Telegram Web Link
👉 @ISLOM
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва эслатмаларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @islom
Мунофиқлар учун энг оғир бўлган номозлар қайсилар?
Anonymous Quiz
19%
Пешин ва Аср
25%
Бомдод ва Шом
56%
Бомдод ва Хуфтон
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун нажас Швеция ҳукумати сиёсатчиларидан бири Қуръони Каримни барчани кўз ўнгида ёқиб юборди.

Аллоҳ ушбу жиноятчи Ислом душманларин хор қилсин!

Агар биз нафсимизни Қуръон ва Суннатда буюрилганидек тарбия қила олсак, Ислом душманлари биз билан албатта ўйлаб муомала қилишади ва бизни муқаддасотларимизни ҳақоратлашдан тийилишади.

Эслатма: Душманимизнинг муомаласи биз мусулмонларнинг даражамизга боғлик!

✍🏻Ал-Қассам

👉 @islom
👉 @ISLOM
Сабр хислати берилган зотларга мусибатлар неъматдир. Агар инсон сабрининг савобини билганида, мусибатининг аламини унутиб юборган бўларди. Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُم بِغَيْرِ حِسَاب

«Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур» (Зумар, 10).

👉 @ISLOM
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Олимлар вафот топиши сабабли) илм кўтарилмагунича, зилзилалар кўпаймагунича, замон яқинлашмагунича (яъни, вақтлардан барака кўтарилмагунича), қатл-ўлдириш кўпаймагунича, ҳатто сизларда мол-дунё кўпайиб, тўлиб-тошмагунича Қиёмат қойим бўлмайди».
Бухорий ривояти.

👉 @ISLOM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чидай олсангиз кўринг!

Зилзила оқибатида онасидан айрилган болакай, онасининг қабри олдида уни чақирмоқда.
“-Она, -она, -она?! Мен келдим!
Ёнимга келинг она!”


11-йилдан буён ўзи бомбалар остида қолган Сурия ҳалқига келган мусибатдан қалблар маҳзун бўлиб кетти.

Тўғри, кўзлар ёш тўкади, қалб маҳзун бўлади лекин биз фақатгина Роббимиз рози бўладиган гапларни айтамиз!
“Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтувчимиз”

✍🏻
Ал-Қассам

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Умматнинг бир қисми қийналиб азоб чекаётган пайтда қолган қисми ёрдамга шошилмаса, демак бу умматнинг танаси ўлик ёки сархушдир. Зеро, ҳадисда: «Мўминлар бамисоли бир кишидирки, агар бир кўзи оғриса, бутун аъзоси оғрийди», дейилган.

👉 @ISLOM
#СаволЖавоб

Қандай қилиб Аллоҳнинг буйруқларига бўйсунувчи ва азобидан қўрқувчи иймони бақувват инсонга айланиш мумкин?

Савол:
Киши қандай қилиб Аллоҳнинг буйруқларини ҳаётида татбиқ этувчи ва азобидан қўрқувчи иймони бақувват инсонга айланиши мумкин?

Жавоб:
Бу нарса Аллоҳнинг Китобини кўп тиловат қилиш, унинг маънолари ва ҳукмларини ўрганиш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларини ўқиб-ўрганиш, шариат тафсилотларини улар орқали билиш ва бунинг тақозосига кўра амал қилиш, ақидада ҳам, амалда ҳам, сўзда ҳам шуни лозим тутиш билан, Аллоҳнинг назоратини қалбда ҳис қилиш ва оҳират кунини ҳамда у кунда содир бўлажак ҳисоб-китоб, савоб, жазо ва азоб каби ҳолатларни эсга олиш билан, солиҳ кишилар билан аралашиш ва ёмонлардан узоқ бўлиш билан ҳосил бўлади.

📚 «Фатово ал-лажна ад-доима лил-ифто», 1-ж., 360-б.

👉 @ISLOM
Эслатма:
Бугун шаъбон ойининг 7-кунидир. Рамазон ойига тахминан 23кун қолди.

Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Шаъбон ойи Рамазон ойининг муқаддимаси бўлгани боис бу ойда Рамазонни қарши олишга тайёргарлик ҳамда нафсни Раҳмоннинг тоатига чиниқтириш бўлиши учун Рамазон ойида жорий қилингани каби Шаъбон ойда ҳам кўп Қуръон тиловат қилиш ва рўза тутиш жорий қилинган».

📚 «Латоифул маъориф», 1-ж., 135-б.

👉 @ISLOM
ШАЪБОН ОЙИ

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Ё Расулуллоҳ, сизни бирон ойда Шаъбон ойидагидек кўп рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот: «Ушбу ой одамлар Ражаб ва Рамазон ойлари орасида ундан ғафлатда қоладиган ва амаллар оламлар Раббига кўтариладиган ойдир. Мен рўзадор бўлган ҳолимда амалим (Раббимга) кўтарилишини истайман», дедилар».

📚 Насоий ривояти. Албоний «Ирво»да (4-ж., 103-б.) ҳасан деган.

👉 @ISLOM
#СаволЖавоб

Қандай қилиб Аллоҳнинг буйруқларига бўйсунувчи ва азобидан қўрқувчи иймони бақувват инсонга айланиш мумкин?

Савол:
Киши қандай қилиб Аллоҳнинг буйруқларини ҳаётида татбиқ этувчи ва азобидан қўрқувчи иймони бақувват инсонга айланиши мумкин?

Жавоб:
Бу нарса Аллоҳнинг Китобини кўп тиловат қилиш, унинг маънолари ва ҳукмларини ўрганиш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларини ўқиб-ўрганиш, шариат тафсилотларини улар орқали билиш ва бунинг тақозосига кўра амал қилиш, ақидада ҳам, амалда ҳам, сўзда ҳам шуни лозим тутиш билан, Аллоҳнинг назоратини қалбда ҳис қилиш ва оҳират кунини ҳамда у кунда содир бўлажак ҳисоб-китоб, савоб, жазо ва азоб каби ҳолатларни эсга олиш билан, солиҳ кишилар билан аралашиш ва ёмонлардан узоқ бўлиш билан ҳосил бўлади.

📚 «Фатово ал-лажна ад-доима лил-ифто», 1-ж., 360-б.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Рамазонни қандай кутиб оламиз?

• Бу ойни Аллоҳга тавба қилган ва Унга юзланган ҳолда қарши оламиз;
• Бу ойга етказишини ва бу ойнинг рўзасию намозларини мукаммал адо этишда ёрдам беришини сўраб Аллоҳга дуо қиламиз;
• Ўтган Рамазондан қолган қазо рўзаларни тутишга шошиламиз;
• Рўза аҳкомларини қодир бўлганча ўрганамиз;
• Бу ойда умра ва эътикоф каби яхши амаллар қилишга тайёрланамиз;
• Бетайин кимсалардан узоқ бўлиб, ғайратли кишиларга яқин бўлишга интиламиз;
• Ўзаро хусумат ва гина-кудуратларга барҳам берамиз;
• Рўза тутиш учун қийинчилик туғдирадиган юмушлардан имкон қадар фориғ бўламиз;
• Ҳилол – янги ойни кўришга ҳаракат қиламиз.

📚 Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжиднинг «Зодус соим» китобидан.

👉 @ISLOM
Мўмин Рамазонни ибодат учун, мунофиқ эса гуноҳ-маъсият учун кутади. Бир ривоятда: «Рамазон мўмин учун ўлжа-ғанимат, фожир учун зарар-йўқотишдир», дейилган.

👉 @ISLOM
#СаволЖавоб

Рўзани бузадиган ишлар

Савол:
Рўзани бузадиган ишлар қайсилар?

Жавоб:
Айрим ишлар борки, уларни қилиш билан кишининг рўзаси бузилади. Мусулмон киши улардан сақланиши ва эҳтиёт бўлиши учун уларни билиб олиши лозимдир. Улар қуйидагилар:

1) Жимо (жинсий алоқа). Жимо қилган кишининг рўзаси бузилади ва шу куннинг қазосини тутиши, қазо билан бирга каффорат ҳам бериши лозим бўлади. Каффорат – бир қул озод қилишдир. Агар қул бўлмаса ёки шу миқдорда пули бўлмаса, икки ой узлуксиз рўза тутади. Агар бирон шаръий узр сабабли бунга қодир бўлмаса, олтмишта мискинга таом бериши лозим. Ҳар бир мискинга шу диёрда истеъмол қилинадиган таомдан ярим соъ миқдорида беради.

2) Бўса олиш, қучоқлаш, жинсий олатини қўл билан жунбушга келтириш ёки шаҳват билан боқиш каби ишлар сабабли маний (уруғ суви) чиқариш. Бундай қилган кишининг рўзаси бузилиб, ўша кунги рўзанинг қазоси лозим бўлади, каффорат лозим бўлмайди. Чунки каффорат фақат жимога хосдир. Уйқуда эҳтилом бўлиб маний чиқарган бўлса, рўзасига зарар етмайди. Чунки бу унинг ихтиёрисиз юз берган бўлади. Бироқ жунубликдан ғусл қилиши вожиб бўлади.

3) Қасддан еб-ичиш. Аммо ким эсида йўқ еб-ичган бўлса, бу унинг рўзасига таъсир кўрсатмайди.

Қуйидаглар ҳам рўзани бузади:

- Бурун орқали сув ёки бошқа бирон нарсанинг қоринга ўтиши, буни “бурнаки” деб ҳам атайдилар.

- Томир орқали баданга озиқлантирувчи модда юбориш, рўзадорга қон қуйиш ҳам рўзани бузади, чунки бу билан бадан озиқланади.

- Озиқлантирувчи укол олиш ҳам таом ўрнига ўтади ва рўзани бузади. Рўзадор киши рўзасини эҳтиёт қилиб, озиқлантирувчи бўлмаган уколлардан ҳам имкон қадар сақланса ва кечқурунгача кечиктирса яхши бўлади.

- Қусиш, яъни ошқозонидаги нарсани оғиз орқали қасддан чиқариш ҳам рўзани бузади. Аммо қусуқ ғолиб келиб, ихтиёрсиз равишда чиқса, бунинг рўзага таъсири бўлмайди.

- Рўзадор киши рўзасини эҳтиёт қилиб, сурма қўйишдан ва кўзига томизғи дорилар томизишдан сақланиши муносибдир.

- Оғиз ва бурун чайишда муболаға қилмаслиги, яъни сувни чуқур тортмаслиги керак. Чунки сув ичига кетиб қолиши мумкин.

- Рўзадор киши ёлғон, ғийбат, ҳақорат сўзлардан тийилиши лозим бўлади. Агар биров у билан уришса ё ҳақорат қилса: «Мен рўзадорман», десин. Чунки, баъзи одамлар бўладики, емак-ичмакни тарк қилиши осон бўлади-ю, ўзи одатланиб қолган ярамас хулқ-атвор ва гап-сўзларни тарк қилиши осон бўлмайди. Шунинг учун салафлардан бири: «Емак-ичмакни тарк қилиш энг осон рўзадир», деган.

Мусулмон киши Аллоҳдан қўрқиши ва тақво қилиши, Парвардигорининг буюклигини ва У зот уни ҳар доим ва ҳар бир ҳолатини кузатиб турганини ҳис қилиши, рўзасини бузадиган ва нуқсонли қиладиган ишлардан сақланиши лозим.

Рўзадор киши рўзадан бошқа пайтда мубоҳ бўлган ишларни тарк қилар экан, энди ҳеч қачон ҳалол бўлмайдиган ишларни тарк қилиши ва ҳақиқий рўзадорлар сафига қўшилиши у учун лойиқроқдир. Валлоҳу аълам.

👉 @ISLOM
#Эълон

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Азиз диндошлар! Бугун 21 март 2023 йил сешанба куни Ислом оламида Рамазон ойи ҳилоли кўринмагани боис эртага 22 март чоршанба куни шаъбон ойининг ўттизинчи куни ҳисобланади ва шу кеча таровеҳ намозлари бошланади. Эртасига 23 март пайшанба куни Рамазон ойининг биринчи куни бўлиб, шу кундан рўза тутишни бошлаймиз, иншааллоҳ.

Аллоҳ таолодан бизларни Рамазон ойига саломат етказишини ва бу ойдан Ўзининг розилигига эришган бандалари қаторида чиқаришини сўраймиз!

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
2024/09/21 13:48:22
Back to Top
HTML Embed Code: