Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🕋Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ! 🕌🕊
Бугун
4 июнь, Сешанба
+32
° +20°🌧️

...АЛЛОҲИМ...
Қалбларимизга нур...Юзларимизга зиё...Ризқимизга кенглик...Ҳақда сабот
Нафсимизга ризо... ато эт!
Бандаларинг қалбида бизга нисбатан муҳаббат жо айла!
🌸
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🕊
100 ЙИЛДАН КЕЙИН…

Юз йилдан кейин, яъни 2124 йилда барчамиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз. Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиғган мол-мулкимизга бошқалар эгалик
қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди). Бизлар ўша пайтда сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан, нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқ-ку?! Бизнинг борлиғимиз коинотнинг умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам худди биз топширгандек кейинги авлодга байроқни топширадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар. Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир. Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қани эди, умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар этсак эди, деб орзу қиламиз.

«Қалбга таскин битиклар» китобидан

@Jaloliddinrumiyy🍃
«Ким қаҳр қилса, қаҳр кўради. Ким зарар келтирса, зарар кўради. Ким зулм қилса, зулм кўради. Ким (бировни) айбласа, ўзи ҳам (шу айб билан) имтиҳон қилинади. Аллоҳ таоло муҳлат беради, лекин эътиборсиз ташлаб қўймайди».

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼
Бугун 5 июнь,
чоршанба 🌧+33° +22°


Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!
Жалолиддин Румий

🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹
Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга хайрли бўлсин, яхши режаларингиз амалга ошсин!


@Jaloliddinrumiyy🕊
ЎҒЛИГА ОҚ БЎЛГАН ОТА

Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига бир киши ўғлини етаклаб келиб шикоят қилди:
– Эй мўминлар амири, мен мана бу ўғлимни оқ қилдим!
– Ҳой йигит, ота-онангдан оқ бўлсанг, Аллоҳнинг азобига қолишдан қўрқмайсанми? – сўради Умар розияллоҳу анҳу.
– Эй мўминлар амири, боланниг ҳам ота-онадан ҳақлари борми? – сўради ўғил.
– Бор. Аввало туғилажак фарзанд учун яхши онани танлаш керак. Болага чиройли исм қўйиш ва Аллоҳнинг Китобини ўргатиш лозим.
– Аллоҳга қасамки, менга онанинг покдомонини танламаган! Балки бир канизакни сотиб олиб, ўшанга уйланган. Исмимни ҳам чиройли қўймаган. Менга Жуал (“гўнг қўнғизи”) деб исм қўйган. Аллоҳнинг Китобидан бирорта ҳам оят ўргатмаган.
Умар розияллоҳу анҳу отага юзланди:
– Ўғлимни оқ қилдим, дейсан! Сен оқ қилгунингча ўғлинг сени оқ қилиб юборган экан! Тур, йўқол олдимдан!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Тарк этсанг юрагинг, кўзинг ва хотираларинг билан тарк эт! Ортга ўгирилма!
Ўгирилиш аламни янгилайди. Лек ҳеч фойда бермайди, йўқотганингни қайтармайди.

Айман Ёғий


@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУХ!!!🕊🕌
Бугун 6 июнь, +34
° +19°☁️
ПАЙШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!🌺🍃

​​​​​
Аллоҳим бу
дунёда юрган йулимиз хидоят у дунёда
Эса сирот бўлсин .

Бу дунёда кирган
еримиз Маккаю Мадина ,
у дунёда эса
Жаннату аьло бўлсин .

🌺🍃АЛХАМДИЛИЛЛАХ.🌺🍃

Ушбу кун барчангизга
Хайрли бўлсин!
Яхши ниятларингизга
Аллоҳ етказсин🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🕊
ЧЕЛАК БЎЛСА...

Бир куни Хожа Ҳасан Нурий саҳрода кетаётганди. Ҳаво жуда иссиқ эди. Йўлда бир дарахт кўринди. Хожа ўша томонга юрди. Дарахт тагида бир қудуқ бор экан. Қудуқни кўриб севинди ва: «Челак бўлганида сувдан олиб ичардим», деб ўйлади. Шу пайт бир тўда оҳу кўринди. Қудуқ бир зумда сувга лиқ тўлди. Оҳулар сувдан ичиб ортларига қайтишди. Хожа Ҳасан сув ичмоқчи бўлиб қудуққа яқин келса, сув тубига тушиб кетибди. Буни кўриб:
- Илоҳим, оҳуларга сувни қудуқ лабига чиқариб бердинг, Ҳасан сув ичаман деса унинг тубига туширибсан, бунинг ҳикмати нимада? - деди. Шунда нидо келди:
- Эй Ҳасан, сен Бизга эмас, челакка таваккул қилдинг, оҳулар эса фақат Бизга таваккул қилди. Ким Бизга таваккул қилса, дунё ва охиратдаги ҳожатларини бажо этамиз!

«Ривоятлар» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Мусибатга куюниш яна бир мусибатдир.

Изоҳ. Мусибат ўз номи билан мусибат. Тақдирнинг зарбаларини хотиржам ва совуққон кутиб олувчи инсон камдан-кам топилади. Бир тоифа кишилар бу зарбалардан ганггиб, аста-секин ўзига келади. Яна бир тоифа эса бошига тушган мусибатни каттайтириб, ўзи унинг тагида қолиб кетади. Бу жуда аянчли ҳолат, бошга тушган мусибатдан кўра ҳам мусибатлироқ ҳолат! Нега? Сабаби, ҳар қандай яхши-ю ёмон ишни Оллоҳдан деб билмоқ ва унга рози бўлмоқ мусулмон кишининг эътиқодидир.
Демак бўлган ишни «яхши» ёки «ёмон» деган ном билан сифатлашимиз нисбий. Оллоҳ таоло айтади: «Сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сизлар учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Оллоҳ билур, сиз билмассиз» (Бақара, 216).
Шундай экан, бизга ёқмаётган мусибат яхшилик бўлса-чи? Шак-шубҳасиз яхшилик! Чунки бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди. Уйингиз ёниб кул бўлди. Бу мусибат. Лекин жон омон қолди-ку! Жонга талофат етгандан кўра уйнинг ёниб кул бўлгани яхшироқ. Демак биз бошида мусибат деб санаган нарсамиз сўнгида яхшилик бўлиб чиқяпти. Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Дабдабали уйда, бойликларингизга ишониб, мол-дунёнгизга алданиб яшаётган эдингиз. Қани сиз ишонган, сиз суянган нарсалар? Барчаси бир лаҳзада йўққа чиқди. Ана шу лаҳзада дунёнинг ўткинчи ва суяниб бўлмас нарса эканини, ҳақиқий суянч нимада эканини англадингиз. Бу яхшилик эмасми?
Келган мусибатга куюниб, жазавага тушиш ўша мусибатдан ҳам каттароқ мусибат эканининг ҳикмати ана шунда!

“Унвонул баён”дан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌🕋 🕊🌸Қалбимиз Маккаи Мукаррамага талпинади.
Эй Роббим! Бизга ота-онамиз билан бирга Байтингни Ҳаж🕋 қилиш бахтини насиб этгин!
🤲

📿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
БАРАКАТУҲ
🌙🌼

🌷🕋ЖУМА МУБОРАК!!!🍀🌸

Эй Роббим! Ушбу улуғ кунда Сенга дуо қилиб сўраймиз:

🍃
🌹🕊Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!🤲

🍃🌷☘️Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин!🤲

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
САЛАВОТ ФОЙДАЛАРИ

Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Ҳажга борганимда Ҳарамда бир кишини кўрдим. У Макканинг қаерида бўлмасин – тавофдами, Арафотдами, Минодами, фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтарди. Мен унга: “Эй инсон, ҳар бир мақомнинг зикр ва дуоси бор. Сенга нима бўлди, дуо ҳам, зикр ҳам қилмасдан, фақат салавот айтяпсан?” дедим. У: “Бунинг тарихи узун”, деди: “Хуросондан Маккага ҳаж қилиш учун чиқдим. Мен билан бирга отам ҳам бор эди. Куфага келганимизда отам касал бўлиб вафот этди. Унинг кийими билан юзини ёпдим. Сўнг юзини очсам, жуда хунук бўлиб қолганини кўрдим. Бундан қаттиқ қайғурдим. Бир пайт ухлаб қолибман. Тушимда бир киши олдимизга келди, унинг юзида ниқоб бор эди. У киши ниқобини юзидан олди ва менга: “Нега бунчалик ғамгинсан?” деди. “Бу мусибат сабабли нега ғамгин бўлмайин”, дедим. У отамнинг олдига борди ва юзини силади, натижада отам балоланган нарсасидан қутулди. Бориб юзига қарасам, юзи тўлин ойдек порлаб турибди. Шунда мен у кишига: “Кимсиз?” дедим. У киши: “Мустафоман”, деди. Шунда мен у кишининг ридоларидан ушлаб: “Худо ҳаққи, менга бу қисса хабарини беринг”, деб сўраганимда,“Сенинг отанг ҳаётлик вақтида ҳар кеча ухлашдан аввал менга юз марта салавот айтарди. Лекин отанг судхўр бўлган. Аллоҳнинг ҳукмида судхўрнинг сурати жуда хунук бўлиши бордир. У менга салавот айтгани сабабли, умматимнинг амалларини кўрсатадиган фаришта келиб, отангнинг ҳолатини билдирди”, дедилар. Шундан кейин мен Аллоҳ отамни мағфират қилишини сўраб, ҳар кеча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга юз марта салавот айтишни одат қилдим».

@Jaloliddinrumiyy🍃
СУННАТДА КЕЛГАН СЕРМАЗМУН ДУОЛАР

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси тунги намозларини тугатгач, шундай дуо қилаётганларини эшитдим: «Аллоҳим, Сендан Ўз ҳузурингдан бўлган раҳматингни сўрайман. Бу раҳматинг ила қалбимни ҳидоятга бошла, тарқоқ ишларимни бирлаштир, паришон ҳолатимни ўнгла, ботинимни ислоҳ эт, зоҳиримни ўнгла, амалларимни холис қил, тўғри йўлни илҳом қил, садоқатимни қайтариб бер, ҳар қандай ёмонликлардан сақла».

«Аллоҳим, ортида куфр бўлмаган шубҳасиз иймон ва раҳматингни бер. У орқали дунё ва охиратда ҳурмат-эҳтиромингга сазовор бўлай».

«Аллоҳим, Сендан қазои қадарда муваффақият, шаҳидлар мақоми, саодатманд инсонларнинг ҳаёт тарзи ва душманлар қаршисида нусрат беришингни сўрайман».

«Аллоҳим, фикрим косир, амалим заифлигини эътироф этиб, барча эҳтиёжларимни Ўзингга ҳавола қиламан. Сенинг раҳматингга муҳтожман. Эй барча ишларнинг фармонини берувчи, эй барча қалбларнинг шифосини берувчи! Денгизлар ўртасини кўринмас тўсиқ билан тўсганинг каби, мени ҳам дўзах азобидан, ҳисоб кунида ўзига ўлим тилашдан ва қабр фитналаридан тўсиб қўй».

«Аллоҳим, менинг қосир фикримга келмаган, ҳали Сендан сўрашни ният қилмаган, ҳали сўраб улгурмаган бирор яхшиликни бандаларингга ваъда қилган бўлсанг ёки улардан бирига беришинг муқаррар бўлган инъоминг бўлса, мен ҳам ўша нарсани беришингни ёлвориб сўрайман. Эй оламларнинг Робби меҳрибонлигинг ҳаққи-ҳурмати, менга ҳам уларни бер!»

«Эй мустаҳкам арқон (Қуръон) ва тўғри иш эгаси бўлган Зот! Сендан ваъда қилинган кунда хавфсизликни, мангулик кунида жаннатда Ўзингга муқарраб, кўп рукуъ ва сажда қилувчи, аҳдига вафо қилувчи бандаларинг билан бирга қилишингни сўрайман. Албатта, Сен бундай сифатдаги бандаларингга раҳм қилувчи ва уларни яхши кўрувчи Зотсан. Албатта, Сен хоҳлаган ишингни қилурсан».

«Аллоҳим, бизни тўғри йўлга бошловчи ва ҳидоят топганлардан қилгин, адашувчи ва адаштирувчилардан қилмагин, дўстларингни дўст тутувчи, душманларингни душман тутувчи қилгин. Сени суйганларни муҳаббатинг ила яхши кўрадиган, Сенга қарши чиққанларга адоватинг ила душманлик қиладиганлардан қилгин».

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ

Зулҳижжа ойи ҳаж ойидир. Бу ойда Ислом арконларидан бири бўлган ҳаж фарзи адо қилинади. Турли юртлардан мусулмонлар Макка шаҳрига йиғиладилар. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида Каъба тавофида, Сафо ва Марва саъйида, Замзам булоғи ёнида, кейин Минода, Арофатда, Муздалифада, Жамаротда ибодат, тиловат ва дуолар билан машғул бўладилар. Ҳажга боролмаган мусулмонлар ўз юртларида ушбу ўн кунни ғанимат билмоқлари, ибодат ва дуолар билан ўтказишлари мақсадга мувофиқдир. Бу муборак кунларнинг бандаларга манфаати кўпдир. Аллоҳ таоло Каломи мажидида: «Тонгга қасам, ўн кечага қасам...» деган (Фажр, 1–2-оятлар).

Оятдаги ўн кечадан мурод зулҳижжа ойининг аввалги ўн кечасидир. Бу ўн кунликда солиҳ амалларга тарғиб қилинишидан мақсад шуки, ундаги амаллар Аллоҳ учун энг севимли саналади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунлик (яъни зулҳижжанинг ўн куни)дир» (Баззор ривояти. Санади саҳиҳ ривоят).

Зулҳижжа ойининг 9-куни Арафа кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан аввалги ва ундан кейинги саналарнинг каффорати бўлур» (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

Бу ҳажга бормаганлар учундир. Ҳажга борганлар бу кунда рўза тутмайдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Аллоҳ наздида ушбу ўн кунликда қилинадиган солиҳ амаллардан кўра улуғроқ ва севимлироқ амал йўқдир. Бас, ушбу (кун)ларда таҳлил, такбир ва таҳмидни кўпайтиринглар!» (Аҳмад, Байҳақий, Табароний ва Ибн Абу Шайба ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Ушбу ривоятга кўра, зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида «Лаа илааҳа иллаллоҳ», «Аллоҳу акбар» ва «Алҳамдулиллаҳ» калималарини кўп айтиш яхши экан.

"Ҳижрий-қамарий тақвим"дан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Ҳазрат Мавлоно шундай дейди:
“Инсонда гўзал бўлган юздир,
Юзда гўзал бўлган кўздир,
Аммо инсонни инсон қилган оғиздан чиққан сўздир”.
“Ҳафа бўлма!Таёқ билан гиламга уришдан мақсад уни жазолаш эмас, аксинча чангдан ҳалос қилишдир. Аллоҳ таоло ҳам ғам-қайғу бериш билан сени кир
ва чанглардан ҳалос қилади”.

Ҳазрат Мавлоно яна шундай дейди:
“Қайғурма! Истаган бирор нарсанг бўлмаётган бўлса ё ундан яхшироғи бўлади, ёки ҳақиқатан ҳам бўлмаслиги кераклиги учун бўлмаяпти”.
“Нима учун ғам чекасан? Тош тошликдан воз кечмагунча бармоқларга узук бўлолмайди. Узукка кўз бўлишни ҳохлаган тош, йўнилиш ва эзилишни бўйнига олиши керак”.


Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир оз тўхтагинда, ортингга қайт ва унутган нарсаларингни ёдга ол!
Йўқотганларинг бўлса, излаб топ!
Бировни хафа қилган бўлсанг, узр сўра!
Биров сени хафа қилган бўлса, кечир!
Чунки ҳаёт жуда ҳам қисқа.

Шамс Табризий
🍃
Ҳа, худди шундай адоват, гина, ўзгаларни хатосини қидириш, иғво, фасод... шу каби ёмон амалларга сарфлашга вақтимиз йўқ бўлсин...
Чунки омонат дунёда ғаниматмиз...
Бизларни яхши сифатимиз билан эслашларини хоҳласак яхшилик, меҳр, муҳаббат улашиб яшайлик...
🌹

Хайрли оқшом, осуда тун ҳамроҳингиз бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУҲ!!!🌺🍃


ЯКШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹🌼Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🌷Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.

@Jaloliddinrumiyy🕊
​​ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:

1️⃣. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2️⃣. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3️⃣. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4️⃣. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5️⃣. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6️⃣. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.

7️⃣. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8️⃣. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.

9️⃣. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

1️⃣0️⃣. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

1️⃣1️⃣. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.

1️⃣2️⃣. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

1️⃣3️⃣. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

1️⃣4️⃣. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.

1️⃣5️⃣. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

1️⃣6️⃣. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

1️⃣7️⃣. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

1️⃣8️⃣. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

1️⃣9️⃣. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.

2️⃣0️⃣. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

2️⃣1️⃣. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

2️⃣2️⃣. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.

2️⃣3️⃣. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

2️⃣4️⃣. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

2️⃣5️⃣. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

2️⃣6️⃣. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

2️⃣7️⃣. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз фақат ўзингизга зарар келтиради.

2️⃣8️⃣. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.

📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ибратли ҳикоя

Ота-онаси ҳар йили ёзда поездда ўғилларини бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди. Бироз катта бўлганида бола ота-онасига:
- Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, нима дейсизлар деди?
Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди. Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтиришар экан, бола яна ўша гапларни такрорлади:
- Ҳа, биламан, биламан юз марта айтдингиз..!
Поезд ҳаракатланаётганида отаси:
- Ўғлим, мабодо, ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг, ёҳуд қўрқсанг, бу сен учун деди ва ўғлининг чўнтагига бир нима қўйди.
Ва бола энди бир ўзи қолди.
Атрофда бегона одамлар, қоқиниб-суртиниб кулишар, купега кириб-чиқардилар.
Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, бир ўзи сафарга чиққанини сўраб савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага имо ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди. Бола бирданига беҳузур бўлди ва ҳар нигоҳдан хотиржамлиги қоча бошлади.
Бошини қуйи солди, ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.
Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса қўйганини эслади. Қўллари титраб кичкина қоғоз парчасини топиб очди.
Қоғозда шундай ёзилганди:

"... Ўғлим, биз охирги вагондамиз!"


Биз - ота оналар болаларимизга мустақил қарор қабул қилишига изн беришимиз, уларга ишонч билдиришимиз керак, аммо улар ҳаётга кўникма хосил қилгунларигача охирги вагонда бўлишимиз керак...

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ .

🌹ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК!🌹

🕊Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизлар!

🕊Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

📿Субҳаналлоҳ...
📿Алҳамдулиллаҳ...
📿Лаа илаҳа иллаллоҳ...
📿Аллоҳу Акбар...


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚАНДАЙ ҲАЙВОНЛАРДАН ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНАДИ?

Қурбонлик уч хил ҳайвондан қилинади.

Ушоқмол (қўй, эчки).
Қорамол (сигир, ҳўкиз, қўтос).
Туя.
Эчкининг бир ёшлиси, қўйнинг бир ёшга тўлгани ёки 6 ойлик бўлса-да, бир ёшлидай жуссали бўлиб, семириб, катта бўлгани қурбонлик қилинади.

Туя камида 5 яшар бўлиши, қорамолнинг эса камида 2 ёшга тўлгани сўйилиши керак. Агар қурбонлик қилинадиган ҳайвонларда шу шартлар бўлмаса ёки жониворнинг бирор аъзосида нуқсон бўлса ёхуд чўлоқ бўлиб, қурбонлик қилишга ярамаса, бундай жониворларни қурбонлик қилмаган маъқул.

Юқоридаги ҳайвонларнинг эркагини ҳам, урғочисини ҳам қурбонлик қилиш жоиз.

Ваҳший ҳайвонлар, товуқ ва курка каби паррандаларни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Товуқ, хўроз ва курка каби паррандаларни қурбонлик ниятида сўйиш мажусийларнинг одати бўлгани учун таҳримий макруҳдир.

Қурбонлик қўй ва эчкидан бир ёшни тўлдирган (икки ёшга қадам қўйган), қорамолдан икки ёшни тўлдирган (уч ёшга қадам қўйган), туядан эса беш ёшга тўлгани бўлиши керак. Фақат қўй олти ойлик бўлиб, етти ойга қадам қўйган, семиз ва бир ёшли қўйлардек жуссали бўлса, қурбонликка ярайди (эчкида мумкин эмас).

Қўй ва эчки қанчалик катта бўлмасин, фақат бир киши учун қурбонлик қилинади. Қорамол ва туя етти ва ундан кам кишилар учун сўйилади. Қиймати тенг бўлса, бир қўй сўйиш бир қорамол ва бир туянинг еттидан биридан афзалдир. Агар йирик ҳайвон (туя ёки қорамол) нинг еттидан бири қийматлироқ бўлса, у афзалдир.

Қурбонликка аталган ҳайвон сўйилишидан аввал болаласа, унинг боласи ҳам биргаликда сўйилади (“Сунани Абу Довуд” 10/455).

Айримлар боласи сўйилмайди, садақа қилинади, дейишган. Боласини тириклайин садақа қилиш мустаҳабдир.

Қурбонликка аталган ҳайвон шохли ёки шохсиз бўлиши, шохининг синганлигида ҳеч қандай монелик йўқ, қурбонлик қилинаверади. Чунки шох ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Айрим фақиҳлар шохнинг бири ёки иккаласи ҳам тубидан синган бўлса, жоиз эмас дейишган. Ёшлигида шохлари атайлаб синдирилган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз. Сунъий урчитилган ҳайвонни ҳам қурбонлик қилса бўлади.

Қурбонликка аталган ҳайвоннинг ғилай, қўтир бўлиши, қорни тўйгандан сўнг ўйноқлаши, қийшайиб қолиши, йўтал, қисир, қулоқлари тешилган, эн солинган, жунлари қирқилган бўлишининг зарари йўқ. Лекин бундай нуқсонли ҳайвонларни қурбонликка сўйиш макруҳи танзиҳийдир.

Толибжон Низомнинг,
"Қурбонлик рисоласи"дан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
2024/11/15 09:55:34
Back to Top
HTML Embed Code: