Telegram Web Link
“Ой, қоп-қоронғу тунга сабр қилгани учун, кечаларни ёритгучи тўлин, ойдин ойга айланди.
Тиканнинг дўстлигига бардош бериб, чиройли сабр қилгани учун, гулга ҳушбўй ифор ва нафис ранг насиб этди.”

“Бир-бирингиздан ўпкалаб, ранжиш учун баҳоналар қидириш ўрнига, севиб, севилиш учун чоралар қидиринг.”

Мавлоно Румий

Турк тилидан Наргиза Султонова таржимаси

@Jaloliddinrumiyy🕊
Қиёмат куни тўрт тоифа инсон тўрт зотга муҳтож бўлади:

1️⃣. Бойлар Сулаймон ибн Довуд алайҳимассаломга муҳтож бўлишади. Бойлар: “Эй Раббимиз, бизнинг бойлигимиз кўп эди, бойлигимиз бизни Сенга ибодат қилишдан тўсиб қўйди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Сулаймон сизлардан ҳам бой эди, лекин унинг бойлиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.

2️⃣. Қуллар Юсуф алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг қуллигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таoло: “Юсуф ҳам қул эди. Лекин унинг қуллиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.

3️⃣. Фақирлар Исо алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг фақирлигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Исо жуда фақир эди. Лекин унинг фақирлиги Менга ибодат қилишга моне бўлмади”, дейди.

4️⃣. Касаллар Айюб алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар: “Касаллигимиз туфайли сенга ибодат қила олмадик”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Айюб ҳам жуда оғир хаста эди, лекин унинг хасталиги Менга ибодат қилишга ғов бўлмади”, дейди.

Қиёмат куни ҳеч бир баҳона, важ, узр қабул қилинмайди. Шу боис ҳар бир банда охират тадоригини кўриб бориши, эзгу ишларнинг пайида бўлиши зарур. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ҳисоб-китоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар”, деган.

📚”Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀Кўнгилни оғритиш осон....
Дилни тиғлаш ҳам....
Юракни парчалаш хеч гап
эмас....

☝️Лекин булардан кейин қадр топиш қийин... Яқинларингизни қадрланг!

🕊🕋Ассалому алайкум.🌹🕌
🌸🦋 Бошланган яна бир 🦋🌼
🌷мунаввар кун сизга📿
🌤хайрли бўлсин!🌤


Янги тонг, янги кун бошланди...

Барчангизга ҳалол ризк, манфаатли илм ва эзгу амаллар кун давомида хамрох бўлсин!


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари
🍃
Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади.

Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди:

«Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни
изга солади.

"Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун).

Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади.

Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.

🔸Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.

🔸Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.

🔸Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.

🔸Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.

🔸Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.

🔸Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз.

🔸Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз.

🔸Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз.

🔸Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз.

🔸Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз.

🔸Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?..

«Иймон ва ҳузун» китобидан

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг маърузаларида қуйидаги ҳикояни келтирганлар:
🍃
“Бир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ўрнига уни қийматини бева-бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Сирот кўприги қоим қилинган. Нариги томони жаннат, жуда кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб жаннатга кирмоқдалар. У киши эса, ҳайрон, қандай ўтишни ва нимага минишни чорасини топа олмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай ҳайрон ҳолатда турганида ғоибдан овоз келиб, бу уловлар уларнинг дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Уларнинг қилган қурбонликларидир. Сиз қурбонлик қилмаганлигингиз учун уловдан маҳрумсиз, деган овоз келди. Уйқудан уйғонгач, тавба қилди".
🍃
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинади:
“Ёш, навқирон, бақувват жонворларни қурбонлик қилинглар. Чунки, улар (қиёмат куни) сирот устидаги уловларингиздир”
🍃
"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан олинди.

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌🍃Ассалому алайкум! Янги тонг хайрли бўлсин!!! Бугун 12 июнь, чоршанба, +37°+25°☀️

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…
Ҳар куни янги сахифа…
Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…

🕌🕊📿🍃🌺🌹🌸📿🕊🕋🍃🕌
Ҳар тонг қуёш замин узра нурларини сочар экан, солиҳ, мухлис бандалар бу куннинг ғанимат эканлигини, охират учун озуқа тўплаш имкони эканлигини жуда яхши биладилар! Бу йўлда Сизга Аллоҳнинг мадад беришини ва кунингиз хайрли ўтишини тилаб қоламан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
​​Дунёдаги энг гўзал нарса бу онанинг кафтидир.
Ҳа, онанинг кафти энг гўзал нарса. Зеро, онанинг вафотидан сўнг дунё сиз учун ранг-баранглигини йўқотади.
Биродар ҳам, ҳатто ўз болангиз ҳам онага тенг бўлолмайди.
Агар бирор кишини олдига бориб шикоятингизни айтсангиз, у сиз ҳақингизда унутиб юборади. Фақатгина она, онагина боласи учун Аллоҳга сажда қилиб, дуо қилади.
Ўзи учун қиладиган дуоси эса:
«фарзандларим бахтини кўрай....»
Дунёда ҳеч ким сизга онангиздек қайғурмайди. Агар онангиз ҳаёт бўлса, уни ғанимат билинг....
Ҳаётнинг тотли ва баракали бўлишининг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
Қаерга борманг ҳаммага: "ҳақимга дуо қилинг," "мени дуода унутманг", деб дуо сўрайсиз. Ҳатто Маккада бўлсангиз ҳам, ҳатто ўғил қизнгиздан ҳам, мени дуода унутма деб сўрайсиз.
Фақатгина она, она ҳеч қачон сизни дуода унутмайди... Шунинг учун ишларингиз юришяпти. Дуо қиладиган онангиз бор экан, ишингиз ўнгидан келяпти.
Бу сатирларни ўқир экансиз, ўзингизга савол бериб кўринг: "Онам севиб истемол қиладиган энг лаззатли таом қайси?"
Бирингчи таомдан бошланг.
Ўзингизга савол беринг:
Онангизга ёқадиган энг хушбўй атир қайси?
Қайси кийим кийгиси келяпти...
Она барча саодатлар чироғидир.
Сиз эса унга бепарвосиз.
Аслида биринчи мақсадингиз онани рози қилиш бўлиши керак.
"Аҳволингиз яхшими онажон", деган ширин сўзингиз билан, уни бахтли қилишингиз мумкин. Онамизни ғанимат билайлик.
Онасини йўқотганларга эса сабр...
🍃
Токи ҳаёт экансиз,ҳақларига дуо қилинг🤲🏻

Роббим улардан,улар эса
сизлардан рози бўлсинлар...

@Jaloliddinrumiyy🕊
Муҳаддис Розин ал-Абдарий ўзининг жомеъсида келтиради:

Бемор бўлган киши тоза сувга Фотиҳа сурасини 7марта, Оятул-Курсини 7марта, Фалақ ва Нос сураларини 7мартадан ўқисин.
Ўқилган сувни 3кун эрталаб оч қоринга ичсин. Аллоҳу таоло унга ҳар қандай балодан офият беради.


@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир боққа атиргул экканинг яхши.🌹Лекин ҳар бир тилга Аллоҳнинг зикрини эксанг, ундан-да яхши.
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» (Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман).

​​ 🕊Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!🕊
Пайшанба тонги муборак!

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
🕊🕌🕊🕌🕊🕌🕊🕌🕊🕌🕊🕌🕊
Аллоҳ ушбу тонгда муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

@Jaloliddinrumiyy🕊
МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР
🍃
1) Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, у фаришта ва
жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади.

2) Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва yлар одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.

3) Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур
чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил!

4) 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо
бўлди... Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади...


5) Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса,
унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.

6) Уялган ва ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши—
томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.


7) Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга
кўр бўлиб қолади.

8) Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб
кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиши ҳеч гап эмас.


9) Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача
актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма- бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди.

10) Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади...


11) Инсон организмидаги тириклик
тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу
хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади...

Ҳамиша «Субханаллоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок) «Алхамдулиллаҳ» деб айтинг....

@Jaloliddinrumiyy🕊
Аллоҳ берган умрни яшаб, Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:
Доимо тоза ва покиза таомларни енг.
Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
Таомни узоқ чайнаб, секин енг.
Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
Таомни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг.
Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.
Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг.
Дастурхонингиздан хурмо аримасин.
Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.
Сувни бирдан симирмай, хўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир.
Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради.
Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
Укроп истеъмол қилиш қуланж(йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади.
Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир.
Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган.
Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди.
Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам:
«Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.
Асал еб туринг, чунки минг дардга даводир.
Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.

"Сиз қандай яшамоқчисиз?" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУХ!!!🕊🕌
Бугун 14 июнь, +34
° +20°☁️

🕌 🍃🕌 🍃🕌 🍃🕌 🍃🕌 🍃
Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш
ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌸Аллоҳ таоло бугунги
ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини
насиб қилсин!
🤲

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#qurbonlik
ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ

Масала:
Кўпчилик, хусусан, ака-укалар шерик бўлиб қурбонлик қилганда гўштини чамалаб тақсимлашади. Бундай тақсимот судхўрлик бўлиб қолиш жиҳатидан жоиз эмас. Шунинг учун гўшт аниқ, килолаб тортилгандан кейин ҳар ким ўзининг ҳиссасидан хоҳлаганидек фойдаланади. Истаса ҳадя этсин, истаса ўзи истеъмол қилсин.

Масала: Бир неча киши гўштни тақсим қилишларидан олдин барча шерикларининг ихтиёри билан кимларгадир гўштни садақа қилишни ихтиёр қилишлари жоиз. Қолганини эса ўз ҳиссаларига кўра тақсимлаб олаверишади. Лекин шериклардан биронтаси назр қилган бўлса, гўштини нисоб эгаси бўлган кишиларга ҳадя қилиши жоиз эмас. Чунки назр қурбонликнинг гўштини нисоб эгаларига едирилмайди.

Масала: Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш мумкин эмас:
1. Оқадиган қон;
2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;
3. Эркак ҳайвоннинг мояги;
4. Сийдик қопи;
5. Орқа жинсий аъзоси;
6. Ғудда (безлар);
7. Ўт пуфак.

Масала: «Канзуд-дақоиқ» ва «Мароқил фалоҳ» китобларида ҳаром мағиз, яъни умуртқа суяк ичидаги оқ сут каби суюқликни истеъмол қилиш жоиз эмас, дейилган.

Масала: Баъзилар қурбонлик қилингандан кейин ортган гўштни сотиб юборади. Бундай қилиш мумкин эмас. Сотиб юборилган қурбонлик гўштининг пулини фақир мискинларга садақа қилиш вожиб бўлади.

Масала: Қассобнинг хизмат ҳақи сўйилган қурбонлик гўштидан берилмайди.

Масала: Баъзи кишилар гўшти арзон тушар экан, деб қурбонлик қилувчиларга шерик бўлишади. Агар шерикларидан биронтасининг нияти арзон гўшт бўлса, барча шерикларнинг қурбонлиги дуруст бўлмайди.

Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини қурбонликнинг гўшти, териси ёки калла-почаси билан адо этиш жоиз эмас. Шундай қилинган тақдирда ўша нарсаларнинг қийматича садақа бериш вожиб бўлади. Лекин қассобнинг ҳақини алоҳида бериб, уларни ҳам қўшиб юборилса зарари йўқ. Бунинг эвазига қассобнинг хизмат ҳақини қамайтирмаслик лозим.

Масала: Қассоблик дуруст касб ҳисобланиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида ҳам қассоблар бўлган. Баъзи саҳобалар қассобчилик билан шуғилланишган.

Савол: Етти ёки ундан кам қурбонлик қилувчиларнинг бири қурбонликнинг қазосини ният қилса, шерикларининг қурбонлиги дуруст бўладими?
Жавоб: Шерикларнинг қурбонлиги дуруст, аммо қазо ниятидаги кишиники нафл бўлиб қолади. Қурбонликнинг қазоси адо бўлмайди. Эвазига ўртача бир қўйнинг қийматини садака қилиш талаб этилади.
Савол: Туя ёки мол сўяётган киши бир ҳиссасини ақиқадан деб ният қилса, дуруст бўладими?
Жавоб: Етти ҳиссадан бирини ақиқадан деб ният қилишда ҳеч бир зарар йўқ.

"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
#ЭСЛАТИНГ

Арафа кунининг рўзаси

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар.
(Имом Муслим ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз – бошқа диндошларимизга эслатинг!

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
15.06.2024 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:00
Ифторлик бошланиши: 20:03

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Зулҳижжа ойининг тўққизинчи санаси ва Арафа куни муборак бўлсин!🕌

🌙АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!

🌺Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

🕋«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»
Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.
Имом Термизий ривояти🌹


@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АРАФА КУНИ... (ЭҲТИЁЖЛАР КУНИ)

Имом Aвзоий айтдилар: "Aллоҳдан сўраш учун ҳожатларини Aрафа кунига тўплаб турадиган (сақлаб турадиган) қавмларни биламан".

Имом Нававий Aрафа куни ҳақида шундай дедилар: "Бу кун дуо қилиш учун йилнинг энг афзал кунидир".

Инсон бу кунда зикр, дуо ва Қуръон тиловати билан машғул бўлмоғи лозим. Шу билан бирга, турли дуо ва зикрлар қилиши керак.
Шунингдек, ўзи, ота-онаси, яқинлари, устозлари, биродарлари, дўстлари, суюклилари, унга яхшилик қилган кишилар ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши лозим бўлади.

Буларнинг барчасини эътиборсиз қолдиришдан жуда эҳтиёт бўлиш керек. Зеро, эътиборсиз ўтказиб юборилган ўша Aрафа кунини ортга қайтариш имкони йўқдир.

("Aл-Aзкор" китоби, 333-бет)

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ухлаш олдидан сув ичиш - инсультни олдини олади.
🕊
"Ҳаммасини биламиз" деймизу лекин аслида ҳеч нимани билмаймиз. Биз учун 2 литр сув кераклигини биламиз, уни қайси вақтда ичишничи биламизми? Бирдан 2 литр сувни олиб, бошимиздан қўйиб ёки ичиб юборишимиз тўғрими? Кардиолог маслаҳатига бир қулоқ осайлик.

🌙 Уйғонгандан сўнг 2 стакан сув ичиш ички организмни яхши ишлашига ёрдам беради.

Овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 стакан сув ичиш қон босимларини маромига келтиришга ёрдам беради.

⭐️ Ухлашдан олдин 1 стакан сув ичиш - инсульт билан юракни толишини олдини олади.

🌙 1 стакандан кўп сув ичмаган мақул. Тунги вақтда суюқликларни кўп ичиш - эрталаб юзимиз ва кўзимизни ишиб туришига сабаб бўлади.

Тунингиз осуда ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
🕋🍃📿Қурбон ҳайит муборак. Бизни севганни севдик, Севмаганни кечирдик, Қалбимиздан адоват,
Ҳам ҳасадни ўчирдик.

🌷🕌🍀Биродарим, ишончим! Қадрдоним, қувончим! Соғинчим сизга бўлак,
Ийду Қурбон муборак!

@Jaloliddinrumiyy🍃
🍃🕊🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Барча мўмин-мусулмонларни
“Ийд ал-адҳа” - ҚУРБОН ҲАЙИТИ байрами билан қутлаймиз.  БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
🌿🕋🌺🕋🌸🕋🌼🕋💐🕋🌷
🕌Аллоҳ субханаҳу ва Таоло барча мўмин мусулмонлар қатори сиз билан бизларга ҳам миллатдошу ватандошларимизга муборак айласин. Бу байрам барчамизга иймон, этиқод, тақво, ибодат, хайр ва баракага сабабчи бўладиган байрамларимиздан бўлишини насиб этсин.
🤲
🕊🕌
🌹🕌🌸🕌🌼🕌🌺🕌🕊
🤲Аллоҳ қилаётган солиҳ  амалларимизни собитқадам, иймонимизни мустахкам қилсин!🤲🍃

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Курбонлик дуоси!

Аллоҳумма инна солатии ва нусукии ва маҳяя ва маматии лиллаҳи роббил аламиин. Ла шарийка лаҳ, Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията. Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар. Аллоҳумма ҳаза минка ва лака Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията минний.

Маъноси
: Аллоҳим менинг намозим ва ибодатим, тириклигим ва ўлимлигим, барча оламнинг ҳожаси бўлган Аллоҳ учундир. Аллоҳнинг тенги ва шериги йуқдир. Аллоҳим бу қурбонликни қабул айла. Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу сендан ва сенинг учундир. Аллоҳим, бу қурбонликни мендан қабул этгин!

@Jaloliddinrumiyy🍃
2024/11/15 07:34:08
Back to Top
HTML Embed Code: