Telegram Web Link
Ҳақиқий бахтсиз инсон!

«Рамазонда гуноҳлар кечирилишига сабаб бўладиган ишлар қанчалик кўп бўлишига қарамай гуноҳлари кечирилмаган кимса нақадар бахтсиздир».

📚 Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
🔴Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга чиқдилар-да: «Омин, омин, омин», – дедилар. Шунда у зотга: «Ё Расулуллоҳ, ҳеч бундай қилмас эдингиз?!» – дейилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жаброил менга: «Рамазон ойи кириб гуноҳи кечирилмаган кишининг бурни ерга ишқалсин (ёки даф бўлсин)», – деди ва мен омин, дедим. Сўнгра яна: «Ота-онаси ёки улардан бири ҳаёт бўлиб, жаннатга кирмаган банданинг бурни ерга ишқалсин (ёки даф бўлсин)», – деди ва мен омин, дедим. Сўнгра: «Ҳузурида мен тилга олинсам-у, менга салавот айтмаган банданинг бурни ерга ишқалсин (ёки даф бўлсин)», – деди ва мен омин, дедим».

📚 Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган, саҳиҳ ҳадис.

👉 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рўзани бузадиган нарсалардан тийилиш

Уламолар оммаси наздида тонгдан то кун ботгунга қадар ейиш-ичиш ва аёлига қўшилишдан сақланиш вожибдир.

Киши эсида бўлгани ҳолда гарчи оз миқдорда бўлса ҳам бирон нарсани қасддан еса ё ичса, рўзаси очилади.

Тери ости ёки томирдан игна орқали озуқа бўладиган дори юбориш ейиш ва ичиш ҳукмидадир.

Ичга ютмаган ҳолда таомни татиб кўриш, кислород балонидан фойдаланиш, сурма қўйиш, кўз ва қулоққа дори томизиш жоиздир.

Бурунга дори томизиш эса жоиз эмас.

Саҳиҳ фикрга кўра, атайлаб қусиш ва беихтиёр қусиш рўзани бузмайди.

Шунингдек, ҳижома қилдириш, қон бериш, бурун қонаши ва жароҳатдан қон чиқиши ҳам рўзани бузмайди. Бироқ, ҳолсизланиб қолмаслик учун ҳижома ва қон беришни кечқурунга қолдириш афзал.

Томирдан бошқа ерга игна билан дори юбориш ҳам рўзани бузмайди.

👉 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#СаволЖавоб

Эмизикли аёл Рамазонда рўза тутиши шартми?

Савол:
Беш-олти ойлик боласи бор эмизикли аёл Рамазонда рўза тутадими ёки тутмаса ҳам бўлаверадими?

Жавоб:
Эмизикли аёл ўзининг ҳолатига карайди. Агар рўза тутса ўзига ёки боласига зарар eтмайдиган бўлса ва боласининг қорни тўядиган даражада сути бўлса, рўза тутгани афзал. Агар ҳақиқатда зарар бўладиган бўлса, тутмаса ҳам рухсат бор. Бироқ рўза тутишдан қочиб, бу йўлни ҳийла учун қиладиган бўлса, жоиз эмас, Аллоҳ қалблардаги нарсани ҳам билиб турувчидир. Рўза тутмаган ҳолида ҳам кeйин қазосини тутиб бeриши кeрак бўлади. Шунинг учун эл қатори улуғ ойда рўза тутишга нима етсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ таоло мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини кўтарди, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан ҳам рўзани кўтарди” (Термизий ривояти, ҳасан-саҳиҳ ҳадис). Термизий айтади: “Баъзи аҳли илмлар айтишича, ҳомиладор ва эмизикли аёл рўза тутмайди, бунинг эвазига ҳар куни бир мискинни тўйдиради, кейин қазосини тутади. Бу гапни Суфён, Молик, Шофеий ва Аҳмад айтганлар. Баъзилари эса, рўза тутмайди, балки мискин тўйдиради, қазосини тутиб бермайди, агар хоҳласа қазосини тутади ва мискинни тўйдирмайди, деганлар. Бу Исҳоқнинг сўзидир" ("Сунани Теримизий", 715-ҳадис).

Ҳанафий уламолар наздида ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутмасалар қазосини тутадилар, мискинни тўйдирмайдилар. Валлоҳу аълам.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
ЭЪТИКОФ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Эътикоф
– Аллоҳ азза ва жалланинг тоатига холи бўлиш учун масжидни лозим тутишдир. Бу Аллоҳ таолонинг Китоби ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ила собит бўлган суннатлардандир. Ойша разияллоҳу анҳо дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгунларига қадар Рамазон ойининг охирги ўн кунида эътикоф қилдилар. Ундан сўнг рафиқалари ҳам (рамазон ойининг охирги ўн кунида) эътикоф қилар эдилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Эътикоф ҳақида батафсил

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
#СаволЖавоб

Қадр кечаси фазилатлари

Савол:
Қадр кечаси фазилатлари ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб:
Қадр кечаси фазилатларининг қисқача баёни қуйидагича:

Аллоҳ таоло деди: «Албатта, Биз у (Қуръон)ни қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) қадр кечаси нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри-ла (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар. У (кеча) то тонг отгунча тинчлик-омонликдир» (Қадр сураси).

Бу сурадан Қадр кечасининг бир қанча фазилатлари маълум бўлади.

Биринчи фазилат: Аллоҳ таоло бу кечада башариятнинг ҳидояти ва икки дунё саодати бўлмиш Қуръонни нозил қилди.

Иккинчи фазилат: «(Эй Муҳаммад,) қадр кечаси нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?» сўзидаги сўроқ улуғликка далолат қилади.

Учинчи фазилат: Қадр кечаси минг ойдан хам яхшидир.

Тўртинчи фазилат: Фаришталар яхшилик, барака ва раҳматни олиб тушадилар.

Бешинчи фазилат: Бандалар Аллоҳ азза ва жаллага тоат-ибодат билан қоим бўлиб, азоб ва иқобдан саломат қолувчиларнинг кўплигидан Қадр кечаси омонликдир.

Олтинчи фазилат: Аллоҳ таоло Қадр кечасининг фазли хақида Қиёматга қадар тиловат қилинадиган комил бир сура нозил қилди.

Қадр кечасининг фазилати хақида, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Кимки Қадр кечасида иймон билан ва савоб умидида намозда қоим бўлса, унинг аввалда қилган гуноҳлари кечирилади» (Муттафақун алайҳи).

Валлоҳу аълам.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
ФИТР ЗАКОТИ

Аксар уламолар наздида фитр закотини каттаю кичик номидан бериш вожибдир. Валий ўзининг қарамоғидаги кишилар ва аёли номидан беради. Ҳомиладан ҳам берилиши мустаҳабдир.

Фитр садақасини ҳайитдан бир-икки кун олдин бериш жоиз. Саҳобалар шундай қилгани айтилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо уч кун олдин берар эди.

Фитр закоти сифатида бериш мумкин бўлган таомлар замонга қараб ўзгариб боради. Ҳозирги кунда арпа ва хурмодан бериш дуруст эмас, гарчи ҳадисда буларинг зикри келган бўлса ҳам. Чунки арпа ейилмайди, хурмо эса таом эмас, мевага айланган.

👉 @ISLOM
#СаволЖавоб

Болаларга ҳайитлик берса бўладими?

Савол:
Биз икки ҳайитда болаларга арзимаган миқдордаги пулни ҳайитлик қилиб беришга одатланганмиз, шу иш жоизми?

Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.

Катталарга бўлсин, кичикларга бўлсин ҳайитлик беришнинг зарари йўқ. Балки бу гўзал ахлоқлар ва чиройли одатлар жумласидан. Фақат қуйидаги нарсаларга эътибор қилиш лозим:

1. Ҳайитлик беришда адолатга риоя қилиш. Фарзандларнинг баъзиларига бериб баъзиларига бермаслик тўғри эмас. Бу улар қалбида нафрат ва ҳасадни пайдо қилади.

2. Ҳайитликни оила аъзоларининг ҳаммасига бир хил миқдорда бериш лозим эмас. Бунда ёш эътибор қилинади. Катталарга ёш болаларга берилган миқдорда берилмайди. Оилаликка бўйдоққа берилгани каби берилмайди ва ҳоказо.

3. Ҳайит кунлари болаларнинг қўлларида ҳайитлик туфайли пул кўпайгани учун уларга назоратни кучайтириш лозим бўлади. Кўча-кўйларда ҳар хил фасод эшиклари очилган бўлади. Майда қиморбозлик, кино-театр ва шу каби жойларга бесўроқ кетиб қолмасинлар. Валлоҳу аълам.

👉 @ISLOM
#Эълон

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Азиз диндошлар! Бугун 20 апрел 2023 йил (ҳижрий 29 Рамазон 1444 йил) пайшанба куни Ислом оламининг айрим минтақаларида Шаввол ойи ҳилоли кўрингани эълон қилинди. Шу боис эртага 21 апрел жума куни Ийдул фитр — Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.

Бутун Ислом оламига Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло ўтган Рамазон ойида қилган солиҳ амалларимизни даргоҳида қабул қилсин, барчамизни бу ойдан гуноҳлардан пок ҳолда чиққан бандалари қаторида айласин ва кейинги Рамазонларга офиятда етказсин!

👉 @ISLOM
#Ҳайит_табриги

“Aллоҳу акбар, Aллоҳу акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Aллоҳу акбар ва лиллаҳил-ҳамд”.

Рамазон рўзасини ниҳоясигача тутиб, такбир айтиладиган соатларга етказган Aллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Aллоҳ таоло ўтган ойда қилган барча тоат-ибодатларимизни сизу биздан Ўз даргоҳида қабул айлаб, камчиликларини афв этсин! Барчаларимизни тақво ҳосил қилган бандалари қаторида келгуси Рамазонларга иймонда устивор ҳолимизда етказсин!

ИЙДУЛ ФИТР – РAМAЗОН ҲAЙИТИ МУБОРAК БЎЛСИН!

👉 @ISLOM
Эрига итоатсизлик қиладиган ҳамда унинг ўзига бўлган фазлу-марҳамати ва мол-мулкига нонкўрлик қиладиган аёлга охиратда хорлик ва азоблар бордир!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга дўзах кўрсатилди, қарасам дўзах аҳлининг кўпчилиги куфр келтирадиган аёллар экан», дедилар. «Аллоҳга кофир бўладиларми?», деб сўралганида: «Эрларига кофир бўладилар ва яхшиликка кофир (нонкўр) бўладилар. Улардан бирига агар бир умр яхшилик қилсанг-у, кейин у сендан озгина ёмонлик кўрса: Сендан ҳаргиз яхшилик кўрмадим, дейди», дедилар

📚 Бухорий ривояти

Абдуллоҳ ибн Аби Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, аёл киши то эрининг ҳаққини тўла адо этмагунича Раббининг ҳаққини адо этолмайди».

📚 Аҳмад, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривояти. «Саҳиҳул-жомеъ», 5295-ҳадис.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
ИККИ НАРСА

• Икки нарса одамда доим бўлавермайди:

Ёшлик ва куч-қувват.

• Икки нарса ҳар бир инсон учун фойдалидир:

Гўзал хулқ ва бағрикенглик.

• Икки нарса инсон қадрини юксалтиради:

Тавозе ва ҳожатбарорлик.

• Икки нарса балони даф қилади:

Садақа ва қариндошчилик алоқаларини мустаҳкамлаш.

Аллоҳ барчамизни мазкур сифатлар ила безасин, тақво ва ўнгланиш либосига буркасин ва иймон узра собит айласин.

👉 @ISLOM
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва эслатмаларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @islom
​​Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ саловат айтиш суннат!

​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
– – – – – – – – – –
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
– – – – – – – – – –
👉 @islom
2024/09/21 11:02:25
Back to Top
HTML Embed Code: