Telegram Web Link
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сайлов_2024
#Сиёсий_саводхонлик

Хабар берганимиздек, "Сиёсий саводхонлик" деб номланган рубрикамиз давом этади. Навбатдаги маълумотларимизда Сизга Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини ҳамда Олий Мажлис Сенати Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш тартиблари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ва Сенат Раисининг ваколатлари ҳақида Бош Қомусимизда мустаҳкамланган меъёрларни тақдим этамиз.

Конституциямизнинг 100-моддаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўз таркибидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади.

Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери:

1) Қонунчилик палатасининг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;

2) Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;

3) Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Қонунчилик палатаси қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;

5) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Қонунчилик палатаси гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;

6) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, бошқа давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Қонунчилик палатаси номидан иш кўради;

7) Қонунчилик палатаси қарорларини имзолайди;

8) ушбу Конституция ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери фармойишлар чиқаради.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Сайлов_2024 #Сиёсий_саводхонлик Хабар берганимиздек, "Сиёсий саводхонлик" деб номланган рубрикамиз давом этади. Навбатдаги маълумотларимизда Сизга Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини ҳамда Олий Мажлис Сенати Раиси ва унинг ўринбосарларини…
101-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ўз таркибидан Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди. Сенат Раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан сайланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Сенат ваколати муддатига сайланади.

Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Сенат қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси:

1) Сенат мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;

2) Сенат муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;

3) Сенат қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Сенат қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;

5) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Сенат гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;

6) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, бошқа давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Сенат номидан иш кўради;

7) Сенат қарорларини имзолайди;

8) ушбу Конституция ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси фармойишлар чиқаради.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ўрганиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали томонидан “Ўзбекистон 2030” стратегияси доирасида 2024-йилга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларга эришишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-июлдаги 463-сон қарорига мувофиқ, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари фаолиятини асосий кўрсаткичлар бўйича баҳолаш ташкил этилади.

Шуингдек ,Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали мутасаддилари томонидан Чилонзор тумани ҳокими ўринбосарларининг samaradorlik.uz электрон платформаси орқали киритилаётган ойлик иш режаларидаги тадбирлар ўрганилди.

Ўрганиш давомида тадбирларнинг ижроси юзасидан асослантирувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, муайян банд ижросига алоқадорлиги ва асослари таҳлил қилиниб, уларнинг фаолиятини янада самарали ташкил этишлари бўйича зарур тавсиялар берилиб, тадбирларни ўз вақтида киритиш ва ижро этиш бўйича тушунтиришлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#коррупцияга_қарши_курашиш

Пенсия жамғармаси тизимида жорий йилнинг 1-31 октябрь кунлари “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ўтказилади


🤔 Мазкур ойлик давомида тизимдаги барча ходимлар иштирокида коррупцияга қарши курашишга қаратилган амалий-тарғибот тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

📄 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси коррупцияга қарши курашиш бўйича “ISO37001:2016” халқаро сертификатига эга.

💬 Батафсил

💬 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube 📱 X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Меҳриддин Абдуллаев Чилонзор туманида бўлди

Давлатимиз раҳбари томонидан барча давлат идоралари олдига аҳоли муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилган эди. Бу борада бошқарув тизимидаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари туманларда бўлиб, муаммоларни ўрганмоқда.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Меҳриддин Абдуллаев Чилонзор туманида бўлиб, туман ҳокими ва масъуллар билан биргаликда айни манзилда аҳолини қийнаб турган муаммоларни, шу билан бирга куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларида учраши мумкин бўлган муаммоларни ўрганди.

Жумладан, масъуллар тумандаги реконструкция қилиниши керак бўлган электр подстанциясининг ишлаш ҳолатини ўрганди, бундан ташқари, "Бешқўрғон" маҳалласида қурилиши лозим бўлган давлат МТТ учун ажратилган ер майдонларини ҳамда айни пайтда маҳаллада қурилаётган канализация тизимини ўрганишди.

Ўрганишлар жараёнида мазкур муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳам муҳокама этилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни_Чилонзорда

Чилонзор туманидаги «Бисёр» тўйхонасида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан туманимизда фаолият олиб бораётган устоз ва мураббийлар учун катта байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, ўқитувчи ва мураббийларни касб байрамлари билан табриклади ва уларнинг фидойиларча меҳнатлари доимо эътибор ва эъзозда эканлигини таъкидлади.

Шунингдек байрам тадбирида ўз соҳасида илғор бўлган устоз ва мураббийларга, шу билан бирга туман ҳокими ташаббуси билан эълон қилинган “Китобхонлик ойлиги”да онлайн танловда ғолиб бўлган тумандошларимизга туман ҳокимининг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбирида таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

👏👏👏Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ва мўътабар устозлар!👏👏👏

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Qudrat Abdullaxo'jayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Одамгарчилиги бор мард киши

👉👉👉 ўзидан ва ўзиники эканлигига ҳеч ким тортишиб ўтирмайдиган нарсадан бошқасига эгалик қилмайди.

Абу Райҳон Беруний


🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/11/15 18:35:43
Back to Top
HTML Embed Code: