Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОЙНАДАН ЎПКАЛАМА

Нуҳ алайҳиссалом ҳайвонларни бир марта чақиргандаёқ улар кемага чиқишди. Одамларни эса 950 йил мобайнида даъват қилишига қарамасдан улар ғарқ бўлишни ихтиёр этдилар.

Соғлом ғариза касал ақлдан яхшироқ.

Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли энг катта даъватчининг уйида бўлатуриб, ўзини ўнглаб ололмади. Фиръавннинг аёли эса энг катта золимнинг уйида бўлса ҳам ўзини ўнглай олди.

Шароитларни узр қилиб кўрсатма. Йўлни танлаётган сенинг ўзингсан.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
«Болаларда беш хислат бор. Агар шулар катталарда ҳам топилса эди, Аллоҳнинг дўстларига айланган бўлишарди.

Болалар:
1) Ризқ ғамини ейишмайди;
2) Бетоб бўлишса, одамларга Аллоҳдан шикоят қилишмайди;
3) Таомни жамланиб ейишади;
4) Қўрқишса, дарров кўзларига ёш келади;
5) Уришиб қолишса, тезда ярашиб кетишади
».

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
#СаволЖавоб

Уйланишга қурби етмаган йигит нима қилсин?

Савол:
Ассалому алайкум ҳурматли илм аҳллари. Менинг саволим шуки, агар йигит киши жимога қодир бўлса-ю, уйланишга қурби етмаса ёки рўза тута олмаса, бўшаниб юборса (қасддан маний келтирса) бўладими? Бунинг шаръий ҳукми қандай?

Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Йигит уйланишга қурби етмаслиги маъқул гап, аммо рўзани нимага тута олмайди? Агар бунга унинг машаққатли ишда ишлаши моне бўлса, у ҳолда камроқ овқатлансин. Сиз сўрашингиздан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини яхши биладиганга ўхшайсиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша ҳадисларида: «Агар рўза тута олмаса, бўшаниб олсин» демадилар. Одам бир иш билан машғул бўлса, бекор қолмаса, ойлаб унинг шаҳвати эсидан чиқиб кетади. Мен буни мен ҳам эркак киши бўлганим, бошимдан ҳар хил кунларни ўтказганим, 25 ёшимгача уйланмасдан юрганим учун айтмоқдаман.

Шаҳватнинг жунбушга келишига сабаб бўладиган бир неча сабаблар бор. Жинс ҳақида фикрлаш, жинсга тааллуқли сурат, филм ва бошқаларни кўриш, бу ҳақда сўзлашиш, тор шим кийиш, номаҳрам аёлларга яқин юриш ва уларга шаҳват билан қараш ва ҳоказолар. Демак, киши мазкур нарсалардан четланиши керак бўлади.

Қасддан маний келтиришнинг ҳукми ҳақида бошқа биродарнинг саволига жавоб бергандик, қуйида шуни келтирамиз:

«Эр киши ўзи ўзининг шаҳватини кeлтириши қаттиқ гуноҳлардан ҳисобланади. Чунки бу ҳаддан ошишдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу шаҳватни қаeрларга бўшатиш лозимлигини баён қилди ва улардан бошқаси ҳаддан ошиш эканини уқтирди. Мўминун сураси 5-6 оятида Аллоҳ таоло шундай дeйди: “Улар (мўминлар) жинсий аъзоларини (ҳаром ишлардан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақламайдилар). Улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (яъни, зино, баччабозлик, қўли ва бошқа нарсалар билан шаҳватини тўкиш ва бошқа ишларни) истаса, ана ўшалар хаддан ошувчилардир”.

Бу каби амалларни, умуман гуноҳ ишларни қиладиган кишиларнинг юзларидан нурлари кeтади. Бу каби ишни қиладиганлар Аллоҳни қадрламайдилар, уларни ҳеч ким кўрмаганда ҳам Аллоҳ кўриб туради-ку! Наҳотки улар Аллоҳнинг олдида бeҳаёларча шу ишни қилсалар!

Пайғамбаримиз никоҳга қодир бўлган йигитларни уйланишга буюрдилар. Ким уйланишга қодир бўлмаса, қодир бўлгунига қадар рўза тутишга буюрдилар. Чунки рўза шаҳватни кeсади.

Бу ишни (яъни сиз юқорида сўраган ишни) олимлар ҳаром дeганлар». Валлоҳу аълам.

👉 @ISLOM
Даъватчиларнинг хатоларидан бири Исломни одоб-ахлоққа чеклаб қўйиб, тавҳид, ҳалол ва ҳаромни тарк қилишларидир. Агар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам даъватларида ҳозиргилар чекланган нарсага чекланганларида у зотга энг биринчилардан бўлиб Абу Лаҳаб иймон келтирган бўлар эди.

👉 @ISLOM
Эркакнинг рашки устида Аллоҳнинг ғазаби борлиги ҳақида билганларида эди аёллар, эрларини ҳисобга тортилишини осонлаштирган бўлишарди!

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
#Эълон

Саудия Арабистонининг ой кузатиладиган Тумайр минтақасида Зулҳижжа ойининг ҳилоли кўрингани эълон қилинди. Шунга биноан, эртага 19 июн 2023 й. душанба Зулҳижжа ойининг 1-куни, 27 июн 2023 й. сешанба Зулҳижжа ойининг тўққизинчиси яъни Арафа куни, 28 июн 2023 й. чоршанба эса Қурбон ҳайити кунига тўғри келади.

Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни йилнинг энг афзал кунлари ҳисобланади. Бу кунларда бажарилган ибодатлар савоби ҳам бошқа оддий кунлардагидан зиёда бўлади.

Аллоҳ таоло ушбу кунларни муносиб ўтказишга барчамизни муваффақ қилсин.

👉 @ISLOM
Аллоҳ Зулҳижжанинг ўн кунини энг афзал кунлар қилиб, барча эзгулик истовчилар ажр-савобга эришсинлар учун, енгил ибодат бўлган зикрни у кунларда афзал қилиши Аллоҳнинг раҳматидандир. Маҳрумликка ҳақли кимсаларгина бундай ажрлардан мосуво бўладилар.

👉 @ISLOM
#СаволЖавоб

Қурбонлик тақсимоти ва қассобнинг иш ҳақи

Савол:

Қурбонлик қандай тақсимланади? Қурбонликка сўйилган қўйнинг гўшти ё терисидан қассобга хизмат ҳақи ўлароқ бериш жоизми?

Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Қурбонлик гўштини уч қисмга бўлиш мустаҳаб саналади. Бир қисмини ўзи аҳлу оиласи билан истеъмол қилади. Яна бир қисмини фақир, бева-бечораларга садақа қилади. Учинчи қисмини ёру биродарлари, қўни-қўшниларига ҳадя қилади. Бунга далил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларидир: "Ундан енглар, сақлаб қўйинглар ва садақа қилинглар" (Муттафақун алайҳ).  Қурбонлик гўштини бутунлай садақа қилиб юбориш ҳам, ундан бирон бўлакни ҳадя қилмай фақат ўзи ейиш ҳам жоиздир.

Қурбонликни сўйган қассобнинг хақи бошқа нарсадан берилиши керак. Бунинг далили Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисдир: "Расулуллоҳ соллаллаху алайҳи ва саллам мени қурбонлик устида туриб, гўшти, териси ва жунларини садақа қилиб юборишимни ва қассобга қурбонликдан бирон нарса бермаслигимни буюрдилар". Сўнг бундай деди: "Биз қассобга ўзимиздан бирон нарса берар эдик" (Муттафақун алайҳ).

Валлоҳу аълам.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Қурбонлик Ийдул-азҳонинг энг афзал амалларидан. Бироқ, камбағал одам қурбонлик қилиш учун бировдан қарз олиб, ўзини қийнамаслиги керак. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар одамларга жонлиқ сўйиш малол келмасин деб, қурбонлик қилишни тарк этиб турганлари саҳиҳ ривоятларда келган.

👉 @ISLOM
☝️ Агар қадр кечаси номаълум бўлса, арафа куни аниқдир. Агар қадр кечасида фаришталар тушса, арафа куни Аллоҳ таолонинг Ўзи тушади.

Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларидан:
Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!
Имом Муслим ривояти.

Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил!

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
#Ҳайит_табриги

Азиз мусулмон биродарларим, муслима опа-сингилларим!

Аллоҳ ушбу улуғ кунларда қилган ибодатларингизни қабул айласин.

Улуғ Раббим қалбингизга шодлик, юзингизга нур, хонадонингизга барака, фарзандларингиз ва барча яқинларингизга омонлик берсин.

Келаси йилларда амалда собитқадам ва иймонда зиёда бўлган ҳолимизда бу байрамни қайта нишонлашни Аллоҳ барчамизга насиб этсин.

Улуғ айём – Қурбон ҳайитингиз қутлуғ бўлсин!

👉 @ISLOM
«Одамларнинг мақтовига ҳам, қораловига ҳам тез ишониб кетманглар. Улар бугун хурсанд қилаётган бўлсалар, эртага хафа қилиб қолишлари ҳам мумкин».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.

👉 @ISLOM
Одамзод қизиқ. Дунё иссиғидан ўзини эҳтиёт қилади-ю, гуноҳларни тарк этиш билан ўзини дўзах оловидан сақламайди!

👉 @ISLOM
2024/09/21 14:24:08
Back to Top
HTML Embed Code: