Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Устоз_ва_мураббийлар_куни_Чилонзорда
Туманимизда яшовчи ва фаолият олиб борувчи барча устоз ва мураббийларни яқинлашиб келаётган касб байрамлари билан табриклаймиз!
202-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари байрам муносабати билан устозларни қутлаб видеоролик тайёрлашибди.
👉👉👉 Биз устозларига эҳтиром изҳор қилган ўқувчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва қадрли устоз ва мураббийларимиз учун ушбу табрикни йўллаб қоламиз.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сайлов_2024
#Сиёсий_саводхонлик
Хабар берганимиздек, "Сиёсий саводхонлик" деб номланган рубрикамиз давом этади. Навбатдаги маълумотларимизда Сизга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи кимга тегишлилиги, қонунларнинг қабул қилиниши жараёнлари ҳақида Бош Қомусимизда мустаҳкамланган меъёрларни тақдим этамиз.
Конституциямизнинг 98-моддаси
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси эга. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди ва Бош прокурори ҳам ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгадир.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли.
Қонун лойиҳаларини, қонунчилик таклифларини киритиш ва кўриб чиқиш тартиби қонун билан белгиланади.
99-модда.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий манбаларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилади.
Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан олтмиш кун ичида кўриб чиқилади ва маъқулланган тақдирда, имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кундан кечиктирмай юборилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни олтмиш кун ичида имзолайди ва эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қайтарилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига Қонунчилик палатаси томонидан юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. Палаталар келишув комиссияси таклифларини қабул қилганда қонун одатдаги тартибда кўриб чиқилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли.
Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак.
Қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир.

ТАЪЗИМ СИЗГА УСТОЗЛАР!
Ёрқин келажагимизни қурувчи ёш авлодни тарбиялаётган ва уларга таълим бераётган устозларимиз-келажак бунёдкорларидир!
Сизларга чин қалбдан эҳтиромимизни қабул қилинг, азиз мураббийлар, ўқитувчилар!

Forwarded from Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
#xalqaro_davra_suhbati
Ўзбекистон ўз демократик тараққиёт йўлига эга
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан “Демократик жараёнларни янада такомиллаштириш: замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.
Маҳаллий мутахассилар ҳамда Буюк Британия, Канада, Озарбайжон, Миср, Покистон, Россия каби давлатлардан халқаро даражадаги экспертлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар билан бир қаторда халқаро тажрибанинг аҳамиятли жиҳатлари таҳлил қилинди.
Хусусан, сўнгги 7-8 йил давомида юртимизда чуқур демократик ислоҳотлар ортга қайтмас одимлар билан илдамлаётгани, инсон манфаатлари устувор бўлган Янги Ўзбекистонни бунёд этишдаги инсонпарварлик сиёсати, ижтимоий давлатчиликка асосланган конституциявий ислоҳотлар, гендер тенглик, аёллар ва болалар ҳуқуқлари кафолатини таъминлаш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ҳаракатлар ва уларнинг натижалари эътироф этилди.
⏩ Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️
👉 Kanalga ulanish - @cadpuz

#Кун_ҳикмати
Имкон излаган имкон топади,
Баҳона излаган баҳона топади.
Суқрот
✨ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!
👆👆👆(Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғи фотосурати)

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov