Telegram Web Link
24 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иccиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609903

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ҳасан Тошхўжаев: "Кино орқали тарихимизни дунёга танитиш вақти келди" (+видео)

Самарқанднинг ташриф қоғозига айланган, шаҳар марказида салобат тўкиб турган Регистон майдонининг ҳозирги кўриниши XVII асрдаги Самарқанд шаҳар ҳокими бўлган Баҳодир Ялангтўшбий олчин томонидан шакллантирилган.

🎥 https://youtu.be/7fYK73OzX70

Батафсил: https://uza.uz/posts/609914

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Гулистонлик ғаллакорларнинг ютуғи

Сирдарё воҳасининг Гулистон тумани миришкор деҳқонлари ғалладан юксак хирмон яратиб, вилоятда биринчилардан бўлиб зиммаларидаги вазифани шараф билан уддалади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609878

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шериги сифатидаги ўрнини сақлаб қолган

Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг 2024 йил январь-май ойларидаги ташқи савдо айланмасига доир маълумотни тақдим этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609907

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ажойиб ва ғаройиб Мўғулистон

Ҳудуди анчайин бепоён, аммо аҳолиси сийрак жойлашган, сирли чўллари билан машҳур Мўғулистонни кўпчилик кўчманчилар юрти сифатида тасаввур қилиши мумкин. Дарвоқе, ушбу мамлакатда осмонга бўй чўзган бинолар ёнида ўтовларни, замонавий, ҳашаматли авто улов чўлда тошга айланган динозавр тухуми ёнидан ўтиб кетаётганини кўриш ҳеч гап эмас.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609931

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўғулистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609935

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Мўғулистон ОАВ тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Шу муносабат билан ЎзА эътибори ушбу мамлакат медиа тарихига қаратилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609938

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Мўғулистон Президенти “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Тошкент шаҳрига келгач, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609943

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Гандболчиларимиз Қозоғистондаги турнирни ғалаба билан бошлади

Олмаота шаҳрида гандбол бўйича U18 ўсмирлар ва U20 ёшлар жамоалари ўртасида бошланган "IHF Trophy турнири"нинг 3-Осиё минтақаси босқичида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари иштирок этмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609950

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1-синфга онлайн қабул бўйича электрон тизим ишга туширилди

2024-2025 ўқув йили учун ўқувчиларни умумтаълим мактабларининг 1-синфига онлайн қабул қилиш бўйича электрон тизим ишга туширилди.
Ота-оналар my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Зулфия Рамазонова Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

Чирчиқ шаҳрида U15 ёш тоифасида ўтаётган Ўзбекистон чемпионатида қизлар орасида -55 кг. ва 59 кг. вазн тоифасида, ўғил болалар ўртасида эса -61 кг. вазн тоифасида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609960

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилади

20 июль 00:01 дан 7 август 23:59 гача Урганч халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан фаолиятини тўхтатади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609964

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ёш офицерлар хизматга кузатилди

Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида ёш офицерларнинг тантанали битирув маросими бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609921

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Марказий Осиё чемпионати – минтақа спортчилари учун маҳорат майдони

Хабар берганимиздек, шу кунларда Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609892

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
23 июнь – Индонезия Республикаси билан дипломатия муносабати ўрнатилган кун

Жануби-шарқий Осиё давлати – Индонезия дунёдаги энг йирик – Малай архипелагининг 17,5 минг оролини бирлаштирган, Янги Гвинея ороли ғарбида жойлашган, пойтахти - Жакарта.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609967

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Япония делегацияси Бухорода

Япония Қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик вазирлиги Экспорт ва халқаро алоқалар бюроси бош директори Масаёши Мизуно бошчилигидаги бизнес вакилларидан иборат делегация Бухоро вилоятида бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609974

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
2024/09/22 11:30:32
Back to Top
HTML Embed Code: