Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Yoshlar_oyligi_Chilonzorda

Ayni vaqtda G'ofur G'ulom nomidagi madaniyat va istirohat bog'ida Yoshlar kuni munosabati bilan “Yangi O'zbekiston yoshlari birlashaylik ! " shiori ostida tashkil etilgan bayramona dastur bo'lib o'tmoqda.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Бизнинг энг катта хатомиз шундаки, тез таслим бўламиз.

👉👉👉 Баъзан, биз хоҳлаган нарсамизга эришишимиз учун яна бир марта уриниб кўришимиз керак.

Томас Эдисон


🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с Днем работников печати и средств массовой информации группы работников сферы"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Чилонзор_туманида_ҳашар

Ёшлар етакчилари "Ботирма" маҳалласи ҳудудини ободонлаштиришга ҳисса қўшишди


Чилонзор тумани ҳокимининг ташаббуси билан туман ҳудудида ҳашар тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчилари ҳам туман ҳокими ташаббусини қўллаб қувватлаган ҳолда "Ботирма" маҳалласи ҳудудини тозалаш ишларига ўз ҳиссасини қўшди.

Маҳалладаги 51- ва 52-сонли кўпқаватли уйлар атрофи Ёшлар етакчилари томонидан тозаланиб, тўпланган чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

👉👉👉 Туманимиздаги барча маҳаллаларда худди шундай ҳашарлар давом этмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_туманида_ҳашар
#Ободонлаштириш

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг ташаббусига кўра барча маҳаллаларда ободонлаштириш ва тозалаш ишлари бўйича кенг қамровли ҳашар тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоллари томонидан ҳам туман ҳокимининг ташаббуси қўллаб-қувватланган ҳолда "Диёр" маҳалласи ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хотин-қизлар фаоллари жамоаси маҳалла идораси биноси ва унинг атрофини тозалаб, яшил майдонлардаги дарахтлар ва гулларни парваришлаш ишларини олиб боришмоқда.

👉👉👉 Туманимиз маҳаллаларида бундай хайрли тадбирлар давом эттирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/10/01 10:11:02
Back to Top
HTML Embed Code: