.

Мавзу: “Ўзметкомбинат" АЖ Ёшлар етакчилари кенгаши, Корпоратив волонтёрлар ҳаракати томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар, шунигдек, комбинатда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш ва давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш бўйича амлга оширилган ишлар"

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Оилавий тадбиркорларга 5 нафаргача доимий ходим ёллаш ҳуқуқи берилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-890, 27.12.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

🔰 “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектларига 5 нафаргача доимий ходимни улар билан меҳнат шартномасини тузган ҳолда ёллаш ҳуқуқи берилди (илгари 3 нафаргача эди).

☑️ Шунингдек, бир оилавий корхона иштирокчисига бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқи берилди.

🌐 “Божхона кодекси”га киритилган ўзгартиришга кўра, давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган махсус спорт кийим-бошлари, пойабзал, спорт анжомлари, жиҳозлари ва ускуналарининг 50 фоизи учун божхона божини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар берилди.

🏢 “Шаҳарсозлик кодекси”га киритилган ўзгартиришга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш бўйича ваколатлари бекор қилинди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

📲
/Telegram/ Facebook/
Бекобод туманига янги ҳокими тайинланди

Дўсбеков Шуҳрат Бегимқулович Бекобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

📲
/Telegram/ Facebook/
Товарларни божхона режимларига жойлаштириш тартиблари соддалаштирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/552712

📲
/Telegram/ Facebook/
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида    “Ўзметкомбинат" АЖнинг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:   Ўзметкомбинат" АЖ Ёшлар етакчилари кенгаши, Корпоратив волонтёрлар ҳаракати томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар, шунигдек, комбинатда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш ва давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш бўйича амлга оширилган ишлар

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/V2tSKU86i0U?si=Y9dcamEuQCQ5gTbA

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
31 декабрь куни Тошкент метросининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳукумат ташаббуси билан амалга оширилади — Тошкент метрополитени.

📲
/Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 - декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

Ижтимоий тармоқлардаги турли каналлар ва саҳифаларда кўнгилни хира қилувчи ва руҳиятга салбий таъсир кўрсатувчи ўз жонига қасд қилиш ёхуд калтаклаш, самосуд ва шу каби нохуш ҳолатларни акс эттирган ҳар-хил хабарларни тарқатиш тобора оммалашмоқда.

Хусусан, сўнгги кунларда "Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактаб ичида эркак киши осилган ҳолатда топилди”, номли маълумот жуда кўплаб ижтимоий тармоқ воситалари орқали тарқатилди. Бу — яна бир бошқа кўнгилсиз воқеликлар юзага келиш эҳтимолига сабаб бўлиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, ижтимоий тармоқларда ва Интернет маконида жамиятга салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек, ғайриоддий ҳаракатларга тарғиб қилувчи ёки ундовчи хабарларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид.

Жумладан, “Ахборотлаштириш тўғрисида” Қонуннинг 12 (1)-моддасига мувофиқ, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этишни ифодалайдиган ҳар қандай материалларни тарқатиш тақиқланган.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189 (1)-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 130 (1)-моддасида
бундай хабарларни тарқатганлик учун ёки жарима ёки мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жавобгарликка тортиш белгиланган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўз ваколати доирасида барча ижтимоий тармоқлардаги каналлар ва саҳифалар маъмурларини, кенг жамоатчилик вакилларини амалдаги қонунчиликка риоя этиш ҳамда сўз эркинлигини суиистеъмол қилмасликка чақиради!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🔹Bugun kunduzi respublika bo‘ycha yomg‘ir yog‘adi, ayrim joylarda qorga aylanishi mumkin. Buxoro va Navoiy viloyatlarida ertalab ba‘zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘lishi mumkin. Farg‘ona vodiysi viloyatlarida kechga tomon ba'zi joylarda yomg‘ir yog‘adi. Qoraqalpog‘iston Respublikasi va Xorazm viloyatida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba‘zi joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba‘zi joylarda 17-22 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 4-9° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yomg‘ir yog‘adi, qorga aylanishi mumkin. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi, 12-15 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 6-8° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor), ba‘zi joylarda kuchli bo‘ladi, tuman tushadi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba‘zi joylarda 17-22 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 3° sovuq-2° iliq bo‘ladi.

📲
/Telegram/ Facebook/
“Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-145-сон Фармонига 1-иловада ва 2023 йил 23 мартдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-41-сон Фармонига иловада келтирилган товарларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/11/15 17:30:00
Back to Top
HTML Embed Code: