Telegram Web Link
#Ёзги_соғломлаштириш_майдончаси_фаолиятидан
#101_мактаб

Хабарингиз бор, туманимиздаги мактабларда болаларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказиши учун "оғломлаштириш майдончалари" фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 101-сонли умумтаълим мактаби биносида ташкил этилган "Соғломлаштириш майдончаси"да ҳам бир-биридан қизиқарли тадбирлар ўтказилмоқда.

"Дунё болаларининг куй қўшиқлари" деб номланган тадбирда ҳам болажонлар турли тилларда куйланган қўшиқларга рақсга тушишди ва ўзлари ҳам турли қўшиқларни ижро этишди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ЭЪЛОН

Экологлар хулосасига кўра, туманимиздаги "Ал Хоразмий" маҳалласи Қовунчи кўчасидаги қуриган ва қулаб тушиш хавфи бўлган дарахтлар кесиб олинади


Хабарингиз бор, Чилонзор тумани ҳудудида ёғингарчилик ҳамда шамоллар туфайли қулаб тушиб инсон ҳаёти ва моддий мулкига зарар етказиши мумкин бўлган қуриган ҳамда турли омиллар туфайли зарарланган дарахтлар эколог мутахассисларнинг тегишли хулосасига кўра график асосида кесиб олинмоқда.

Шунингдек, "Ал Хоразмий" маҳалласи Қовунчи кўчасидаги дарахтлар ҳам туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар мутахассислари томонидан ўрганилди ва уларнинг берган хулосаси асосида турли омиллар таъсирида зарарланган ҳамда шамол ёки ёғингарчиликлар туфайли қулаб тушиб аҳолининг ҳаёти ҳамда моддий мулкларига зарар етказиши мумкин бўлган дарахтлар кесиб олиниши режалаштирилган.

👉👉👉 Яқин кунларда кўрсатилган манзилда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан хулосада белгилаб берилган дарахтларни кесиб олиш ишлари бошланади.

👉👉👉Шу ўринда, аҳолидан, йўловчилардан кўчадан ўтишда эҳтиёткор бўлишларини тавсия қиламиз. Шу билан бирга ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан қуриган дарахтларни қонун доирасида кесиб олиш ишларига бошқача ёндошув билан муносабат билдириб, аҳолини чалғитмасликларини сўраб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Sport_majmuasi_ishga_tushirildi

Toshkent davlat Iqtisodiyot universiteti 1-sonli akademik litseyida yoshlar o‘rtasida sog‘lom turmush tarzini shakllantirish ishlarini yanada yaxshilash maqsadida zamonaviy ko‘rinishdagi sport majmuasi foydalanish uchun topshirildi.


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/09/29 09:30:39
Back to Top
HTML Embed Code: