Telegram Web Link
Ислом дунёсининг муқаддас қадамжолари рангин тасвирларда

“Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм шаҳри” шиори остида ўтаётган Туризм вазирларининг Ислом конферецияси 12-сессияси асосий тадбирлари давом этмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604169

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
3 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-19 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604117

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Тошкентда ШҲТ форумининг XIX йиғилиши бўлиб ўтади

Тадбир Ўзбекистон раислигида Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилмоқда.

Бўлажак форум «Янги шароитларда ШҲТнинг роли: умумий хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонлик йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш» мавзусига бағишланган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604209
Қатардан юртимизга мунтазам ҳаво қатнови йўлга қўйилди

2024 йил 2 июнь куни соат 10:28 да “Qatar Airways” авиакомпаниясига тегишли “Airbus-320” самолёти Доҳа аэропортидан ҳавога кўтарилди ва 13:30 да Тошкент аэропортига қўнди.

Парвоз вақти 3 соатни ташкил қилди.

Таъкидланишича, Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналиши бўйича ҳаво қатнови ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604205
Эрон президенти сайловида иштирок этиш учун 37 киши рўйхатдан ўтган

Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловида қатнашиш учун расман рўйхатга олинган номзодлар сони тўрт кун ичида 37 нафарга етди. “Тренд” хабар беришича, бу ҳақда мамлакат сайлов штаби вакили Муҳсин Исломий матбуот анжумани чоғида маълум қилган.
Бугун рўйхатга олишнинг охирги куни.

Таъкидланишича, 2 июнь куни 37 аризачидан 20 нафари ҳужжат топширган.

Зуҳра Илоҳиён мамлакат тарихида президент сайловида иштирок этиш учун ҳужжат топширган ва номзод сифатида рўйхатга олинган биринчи эронлик аёл бўлди.

Исломий 31 май куни уч нафар эронлик аёлга “(зарур) шартларга жавоб бермагани учун” рўйхатдан ўтиш рад этилганини билдирди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604223
Самарқандликлар муборак зиёратга йўл олди

Самарқанд халқаро аэропортида Ҳаж зиёратига отланган зиёратчилар кузатилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/604237
Audio
Париж Олимпиадасига йўлланмаларимиз сони 50 тага етди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича "Париж-2024" Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнир ўтказилди. Унда терма жамоамиз аъзоси Навбаҳор Ҳамидова муваффақиятли иштирок этди.
Мусобақанинг 66 килограммгача вазн тоифасидаги беллашувларда Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун курашган Навбаҳор Ҳамидова чорак финалда сербиялик Кристина Кулуховага қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба унга "Париж-2024" лицензиясини тақдим этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604231
Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида вакилларимиз муваффақиятли қатнашди

Чемпионатда дунёнинг 20 та давлатидан 250 нафар таэквондочи қатнашмоқда. Муросасиз баҳслар натижасига кўра, “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов, маҳоратли таэквондочиларимиз Жасурбек Жайсунов ва Феруза Содиқова чемпионликка эришди. Мадина Мирабзалова кумуш, Самира Адашалиева, Зуҳра Тожиматова ва Маржона Примова бронза медалига эгалик қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604256
Нодирбек Ёқуббоевга “Aktobe Open-2024”нинг 2 минг АҚШ доллари насиб этди

Батафсил: https://uza.uz/posts/604288
Пекинда робот-такси иш бошлайди

Охирги уч йил ичида Хитой роботлаштирилган такси хизматини жорий этиш бўйича сезиларли ютуқларни қўлга киритди. Шу ойдан пойтахт Пекинда робот-такси ишга киришади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604296
Остона шаҳрида “Тошкент кунлари” ўтказилади

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ш.Умурзоқов меҳмонга ҳам маҳаллий, ҳам хорижий тадбиркорлар учун яратилган қулай сармоявий шароитлар ҳақида сўзлаб берди. У Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот технологиялари, тиббиёт, таълим, саноат ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604303
“Ўзмиллийбанк” АЖ: яхши дам меҳнатга ҳамдам

Ҳар бир киши дам олиши учун шароитига мос режа тузади. Айниқса, оилавий давралар ҳамда оила аъзолари билан биргаликда ҳар бир дақиқани мазмунли ўтказиш аксариятнинг асосий муддаосига айланади.

“Ўзмиллийбанк” АЖ ҳам ходимларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида театр кунини ташкил этиб келмоқда. Хусусан, навбатдаги дам олиш кунларида банк ходимлари пойтахтимизнинг бир қатор театрларида бўлиб, янги спектаклларни мириқиб томоша қилишди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604314
4 июнь куни мамлакатимизннг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Батафсил: https://uza.uz/posts/604258
“Бухоро тажрибаси” – садоқат намунаси” эканлигини кўрсатайлик!

Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари, тадбиркорлар ҳамда агрокластер эгаларининг вилоят аҳолисига МУРОЖААТИ

Батафсил: https://uza.uz/posts/604322
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юрт тилсимлари: Хожа Уббон Ибн Усмон Ибн Аффон зиёратгоҳи (+видео)

Ромитан қадимий ва салоҳиятли ҳудуд, унинг илк тарихи афсонавий ҳукмдор Афросиёбга бориб тақалади.

🎥 https://youtu.be/22p5ANchzkg

Батафсил: https://uza.uz/posts/604328
2024/11/15 12:27:36
Back to Top
HTML Embed Code: