Telegram Web Link
Ушбу икки расмдаги
Наджад Валло-Белкасем хоним.
У 2014-2017 йилларда Франция Таълим вазири
бўлиб ишлаган.

Чап тарафда 1987 йилдаги расми, яъни чўпон, камбағал оилани қизи.
Ўнг тарафда Париж сиёсий тадқиқотлар институтини тамомлаган Франция вазири.

Ушбу сурат бизга бир ҳақиқатни очиб беради, яъни инсоннинг камбағал бўлиб туғилиши айб эмас, ривожланишга интилмаслик айб, камбағалликка кўникиш айб. Камбағалликдан чиқишнинг ягона йўли интилиш ва илм олишдир.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор – ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиз – уларни хурсанд қилишимиз, кўнгилларини олишимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.
☝️Ҳадиси шарифларга кўра, ота-она –айни жаннат эшигидир. Эркакларнинг энг яхшиси аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир. Садақаларнинг яхшиси ўз оиласига қилинганидир


@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼
Бугун 29 май
чоршанба
,+29° +17°☀️

Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...
🕊
Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!
🍃
Хайрли тонг! Чоршанба кунингиз файзли, барокатли, хурсандчиликка тўла бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Солиҳ фарзанд тарбиялаш услублари, уларга Аллоҳ кўриб турганини ўргатиш

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий айтади: «Уч ёшлик пайтимда кечалари бедор бўлардим. Шундай пайтларда тоғам Муҳаммад ибн Савворнинг намоз ўқиётганини кўрардим. Тоғам бир куни менга: «Сени яратган Аллоҳни зикр қилмайсанми?» деди. Мен: «Уни қандай қилиб зикр қиламан?» дедим. Тоғам: «Тўшагингда ёпиниб ётган Ҳолингда тилингни қимирлатмасдан, қалбинг билан уч марта «Аллоҳ, мен билан бирга. Аллоҳ, мени кўриб турибди. Аллоҳ ҳолимни билиб турибди», деб айт», деди. Мана шу сўзларни бир неча тун айтиб юрдим. Кейин бу ишимни тоғамга билдирдим. У: «У сўзларни ҳар кеча етти марта айт», деди. Шундай қилдим. Бироз вақт ўтгач, тоғамга буни маълум қилдим. Тоғам: «У сўзларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт», деди. Мен айтиб юрдим. Натижада бу сўзнинг ҳаловати қалбимга ўрнашиб қолди. Бир йилдан сўнг тоғам: «Сенга ўргатганларимни ёдлаб ол ва то қабрга киргунингча доим айтиб юр. Чунки у сўзлар сенга дунё ва охиратда фойда беради», деди. Мен уларни йиллар давомида айтиб юрдим ва улар сабаб ички ҳаловатга эришдим. (Орадан вақтлар ўтиб) тоғам бир куни менга: «Эй Саҳл, Аллоҳ ким билан бирга бўлса, уни кўриб турган бўлса, унинг кузатувчиси бўлса, ўша одам Аллоҳга осий бўлиб, гуноҳ қила оладими?! Бас, гуноҳ қилишдан сақлан», деди. Тоғамнинг бу сабоқлари менга фойда бериб, ёлғиз қолган чоғларимда ҳам гуноҳга қўлим бормайдиган бўлиб қолди... Қуръон ўқишни ўргандим. Олти ёки етти ёшга етганимда Қуръонни тўлиқ ёд олдим».

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Болаларни ёшлигидан ўнг тарафга ён бошлаб ухлашни ўргатишни чораси...

Биласизми нима учун Расулуллох соллаллоху ъалайхи ва саллам қорин билан ётишни ман этганлар?
Дархақиқат, Пайғамбар Соллолоҳу Алайҳи Васалламдан, у киши айрим сахобаларини қорни билан (ётган ҳолда) ухлаётганини кўриб, унинг оёғини қимирлатиб шундай деганликлари ворид бўлган: "Бу Аллоҳ таоло ғазабланадиган ётишдир". (Бошқа) бир ривоятда эса: "Батахқиқ, у дўзах аҳлининг ётишидир" Абу Довуд ривоятлари. 
Ушбу хадисни Аллоҳнинг изни билан табобат тасдиқлади.
Ўнг тарафга ёнбошлаб ётиш инсон танаси учун ҳамда соғлиғи учун энг афзал эканлигини аниқлади.

ЎНГ ТОМОНГА ЁНБОШЛАБ ЁТИШ ФОЙДАЛАРИ:

👉 Чап томондаги ўпка ўнг томондагига нисбатан хажми кичикроқ бўлганлиги туфайли юрак кўтаришига осонроқ булади...

👉 Жигар осилиб қолмасдан бир текисда туради...

👉 Ошқозон ҳам жигарнинг тепасида қулай жойлашади,
ошқозон озиқ-овқатни хазм қилиб бўлгач, осон ва енгил тозаланади...

👉 Ўнг томонга қараб ухлаш тиббиётда энг яхши даволаниш усуллардан бири бўлиб, чап ўпканинг нафас олиш йўлларидаги шиллиқсимон суюқликларни чиқариб юборишидаги вазифасини енгиллаштирар экан. 

👉 Баъзи тадқиқотлар тасдиқлаганидек, инсон ўнг томонга ёнбошлаб, ўнг қўлини юзнинг ўнг томонига қўйиб ётиши, миядаги ортиқча ва зарарли чиқиндилардан фориғ бўлиб, идеал уйқуга кетиши учун муносиб дам ола бошлар экан.

@Jaloliddinrumiyy🕊

https://telegra.ph/Bolalarni-yoshligidan-%D1%9Eng-tarafga-yon-boshlab-uhlashni-%D1%9Ergatishni-chorasi-05-29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).

🦋🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕋🌺
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🕊ВА БАРАКАТУҲУ📿
30.05.2024 +30°+17°☀️

🕊Тонгда қилинган зикрлар кунингизга файз бағишласин.

📿Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

@Jaloliddinrumiyy🕊
ЛИФТДАГИ ДАРС.
(Бугунги гап)

🕋Каъбаи шарифда пешин намозини адо қилиб, мехмонхонага қайтдик.
Меҳмонхонанинг ошхона, таҳоратхоналарини тозалаб юрадиган хабаш йигит иш кийими билан лифтга чиқмоқчи бўлиб турган экан. Дарров салом берди. Алик олдим. ,,Осмондан келиб" қаерданлигини сўрадим. Африканинг ,,бир бурчагини" айтди. Мендан ҳам қаерданлигимни сўради. ,,Бухорийларданмиз" дедим. (Назаримда ,,Шум бола"филмидаги Эргаш Каримов ўйнаган образдек гапирдимов.)
🧹Фаррош йигитнинг кўзлари ўйнаб кетди...
,,Роваҳул Бухорий"" деб "ҳар бир сўзи далил, ҳужжат бўладиган Устознинг авлоди экансиз-да. Қуръонни ҳам яхши билсангиз керак..?" деди.
"Ҳа-да..!"(Паст келгим келмади)
У еттинчи қаватда тушар экан,
мен саккизинчи қаватга тушаман.
Лифтнинг тугмаларини босдик 7 ва 8. Кўринишда ёнма-ён тургани учун 78 га ўхшаб қолди.
Фаррош йигит ,,78 бўлди" деб кулди.
Кутилмаганда мендан ,,Бақара сурасининг 78 - оятини айтиб беринг" деб қолди-ю...
Дарров ,,осмонимдан ерга тушдим". "Китобдан қарамасам айтолмайман" дедим.
Бахтимга унинг қаватига етиб қолдик. У тушиб кетаётиб елкамга қоқиб, "Қуръонни яхшироқ ёдланг," деди. Эсанкираб хонага кирдим. Мусҳафни очиб Бақаранинг 78- оятини кўрдим-у, йиғлаб юбордим:

(وَمِنْهُمْ أُمِّيُّونَ لَا يَعْلَمُونَ الْكِتَابَ إِلَّا أَمَانِيَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَظُنُّونَ)

"..Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқани билмайдиган омилар бор. Улар фақат гумон қиладилар холос." (Бақара сураси 78 - оят)

Яхшиям фаррош йигит аҳволимни кўрмади.🌷

Раҳимжон Нишонов

@Jaloliddinrumiyy🕊

https://telegra.ph/LIFTDAGI-DARS-05-30
Мавлоно Румий айтадилар:

“Дуо қил
🤲
Аммо, шошма ва шоширма!
Замоннинг, вақтнинг соҳиби сен эмас, Аллоҳдир. Қачон, қаерда, қандай бўлишини ёлғиз У ҳал қилади”

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙

💐
Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

Ғанимат уйғонинг ўтмасин фурсат,
Тавбалар қилайлик умр ғанимат.
Орқага қайтмайди ўтган ҳар фурсат,
🤲Мусулмон аҳлига Жума муборак!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсин,
Ризқимизга барака берсин!
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹

@Jaloliddinrumiyy🕊
Кўнгил, ҳар лаҳзада Каъбага бориб қайтади. Аллоҳнинг лутф-эҳсони билан тана ҳам, кўнгил табиати сабабли шарафланади.
Бу узун ва қисқалик (яъни, масофалар) жисмлар учундир.
Улуҳият оламининг узун ва қисқалик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Қодир Аллоҳ, бир жисмни ўзгартирдими, энди у на фарсахга, на милга қарамай кетаверади.
Эй биродар, бу замондан юзлаб умид бор.
Қийлу қолни тарк эт, Ошиқлар каби жидду жаҳд билан қадам ташла!
Кема ичида ҳар қанча кўз қапқоқларини бир бирига уриштириб, ухлайдиган бўлсанг, кема ҳаракатлангани сабабли ухлаётган бўлсанг ҳам, сен барибир йўл юраётган бўласан.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@Jaloliddinrumiyy🍃
ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди:

АСАБИЙЛАШМАНГ.
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

АЛДАМАНГ.
«Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

УРМАНГ.
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда.

ҲАР НАРСАНИ МАН
ҚИЛАВЕРМАНГ.

«У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

ЎРНАК БЎЛИНГ.
Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ.
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ.
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ.
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

ҚУЧОҚЛАНГ!
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

САБРЛИ БЎЛИНГ.
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹
🌷ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН!🍃


Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин!
🍃

Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!


Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиши учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:
«Аллоҳуммакфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака», яъни: «Ё Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. Имом Термизий ривояти.

"Дуо ва зикрлар" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:
-Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
– Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.

«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик»

(Бақара сураси, 143-оят)
🕊
Аллоҳ шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин!

Тун хайрли бўлсин...

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга таъсир этади.
Гўзал ўйлагинки, гўзал яшагин.”
Мавлоно Румий

🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
🕋ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🕌
Бугун 2 июнь,
якшанба +34° +20°
☁️

Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда
ҳеч кимнинг қолмаслигида.
Қалбимиздагилар омон
бўлсинлар!

🕌🕊

Якшанба дам олиш
кунингиз мароқли ўтсин!


@Jaloliddinrumiyy🕊
УЧ МУҲИМ НАРСА

Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
– қадамни;
– қаламни;
– қасамни.

Уч нарсани пок тутинг:
– танани;
– кийимни;
– хаёлни.

Уч нарсани ишга солинг:
– ақлни;
– ҳимматни;
– сабрни.

Уч нарсадан парҳез қилинг:
– гуноҳдан;
– афсусдан;
– фарёддан.

Уч нарсани булғаманг:
– қалбни;
– тилни;
– кўзни.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушди-ю, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб «Кечиринг, хўжайин» деяётгандай туюлди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстини йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб, бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса, «дўсти» тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб, шифокор кўригига борди. У ерда маълум бўлишича, эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳари кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмайди. Шунинг учун бу махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини кутиб туришар экан...

Алҳосил, садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз, атрофингизда тикка турадиганларга кўп ҳам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари мумкин...

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🌹🍂Душанба тонги хайрли бўлсин!
Бугун 3 июнь, +34°+21°☀️


🌺🍃🤲🏻
Кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга:

🌼Яхшилик эшикларини,
🌼Омонлик эшикларини,
🌼Соғлик эшикларини
🌼Неъмат эшикларини
🌼Барака эшикларини,
🌼Куч-қувват эшикларини,
🌼Дўстлик эшикларини,
🌼Раҳмат эшикларини,
🌼Ризқ эшикларини,
🌼Илм эшикларини
🌼Мағфират эшикларини
🌼Муҳаббат эшикларини
🌼Жаннат эшикларини
сиз ва биз учун очсин!

Бошланган янги иш ҳафтаси мазмунли ва барокатли ўтсин!


@Jaloliddinrumiyy🕊
Муваффақиятга эришган ва муваффақиятсизлар ўртасидаги фарқ:

Муваффақиятли ечим излайди, муваффақиятсиз узр қидиради.

Муваффақиятли ечимнинг бир қисми. Муваффақиятсиз муаммонинг ажралмас қисмидир.

Муваффақиятли инсонда режа ва дастур бўлади. Муваффақиятсизда эса ўзини оқлашдан бошқа нарса йўқ.

Муваффақиятли: “Мени тинч қўй, ишлайман”, дейди.
Муваффақиятсиз эса: “Бу менинг ишим эмас”, дейди.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Энг оғир жазо

Ҳар бир жиноятнинг жазоси бор. “Шунча одам гуноҳ қиляпти-ю, лекин жазо олмаяпти-ку?” дейишга шошилманг. Жазо деганда ҳар бир гуноҳкорнинг бошига самодан тушадиган бир чақмоқ ё шунга ўхшаш бало назарда тутилмаган. Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиш бўлавермайди. Фиръавн ва Қорунга берилган жазолар Жабборнинг интиқомидир.
Булардан ҳам баттар жазолар бор. Шулардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан тескари қилиб қўйишидир. Бунда банда тирик бўлса-да, қалби ўлади. Олдидан жаноза кўтариб ўтилса-да, титрамайди, тафаккур қилмайди. Қуръон оятларини эшитса-да, таъсирланмайди. Йиллар ўтади-ю, аммо ибодат қилмайди. Азонни эшитади, лекин масжидга бормайди. Рамазонлар келиб-кетади, аммо уни ғанимат билмайди. Истиғфор айтиб, кўздан надомат ёшлари оқмаслиги, қўллар дуога кўтарилмаслиги, тиллар тасбеҳ, зикр айтмаслиги – булардан ортиқроқ жазо борми?!
Раббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазодир, аслида! Аллоҳ асрасин!

@Jaloliddinrumiyy🍃
2024/11/15 07:18:26
Back to Top
HTML Embed Code: