Telegram Web Link
Илғор таълим ва амалиёт уйғунлиги энг муҳим масала

Мамлакатимизда олий таълим муассасаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажрибалардан самарали фойдаланиш орқали фан, таълим, ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш, олий таълимдаги кутиш тизимини илмий тадқиқотларга уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609958

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Пекинда «Нур борки, соя бор» китобининг тақдимоти ўтказилди

Пекинда ташкил этилган 30-Халқаро китоб кўргазмаси доирасида Ўткир Ҳошимовнинг «Нур борки, соя бор» асари хорижда фаолият юритаётган юртдошимиз Дилдора Исмоилова томонидан хитой тилига таржима қилиниб, ушбу китоб тақдимоти ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609987

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
24 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иccиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609903

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ажойиб ва ғаройиб Мўғулистон

Ҳудуди анчайин бепоён, аммо аҳолиси сийрак жойлашган, сирли чўллари билан машҳур Мўғулистонни кўпчилик кўчманчилар юрти сифатида тасаввур қилиши мумкин. Дарвоқе, ушбу мамлакатда осмонга бўй чўзган бинолар ёнида ўтовларни, замонавий, ҳашаматли авто улов чўлда тошга айланган динозавр тухуми ёнидан ўтиб кетаётганини кўриш ҳеч гап эмас.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609931

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Маҳачқала шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
#Ҳафта_тафсилоти

🔹Ўзбекистонда рақамли криминалистика илмий-тақиқот институти ташкил этилди

🔹Катта магистрал йўллар бўйида 400 дан зиёд сервис ва хизмат кўрсатиш бинолари қурилади

🔹Путиннинг Шимолий Кореяга сафари кўпчиликни чўчитди

🔹Покистонда Қуръонни ёққан одамни оломон ёқиб юборди

📽
https://youtu.be/POcmKzrJ_LY

Батафсил: https://uza.uz/posts/610016

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Шаҳрам Ғиёсов WBО рейтингида биринчи

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди ва ундан 7 нафар чарм қўлқоп усталаримиз ўрин олди.

Унга кўра, Шаҳрам Ғиёсов яримўрта вазн тоифасида ўтган ойдаги ўрнидан бир поғона юқорилаб, ушбу йўналишда биринчи ўриндан жой олди. Олимжон Назаров ўта енгил вазн тоифасида, Муроджон Аҳмадалиев эса биринчи ярименгил вазн тоифасида бешинчи ўринни эгаллади. Биринчи ярим енгил вазнда рингга кўтарилаётган Муҳаммад Шехов ўтган ойдаги сингари 6-ўринда қолди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/610035

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Тошкент шаҳри атмосфераси халқаро экспертлар томонидан қандай баҳоланмоқда?

Батафсил: https://uza.uz/posts/610045

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аждодлардан бир ҳикмат...

Соҳибқирон Амир Темур:
"Ҳеч кимга ғазаб билан қаттиқ муомила қилмадим, токи Тангри таолонинг ғазабига дучор бўлмайин ва ишимни бузиб, ҳолимни танг айламасин, деб".
«БРИКС» ўйинлари: кўрсаткичлар кўзланган натижаларга мутаносибми?

Россия Федерацияси Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида ўтказилган «БРИКС» ўйинлари якунига етди.

Дунёнинг 90 га яқин давлатидан 4 минг нафардан зиёд спортчи иштирок этган мусобақаларда юртимиз спортчиларининг иштироки кўпчиликда ёрқин таассуротлар қолдирди.

«БРИКС» ўйинларининг ўнинчи куни 80 та медаллар жамланмаси учун баҳслар ўтказилди. Мамлакатимиз вакиллари байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, белбоғли кураш спорт турларида етакчи давлатлардан бири эканини намойиш этди. Дзюдо ва қиличбозлик спорт турларида иштирок этган ёш спортчиларимиз совринли ўринларга ҳақли эканини амалда исботлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/610061

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
2024/09/22 09:35:58
Back to Top
HTML Embed Code: