Telegram Web Link
Ҳозирда қатор маҳаллаларда газ босими паст, йўқотишлар юқори экани қайд этилди. Бу маҳаллалардаги хонадонларнинг газ таъминотини уч босқичли тизимдан икки босқичлига ўтказиш режалаштирилган.

Октябрь-декабрь ойларида истеъмолчиларга 163 минг тонна суюлтирилган газ етказиш топширилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимларига 300 дан зиёд олис маҳалла учун кўмир, суюлтирилган газ ва асосий турдаги озиқ-овқат захирасини яратишга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|X
Куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик ва ичимлик суви билан кафолатли таъминлаш учун қозонхона, қозон ва иссиқлик тармоқларини яхшилаш, сув тармоқлари ва насосларни таъмирлаш вазифалари белгилаб олинди.

Умуман, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Энергетика вазирлиги раҳбарлари ҳудудларга бириктириладиган бўлди.

Ушбу раҳбарлар жойларда ишларни ташкил қилишга ҳамда ҳар бир носозлик ва аварияларни зудлик билан бартараф этишга масъул бўлади.

Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

70 ёшингиз муборак бўлсин!



Чилонзор тумани ҳокимлиги нуронийларимизга алоҳида эътибор қаратиш анъанасини давом эттириб,
қутлуғ ёшга кирган отахонларимизни таваллуд айёмлари билан муборакбод этишда давом этади.

Шунингдек, бугун туманимизда қадрли нуронийларимиздан бири “Гулистон” МФЙ раиси Ишанханов Баҳодир ота Боситович қутлуғ 70 ёшни қарши олдилар.

Шу муносабат билан туман ҳокимлиги мутасаддилари ва МФЙлар раислари Баҳодир ота Ишонхоновни туман ҳокимлиги номидан таваллуд айёми билан табриклаб, уларга ўз эзгу тилакларини билдириб, тўн ҳамда эсдалик совғалари тақдим этишди.


👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Шодлик ва тинчликни ўғирлайдиган учта тузоқ бор:

👉👉👉Ўтмиш учун афсусланиш;

👉👉👉Келажак учун ташвиш;

👉👉👉Ҳозирги кун учун ношукурлик.

ОШО

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Чилонзор_ОАВда
#Маҳалла_оила_таълим_муассасалари_тизими_Чилонзорда

Туманимиздаги 586-сонли МТТда "Спорт ва менинг оилам" шиори остида мусобақалар бўлиб ўтди

Болалар тарбияси жараёнида улар гўдаклигидаёқ ота-оналарнинг ҳар соҳада шахсий намуна кўрсатиши муҳим омиллардан саналади. Шу боис, туманимиз мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар билан ҳамкорликда турли йўналишларда тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 586-сонли МТТда ўтказилган "Спорт ва менинг оилам" шиори остида ўтказилган мусобақаларда ҳам болажонларнинг спортга бўлган қизиқиши янада ортди. Мусобақалар якунида болажонлар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди ҳамда мусобақа ғолибларига диплом ва совғалар тақдим этилди.

Беғубор болажонлар даврасида ўзлари ҳам болаликка қайтган ота-оналар иштирокида ўтган бу қувноқ мусобақа барча иштирокчилар қалбида завқу-шавқ уйғотди.

Туманимиз болажонлари билан бундай қизиқарли мусобақалар, тадбирлар давом этади.

👉👉👉 586-сонли МТТда бўлиб ўтган мусобақа тафсилотлари "MY 5" телеканали дастурларида кенг ёритилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Tuman_hokimligi_tashabbusi
#Birgalikda_to'g’ri_yozamiz!

👉👉👉 Lotin alifbosida to’g’ri yozishni o’rganamiz.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️Сукут - кўп муаммоларнинг қалқонидир,

👉👉👉гап сотиш эса ҳар доим зарарли.

☝️☝️☝️Одамнинг тили кичик, аммо у қанчадан-қанча ҳаётларни синдирган.

Умар Ҳайём

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Йиғилиш

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида туманда Қурбон ҳайити байрамини юқори савияда уюшқоқлик билан ўтказишга тайёргарлик юзасидан барча масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Йиғилишда туман ҳокими Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда меҳр-оқибат, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу тамойилларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёслигини таъкидлаб ўтди ва қутлуғ айёмни муносиб кутиб олиш ҳамда юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш мақсадида барча тегишли ташкилотларга вазифаларни белгилаб берди.

Шунингдек, Қурбон ҳайити намози ўқилиши даврида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, намозхонларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида йўлларда, масжид ҳудудида автотранспорт ҳаракатини чеклаш, мажсид атрофида, олиб борувчи йўлларда сертификатланмаган, қўлбола тайёрланган, сифат талабига жавоб бермайдиган озиқ-овқат, музқаймоқ ва салқин ичимликлар савосига чек қўйиш, барча масжидларга махсус тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳамда тиббий ходимни бирламчи дори воситалари билан бириктириш, Оилавий поликлиника ва шаҳар диспанесрлари билан биргаликда туманда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва амалий ёрдам бериш ишлари ташкил қилиниши каби йўналишларда масъулларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, барча жомеъ масжидларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, жомеъ масжидлар ҳудуди, уларга олиб бориш йўллари, кириш йўлакларида, қабристонларда ободонлаштириш ва тозалаш ишларини ташкил қилиш, ичимлик суви, оқава сувлари, тунги ёриткичлар созлиги кўриб чиқилиши ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан ҳабар олиш, уларнинг хонадонларига борган ҳолда уй-жойларини тозалаш ва ободонлаштириш чораларини кўриш, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратиш, Хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, Оқила аёллар харакати билан биргаликда янги келин тушурилган хонадонларда сарф-ҳаражатларсиз ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш мақсадида келинларнинг ҳайит байрамларини ўтказиш жараёнларини тартибга солиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бориш, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшлар ҳолидан ҳабар олиш, маҳаллаларда, истироҳат боғларида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказиш, барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, БСК ва бошқа масъул ташкилотлар, маҳалла ҳудудидаги корхона ва ташкилотларни кенг жалб қилган ҳолда ободонлаштириш ва ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш борасида тегишли ишларни амалга ошириши ва ҳашарлар ташкил қилиниши, йиғилган чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш чоралари кўрилиши бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Шу билан бирга бўлим ва бошқармалар, ижтимоий соҳалар, корхона ва ташкилотларда ойлик маошлардан, пенсия ва ижтимоий тўловлардан мавжуд қарздорлик аниқланган тақдирда ўз вақтида тўлаб бериш чоралари кўрилиши бўйича ҳам масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉👉👉 Айни дамда туманимизда тумандошларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари Қурбон ҳайитини муносиб ўтказишини таъминлаш бўйича барча йўналишларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Қурбон_ҳайитига_тайёргарлик_Чилонзорда
#Қабристонлар_ободонлаштирилмоқда

Қурбон ҳайитида юртдошларимиз аввало, ўтганлар хотирасини ёдга олади ва қабристонларга бориб зиёрат амалларини бажарадилар. Шу боис, қабристонлар, уларга олиб борадиган йўллар ва йўлаклар тоза, обод бўлиши, ҳамшаҳарларимиз зиёрат қилишлари учун барча қулай шароитлар яратилиши керак.

Шу боис, туман ҳокимининг қатъий топшириғи асосида туманимизда мавжуд бўлган 12 та қабристонларнинг ҳолати масъул мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилмоқда ва айни дамда "Чилонзор ота", "Катта Қозиробод", "Мозор тепа", "Илонли ота", "Сўгалли ота", "Бўта бува" қабристонларида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Шаҳарсозлик нормаларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик кучайтириляпти


☝️☝️☝️ Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликларни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

👉👉👉 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилган «Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида, жумладан, Жиноят кодексининг амалдаги 229-3-моддасининг санкциялари кучайтирилиб, бош режаларга зид равишда қурганлик, фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини бузганлик, кўп квартирали уйларни ертўла ва биринчи ва қаватидаги конструкцияларни бузганлик ва рухсат олмасдан қурганлик учун маъмурий жарималар қўлланилганидан сўнг, ушбу ҳуқуқбузарликларнинг қайта содир этилиши жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши белгиланмоқда.

Яъни, мазкур қилмишларнинг оғир ёки енгиллигига қараб маъмурий жазо тайинлангандан сўнг содир этилса – 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёҳуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда. Агар, қонунбузарлик одамлар ўлимига сабаб бўлса ёки бошқа оғир оқибатларни келтириб чиқарган ҳолларда – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва қонунбузарлик тўғри квалификация қилиниши учун ҳар бир ҳуқуқбузарлик алоҳида қисм сифатида қайд этилмоқда. Инспекция ёки судларда содир этилиши мумкин бўлган коррупсияни олдини олиш мақсадида маъмурий жарималар миқдорини ягона қилиб белгилаш, яъни амалдаги маълум бир суммадан маълум суммагача деган нормадан воз кечиш назарда тутилмоқда.

Мажлисда қайд этилганидек, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, лойиҳани биринчи ўқишда кўриб чиқиш давомида берилган бир қатор таклифлар ишчи гуруҳ йиғилишларида чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг аксарияти ҳужжат матнида акс эттирилди.

Депутатларнинг айтишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши шаҳарсозлик фаолияти соҳасида кўпайиб бораётган ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, тасдиқланган бош режаларга риоя этилишини таъминлаш, қурилиш сифатини ошириш ҳамда содир этилган ҳуқуқбузарликларни камайтириб, жазо таъсирчанлигини оширишга хизмат қилади.

👍👍👍 Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрганиш

"Ал Хоразмий" маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ўрганилди

Куни кеча Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида тегишли мутасаддилар "Ал Хоразмий" маҳалласида олиб борилаётга ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар жараёнида маҳалла ҳудуди, кўпқаватли уйлар атрофи, яшил майдонлар бирма-бир кўриб чиқилди ва маҳалла инфратузилмаси яхшилаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, масъуллар маҳалла идорасида ҳам бўлиб, бу ерда еттилик ва аҳоли учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlov #Mahalladagi_kitobxon

💳 Mahalladagi kitobxonlar uchun yana bir ajoyib loyiha!

👥 Kitobxonlar safini kengaytirish maqsadida “Mahalladagi kitobxon” tanloviga start bermoqdamiz.

🙋 Eng muhimi, ushbu tanlovda yoshidan qatʼiy nazar barcha ishtirok etishi mumkin. 1 oyda atigi 2 ta kitob oʻqib, tanlovda qatnashib gʻolib boʻlish imkoniyati mavjud!

🔎 Siz ham ishtirok etmoqchimisiz? @MahallaTanlovBot orqali hoziroq roʻyxatdan oʻting!

🔍Murojaat uchun:
@mahalla_murojaat

Facebook | Instagram | X | Telegram | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/17 09:33:04
Back to Top
HTML Embed Code: