Telegram Web Link
Янги Ўзбекистон ғояси – умуммиллий ҳаракатга айланди

Президентимиз томонидан илгари сурилган ва ҳар томонлама илмий-фалсафий асослаб берилган – Янги Ўзбекистон ғояси бугунги кунда халқимизнинг қалбидан чуқур жой олди ва умуммиллий ҳаракатга айланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604319
Исмоил Чағлар: Ўзбекистоннинг юксалиш суръати мени ҳайратга солади! (+видео)

Маълумки, 27-30 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик, идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизмати-2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги ўқувсеминарига, анъанага мувофиқ, кўплаб хорижий меҳмонлар ташриф буюрди.

🎥 https://youtu.be/Rj4gmjP30To

Батафсил: https://uza.uz/posts/604326
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот бошланади.
“Ўзэнергоинспекция”: 489 та маъмурий иш расмийлаштирилди

“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг май ойида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 489 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604388
Туризм каби янги иш ўрни яратадиган, инвестиция ва экспортни кўпайтирадиган соҳаларни қўллаб-қувватлаш зарур, Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳадаги тадбиркорлар билан мулоқот бошланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604414
Оҳангарон, Ургут, Янгиқўрғон, Поп, Чортоқ, Бахмал туманлари ҳокимларида ташаббус йўқлиги танқид қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳадаги тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилмоқда.

2023 йил Самарқандда ўтган Глобал туризм инвестиция форумида 2,3 миллиард долларлик келишувларга эришилган эди. Лекин айрим лойиҳалар бўйича ишлар суст кетаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Наманган, Андижон, Тошкент, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва пойтахтдаги лойиҳаларга ҳалигача ер танланмаган. Сирдарё ва Жиззахда хорижий ҳамкорларга бирорта лойиҳа таклиф қилинмаган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604418
Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз туманида Туризм кластери ташкил қилинади

Шаҳрисабз шаҳри – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилдаги туризм пойтахти деб эълон қилинган. Шу боис ҳукумат олдига Шаҳрисабзда туризмни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар қўйилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604430
2025 йилда Ғелондан ўтувчи Оқсу дарёсида қуввати 24 мегаваттли 3 та ГЭС ишга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳадаги тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилмоқда.
Шаҳрисабзда туризм кластерини ташкил этиш доирасида 2025 йилда Ғелондан ўтувчи Оқсу дарёсида қуввати 24 мегаваттли 3 та ГЭСни ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, Шаҳрисабз туризм техникумида Швейцария дастури асосида йилига 100 нафар мутахассис тайёрланади.

Умуман, мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига туризм салоҳияти юқори 20 та туманни танлаб олиб, Россия, Туркия, Хитойдан маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда ушбу туманлар мастер режасини ишлаб чиқиш ва ҳар бирига камида 50 миллион долларлик инвестиция жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604432
“Бойсун баҳори” халқаро этно-фестивали ўтказилаётгани натижасида Сурхондарёда сайёҳлар оқими 4 карра кўпайган

Батафсил: https://uza.uz/posts/604445
Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида қайд этилганидек, кейинги йилларда пойтахтда “Тошкент сити”, “Тошкент молл”, “Мэджик сити” каби туризм масканлари барпо этилди. Бу мажмуаларга йилига 4 миллиондан зиёд одам ташриф буюряпти, уларнинг 35 фоизидан кўпи хорижий туристлар.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604457
Табиий кўллар атрофидаги туризм имкониятлари ишга солинмаётгани айтилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳадаги тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604463
Охирги беш йилда хусусий клиникалар каррасига кўпайгани билан атиги 2 таси халқаро сертификат олган

Мамлакатимиздаги 86 та санаторий ва тиббий муассасаларда ўтган йили 60 мингдан зиёд хорижий турист даволанди. Бу кўрсаткични янада ошириш мумкин.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604465
Самолёт ва поезд учун чипталарни табақалашган нархда камида олти ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда ўтказиладиган фестиваллар календарь-режасини такомиллаштириш, чет эллик машҳур ижрочилар концертини ўтказишга талабларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604471
Туризм салоҳиятини тўлиқ очиб берувчи глобал тарғибот кампаниясини йўлга қўйиш вақти келди, Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳадаги тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604473
Тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари жорий йилда туризм экспортини 2,5 миллиард долларга етказиш учун масъул ва жавобгар бўлиши белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида жорий йилда Тошкент шаҳрида, кейинги йилда Хивада Халқаро гастрономик фестиваллар ўтказиш, 300 турдан зиёд таомларга эга миллий ошхонамизни бутун дунёга тарғиб қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604477
Президент тадбиркорлар муаммолари ва таклифларини эшитди

Давлатимиз раҳбари соҳа вакиллари ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Жумладан, мулоқотда:

Батафсил: https://uza.uz/posts/604481
Малака ошириши белгиланган раҳбар ва педагог ходимларнинг фамилиясида нега такрорланиш ҳолати бўлган?

Маълумки, профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида
my.moqt.uz платформаси ишга туширилган бўлиб, мазкур тизим орқали тингловчилар 3 йиллик касбий-педагогик фаолияти натижаларига кўра, 100 баллик мезон асосида баҳоланади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604398
Билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига топшириқлар берилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳадаги тадбиркорлар билан мулоқот давом этмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/604489
Халқаро тажриба асосида миллий меҳмонхона брендларини яратиш ташаббуслари ўрганилиб, тегишли чоралар ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳадаги тадбиркорлар билан мулоқот давом этмоқда.


Батафсил: https://uza.uz/posts/604491
Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун янги соҳаларда иш таклиф қилмоқда (+видео)

Меҳнат миграцияси дунё иқтисодиётининг ҳаракатлантирувчи кучига айланган. Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда 292 миллиондан ортиқ халқаро мигрант мавжуд. Уларнинг 90 фоиздан ортиғи меҳнат мигрантлари ҳисобланади. Ишчи кучининг дунё бўйлаб кўчиб юриши табиий жараён.

🎥 https://youtu.be/3u9pqGzhBms

Батафсил: https://uza.uz/posts/604447
2024/11/15 14:19:44
Back to Top
HTML Embed Code: