Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ва_тадбиркорлар_учрашуви

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев тадбиркорлар билан учрашди

Чилонзор тумани ҳокими ва сектор раҳбарларининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туманда жойлашган банклар филиаллари мутасаддилари, тегишли идоралар масъуллари ҳамда туманимизда фаолият олиб бораётган 100 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.

Учрашув аввалида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бугунги кунда тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар, қонунчилигимиздаги ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Тадбирда тадбиркорларнинг мурожаатлари ва саволларига батафсил жавоб берилди ва муаммоларнинг ечимлари муҳокама қилиниб, бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️Сукут - кўп муаммоларнинг қалқонидир,

👉👉👉гап сотиш эса ҳар доим зарарли.

☝️☝️☝️Одамнинг тили кичик, аммо у қанчадан-қанча ҳаётларни синдирган.

Умар Ҳайём

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Эълон

8-мавзеда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

📣📣📣 Ҳурматли тумандошлар!

Чилонзор тумани 8-мавзеси аҳолисини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш сифатини яхшилаш мақсадида ҳудуддаги маънан эскирган газ тақсимлаш пунктини янги, замонавий, энергия тежамкор газ тақсимлаш пунктига алмаштириш жараёнлари олиб борилиши муносабати билан бугун соат 12-00дан 18-00гача мавзеда жойлашган 54 та кўпқаватли уйлардаги 2480 тахонадонларда ҳамда 34 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул_Чилонзорда

⚡️ Чилонзор тумани ҳокими, сектор раҳбарлари ва ҳокимлик мутасаддиларининг сайёр қабули бўлиб ўтмоқда


Айни пайтда Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдидаги очиқ майдонда Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳокимлик мутасаддилари иштирокида сайёр қабул ўтказилмоқда.

Қабулга шу пайтгача турли муаммолар юзасидан 90 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаат қилиб келди.

Туман ҳокими ва масъуллар томонидан мурожаатчиларнинг уаммолари ҳар томонлама ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

👉👉👉 Қабул жараёнлари давом этмоқда

👉👉👉 Жараёнлар лавҳамизда

(Қабул жараёнида бартараф этилган муаммолар хусусида кейинги хабарларимизда батафсил тўхталамиз)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#биласизми

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🟣 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 834 минг сўм;

🟣 ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 минг сўм;

🟣 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 минг сўмдан) 920 минг сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – 920 минг сўм;

🟣 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 минг сўм;

🟣 боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори ойига – 745 минг сўм этиб белгиланган.

🗄 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳокимлик_табриги

Ҳурматли Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Сизларни 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдаги, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари рўёбга чиқарилишидаги, қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашдаги масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, ўта масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Ҳурмат билан Чилонзор тумани ҳокимлиги жамоаси

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
8-мавзедаги 56-сонли кўпқаватли уй олдидаги ГТП янгиланди

Айни кунларда "Чилонзортумангаз" газ таъминоти корхонаси мутахассислари ва ишчилари куз-қиш мавсумига тайёргарлик дастури доирасида тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Бугун 8-мавзедаги 56-сонли кўпқаватли уй олдида жойлашган газ тақсимлаш шаҳобчасига чнги ГТП олиб келиб ўрнатилди. Бу эса айни ҳудудда яшовчи аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш сифатини оширади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Миннатдорчилик

Хабарингиз бор, шу пайтгача Чилонзор тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Раъно Носирова янги ташкил этилган Ҳамширалар академиясига ректор лавозимига тайинланди.

Кўп йиллар давомида туманимиз аҳолисининг саломатлигини сақлаш ишларида намунали ишлаб, тиббиёт тизимимизда анча ютуқларни қўлга киритишимизга ҳисса қўшиб келаётган Раъно Носировага туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва ҳокимлик жамоаси ўз миннатдорчилигини билдирди ва унинг янги тизимдаги фаолиятида муваффақиятлар ёр бўлсин, дея эзгу тилакларни билдирди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади


АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан маълумот берди:

Хабарингиз бор куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳа олдида турган долазарб масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Ушбу вазифаларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз. Хусусан, топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, 2024-йилнинг декабрига қадар 13 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда 38 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини рўйҳатдан ўтказиб, амалиётга жорий қилиш ишлари якунланади.

Ушбу норматив хужжатларда, умумий техник меъёрлар ва талаблардан ташқари, асослар ва пойдеворлар ва муҳандислик иншоотлари ва ташқи муҳандислик тармоқлари, транспорт иншоотлари, гидротехника, энергетика ва мелиорация иншоотлари ва тизимлари шунингдек, шаҳарсозлик, турар жой ва жамоат бинолари йўналишларида лойиҳалаш ва қуриш тартиботлари халқаро талабларга мослаштирилади.

Шунингдек, йил якунига қадар 16 қаватдан юқори бўлган бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилинади.

Келаси йилдан қурилишда “ресурс” усулидан воз кечилиб, “ҳажм” усулига ўтиш режалаштирилган. Хўш мазкур усулнинг долзарблиги ва аҳамияти нимада? Гап шундаки, янги "ҳажм" усулнинг жорий этилиши нафақат келажакдаги қурилиш учун дастлабки бюджетни ва унинг самарадорлигини аниқлашга, балки ундан тўғридан-тўғри лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичида фойдаланишга имкон беради. Бунинг натижасида Лойиҳа-қидирув ташкилотларининг халқаро стандартлар асосида лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириши, хизматлар кўламини кенгайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор инновацион дастурий таъминотларни жорий этиш имконияти яратилади.

Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларида Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари оптималлаштирилади. Бу борадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига тегишли қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Кенгаш аъзолари сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн бир иш куни мобайнида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишади ёки салбий хулоса беради. Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси Кенгашнинг ишчи органи сифатида сўровномани уч иш кунида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиб бериши зарур бўлган Кенгаш аъзоларига юборади. Кенгаш аъзолари ўз ваколати доирасида беш иш кунида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишади ва унга эътирозлар бўлмаган ҳолатда QR-код қўйилган ижобий хулосани юборади ёки келишишни рад этади Хулоса берувчиларнинг барчасидан ижобий хулосалар олингандан сўнг тасарруфий бошқармалар уч иш кунида якуний хулосани аризачига юборади. Бунда, ариза берувчига электрон тизим орқали автоматик тарзда QR-код қўйилган хулоса берилади. Кенгаш аъзоларининг жавобларида кўрсатилган хато ва камчиликлар тўғирланиб, такрорий ариза юборилганда худудий бошқарма аввал ижобий жавоб юборган кенгаш аъзосига аризани қайта юбормаслиги мумкин. Ушбу жараён билан ортиқча оворагарчиликнинг олди олинади, муддатлар қисқаради ва хизматлар кўрсатиш сифати яхшиланади.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Хабардор_бўлинг Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари тармоғини…
Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади. Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади. Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади. Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

Албатта амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар аввало, одамларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда турмуш фаровонлигини янада яхшилаш каби мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Қиш_куз_мавсумига_тайёргарлик_Чилонзорда

Сувсозлар томонидан "3-Чарх Камолон", "Чилонзор" маҳаллалари ҳудудларида жойлашган сув қудуқлари профилактик текширувдан ўтказилди ва аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/11/15 13:35:47
Back to Top
HTML Embed Code: