Telegram Web Link
#Чилонзор_туманида_ҳашар

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани маҳаллаларида кенг қамровли ҳашар тадбирлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, "Бешқўрғон" ва "Тирсакобод" маҳаллалари ҳудудида ҳам туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тозалаш, йўлларни текислаш, дарахтларга шакл бериш ишлари қизғин давом этмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_туманида_ҳашар

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани маҳаллаларида туман ҳокимининг ташаббуси билан кенг қамровли ҳашар тадбирлари ташкил этилди.

Шунингдек, "1-Катта Чилонзор" ва "2-Катта Чилонзор" маҳаллалари ҳудудида ҳам туманимиз маҳаллаларида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари томонидан тозалаш, йўл чеккаларидаги савдо ва овқатланиш шаҳобчаларини тартибга келтириш йўналишидаги ишлар олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_туманида_ҳашар

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев: Туман ҳудуди тозалиги учун барчамиз масъулмиз

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани маҳаллаларида туман ҳокимининг ташаббуси билан кенг қамровли ҳашар тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, эрта тонгдан Сўгалли ота кўчасида туман ҳокими раҳбарлигида барча маҳаллалар раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими туман ҳудуди тозалиги учун фақат Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари эмас, балки барча масъул эканлигини, маҳаллаларда ҳашарлар ташкил этиш ва ёзнинг иссиқ кунларида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди ҳамда бу борада керакли кўрсатма ва тавсияларни берди.

Бугун кун давомида барча маҳаллаларда ҳашарлар ташкил этилиб, кўчаларни, йўл чеккаларини, яшил майдонлар ва ирригация ариқларини тозалаш ишлари олиб борилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/10/01 12:20:44
Back to Top
HTML Embed Code: