Telegram Web Link
Натижа шуки, олам бир тоғга ўхшайди. Яхши ёки ёмон сўзингнинг акси ўзингга, фақат ўзингга қайтади. Мен яхши гап айтган эдим, тоғ ёмон жавоб қайтарди, дея олмайсан. Бу — имконсиз. Чунки тоғда булбул сайраса, акс-садо бўлиб ҳеч қачон эшак ёки қарғанинг овози қайтмайди. Акс-садо эшакнинг овозими, демак, билгилки, бу ёқда ҳанграган ҳам эшакдир.

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌹
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
ВА
БАРОКАТУҲ
🕋ЖУМА айёмингиз муборак!
🍃Бугун 20.09.2024 +28°+20☁️

🤲Аллоҳ бизга бугун хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!
🍃
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...
🌹
Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин.🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ГУНОҲЛАРНИ ЮВУВЧИ ХИСЛАТЛАР

11. Ихлос билан қилинган ҳаж ҳам гуноҳларнинг каффорат бўлишига сабаб бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ҳожи уйидан чиққанидан бошлаб Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади. Агар у фарзларни бажаришдан олдин вафот этса, ажру савоби Аллоҳнинг зиммасида қолади. Вафот этмай, ҳажнинг фарзларини (coғ-омон) адо этса, аввалги ва кейинги гуноҳлари мағфират қилинади. Шу йўлда бир дирҳам сарфлаш Аллоҳ йўлида шундан бошқа миллион дирҳамни сарфлашга баравардир».
Яна бир ривоятда: «Ким фарзларини бажарса, мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», дейилган.

12. Мақоми Иброҳим ортида намоз ўқиш ҳам гуноҳларга каффорат бўлади.
Қози Иёз «Шифо»да шундай деган: «Ким мақоми Иброҳим ортида икки ракъат намоз ўқиса, унинг аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади, Қиёмат куни иймон келтирганлардан бўлиб тирилади».

13. Ҳашр сурасини ўқиш, Қуръон ўқитиш ҳам гуноҳларга каффорат бўлади.

14. Тасбех, таҳлил ва такбир айтиш ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.
«Ким юз марта тасбеҳ айтса, юз марта ҳамд айтса, юз марта такбир айтса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Яна бир ривоятда «Ким кўзи ожиз одамни қирқ қадам етакласа, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», дейилган (Имом Аҳмад бу ҳадиснинг ривоят қилувчиларини ишончли деб айтган).

15. Мусулмон биродарининг ҳожати учун ҳаракат қилиш ҳам гуноҳларнинг каффорат бўлишига сабаб бўлади.
«Ким мусулмон биродарининг ҳожати учун ҳаракат қилса, уни раво қилса ҳам, қилмаса ҳам аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади, унга икки омонлик ёзилади: дўзахдан омонлик ва мунофиқликдан омонлик».

16. Қўл бериб кўришиш ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрадиган икки киши (бир ривоятда «икки мусулмон») учрашганда қўл бериб кўришса ва Набий алайҳиссаломга салавот айтишса, иккови ажралиб кетиши билан аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Ҳиббон ва Имом Аҳмад ривояти).

17. Таом егандан сўнг ҳамд айтиш ҳам каффорат бўладиган гуноҳларга сабаблардандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким таом еб, сўнгра «Мени бу таом билан таомлантирган ва мендан ҳеч қандай куч-қувват талаб қилмай мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин» деса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ва Имом Термизий ривояти).

18. Ҳақиқий мусулмон бўлиб умр кечириш ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Мусулмон одам қирқ ёшга кирса, Аллоҳ ундан уч турли балони: ақлдан озиш, мохов ва пес бўлишни буриб қўяди. Эллик ёшга етса, Аллоҳ унинг гуноҳларини енгиллатади. Олтмиш ёшга етса, Аллоҳ уни Ўзига юзланиш билан ризқлантиради. Етмиш ёшга етса, фаришталар уни яхши кўрадилар. Саксон ёшга етса, яхшиликларини қолдириб, ёмонликлари ўчирилади. Тўқсон ёшга етса, Аллоҳ таоло унинг аввалгию кейинги гуноҳларини кечиради ва у Аллоҳнинг ердаги асири деб номланади, оила аъзоларини шафоат қилишига имкон берилади».

Изоҳ. Бу ҳадиси шарифда шариатга мувофиқ ҳаёт кечирган мусулмон назарда тутилган. Лекин шу ёшларга етса ҳам фисқу фужур ишларни қилиб юрадиган бўлса, ҳадисда айтилган фазилатлардан бебаҳра қолади. Уламолар бу ҳадисда ундай одам назарда тутилмаганини таъкидлаб айтишган.

“Энг шарафли уммат” китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БАНДА ЯРАТГАННИ ЭМАС, ЯРАТГАН БАНДАНИ СИНОВ ҚИЛАДИ

Бандаси дерму сира айлаб хато,
Имтиҳон этдим сени, эй, Раббано?!


Ривоятда келишича, бир эътиқодсиз кимса ҳазрати Алига: "Сени асрагувчи Худо эканлигига ишонасанми?" деб савол берган.
Мўминлар амири: "Ҳа, шундоқ. Аллоҳ таоло менгаю авлодимга, барча мўминларга мададкор, ҳимоя қилувчидир", деди.
Ҳалиги киши: "Сўзинг рост бўлиб, Аллоҳ мададкоринг бўлса, мана шу кўшк томидан ўзингни ерга ташлаб, гапингнинг ростлигини исботла", деб муғомбирлик қилди.
Ҳазрат Али унинг разилона режа ва мақсадини қатъий рад этди ва: "Ҳеч қачон банда Яратганни эмас, Яратган бандани синов қилади, — деди. Ундан кўра ўз аҳволингга боқиб, феълингни ислоҳ қил, Мурид муршидни имтиҳон этмас. Зеро, Аллоҳ не қилдик, кўнглимизда нима гап, сир-асрор бор, ҳаммасини билиб турувчидир".

✍️Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲ!🌼 Бугун
21 сентябрь, шанба +31° +17°☀️
Хайрли тонг!!!

- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.

- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲

Кунингиз мазмунли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Ёш қиз ҳакимдан сўради:

- Муҳаббат ҳақиқати нима дегани?
Ҳаким деди:
- Боққа киргин. Менга энг чиройли гулни келтиргин...
Қиз гулзорга кирди. Лекин қуруқ қўл билан қайтди.
Дедики:
- Энг чиройли гулни топдим... лекин, ундан ҳам чиройлироғини қидириб, кетдим. Аммо ундан гўзалроғини тополмагач, ўша гулнинг ёнига қайтдим. Лекин у йўқ эди...
Ҳаким деди:
- Шу нарса муҳаббатнинг ҳақиқатидир. Қўлларингда бўлганида қадрламайсан. Йўқотганингда қийматини биласан.

Ўз қўлларингизда бўлган неъмат: меҳр - муҳаббатни йўқолиб, сўнг қадри билинишини кутманг! Борида шукур қилинг, зеро шукур сиздаги инъомларнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ Қалбинг сокин топган саждадан то руҳинг тўйингунича бошингни кўтарма! Қалбингдаги энг яширин сирларни жойнамозингга тўкиб сол. Агар сен кимга ибодат қилаётганингни билганингда эди, саждада бўйин эгилган ҳолда қолишга муштоқ бўлар эдинг. Сен саждадалик пайтингда гўёки одамлар наздида пастлаган бўлиб кўринасан, аслида юқорига кўтарилаётган бўласан.
🤲Аллоҳим! Жисмим ҳам, қалбим ҳам мужассам бўлган сажда ато қил! Чунки агар қалб сажда қилса, Аллоҳга яқинлашиб, юксалади ва лаззатга айланади. Шундай экан, сажда қилиб Аллоҳга яқинлаш!
🕊
Бир куни хонамда туриб, ўзимга ўзим: «Ҳаётдаги муваффақият нима?» деб сўрадим. Қарангки, жавоб ўша хонанинг ўзидан топила қолди:
Шифт: «Юқорига интилиш», деди.
Дераза: «Эртани ўйлаш», деди.
Соат: «Вақт қимматбаҳо», деди.
Кўзгулар: «Ўзингдан бошла», деди.
Эшик: «Куч билан итар», деди.
Фақатгина ер: «Бор орзуларингни сажда пайтига сақлаб қўй, чунки Аллоҳ саждада сўралган дуони қуруқ қайтармайди», деди.
Мени лол қолдирган бу жавобларни сизларга ҳам илиндим, биродар!
🕊
Сен жонларнинг Каъбасисан, атрофингда тавоф қилмоқдаман. Мен қузғун эмасман ки, вайроналар устида учиб юрадиган бўлсам.
Бундан бошқа санъатим, бундан бошқа қиладиган ишим йўқ. Менинг санъатим ҳам, қиладиган ишим ҳам кечаю кундуз каби айланиб турмоқдир.
Гўзалимнинг қаршисида сажда қилишдан, Дилбаримнинг атрофида айланишдан ҳам кўра гўзалроқ иш борми?
Жамилдан ҳам кўра жамилроқ яна ким бор?

✍️Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУҲ!!!
🌺🍃

Якшанба тонги муборак
бўлсин!!!

22.09.2024 +30°+18°☁️

🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!


🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Кунингиз файзу барокатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
САЖДА...

Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётган ёш йигитлардан учтаси ёнимга келди. Улардан бири шеригини кўрсатиб:

– Шу биродаримизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, – деди.

– Тинчликми? – сўрадим мен.

– Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради…

Тил саратони бўлган экан, унинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган. Операциядан эса, беш фоиз умид бор, холос.

Мен бемор йигитга юзландим:

– Сенга бу дардни ким берди?

– Аллоҳ.

– Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?

– ...

– Мусибат, ё гуноҳ сабабидан тушади ёки Аллоҳ суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллоҳ сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди. Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами?

– Эслолмадим, бир дақиқага бормайди.

– Докторга қанча «сажда» қиласан? Сўзимни нотўғри тушунма, сажда ҳокисорлик демакдир. Докторга навбат кутиб туришинг бир нав ҳокисорликдир. Агар доктор шу иссиқ кунда, “Мен бандман, кечгача кутинглар“, деса кутасанми?

– Ноилож кутаман.

– Қара, докторнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллоҳ таолога эса бир дақиқа ҳам сажда қилмайсан...

Нотиқ шу ерда ҳикояни тўхтатиб, бошқа ҳодисани баёнига ўтади.
Бир куни масжидда одамларга мазкур воқеани айтиб бераётиб, уларга савол бердим: “Орангизда беш дақиқа сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш дақиқа сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин!”
Ҳеч ким кўтармади. Умрида икки дақиқа сажда қилганлар бўлса, беҳижолат қўлини кўтарсин, дедим. Ҳамма ерга қаради. Ҳеч ким бошини кўтаргиси келмасди.
Ҳа, ўта тез айтилган “Субҳана Роббиял аъла” тасбеҳи бизнинг уч ёки беш сония вақтимизни олади, деярли ҳаммамиз сажда учун 5 ё 10 сония ажратамиз, холос.
Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл ҳикоясига қайтди.
– Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам: “Банданинг Аллоҳ таолога энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир. Бас, дуони кўпайтиринглар”, деганлар. Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллоҳга ялиниб ёлвор, дедим.
У ёнимда намоз ўқиди. Ҳарамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ. Йигит намозни тугатиб: “Таҳоратга чиқиб келай” деб кетди. Шу-шу, у билан бошқа кўришмадим.
Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг ҳолини сўрадим.
👇Davomi
https://telegra.ph/SAZHDA-09-22
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ҳаётида содир бўладиган ҳар бир яхши-ёмон, катта-кичик воқеа-ҳодиса, албатта, Аллоҳ таолонинг тақдири азалийсида битилган бўлади. Яратганнинг амрисиз бировнинг баданига бир тикан кирмайди.
🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃🌷🍃

''Бизга фақат Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди'' (Тавба сураси, 51-оят).
🍃
🕊🍃🕊🍃🕊🍃🕊🍃🕊

Тун ортида тонг,
Сабр ортида хурсандчилик бор!

Бошланаётган янги иш ҳафтаси хайрли ва барокатли келсин!
🤲

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ Дуо қулни Аллоҳга дардини билдириш учун эмас, балки у дарднинг дармони фақатгина Аллоҳ эканлигини билиши учундир.
Ҳазрати Шамс Табрезий

🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊
🌺Душанба тонги хайрли
бўлсин!🦋
Бугун 23 сентябр,+31°+18° 🌧


🕌 Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин!
📿
Бошланган янги ҳафтангиз хайрли ва баракали ўтсин!


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳазрати Мавлонони бир тантанали йиғинга таклиф қилишди.У ерга мамлакатнинг энг зиёли ва бадавлат кишилари йиғилди. Кун ярмига борганда Мавлонодан бир зодагон сўради:"Ҳазрати Мавлоно,биз сизга қандай ишонайлик,Аллоҳ қалбларда дeйсизу, яна у ягонадир дeйсиз"!
Ҳазрат дастурхондан 10 дона пиёла олди ва сув қуя бошлади. Пиёлалар лим бўлгач ҳазрат дeдилар,"Мана қаранг бу 10 пиёлада 10 та қуёшнинг акси бор,айтингчи бу билан қуёш 10 та бўлиб қолдими!"
🌺
Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Китоб ўқийдиган одамлар ҳар доим тeлeвизор кўрадиган одамларни бошқаради"

Фелиция Жанлис

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌥Мана яна тонг отди дунёга қаранг,
🌺Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг.
🌷Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш,
🕌Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг.

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРОКАТУҲ ХАЙРЛИ ТОНГ
❗️
Бугун 24 сентябр, Сешанба!
+32°+18°
☀️

Ҳар тонг кўзингизни очганингизда, қандай вазият бўлишидан қатъий назар кимгадир кераклигингизни, кимнидир бахтли қила олишингизни унутманг...
Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир дунёсиз....
🌸🌺🍃
Кунингиз
хайрли, саодатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир кишининг кўзаси бор, лекин суви йўқ эди. Сув топгани замон кўзаси синди. Яъни, бу дунёда инсон ҳеч вақт мукаммал бахтга йетиша олмайди. Ҳар қандай лаззат бир қийинчилик билан ҳамроҳдир.

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌷Мен ўқимишли аёлнинг ўқимаган эркак билан турмуш қуриши катта хато деб ўйлардим. Улғайдим...
Тиллага бурканган, энг қиммат атирлар ишлатадиган доктор аёлнинг ўқимишли, доим иш билан банд турмуш ўртоғидан бир оғиз ширин сўз кутиб умри ўтаётганини кўрдим.

🚘 Муҳандис ўз ўғлини мактабнинг эшиги олдида ҳашаматли, қиммабаҳо мошинасида кутарди. Лекин мошинасидан тушиб, фарзандини бағрига босишни, унга эшикни очиб беришни ўзига эп кўрмаслигини кўрдим.

🌿 Кўкат сотувчи қўлида банан ушлаб турган ҳолда боласини кутаётганини, бола отасини кўрган заҳоти бағрига отилганини, унга банан келтирганидан ниҳоятда хурсанд бўлганини кўрдим.

🚌 Автобус ҳайдовчиси аёлига қўнғироқ қилиб, маош олганини, сафарга чиқиш учун керакли нарсалар ва болаларни тайёрлашни сўраганини кўрдим.

Шунда мен, чўнтакнинг бўшлиги эмас, қалбнинг камбағаллиги ҳақиқий фақирлик эканлигини англадим. Қалбнинг бой бўлиши ақлнинг бой бўлишидан афзаллигини тушундим. Мен даражаларнинг тенглигидан кўра, қалблар бир - бирига монандлиги зарурроқ деб ҳисоблайдиган бўлдим.

🤝 Мустаҳкам оила қуриш, бахт - саодат учун тарафлар ўқимишли, бой бўлиши шарт эмас. Аллоҳдан чиндан қўрқадиган қалб соҳиби бўлиши кифоя!

Умму Абдуллоҳ таржимаси.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
🕊ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ📿
🌹ВА БАРАКАТУҲУ🕊

Чоршанба тонги хайрли
бўлсин!!!
25.09.2024 +32°+18°☁️

🤲🏻Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!


☘️🌹🤲🌿🌹🍃🤲🌹


Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Қийинчиликлар ҳаётингизда очилиши керак бўлган янги эшикларнинг калитидир. Дард сизга йўл кўрсатади. Қийинчиликларга эмас, очилаётган эшикларга эътибор беринг.

✍️Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шомдан сўнг болаларни кўчага чиқармаслик ҳақида.

Жобир (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай огоҳлантирганлар: “Қоронғи тушса, болаларингизни ташқарига чиқишдан қайтаринг. Чунки у маҳалда шайтонлар тарқалади. Қоронғи тушганидан сўнг, бирон соат ўтганидан кейин уларни ўз ҳолига қўйинг. (Ётар маҳалда) Аллоҳ исмини зикр қилиб, эшигингизни беркитинг. Аллоҳ исмини зикр қилиб, чироғингизни ўчиринг. Аллоҳ исмини зикр қилиб, мешингиз оғзини боғланг ва Аллоҳ исмини зикр қилиб, идишингиз устини ёпинг. Ҳеч нарса топа олмасангиз, идиш устига бир чўпни кўндаланг қилиб ёпинг”

(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Маълумки, жин ва шайтонлар одамларга аралашиб яшайди. Уйида тунайди, таомидан ейди, фарзандлари, бойликларига шерик бўлади. Инсон ўзича бу ҳолатдан чиқиб кетолмайди. Боиси, жинлар кўзимизга кўринмайди. Шунинг учун Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) шайтон зараридан сақловчи, дунё ва охират яхшиликларини жамловчи бир неча одобларга буюрадилар.


@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀Сезяпсизларми, фасллар каби умримиз ҳам ўтиб бормоқда. Вақт шафқатсиз, у ҳеч ким ва ҳеч нарсани кутиб турмайди. Бугун яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, улар билан ўтган хуш дамларни ғанимат билинг, улардан ҳол сўраб, кўнгил олинг, дуолар олинг...

🕌🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕊ПАЙШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
🍀
26.09.2024 +27°+22°🌧️

Ҳар тонг саҳарда уйғониб, тоат ибодат қилган банда Аллоҳнинг суюкли бандаси бўларкан...
🌼
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, бошланган янги кунимиз хайрли, унумли ва барокатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/26 04:37:49
Back to Top
HTML Embed Code: